
"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
#шеърият
МEНИНГ ЭРТАГИМСАН
____
Менинг шодлигимсан, болалигимсан,
Менинг ғуссам ўзинг, менинг армоним.
Сени осмонимга олиб кетаман,
Ерда бизга кун йўқ, кун йўқдир, жоним!..
____
Хато қилдиммикан мен эрта келиб,
Ё сен адашдингми келиб кейинми?
Гоҳо кимлигинг ҳам бўлмайди билиб,
Иним дейми сени, севгилим дейми?
____
Кет, деб ҳайдолмасам нетаман,
Кел, деб айтолмасам нетаман.
Сени осмонимга олиб кетаман,
Сени осмонимга олиб кетаман...
____
Ўйламай дейману ўйламай бўлмас,
Ўтсанг сен томон бир бўйламай бўлмас.
Сен менинг ҳаммадан яширган сирим,
Менинг эртагимсан, сўйламай бўлмас.
____
Кет, деб ҳайдолмасам нетаман,
Кел, деб айтолмасам нетаман.
Сени осмонимга олиб кетаман,
Сени осмонимга олиб кетаман!..
@piskenthayoti
Одамлардан фаришталикни талаб қилманг...
Чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди фаришталар эмас...
Ҳар биримиз адашамиз, хато қиламиз, билиб билмай кимнидир кўнглига озор берамиз....
Лекин кўнглимизга озор берган ўша ёмонни ҳам, қандайдир бир яхши хислати.....
Биз учун энг мукаммал бўлган инсонни ҳам бир ёмон одати бўлади...
Бизга озорларни эслаб юрмаслигимиз учун Унутиш ва Кечириш туйғулари берилган... Агар кечира олмасак демак биз ҳам яхши одам эмасмиз.....
Шундай экан ёмон одамлар йўқ... шунчаки ёмон одатлар бор халос....
Яқинларингиздан ва дўсту ёрингиздан кичкина ёмон одати учун воз кечманг... кечиринг... унутинг...
@piskenthayoti
Пазанда аёлларимиз.оддий. таомни ҳам санъат асари даражасига олиб чиқадилар.
Мана бу бетакрор маза ва кўринишга эга бўлган сомса
фақат таом ўрнида эмас,балки гўзалликни кўз- кўз қилувчи, инсонга кайфият бағишловчи саноат асари каби бўлгани учун ҳам ижодкорининг маҳоратига тасанно дейсан.
@piskenthayoti
@piskenthayoti
–
АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
- Бугун ёмғир ёғадими?
– Йўқ.
– Унда нима ёғади, қаранг ҳаво хўмрайиб турибдику?
– Бугун осмондан муҳаббат ёғади. Меҳр ёғади осмондан
– Ростанми?
– Албатта. Чунки нимага ишонсангиз, ҳаётингизда кўпроқ ўша нарса рўй беради.
Қаранг! Атрофингизда яхши одамлар жуда кўп. Эрта тонгдан яхшиликлар тилаб дуо қилгувчилар ҳам кўп...
Чунки эрта тонгда қилинган дуолар албатта ижобат бўлади.
Кўпнинг ризқини сўраб, юртга тинчлик- хотиржамлик тилаб қилинган дуоларда хикмат кўп, хайр кўп.
Чунки Парвардигор ўзгалар учун қайғурган бандаларини кутканидан ҳам зиёда қилади.
Шунинг учун ҳам унинг "СЕН бирни берсанг, мен сенга мингни бераман": деган ваъдаси бор...
@piskenthayoti
ХАЙРЛИ ТУН
Меҳрингиз олдида эгиб бошимни...
Тангридан умрингиз тилаб
юраман.
Юраги покиза хазрати инсон,
Сизни АЛЛОҲ учун яхши кў
раман.
@piskenthayoti
Эртаси куни тонгда Орзигул барвақт турди. Бобо тайинлаганидай, таҳорат олиб,сураларни ўқиди. Кейин икки сиқим жийдани еди. Ухлаб ётган Нозигулни қўлига олиб, қайнонасининг хонасига борди. Уйқуси бузилганидан тихирлик қилиб йиғлаётган қизчани тиззасига олиб, кўзларини ялаб туфлаб ташлади. Бу осон эмас эди. Нозигул типирчилар, “дада”,”биби” деб йиғларди. Холбиби хола уни ширин сўзлар билан овутишга ҳаракат қиларди.
Орзигул эса қизига азоб бераётгани учун ўзи ҳам унга қўшилиб, бир йиғлаб олди. Шундай бўлса-да,бобонинг кўрсатмаларини ўзи тушунтирганидай астойдил бажарди. Бу ишни қирқ кун давомида ихлос билан, яратгандан шифо сўраб қилди. Нозигул ҳам онасининг ҳар кун шу ишни қилишига ўрганди. Ёш она ҳар куни қизининг кўзларини ялаб бўлгач, унинг кўзларини илиқ кўк чой билан ювар,лекин қорачиқларини очиб қарашга юраги дов бермасди.
