
꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂
🔥
ОНАЖОН...
Сиз бор дунёйимнинг қуёши ёрқин,
Сиз бор ҳаётимда ҳузурдадир жон...
Сиз бор осмонимда юлдузлар яқин,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Лолалар ранг олган юзи нурлигим,
Сўзлари шифойим кўнгли дурлигим,
Фариштам ўзингиз ҳусни ҳурлигим,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Гуллар ундиргансиз пайҳонингиздан,
Айланай қалб деган сайҳонингиздан,
Жаннат ҳиди келар райҳонингиздан,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Гоҳо ранжитганман бағрим ўяйми,
Хатоларим ёшлик томон йўяйми,
Қучоқлаб қўяйми ўпиб қўяйми,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Миннат нелигини билмаган мардим,
Мен билан экансиз йўқ бирор дардим,
Бўлсангиз кўнглимда бўлмайди гардим,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
Сиз бор дунёйимнинг қуёши ёрқин,
Сиз бор ҳаётимда ҳузурдадир жон...
Сиз бор осмонимда юлдузлар яқин,
Яхшиям ёнимда борсиз Онажон...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
#ПРЕМЬЕРА
🔥
Қизимга бер Худойим...
Бахтни жаннатга элтар,
Изимга бер Худойим...
Кулса дардларим кетар,
Қизимга бер Худойим...
Қувонтирсин камоли,
Гулга қиёс жамоли,
Эгмасин ғам шамоли,
Қизимга бер Худойим...
Шодликлар раво бўлсин,
Сўзлари наво бўлсин,
Нигоҳи даво бўлсин,
Қизимга бер Худойим...
Сочи сумбул сой бўлиб,
Гўзаликка бой бўлиб,
Юрсин тўлин ой бўлиб,
Қизимга бер Худойим...
Ҳайрон қилсин баҳорни,
Тонг уйғотсин наҳорни,
Тўкиб қалбдан оҳорни,
Қизимга бер Худойим...
Дадам дея келган он,
Улансин жонимга-жон,
Неки бўлса шараф-шон,
Қизимга бер Худойим...
Бахтни жаннатга элтар,
Изимга бер Худойим...
Кулса дардларим кетар,
Қизимга бер Худойим...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥
Сиз ёнимда бўлсангиз бас Онажоним...
Айбим излаб қидиришиб баҳоналар,
Кетса кетар кўнгил узиб жаноналар,
Керак эмас атрофимда парвоналар,
Сиз ёнимда бўлсангиз бас Онажоним...
Дардларимни кулгуйингиз билан олиб,
Юрагимга дуолардан нурлар солиб,
Ғурбат тўла дунёлари бир чет қолиб,
Сиз ёнимда бўлсангиз бас Онажоним...
Қалби ичра турфа ғамлар уюлганим,
Омад қучсам мендан кўпроқ суюнганим,
Тобим қочса жони ҳалак куюнганим,
Сиз ёнимда бўлсангиз бас Онажоним...
Ризқу файз кошонамдан аримайди,
Дейдиларки Онаси бор қаримайди,
Икки дунё армон мени танимайди,
Сиз ёнимда бўлсангиз бас Онажоним...
Уйим ичин тўлдиргансиз райҳонларга,
Гул эккансиз кўнглимдаги сайҳонларга,
Шу боғларим айланмайди пайҳонларга,
Сиз ёнимда бўлсангиз бас Онажоним...
Ғамлар кўрманг етмай қолар бунга дошим,
Ер юзини кўл айлайди кўзда ёшим,
Болажоним дея аста силаб бошим,
Сиз ёнимда бўлсангиз бас Онажоним...
Айбим излаб қидиришиб баҳоналар,
Кетса кетар кўнгил узиб жаноналар,
Керак эмас атрофимда парвоналар,
Сиз ёнимда бўлсангиз бас Онажоним...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
#ПРЕМЬЕРА
🔥
ЎКИНЧ...
Ёмонларнинг иши бешлиги,
Яхшиларга алам пешлиги,
Ҳалолларнинг эти суякда,
Ҳаромларнинг қорни мешлиги,
Адолатинг қайда эй дунё...
Яшаймикан ойда эй дунё...
Таъзим кутар ночордан бойлар,
Бойлар бойнинг синишин пойлар,
Кетар эдим бошимни олиб,
Бўлса тенглик ҳукмрон жойлар,
Адолатинг қайда эй дунё...
