
"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
#шеърият
Муҳаммад Юсуф тилидан
(Битилмаган сўнгги шеър)
Ўлмасбек Самарқандий
ВИДО
Ризқим узилганга ўхшайди, чоғи,
Излама, ҳеч қандай ташҳису, малҳам.
Тобора авжланар дарднинг ўчоғи,
Етолмасам керак Тошкентгача ҳам.
Тек қўй, кузатмагин, вужудим оғрир,
Элликқалъа деган юртда не гуноҳ
Ватаннинг шарқида туғилиб, охир,
Ғарбида ўлмоқни битибди, Аллоҳ!
Иғво тарқатманглар маза-бемаза,
Мабодо, юз берса бирор бир кор-ҳол.
Тошкентда очмасин, ҳеч қандай аза,
Сим қоққин, Абдулла Орифга дарҳол!
Тўхта, айтиб қолай, жон пишмасидан,
Ҳаммаси жойида: сейф, стол, палос...
Фақат Ёзувчилар уюшмасидан,
Бир варақ ариза қарзим бор, холос.
Айтганча, столим чап тортмасида,
Бир шоир йигитнинг қўлёзмаси бор.
Адашмасам, эди юртга қасида,
Шуни нашриётга-тақризга юбор.
Оғзим қурияпти, сув бер, бир қултум,
"Руҳ ўзин улфати жондан туймоқда".
Оҳ, ота бўлиб мен, нима ҳам кўрдим,
Юрагим куймоқда, ичим куймоқда!
Тўрт боламдан бирин менда кўнгли йўқ,
Нима қилай ахир, Худойим айтсин.
Назира ўгаймас, унинг ўғли йўқ,
Бобурга айтинглар, Дархонга қайтсин!
Шоирнинг шеърлари-тақдири, дерди,
Рости ишонмасдим, босмасди титроқ.
Наҳот, Роббим менга шундай дард берди,
Тақдирим бўлдими "Лолақизғолдоқ"!?
Жонсиз жигаримга ботмоқда тикан,
Қорайтириб борар юзларимни ғам.
Аслида, шеърларим пешонам экан,
Тўйин кўролмадим қизларимни ҳам.
Ўлсам, уч қизимга бўлади оғир,
Эҳтимол, улар ҳам қилишар тоқат.
Йиғлашиб, йиғлашиб кўнади охир,
Онамни кўндириб бўлмайди фақат!
Кор қилмайди унга ҳеч ҳимматингиз,
Ўзин адо қилар, жонини ея
Айтинг секингина-Муҳаммадингиз,
Кетди Муҳаммаднинг ёнига-дея.
Соат неччи бўлди, қош қорайдими,
Жонга тегди дерсан, шу шоири ҳам.
"Менга ҳаво етмас...", жон торайдими,
Бунча ҳаяллади, Азроили ҳам.
Келишин кутамиз энди начора,
Бир шоир жонида интиқоми бор.
Айтганча, уч кундан кейин, бечора,
Нозима қизимнинг имтиҳони бор.
Эҳ, нима бўлар-а, ректорга боргин,
Бир илтимос қилгин, учраб ўзига.
Тегса, тегибдида, ёрдами ахир,
Муҳаммад Юсуфнинг битта қизига.
Ана келаётир, ажал пишқириб,
Узмоқ бўлар ризқу-саодатимни.
Қайси бир сўзимда олар...ишқилиб,
Айтишга улгурай Шаҳодатимни.
Оҳ, нима дейсан-а, Назирамга айт,
Шўрликни ёз қолиб, қиши тушмасин.
Яна тилга чиқар, ўзим битган байт:
"Номард одамларга иши тушмасин!"
Унга шон керакмас, унвон керакмас,
Етади хилқату-хаёли деган.
Унвон бериб кетай мен унга, абас,
Муҳаммад Юсуфнинг аёли деган!
Ичим ачияпти Адабиётга,
Арзирли бўлмади, ўгитларим ҳам.
Сўзини муҳрлаб абадиятга,
Одам бўлармикан шогирдларим ҳам?