Бир ойдан сўнг Нозигул ўзи уй ичида югуриб юрадиган бўлди. Унинг инжиқланиб йиғлаши ҳам камайди. Ниҳоят имтиҳонга ўхшайдиган қирқ кун ҳам охирига етди.
Қирқ биринчи кун эрталаб Орзигул нонушта тайёрлаш учун ошхонага кирди. Ширчой пишириб, қозоннинг тагини пасайтириб қўйди-да, ўзларининг хонасига қайтди. Бу орада Ўктамжон ҳам уйғониб,ҳовлига чиққан шекилли, хонада кўринмасди. Нозигул диваннинг ёнбошига суяб қўйилган ўйинчоқлар тўла сумкадан қўғирчоғини олаётган экан. У онасини кўриб, жойидан турди-да, ”Нанажон”, деб югуриб келганча қучоғига отилди.
―Сен.. сен мени кўряпсанми, қизим?―Бўғзини чангаллаган ҳаяжондан нафаси қисиб сўради Орзигул. Сўнг қизчасини қаттиқ қучоқлаб олди.
―Ҳа,нанажон. Бибим қанилар? Бибимни ёнларига бораман, ―Нозигул худди аввалгидек бийрон гапириб, унинг қўлидан сирғаниб пастга тушди-да, ташқари эшикка қараб югурди.
Орзигул қизалоғининг изидан қараб қоларкан, иссиқ кўзёшлари юзини ювиб тушаётганини сезмасди.
Ўша куни қизини шифокорга олиб борган Ўктамжон уйга келиб Холбиби холани қучоқлаб олди.
― Яшанг, онажон. Бугун Яшин ака Нозигулнинг кўзларини махсус лупалар билан текшириб кўрди. ”Кўзларидаги гул қани?Бўлиши мумкин эмас,” ―деб роса ҳайратланди. “Йигирма йилдан бери кўз шифокори бўлиб ишлайман. Лекин бунақасини биринчи марта кўришим,” ―деди. Онажоним, раҳмат сизга.
―Раҳматни менга эмас, Зокир бобога айтишинг керак ўғлим, ―деди Холбиби хола қувончи ичига сиғмаётган ўғлига қараб. ―Аввало худо-ку, лекин халқ табобатида ҳам гап кўп. Сен бўлсанг уни саводсизга чиқаргандинг. Зокир бобо тиғ теккизмасдан қизингнинг кўзларини даволади...
(Тамом)
Моҳигул НАЗАРОВА
@piskenthayoti
У кишига бир ўқитиб келаман, китоб ҳам кўрсатаман.” Шу таскин билан кўнгли бироз ёришган хола жойидан туриб, ўзининг хонасига кирди. Кечагина ўзи ёпган нонлардан иккитасини олиб, янги белбоққа ўради. Орасига қанд-қурс, пул қўйди.
Тушдан кейин уйғонган Нозигулни кўтарган қайнона-келин йўлга тушишди. Маҳалла бошида яшайдиган Зокир бобонинг аёли Ҳадия хола уларни хушмуомалалик билан қарши олиб, ичкарига бошлади. Мулла бобонинг пешин намозини ўқиб бўлишини бироз кутиб туришларига тўғри келди.
Зокир бобо мадраса кўрган, табибликдан ҳам хабари бор одам эди. Холбиби холанинг гапларини бўлмасдан тинглади. Нозигулни қўлига олиб, кўзларини бармоғи билан очиб, ичига қаради. Дуолар ўқиб,куф-суф қилди.
―Эртага яна бир бор келасизлар.... Мен китобларимни ўқиб, аниқ бир жавоб айтаман, ―деди Зокир бобо.
Ўша куни Нозигул анча тинч ухлади. Эртаси куни эрталаб, Ўктамжонни ишга кузатган қайнона-келин яна Зокир бобоникига йўл олишди. Бобо ҳовлисидаги супа устида тасбеҳ ўгириб ўтирган экан. Ҳадия хола уларни тўғри ўша ерга бошлади.
―Келинглар, ҳамсоялар. Мен китобларимни титкилаб,бир даволаш услубини топдим. ―Зокир бобо қўлидаги тасбеҳини ёнига қўйди. ―Бу бироз қийин, лекин ишончли, синалган услуб.
Нозигулни овутиб ўтирган Орзигул “ялт” этиб бобога қаради. Ўтган кунлар ичида жажжи қизининг тақдирини ўйлаб, сиқилиб кетган онанинг кўзларида умид пайдо бўлди.
