
꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂
🔥
Мен сени эҳтиёт қиламан энди...
Омонат турибди ишқлар дунёда,
Чин қадр нелигин биламан энди...
Армонлардан асраб, жондан зиёда,
Мен сени эҳтиёт қиламан энди...
Сезаман ҳолимга куймайди ўзга,
Сенингдек мени ҳеч суймайди ўзга,
Дард чексам озорлар туймайди ўзга,
Мен сени эҳтиёт қиламан энди...
Покиза дилингга ғамлар жойладим,
Қуёшни киритмай шамлар жойладим,
Гоҳо кўзларинга намлар жойладим,
Мен сени эҳтиёт қиламан энди...
Бирор сўз демайсан боримга кўниб,
Сенга мен не тутдим ўзимдан йўниб,
Қалбингда муҳаббат кетмасдан сўниб,
Мен сени эҳтиёт қиламан энди...
Мехримни дунёга сочибман кечир,
Чорласанг бормасдан қочибман кечир,
Ҳаммага кўнглимни очибман кечир,
Мен сени эҳтиёт қиламан энди...
Яшадинг шунча пайт эътибор кутиб,
Андуҳимни сизлаб озорим ютиб,
Сабринга мукофот боримни тутиб,
Мен сени эҳтиёт қиламан энди...
Омонат турибди ишқлар дунёда...
Мен сени эҳтиёт қиламан энди...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥
Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...
Мендан ҳаловатлар юз бурган маҳал,
Аламлар кўксимга ин қурган маҳал,
Ҳаёт тасодифан мушт урган маҳал,
Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...
Гоҳида бир ишга бормаса қўлим,
Ҳавотир чулғаса ўнгиму сўлим,
Қўрқувлар тўпланиб тўсганда йўлим,
Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...
Бир гиёҳ унмаса кўнгил боғимда,
Ўзимни қовурсам ўкинч ёғимда,
Омадни тополмай сарсон чоғимда,
Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...
Қўлимдан келади осмонни қучиш,
Қушлардан тепароқ баландроқ учиш,
Фақат юрагимда бор бироз чўчиш,
Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...
Айтган ҳар сўзингиз ҳикмат мен учун,
Ҳар ҳарфи дунёдан қиммат мен учун,
Ҳам шараф ҳам шону ҳиммат мен учун,
Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...
Мендан ҳаловатлар юз бурган маҳал,
Аламлар кўксимга ин қурган маҳал,
Ҳаёт тасодифан мушт урган маҳал,
Сенга ишонаман деб қўйинг Дада...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥
Мен сизга шундайин ошиқман Она...
Ойлар порламаса тунлар қародир,
Ҳаттоки юлдузлар мотамсародир,
Бир сизнинг номингиз қалбим ародир,
Мен сизга шундайин ошиқман Она...
Сизсиз абгор бўлар болангиз ҳоли,
Сузмай тўхтаб қолар умрининг соли,
Сувсиз яшолмаган балиқ мисоли,
Мен сизга шундайин ошиқман Она...
Дунёнинг севгиси йиғилганда ҳам,
Дилдаги ишқимнинг заррасидан кам,
Озорлар бермасдан чектирмасдан ғам,
Мен сизга шундайин ошиқман Она...
Маккора гўзаллар ишқидан тониб,
Илиқ мехрингизнинг тафтига қониб,
Бир онга кўрмасам соғинчдан ёниб,
Мен сизга шундайин ошиқман Она...
Тафтингиз чорлайди кетолмам йироқ,
Озроқ олисласам қийнайди фироқ,
Сизга хар онимда айтолмам бироқ,
Мен сизга шундайин ошиқман Она...
Дард чексам қошимда елганингиздай,
Дармонлар бўлай деб келганингиздай,
Мени ҳаммадан кўп севганингиздай,
Мен сизга шундайин ошиқман Она...
Ойлар порламаса тунлар қародир,
Ҳаттоки юлдузлар мотамсародир,
Бир сизнинг номингиз қалбим ародир,
Мен сизга шундайин ошиқман Она...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
#ПРЕМЬЕРА
🔥
Сирли дафтар топилди...
