Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

OHANGARON XONOBOD JOME MASJIDI | Расмий канал

ohangaron_xonobod_masjidi
🔹 OHANGARON SHAHAR XONOBOD JOME MASJIDINING RASMIY KANALI Diniy savollar yo'llash uchun ⤵️ @SavollarMuslimUzBot 📱 Kanal admini: +998993979018
Подписчики
8 090
24 часа
30 дней
70
Просмотры
1 629
ER
20,14%
Посты (30д)
245
Символов в посте
965
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
June 12, 02:04
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🌙
Эҳсон қилишни одат қилайлик
"САДАҚА — БУ..."
🌱
Садақа — бу сармоя:
Сиз бугун ерга уруғ экасиз, эртага охиратда улуғ ҳосил йиғасиз.
🛡
Садақа — бу қалқон:
У сизни бу дунёдаги бало-офатлардан ва у дунёдаги дўзах оловидан асрайди.
💧
Садақа — бу шифо:
У фақат тан хасталикларига эмас, балки қалбдаги ғам-ғуссаларга ҳам даво бўлади.
🔄
Садақа — бу кўпайиш:
Берган билан молингиз камаймайди, аксинча, барака билан тўлиб-тошади.
☝️
Келинг, эҳсон қилишни одат қилайлик ва шу амалимиз орқали Аллоҳнинг розилигига эришайлик.
Click *880*051946*сумма#
📞

Яқинларингизга улашинг!
@Ohangaron_Xonobod_masjidi

June 11, 20:02
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ассалому алайкум!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН
!
Аллоҳим, Оилангизга тинчлик, қалбингизга хотиржамлик, тану-жонингизга соғлиқ, умрингизга файз ва барокотлар ато этсин. Жума кунингиз нурли, қувончли ва савобли амалларда ўтишини тилаб қоламиз.
ЖУМА КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
☑️
Каналга аъзо бўлинг
@Ohangaron_Xonobod_masjidi

June 11, 16:01
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

😊
😊
😊
😊
😊
😊
😊
😊
😊
😊
ЖУМА!
🗓
12
🏖️
🏖️
2026й,
26 ЗУЛҲИЖЖА, 1447
(Оҳангарон шаҳар)
≌≌≌≌≌
🔹
😊
🔹
≌≌≌≌≌
🌆
ТОНГ -               03:05
😊
🕌
БОМДОД       04:10
😊
🌅
ҚУЁШ  -             04:49
😊
🏞
ПЕШИН -           13:00
😊
🌇
АСР -                  17:40
😊
🌇
ШОМ -               20:05
😊
🌃
ХУФТОН -          21:45
😊
≌≌≌≌≌
🔹
😊
🔹
≌≌≌≌≌
😊
"
Аҳлингизни намоз
(ўқиш) га
буюринг ва
(ўзингиз ҳам)
унга
(намозга)
бардошли бўлинг!"
Тоҳа сураси 132-оят
😊
😊
😊
😊
😊
😊
😊
😊
😊
😊
😊
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👇
👇
👇
😊
@Ohangaron_Xonobod_masjidi

June 11, 15:31
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Бошингизга ўлим келсада ҳаромга яқинлашманг!
Оз
қийинчилик
етса
нолиманг
асло,
У
етгунча
юрдингиз
неъматлар
аро.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда уч киши ғорда ётган вақтида катта харсанг силжиб ғор оғзи беркилиб қолади. Шунда улар ўзаро келишиб ўзларининг энг яхши амалларини васила қилиб дуо қилишади. Шунда улардан иккинчи дуо қилгани айтади: “Аллоҳим, менинг аммамнинг қизи бор эди. Уни жуда қаттиқ яхши кўрар эдим. У эса мени рад этди ва то бир йили (қийинчилик) уни қуршаб олгунга қадар мендан бош тортиб юрди. Сўнг у (қийинчилик сабабли) менинг ёнимга келди ва менга ўзини бошқаришга имкон бериши эвазига 120 динор бердим, у шу ишни қилди. Унга эга бўлган (бир ривоятда: икки оёғи ўртасига ўтирган) вақтимда у менга:
“Аллоҳдан қўрқ, муҳрни ноҳақдан бузма!”
деди. Бу узун бир ривоятдан бир парчадир.
Ривоятдан аёл жуда тақволи эди, аввалига зино жуда катта гуноҳ бўлгани учун умуман рози бўлмади. Кейинчалик эса жуда қийин аҳволга тушиб қолиб ўша киши талаб қилган нарсага рози бўлишга мажбур бўлди, лекин буни умуман хоҳламасди. Шунинг учун ҳам унга Аллоҳни ва Ундан қўрқишини эслатди. Бу гапдан иймоний ҳислар жўшиб кетди, агар йигит хоҳласа никоҳ йўли билан бу ишни ҳалол қилиши мумкин эди, зино қилмасди. Шунинг учун ҳам йигит бу ишидан қаттиқ афсусланди ва Аллоҳга тавба қилди. Ушбу аёлнинг иймоний ва тақво ила айтган сўзи сабаб тавба қилган йигитнинг дуоси ғор оғзидаги харсанг тошнинг силжишига сабаб бўлди.
Шуъла:
Қўрқув билан яшасангиз тез орада шу қўрқувдан ҳалок бўласиз.
Доктор Оиз ал-Қарний
нинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл"
китобидан
✈️
@Ohangaron_Xonobod_masjidi