Наҳот ўз-ўзимдан кўнглим тўлмаса,
Чала қолди сабоқ, бўлди энди кеч!
Фақат бир ўгитим: дарди бўлмаса,
Шогирдман демасин Муҳаммадга, ҳеч!
Муҳаммаддан иймон, Юсуфдан жамол,
Яшадим, лек шоир жисми билан, мен.
Гуноҳ ҳам қилганим ростдир, эҳтимол,
Икки пайғамбарнинг исми билан, мен!
Ўзи кечиргувчи, истиғфор айтгум,
Дариғ тутма мендан муҳаббатингни.
Ўзингдан яралдим, ўзингга қайтгум,
Ўзинг кечир содда Муҳаммадингни!..
©
@piskenthayoti
Ақлнинг гўзаллиги —
Фикр билан;
Руҳнинг гўзаллиги —
Шукур билан;
Тилнинг гўзаллиги —
Сукут билан;
Қалбнинг гўзаллиги —
Зикр билан;
Ҳолатнинг гўзаллиги —
Ҳидоятда бўлиш билан;
Сўзнинг гўзаллиги —
Ростгўйлик билан;
Яратган барчамизни ушбу гўзал сифатлар билан зийнатласин!
@piskenthayoti
LIMONCHELLO
торти бугунги кунда трендга чиққан ЭНГ яхши ширин пишириқлардан бири бўлиб хисобланади.
Агар уни ўзингиз тайёрласангиз бир мунча арзон ва янада ширин бўлиб чиқади .
Ушбу видео орқали уни қандай тайёрлашни осонгина ўрганиб оласиз .
@piskenthayoti
@piskenthayoti
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
ЯНГИ тонг,янги кун
ниятни янгилаш,қалбни созлаш, ҳаётга янгича қараш имкониятидир.
Шу боис, янги ТОНГ,ЯНГИ кунни табассум, шукр ва ишонч билан бошланг!
Ҳаёт — мусиқа каби, баланд ва паст ноталарсиз куй чиқмайди.
Ҳар бир муваффақият кечаги хатоларни тан олиш ва улардан сабоқ олиш самарасидир.
Сиз қилаётган ҳар бир кичкина яхшилик катта фазилат сари
,эзгу ва савоб ишларни амалга ошириш сари қўяётган қадамингиздир.
Парвардигор
янги ТОНГ ва янги куннинг ҳар онида бизни яхшиликка бошлаб, қалбимизни поклаб ,руҳимизни сабр ва муҳаббат билан тўлдиришига шубха йўқ.
Яратган,хар бир қадамимизни илм, барака ва наф билан бардавом қил
син дея дуога қўл очинг.
Чунки дуога очилган қўл асло қуруқ қўйилмайди.
@piskenthayoti
ХАЙРЛИ ТУН
Қанча дўстларни кўрдим, лекин тилни тийишдек афзалроқ дўст кўрмадим...
Не-не молларни кўрдим, лекин қаноатдан афзалини топмадим...
Қанча яхшиликларни кўрдим, лекин насиҳатдан яхшироғини учратмадим...
• Қанчадан-қанча таомларни кўрдим, аммо сабрдан лаззатлироғи учрамади...
Шундай экан, сизни ким деб ҳисоблашлари шарт эмас, сиз ўзингизнинг кимлигингизни билсангиз бас...
Шамс Табризий
@piskenthayoti
Кузда барг тўккан дарахтлар баҳорда қайта гуллар,
ёғочни уйғотган асли баҳор эмас, офтоб нуридир.
Сен ҳам ўшандай илиқ бир сўз айт,
зора тўкилган қалбим яна гул очса?!
Умму Амина
@
piskenthayoti
КУТИЛМАГАН УЧРАШУВ
БУЛГАН ВОКЕА.