―Айтинг, бобожон. Нима десангиз, ҳаммасини қиламан. Фақат қизим айбли бўлиб қолмаса бўлди, ―деди келинчак овози титраб. ―Кўзлари яна аввалгидек кўрса бўлди.
―Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади. “Дардни берган шифосини ҳам беради,” ―дейдилар. Фақат сиз бу ишни ихлос ва ишонч билан қилишингиз керак бўлади. ―Зокир бобо қироат билан давом этди. ―Ҳар куни эрталаб қуёш чиқмасдан уйғонасиз. Таҳорат қилиб,аввал “Фотиҳа”, ”Ихлос”,”Нос”, сураларини, ”Оятул курси”ни ўқийсиз. Биласизми, бу сураларни?
―Фақат “Оятул курси”ни билмайди. Қолганларини билади. Келинимнинг зеҳни яхши. Бир кундаёқ ёдлайди, насиб бўлса. ―Холбиби хола саволга жавоб бераркан, сўради. ―Кейин нима қилиши керак?
―Бозордан икки килоча жийда сотиб оласизлар. Келинингиз мен айтган сураларни ўқиб бўлгач, ҳар куни икки сиқим жийдани ейди. Кейин эса қизчасининг кўзларини ялаб, тупуриб ташлайди. Буни қирқ кун давомида тонг пайтида қуёш чиқмасдан олдин қилиш керак бўлади.
―Ия, бу гапингиз қизиқ бўлди-ку. ―Холбиби хола ўтирган жойидан туриб кетди. ―Кўзини ялайди? Қандай қилиб?
―Қандай қилиб бўларди? Жийдани еганидан кейин келиннинг тилида жийданинг караши нима десам экан,жийданинг кичик қириб ташловчи бўлаклари қолади. Ўша билан кўз қорачиғи яланса, пайдо бўлган гул ҳам қириб олиб ташланади. Қизча ҳали жуда ёш,бу ишни ҳозир қилиш мумкин. Бир йилдан кейин эса кеч бўлади. Яъни, қорачиқларда гул чуқур ўрнашиб олмасдан улгуриш керак.
Орзигул Зокир бобога қараб бир зум ўйланиб қолди. Кейин худди уйқудан уйғонгандай бир сесканиб, қўлидаги қизчасини бағрига маҳкамроқ босди.
―Розиман, бобожон. Ҳаммасини айтганингиздек қиламан. Қизим шифо топса, бўлди. бўлса,ҳаммасини қиламан.
― Ҳа, кейин яна бир гапни айтай. Кеча қизчангизнинг тақдиридан китоб кўрдим. Қизчангиз албатта тузалиб кетади. Улғайгач,ақлли, ўқимишли, бахтли инсон бўлади. Зокир бобо шу сўзларни айтиб, қўлларини дуога очди. ―Қани, илоҳо омин! Яратганнинг ўзи мададкор бўлиб, Нозигулой тузалиб кетсин. Оллоҳу акбар.
Ўша куниёқ Холбиби хола бозорга бориб, жийда олиб келди. Аммо Зокир бобонинг сўзларини эшитган Ўктамжон “Қаёқдаги бесавод бобонинг гапига кириб, қизимнинг кўзи баттар бўлса-чи? Мен бунга йўл қўймайман”, ―деб туриб олди.
Ўғлининг бундай қаршилик кўрсатиши Холбиби холанинг жаҳлини чиқарди.
―Менга қара ҳой бола. Сен Зокир бобони саводсиз дема.У кишининг отаси,бобоси табиб ўтганидан, кўпгина одамларни даволашганидан хабарим бор. Қизингни кўзини операция қилишганидан кўра шу усул билан даво топгани яхши эмасми?―койинди хола.―Оллоҳга таваккал қилиб, ҳаммасини бобо айтганидай қилайлик-чи. Худо ҳоҳласа, қизинг тузалиб кетади.......
ОНА МЕҲРИ......
Ҳаммаси ўша куни Орзигулнинг қўшнининг уйига эндигина бир ёшга тўлган қизчаси Нозигулни кўтариб чиққанидан бошланди. Кўчадан айланиб боргиси келмай, эринган келинчак қоронғи омборхонадаги дарча орқали қўшнининг ҳовлисига ўтди. Аслида у қўшниникига чиққан қайнонасига Нозигулни бериб, ўзи кечки овқатга уннамоқчи эди.
Аммо “Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи бор”― деганларидек,ъаёллар ўртасида суҳбат қизиб кетди. Айниқса, эндигина тили чиққан Нозигулнинг бийронгина гап-сўзларидан завқланган қўшни аёллар маза қилиб кулишди.
― Тавба, мана бу қалдирғочни қаранглар, ―Марям опа Нозигулнинг бурнидан чимдиб гап бошлади. ―Мени ўғлим энди-энди нана,нон деяпти. Бу эса роса бидирлайди-я.