Яшаймикан ойда эй дунё...
Ишқфурушлар уюми тўп-тўп,
Садоқатдан ҳиёнати кўп,
Чин ошиқни қилиб масхара,
Юрагига суқасанми чўп,
Адолатинг қайда эй дунё...
Яшаймикан ойда эй дунё...
Чора йўқми мол талашганга,
Захар тили бол талашганга,
Нигоҳларинг фақат пулдами,
Қарамайсан жон талашганга,
Адолатинг қайда эй дунё...
Яшаймикан ойда эй дунё...
Боқиймассан тантана қилма,
Яхшиларнинг қалбини тилма,
Номардларни кўтариб бошда,
Мардларингни ожиз деб билма,
Адолатинг қайда эй дунё...
Яшаймикан ойда эй дунё...
Адолатинг қайда эй дунё...
Яшаймикан ойда эй дунё...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
#ПРЕМЬЕРА
🔥
ОНА...
Мадҳингиз куйлашдан толмасам керак,
Умрбод шу йўлда қоламан Она...
Ўзгадан бир мисра олмасам керак,
Илҳомни мен сиздан оламан Она...
Ҳасаддан чўғ бўлса қондош керакмас,
Елкадош бўлмаса ёндош керакмас,
Жоним оғриганда жондош керакмас,
Малҳамни мен сиздан оламан Она...
Гар вафо кўрмасам санамларидан,
Юзи гул қошлари қаламларидан,
Куйсам бу дунёнинг аламларидан,
Таскинни мен сиздан оламан Она...
Борсизки болангиз доим кўнгли тўқ,
Қалбига тегмайди номард отган ўқ,
Қўлдан кетганларга ачинмайман йўқ,
Сабрни мен сиздан оламан Она...
Баҳорим тугамас қишим тушмайди,
Ошимдан тош чиқиб тишим тушмайди,
Пасту нокасларга ишим тушмайди,
Дуони мен сиздан оламан Она...
Мадҳингиз куйлашдан толмасам керак,
Умрбод шу йўлда қоламан Она...
Ўзгадан бир мисра олмасам керак,
Илҳомни мен сиздан оламан Она...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
#ПРЕМЬЕРА
🔥
Мени севиш қийинмас эди...
Қадрим чақа тийинмас эди,
Туйғуларим ўйинмас эди,
Жоним десанг жоним берардим,
Мени севиш қийинмас эди...
Тушурмасдим намлар кўзинга,
Теккизмасдим гардлар ўзинга,
Овунардим ширин сўзинга,
Мени севиш қийинмас эди...
Кулсанг юрак тутиб келардим,
Чорла қонлар ютиб келардим,
Кут де минг йил кутиб келардим,
Мени севиш қийинмас эди...
Карвонсарой бўлдими дилим,
Зўрға тишлаб турибман тилим,
Керакмасди ишқ учун билим,
Мени севиш қийинмас эди...
Ойдамидинг севгилим ойда,
Қололмадинг бахт деган жойда,
Фақат фойда олардинг фойда,
Мени севиш қийинмас эди...
Қувонч эмас остонамда ғам,
Ёритолмас юрагимни шам,
Эплолмадинг ошиқликни ҳам,
Мени севиш қийинмас эди...
Қадрим чақа тийинмас эди,
Туйғуларим ўйинмас эди,
Жоним десанг жоним берардим,
Мени севиш қийинмас эди...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥
Онамсиз дунёда ҳеч ким эмасман...
Дўстсиз куним ўтар, ёрсиз ҳам ўтар,
Кетганлар ортидан афсус демасман...
Лек усиз қалбимга озорлар етар,
Онамсиз дунёда ҳеч ким эмасман...
Мартаба нимадир ? Келиб кетгулик,
Оғритмас юракни пушмон этгулик,
Бўлса ҳам қўлларим ойга етгулик,
Онамсиз дунёда ҳеч ким эмасман...
Мисқоллаб тоганим олтин зар бўлса,
Пойига сочардим гар кўнгли тўлса,
Ачинган биргина райҳони сўлса,
Онамсиз дунёда ҳеч ким эмасман...
Ёнимда турганлар бир манфаат талаб,
Гоҳо ачинаман уларга қараб,
Фақат у яшайди ҳолимни сўраб,
Онамсиз дунёда ҳеч ким эмасман...