June 11, 14:00

Қайноналарга 6 маслаҳат
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Она фарзандини тўққиз ой қорнида кўтариб юради, оғир машаққатлар билан дунёга келтиради ва бутун умрини унинг камоли учун бағишлайди. Фарзандга бўлган бу муҳаббат Аллоҳ таолонинг буюк неъматларидан биридир.
Аммо аёл киши ўғлини уйлантирган куни қайнонага айланади. Шу кундан бошлаб у фарзанди ҳаётидаги энг муҳим инсон сифатидаги ўрнини бошқа бир инсон — келини билан баҳам кўришга тўғри келади.
Дарҳақиқат, қайнона бўлиш осон эмас. Бу аёл ҳаётидаги муҳим бурилиш нуқталаридан бири бўлиб, кўпинча унинг аҳамияти етарлича эътироф этилмайди.
Ҳар бир аёл яхши қайнона бўлишни истайди. Бироқ буни айтиш осон, амал қилиш эса анча мушкул. Чунки она билан ўғлининг турмуш ўртоғи ўртасидаги муносабат жуда нозик ва эҳтиёткорликни талаб қилади.
Мусулмон инсон ҳаётдаги ҳар бир ўзгаришга тайёр туришга ҳаракат қилиши лозим. Қайноналик масъулияти ҳам бундан мустасно эмас.
1. Келин сизнинг қизингиз эмас
Ҳар бир қайнона аввало бир ҳақиқатни қабул қилиши керак: ўғлингизнинг аёли сизнинг қизингиз эмас. У бошқа оилада, бошқа муҳитда тарбия топган. Шунинг учун ундан ўз қизларингиздан кутган нарсаларни кутманг.
У билан қўпол ёки ҳаддан ташқари тўғридан-тўғри муомала қилманг. Чунки у сизнинг яхши ниятингизни қизларингиз каби дарҳол тушунмаслиги мумкин.
2. Келинингизга қизингизга қандай муносабат қилинишини истасангиз, шундай муносабатда бўлинг
Келинингиз ҳам бир оиланинг ардоқли фарзанди. Қизингизга қандай муносабатда бўлишларини истасангиз, унга ҳам шундай муносабатда бўлинг.
Унинг ҳар бир хатосини кузатиб юрманг. Ҳар бир камчилиги учун ҳукм қилишга шошилманг. Агар бирор хато қилса ёки камчиликка йўл қўйса, қизингизни кечирганингиз каби кечиришга ҳаракат қилинг.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Раҳм қилмаганга раҳм қилинмайди”
(Имом Бухорий, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
Шунингдек, Ҳамдун Қассор раҳматуллоҳи алайҳнинг қуйидаги ҳикматли сўзларини ҳам ёдда тутинг:
“Агар дўстингиздан бирор хато ўтса, унга етмишта узр топинг. Агар бунга қодир бўлмасангиз, айбни ўзингиздан қидиринг”.
3. Аёллар туғма уй бекаси эмаслигини унутманг
Ўзингизнинг ёш келин бўлган даврингизни эсланг. Ўша пайтдаги тажрибангиз билан бугунги маҳоратингизни таққосланг.
Яхши уй бекаси бўлиш бир кунда шаклланмайди. У вақт, сабр ва тажриба орқали қўлга киритиладиган фазилатдир.
4. Ўғлингизга тегишли ҳар бир нарса сизга тегишли эмас
Оила қурган ўғлингизнинг ва унинг турмуш ўртоғининг мол-мулки уларнинг шахсий мулки ҳисобланади. Уларнинг ҳаётига ва шахсий қарорларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш муҳимдир.
5. Ўғлингиз ўз масъулиятларини англаши керак
Она сифатида фарзандларингиз устида катта ҳақ-ҳуқуқларга эгасиз. Фарзандингизни бу ҳақ-ҳуқуқларни тўғри англаган ҳолда тарбияланг. Айниқса, ўғлингизга аёлининг ҳақларини ҳам ўргатинг. Токи у онасининг ҳақларини адо қилиш баҳонасида турмуш ўртоғининг ҳуқуқларини поймол қилмасин.
6. Душман эмас, иттифоқчи бўлинг
Ўғлингиз ва набираларингизга ғамхўрлик қилиш йўлида келинингиз билан аҳил бўлишингиз лозим. Сизлар бир-бирингизга қарши эмас, балки бир мақсад йўлида ҳаракат қилаётган иттифоқчиларсиз.
Ишонч ва самимиятга асосланган муносабатларни шакллантиринг. Келинингиз унинг манфаатларини ўйлаётганингизни ҳис қилсин.
Унинг ютуқларидан ўзингизникидек қувонинг. Зеро, унинг бахти ва муваффақияти бутун оиланинг бахтидир.
Энг муҳими, келинингизга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатинг. Унга яхши сўзлар айтинг. Чунки ширин сўз ва самимий муносабат инсон қалбида муҳаббат уйғотади.
Унутманг: сиз ҳам бир вақтлар қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган келин бўлгансиз.
Юртимиздаги ҳар бир оила бахтиёр оила бўлсин!
Даврон НУРМУҲАММ
АД
@Ohangaron_Xonobod_masjidi