―Кўз тегмасин денг булбулчамга, ―Нозигулни қўлига олган Холбиби хола Марям опага норози нигоҳ ташлаганча, келинига юзланди. ―Боринг, келин овқатингизни бошланг. Ҳали замон Ўктамжоним ҳам ишдан келиб қолади.
Орзигул овқатини солиштириб бўлар-бўлмас, Холбиби хола Нозигулни қўлтиғига қистириб кириб келди. Тўхтамасдан йиғлаётган қизалоғини кўриб, Орзигулнинг эсхонаси чиқиб кетди.
―Нима бўлди, ойижон? Нимага йиғлаяпти бу?
―Билмасам, келин. Сиз кетганингиздан бери тинмай йиғлаяпти. Ҳайронман,бунақа одати йўқ эди-ку,―деди Холбиби хола ташвишли овозда. ―Охири кўтариб, уйга қайтдим.
Нозигул ўша тунда умуман ухламади. Унга қараб ота-онаси-ю, Холбиби хола ҳам тонггача киприк қоқишмади. Орзигул қизалоғини гоҳ бешикка белар,гоҳ беланчакка солар, гоҳо тиззасига ётқизиб аллаларди. Лекин бу ишларнинг барчаси бефойда бўлди.
Эрталаб терлаб кетган қизалоғининг кўйлакчасини алмаштираётган Орзигул унинг ёруғликдан сесканиб, кўзларини чирт юмиб олаётганини сезди. Кўнглига хавотир оралаган ёш она унинг кўзларини бармоқлари билан йириб очиб кўрди-да,қўрқиб кетди. Нозигулнинг кўз қорачиқлари устида халқ тилида “гул “ деб аталадиган игнанинг тешигидай катталикдаги оппоқ томчилар аниқ кўриниб турарди.
―Вой худойим. Бу...бу.. қандай қилиб?―Орзигул уввос тортиб йиғлаб юборди. ―Нима бўлди Нозигулга?
Ўша куни қизчани олиб поликлиникага чиқиб келган Орзигул ва Ўктам кайфиятлари тушиб қайтишди.
―Тошкентга олиб бориш керак экан,онажон,―деди Ўктамжон ўзларини хавотир билан қаршилаган онасига. ―Операция қилмаса бўлмас экан. Яшин ака деган таниқли кўз шифокори бор-ку. Ўша киши шундай деди.
―Уни тезроқ олиб боришимиз керак. ―Йиғлайвериб кўзлари қизариб кетган Орзигул эрига ўтинч билан термулди.
―Албатта, олиб борамиз. Юрагимни ғаш қилиб йиғлайверма. Эртага ишимдан жавоб сўрайман, ―деди Ўктамжон.
Икки кундан сўнг Тошкентга жўнаб кетган эр-хотин тарвузлари қўлтиғидан тушиб қайтишди. Шифокорлар “Олти ойдан кейин олиб келасизлар, қизча жуда кичик, ҳозир операцияни кўтаролмаслиги мумкин, бироз улғайсин,”- дейишганмиш. Ўктамжон шу гапни онасига айтди-да, шошилганича ишига кетди.
―Майли болаларим,кўп сиқилманглар. ―Холбиби хола Нозигулни қўлига оларкан,унинг аввалгидек бидирлаб гапирмаётганини, оз фурсат ичида озиб қушдек енгил бўлиб қолганини кўриб, юраги увушиб кетди. ―Боламга бирданига нима бўлганини тушунолмаяпман.
― Ойижон, биз билан болалар боғчасида Онахон деган қиз ишларди. Жуда чиройли бўлса-да, битта кўзида “гул”и бор эди. Тўрт мучаси бутун, ўзидай кўркам йигитга турмушга чиқиб кетди. Гоҳо қизларимиз орқасидан “Кўзи кўр бўлсаям,энг чиройли йигитни илдириб тегиб кетди”,―деб гапиришарди. Лекин мен Онахоннинг устидан ҳеч қачон кулмаганман. Аксинча, бахтини топганидан хурсанд бўлганман. ―Орзигул ғамгин оҳангда сўзларкан, кўзлари юмилиб кетаётган қизчасини қайнонасининг қўлидан олиб, диванга ётқизди. ―Ухла,алла қил,эркатойим.
―Ўзингиз ҳам бир оз дамингизни олинг, йўлдан чарчаб келгансиз, қизим. ―Холбиби хола жойидан туриб, ташқарига йўналди. ―Овқат ҳам қилиб қўйганман.
“Шу боламга кўз тегди-ёв. ―Дарвозахонадаги стулга ўтираркан, набирасининг биғиллаб йиғлаётганини эшитган кекса аёлнинг хаёлидан шу гап кечди. ―Ўша куни ҳамма аёллар фақат Нозигулимни гапиришганди. Тушдан кейин уни мулла Зокир бобога олиб бораман........