Бир ҳикоя айтиб бераман,
Бир Она ва бола ҳақида...
Буни сизга айтмасам бўлмас,
Сақлолмайман кўнглим тоқида...
Йигит яшар эди шахарда,
Олис қишлоқ бағрида Она...
Йигит жуда банд эди доим,
Онасига вақти йўқ яна...
Бу омадли дер эди кўрган,
Ҳаммасига эришган ўзи...
Катта шахар унга хуш ёқиб,
Фақат пулни кўрарди кўзи...
Тўғри у ҳам ёмон эмасди,
Ҳар ой уйга юборарди пул...
Она сизга пул юбордим деб,
Қайтарарди шу гапни нуқул...
Гоҳо ойлаб уйга келмасди,
Кутар эди Она бечора...
Ўғлига кўп симлар қоқарди,
Келасанми дея бир бора...
Шундай ўтиб кетди кўп йиллар,
Ҳар келишнинг бир кетиши бор...
Омонатин топширди Она,
Шу ўғлини кутиб интизор...
Йигит борди қишлоқ қўйнига,
Онасини кузатди ўзи...
Одамлар гап қилмасин дея,
Мажбурликдан ёшланди кўзи...
Сўнг борди у Она уйига,
Кезиб чиқди хар бир хонани...
Бир хонада бироз эскирган,
Дафтари бор эди Онани...
Йигит уни ўқий бошлади,
Дуоларга ўхшаш жумлалар...
Ҳар жумланинг бошида эса,
Кимларнидир исми жамланар...
Хотираси бироз панд берган,
Кексаликда шундай бўлганда...
Ҳеч унутиб қўймаслик учун,
Шу дафтарга ёзиб қўйганда...
Ҳосиятнинг ўғли сал бетоб,
Шифо бергин ўзинг эй Роббим...
Жамиланинг бўйи етибди,
Яхши жойдан ато қил Тангрим...
Расулбойни уйи ёнганмиш,
Ғойибидан ўзинг етказгин...
Салимахон қизимга эса,
Саодату бахтни тутқазгин...
Тажжубланди дафтар ичида,
Жуда ҳам кўп исмлар ёзиқ...
Шу исмлар орасида лек,
Тополмади ўзини қизиқ...
Яна қайта ўқиб чиқди ва,
Топиб олди исмини охир...
Ҳар вароқнинг энг сўнгисида,
Турар эди ёзилиб Тоҳир...
Тоҳиржоним иши кўп болам,
Тушунаман йўқлолмаяпти...
Мен Онамни кўриб келай деб,
Бошлиғидан сўролмаяпти...
Ибодатни тарк қилган эмиш,
Қизим айтди буни бир куни,
Ўзинг йўлга бошлаб Аллоҳим,
Тоатинга қайтаргин шуни...
Мен яқинда сенга қайтаман,
Мендан сўнг ҳам уни асрагин...
Омадини бергин доимо,
Ўзинг тўғри йўлга бошлагин...
Тугаб битди дафтар вароғи,
Ҳар дуода исми янграган...
Тизлар чўкиб додлар солди у,
Хатосини кечроқ англаган...
Йўқлолмади бир ойда бир бор,
Лекин кутган Она бечора...
Соғинса ҳам, малол бўлмай деб,
Айтолмабди буни ошкора...
Сўнги пушмон ўзинга душман,
Қўйинг дунё ишини бир ён...
Волидангиз томон шошилинг,
Пушаймоннинг сўнгиси ёмон...
Она буюк Она муқаддас,
Унга тенгмас дунёю дуни...
Ўз вақтида қадрланг дўстим,
Яна бир бор эслатдим буни...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥
Қизим...
Эркатой ҳоним қизим,
Гўзалим шоним қизим,
Жаннатга йўлим ўзинг,
Жон қизим, жоним қизим...
Кулсанг дардим арийди,
Армонларим қарийди,
Андуҳларим хорийди,
Жон қизим, жоним қизим...