June 11, 11:05
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#foydali
#piyoda
#yurish
🚶🏻‍♂️
ҲАР КУНИ 30 ДАҚИҚА ПИЁДА ЮРИШНИНГ 10 ТА ФОЙДАСИ
🖋
Уламоларнинг ижтиҳодларига кўра, уловга зарурат бўлмаган пайтларда пиёда юриш мустаҳаб амал саналади.
❤️
Ҳар куни ярим соат пиёда юриш жисмоний ва руҳий саломатликка сезиларли ижобий таъсир қилади. Бунда:
📈
1.
Юрак ва қон томирлар
фаолияти яхшиланади.
⚖️
2.
Қон босими
меъёрлашади.
🏃‍♂️
3.
Вазн ортиб кетиши
нинг олди олинади.
🛡
4.
Қандли диабет
ривожланиши хавфини камайтиради.
😊
5.
Кайфиятни кўтаради,
сиқилиш ва хавотирни камайтиради.
🔋
6.
Кун давомида қувват
ва фаоллик даражасини оширади.
😴
7.
Уйқу сифати
яхшиланади.
💪
8.
Мушак, суяк ва бўғим
лар мустаҳкамланади.
🧠
9.
Хотира ва мия
фаолияти мўътадиллашади.
🦠
10
. Иммунитет
ошиб, турли касалликларга чалиниш эҳтимоли камаяди.
📿
Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон кеч кирса, Оиша розияллоҳу анҳо билан сайр қилиб, гаплашиб юрардилар
(Имом Бухорий ривояти)
.
💬
Демак, қайсидир маънода сиз бу билан суннатга ҳам амал қилган бўласиз. Соғлигингизга бефарқ бўлманг, азизлар!










🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🔠
🤲
Раҳмон Зотни таниш ғам-ташвишларни кетказади
📖
Қуръон ўқувчининг вазифалари
📃
Кечинма

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
@Ohangaron_Xonobod_masjidi

June 11, 08:30

Маъсият кетидан гуноҳ-маъсият қилишда давом этаркансан, у билан бирга Қуръон кетиб қолади, тунги намоз - таҳажжуд кетади, Аллоҳдан қўрқув, ундан кейин зикр-тасбеҳлар эргашиб тарк этади. Ундан сўнг хотиржамлик кетади, намозга дангасалик бошланади ва уни тарк қилишгача боради.
Энди бу ишлар содир бўлгач, сен ғам-ташвишлар кўплиги, паришонхотирлик, ҳолатнинг қийинлашиши, вақтда ва мол-мулкда бараканинг камайиб кетиши ҳақида сўраб ўтирма. Буларнинг бари маъсият ва гуноҳларнинг касридандир, билиб қўй
.
Доктор Ҳусайн Фифий
@Ohangaron_Xonobod_masjidi

June 11, 07:45
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#xabar
#anons
#jonli_efir

ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР
🎞
2026 йил
11 июнь,
пайшанба куни

соат 18:00
дан бошлаб
🌙
Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 41-сони
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси
Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров иштирокида жонли эфирга узатилади.
🗣
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “
Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!
”, деб буюрган
(“Наҳл” сураси, 43-оят)
.
📿
Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Билимсизликнинг давоси саволдир”
, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Саволларингизни
fatvo.uz
сайти
орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали
савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг:
😎
Youtube:
Fatvouzb
😎
Facebook:
Diniysavollar
📱
Instagram
:
Fatvouz
📱
Telegram:
Diniysavollar
#fatvo_markazi_javob_beradi
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

June 11, 04:00
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

💬
ТЎҒРИ АҚИДА – АБАДИЙ САОДАТ ЙЎЛИ:
➡️
Ақидага оид савол-жавоблар
🎤
Абдулқодир
домла ПАРДАЕВ

Тошкент
ислом институти доценти
Пирим қўлласин! ибораси ҳақида
📱
@Ohangaron_Xonobod_masjidi

June 10, 18:19

OHANGARON XONOBOD JOME MASJIDI | Расмий канал
pinned a photo