Бу вокеа 2000 йилнинг феврал ойида содир булган. Мен уша вактлар Тошкентда нон цехида ишлар эдим. Февраль ойининг урталарида Сурхондарё вилояти Жаркургон тумани Гулховуз махалласида яшовчи курсдошимиз Эркинжон Чориевнинг туйи белиланганди. Тошкентда яшаб ва ишлаётган курсдошлар ва дустлар туйга боришга шайландик. Туй бахона менинг тугилиб усган Салкин Сариосиёда мехмон булишни режалаштирдик. Шу ниятда жами 12 киши Тошкентнинг Отчопар бозори бекатидан Тошкент Жаркургон йуналиши буйича катновчи автобусга чикдик. Хамма хурсанд талабалик даври, мактаб даври умуман яхши дамларни эслаб кулиб яйраб утирибмиз. Автобус карйиб тулган 2 ё 3 жой колган. Автобус йулакчасини ёшлари 14 ё 15 атрофидаги бир бола тозаламокда, юк сумкаларини жойлаштирмокда. Мен бу йигитчани шофернинг угли булса керак деб уйладим. Нихоят автобус тулди. Охири буйи баланд озгин корачадан келган ёшлари 45 лардаги бир киши келиб утирди. Бутун автобусдагиларнинг нигохи бизда кулги хангома авжида. Охири келиб утирган одам халиги хизматдаги болакайни чакириб кулогига нимадир деди. Бироз гаплашгач халиги болакайни багрига босиб йиглай бошлади. Хамма хайрон. Барчамиз Жим кузата бошладик, вокелар ривожини. Улар анча сухбатлашгач саволга тутдик. Маълум булишича халиги одам исми Зариф ака Сариосиёдан экан устачилик бн шугулланаркан. Тошкентда ишлаб уйига Сариосиёга кайтмокчи булиб келганида Денов ва Сариосиё автобуслари кетиб колган совукда колмай деб, Жаркургон автобусига чикаман у ёги йул мошинда кетаман деб бизни автобусга чикибди. Угли Хамдамжон онасининг эътиборсизлиги ва угай отанинг жабр зулимидан кочиб Тошкентга келибди. Уч Турт кун иш ахтарибди, иш тополмагач совукда кийналиб уйига кайтишга мажбур булибди, пули йук шоферга ёрдам бериб боради эвазига шофер овкатини беради ва бепул олиб боради. Бироз сухбатдан сунг Зариф ака чунтагидан пул чикариб, шофернинг олдига бориб углининг йулкирасини тулиб уни ишдан озод килди. Зариф ака алимент тулаб келган аммо углини 10 йилдан буён курмаган экан. Сабаби собик аёли бошка турмуш курган, турли бахоналар бн болани курсатмаган. Иккинчи марта уйланган Зариф ака яна 2 угил ва 2 кизнинг отаси булган. Дунёнинг ишларини каранг, Худонинг мархаматини каранг, афтодахол холатидаги болани уз отаси бн учраштирди. Агар Зариф ака Сариосиё автобусга улгурганида углини курмасди. Лекин хамма ишга кодир Мехрибон Аллохим хамма вакт факирлар мазлумларга уз мархаматини курсатади. Каердадир автобус тухтаганида Зариф ака углига бошдан оёк сарпо килиб берди. Ошхонада энг тансик таомлар бн хушлади. .Хамдамжон мамнун автобус оинасидан узокларга термулиб, калбан худога шукрона айтиб , катта бойлик топгандай хаяжонда. Биз Зариф акадан кейинчалик нима киласиз деб сурадик; -хозир собик аёлимнинг олдига бораман бокса боксин булмаса узим бн олиб кетаман. Бир йил дан сунг паспорт олади, шундан сунг устачиликни ургатаман кейин уйлантираман деди. Бу жавобдан хаммамиз хурсанд булдик. Кунглимиз ёришди Хамдамжоннинг келажаги ишончли кулларда эканлигидан мамнун булдик. Шундан сунг Зариф ака Ангорда угиллари бн тушиб колдилар. Хаммамиз хомуш тортик. Олдинда Жаркургонда эса бизни дустлар дийдори кутар эди. Азиз дустлар мен бу вокеани каттарок формада Оила ва Жамият газетасида 2001 йил ноябр ойида чоп этганман. Хозир эса киска килиб баён этдим. Яратган хаммамизни ибодатда бардавом айлаб икки дуне саодатини насибимиз айласин.
Рузи Низомий
@piskenthayoti