Умримга кўрк борлигинг,
Бўлмасин ҳеч ҳорлигинг,
Кўрай бахтга ёрлигинг,
Жон қизим, жоним қизим...
Дада десанг кўкда бош,
Шодлигимдан кўзда ёш,
Чиройлигим қаламқош,
Жон қизим, жоним қизим...
Булоқ сувдек зилол бўл,
Энг покиза ҳаёл бўл,
Онангдайин аёл бўл,
Жон қизим, жоним қизим...
Тингла айтар сўзим бор,
Ҳар сўзимда ўзим бор,
Шукур сендай қизим бор,
Жон қизим, жоним қизим...
Отанг кўксини керсин,
Кўнглидан ғамни терсин,
Аллоҳ бахтингни берсин,
Жон қизим, жоним қизим...
Эркатой ҳоним қизим,
Гўзалим шоним қизим,
Жаннатга йўлим ўзинг,
Жон қизим, жоним қизим...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
#ПРЕМЬЕРА
🔥
Чарчамадим...
Озоринг ошиб кетган
дамлардан чарчамадим,
Аламлардан кўздаги
намлардан чарчамадим,
Чарчадим дунё иши
мадоримни қуритса,
Лек шунда ҳам сен берган
ғамлардан чарчамадим...
Ошиғингга бахт эмас
дард беришни танладинг,
Юрагига армондан
гард беришни танладинг,
Сени дея жонимни
гаровларга қўйсам мен,
Шунда ҳам имкон эмас
шарт беришни танладинг...
Ситамларингга хўп хўп
дейишдан чарчамадим,
Минг ҳайдадинг минг мартта,
келишдан чарчамадим,
Бўлди мени тинч қўйинг
сиздан чарчадим дейсан,
Лек шунда ҳам мен сени
севишдан чарчамадим...
Ғуруримни кўзимдан
узоқларга отган мен,
Андуҳлардан кўксимни
заҳга бериб ётган мен,
Бу ишқнинг бозорида
олганим дард изтироб,
Лекин сенга меҳримни
энг арзонга сотган мен...
Йилларки соғинчингни
ютишдан чарчамадим,
Шамоллардан ифоринг
тутишдан чарчамадим,
Сенку менсиз бахтлардан
чарчаб кетгандирсан лек,
Мен келар деб йўлингни
кутишдан чарчамадим...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
#ПРЕМЬЕРА
🔥
Ҳеч ким куюнмади Онамдан бўлак... Шоирни ким севар қаламдан бўлак, Шоирда нима бор аламдан бўлак, Шундай деб дардимни достонлар қилсам, Ҳеч ким куюнмади Онамдан бўлак... Баъзан синовларга беролмасам дош, Баъзан кўзларимдан тошганида ёш, Баъзан…
#ПРЕМЬЕРА
🔥
Ҳеч ким куюнмади Онамдан бўлак...
Шоирни ким севар қаламдан бўлак,
Шоирда нима бор аламдан бўлак,
Шундай деб дардимни достонлар қилсам,
Ҳеч ким куюнмади Онамдан бўлак...
Баъзан синовларга беролмасам дош,
Баъзан кўзларимдан тошганида ёш,
Баъзан тақдиримга эгганимда бош,
Ҳеч ким куюнмади Онамдан бўлак...
Суйдим деганларим юзин бурганда,
Йўлимни андуҳлар кутиб турганда,
Кўнглимга армонлар нишин урганда,
Ҳеч ким куюнмади Онамдан бўлак...
Пардек қўли билан бошимни силаб,
Яратган эгамдан омадим тилаб,
Болам деб тунларни кунларга улаб,
Ҳеч ким куюнмади Онамдан бўлак...
Мен яна ишондим дунё бевафо,
Ҳатто яхшиларга қилмайди вафо,
Муштдек юраккинам чекканда жафо,
Ҳеч ким куюнмади Онамдан бўлак...
Ўткинчи ҳасратлар ўткинчи дардлар,
Бир куни кўнгилдан ювилар гардлар,
Ҳолимга кулганда паст-у номардлар,
Ҳеч ким куюнмади Онамдан бўлак...