Ишонмам номарднинг фолчилигига,
Сулувлар сўзининг болчилигига,
Сабаб у ошиғим олчилигига,
Онамсиз дунёда ҳеч ким эмасман...
Дўстсиз куним ўтар, ёрсиз ҳам ўтар,
Кетганлар ортидан афсус демасман...
Лек усиз қалбимга озорлар етар,
Онамсиз дунёда ҳеч ким эмасман...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё....
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
#ПРЕМЬЕРА
🔥
Мен ўзимни излаб юрибман...
Гоҳ куйиб гоҳ музлаб юрибман,
Дардларимни сизлаб юрибман...
Йўқотишлар кўп бу дунёда,
Мен ўзимни излаб юрибман...
Кундузларим тунга эсдалик,
Аламларим бир тўп дасталик,
Ким билади бу не хасталик,
Мен ўзимни излаб юрибман...
Ғам китобин ёполганим йўқ,
Ё учиб ё чополганим йўқ,
Ҳали ҳамон тополганим йўқ,
Мен ўзимни излаб юрибман...
Виждонимга ўқ отиб қўйдим,
Юрагимга дўқ отиб қўйдим,
Қайси жойда йўқотиб қўйдим,
Мен ўзимни излаб юрибман...
Баъзан тордир дунёнинг эни,
Кимдир айтар танийман сени,
Кўрган борми олдинги мени,
Мен ўзимни излаб юрибман...
Ҳасратимни айтай дедимда,
Ҳаётда кўп пандлар едимда,
Олдин қувноқ хушфел эдимда,
Мен ўзимни излаб юрибман...
Бу шеъримни оддийга йўйманг,
Сиз яшашдан чарчаманг тўйманг,
Ўзингизни йўқотиб қўйманг,
Мен ўзимни излаб юрибман...
Ўзингизни йўқотиб қўйманг...
Мен ўзимни излаб юрибман...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍂
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
#ПРЕМЬЕРА
🔥
Арзиса фақат бир Онам арзийди...
Тушундим ҳаётнинг шу маъносига,
Айландим шекилли зўр доносига,
Дилдаги севгимнинг энг аълосига,
Арзиса фақат бир Онам арзиркан...
Армонли йўллардан мен қочай десам,
Буюк муҳаббатга дил очай десам,
Кимнидир бошидан гул сочай десам,
Арзиса фақат бир Онам арзиркан...
Исмига достонлар бошламоқ учун,
Кўзимни бахтлардан ёшламоқ учун,
Боримни пойига ташламоқ учун,
Арзиса фақат бир Онам арзиркан...
Энди ҳавас қилмам осмон ойига,
Тушмайман аламлар тўлган сойига,
Билсам бу кўнглимнинг энг зўр жойига,
Арзиса фақат бир Онам арзиркан...
Кўрмадим у эккан гуллар сўлганин,
Ёки райҳонларин ғамга тўлганин,
Кўклам баҳорларга ўрнак бўлгани,
Арзиса фақат бир Онам арзиркан...
Тушундим ҳаётнинг шу маъносига,
Айландим шекилли зўр доносига,
Дилдаги севгимнинг энг аълосига,
Арзиса фақат бир Онам арзиркан...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
#ПРЕМЬЕРА
🔥
Онам мендан розимикан...
Кўнгли гул деб гул бермадим,
Виждон менга қозимикан...
Юрагидан дард термадим,
Онам мендан розимикан...
Дунёларга борим сочиб,
Юрганим бор ундан қочиб,
Кўргим келди қалбин очиб,
Онам мендан розимикан...
Аламларин қўролмадим,
Жисмига бахт ўролмадим,
Ҳеч ўзидан сўролмадим,
Онам мендан розимикан...
Баъзан тилим бурро қилиб,
Қўйганим бор бағрин тилиб,
Айтинг қайдан олай билиб,
Онам мендан розимикан...
Бўлмайди деб мехри адо,
Нафсга бўлдим қулу гадо,
Райҳонлари беринг садо,
Онам мендан розимикан...
Борсам кулиб турар юзи,
Болам дейди порлаб кўзи,
Қандай фарзанд бўлдим ўзи,
Онам мендан розимикан...
Хатоларим биламан кўп,
Саволларим уюм тўп-тўп,
Мен Онамдан розиман хўп,
Онам мендан розимикан...
Кўнгли гул деб гул бермадим,
Виждон менга қозимикан...
Юрагидан дард термадим,
Онам мендан розимикан...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!