Дардимни тушунмас қаламдан бўлак...
Ҳеч ким куюнмади Онамдан бўлак...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
🔥
Мен улғайсам Онам қарийди...
Улғайтирма, мени эй ҳаёт,
Шундай қолиб кетсам майлиди.
Бу қандайин нохақлик ҳайхот,
Мен улғайсам Онам қарийди...
Сочларида оқлар кўриниб,
Ажинлари турар билиниб,
Менга узоқ умр илиниб,
Мен улғайсам Онам қарийди...
Керак эмас бундай катталик,
Мен роҳатда, Онам дарддалик,
Қайтиб келсин менга болалик,
Мен улғайсам Онам қарийди...
Майли кўплар кулсин устимдан,
Тоғлар қурай каму кўстимдан,
Айирмагин ҳаёт, дўстимдан,
Мен улғайсам Онам қарийди...
Ё онамни,ранжитганим чун,
Ҳаёт мендан оляпти ўчин,
Онам менга керакдир тушун,
Мен улғайсам Онам қарийди...
Кириб олиб кўнгил хонамга,
Умр бергин дейди, боламга,
Ҳаёт ўзинг айтгин Онамга,
Мен улғайсам Онам қарийди...
Қолиб кетсам, майлиди шундай,
Бўлолмайди, хеч кимса ундай,
Катта бўлиш, керакмас бундай,
Мен улғайсам Онам қарийди...
Дардим айтсам, болам-а дейди,
Ҳаётда-бу нолима дейди,
Бунча мени ғамимни ейди,
Мен улғайсам Онам қарийди...
Мени шундай, қолдир эй тақдир,
Ўйлаб кўрчи балки мен хақдир,
Янги ёшим,керакмас ахир,
Мен улғайсам Онам қарийди...
Насихатла силаса бошим,
Менчи нодон уюрдим қошим,
Етмаяпти сира бардошим,
Мен улғайсам Онам қарийди...
Қани эди, қолсам боладай,
Алласида айтган ноладай,
Айтинглар дўст, борми онадай,
Мен улғайсам Онам қарийди...
Айбимни тан, оламанку рост
Мен ёшликни соғиндим бироз,
Улғайтирма Роббим илтимос
Мен улғайсам Онам қарийди...
Зоҳид Зиё, дардларинг сероб,
Лекин сени қилолмас ҳароб,
Фақат шу дард берар минг азоб,
Мен улғайсам Онам қарийди...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍂
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!
#ПРЕМЬЕРА
🔥
Бари гўзал эди сен келгунингча...
Ерга қўнолмасдим учиб юрардим,
Бахт-у омадларни қучиб юрардим,
Фақат мубаббатдан чўчиб юрардим,
Бари гўзал эди сен келгунингча...
Юлдузни ёр қилиб ойни эркалаб,
Ҳеч кимдан ҳеч нима қилмасдим талаб,
Ҳозир дод деябман ҳолимга қараб,
Бари гўзал эди сен келгунингча...
Аввал кўзларимга гуллар ёқарди,
Дилимга қишлармас баҳор боқарди,
Эндичи ғамлардан сочим оқарди,
Бари гўзал эди сен келгунингча...
Айбим шу нигоҳим узолмаганим,
Армонга режалар тузолмаганим,
Эй меҳр сойимда сузолмаганим,
Бари гўзал эди сен келгунингча...
Кутмаган жойимда еқитди тақдир,
Айрилиқ китобин ўқитди тақдир,
Яна шу шеърни ҳам тўқитди тақдир,
Бари гўзал эди сен келгунингча...
Бир ошиқ тушунар ошиқ дардини,
Наҳот учратмасам ишқнинг мардини,
Айтгин қандай ювай кўнглим гардини,
Бари гўзал эди сен келгунингча...
Бахтли ҳаётимга қайданам кирдинг...
Бари гўзал эди сен келгунингча...
📝
Муаллиф: Зоҳид Зиё...
➪
@ONAMGAA
🍃
Ота онасига мехрибонлар канали
Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!