
Qalandarxona jome masjidi
Qalandarxona jome masjidi
pinned a photo
Н А М О З
В А Қ Т Л А Р И.
Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.
12-ИЮНДАН
19-ИЮНГАЧА
Бомдод 04:00
Пешин 12:45
Аср 18:20
Шом 20:05
Хуфтон 21:35
@Qalandarxona_uz
Жума фазилатли кун
"САДАҚА — БУ..."
🌱
Садақа — бу сармоя: Сиз бугун ерга уруғ экасиз, эртага охиратда улуғ ҳосил йиғасиз.
🛡
Садақа — бу қалқон: У сизни бу дунёдаги бало-офатлардан ва у дунёдаги дўзах оловидан асрайди.
💧
Садақа — бу шифо: У фақат тан хасталикларига эмас, балки қалбдаги ғам-ғуссаларга ҳам даво бўлади.
🔄
Садақа — бу кўпайиш: Берган билан молингиз камаймайди, аксинча, барака билан тўлиб-тошади.
Энди чиройли сабр(дан бошқа чорам йўқ). Юсуф сураси, 18-оят.
• Дўстим, сабр қилинг.
• Қуръонингизни олинг-да, маҳкам тутинг.
• Намозларни канда қилманг.
• Дардлардан савоб умид қилинг.
• Бу кунлар Раббимизнинг тақдири.
• Бу дунё ўткинчи имтиҳондан бошқа нарса эмас.
• Сўнгги манзилга элтувчи кўприк холос.
• Кун келиб, иншааллоҳ, жаннатдаги соя-салқинларда гурунглашиб ўтирамиз.
• Дунёнинг бўлмағур ишларини эслаб, кулиб ўтирамиз.
Мақташ учун дуо кифоядир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Муҳожирлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, савобнинг ҳаммасини ансорлар олиб кетишди. Ансорларчалик кўп бўлса сарфлашни ўрнига қўядиган, оз бўлса ғамхўрликни жойига қўядиган қавмни кўрмаганмиз. Бизнинг таъминотларимизни ҳам ўзлари қилишди (Уларнинг шунча яхшиликларини қандай қайтарамиз?)» дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қилган яхшиликлари учун мақтаб, ҳақларига дуо қилаяпсизларми?» деб сўрадилар. «Ҳа», дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўшанга мана шу етади (яъни ташаккур айтиб, дуо қилишингиз уларнинг яхшиликларига жавоб ўрнига ўтади)» дедилар (Имом Абу Довуд ва Имом Насоий ривояти).
Қуръоний тўрт тавсия
Аллоҳ таоло айтади: “Қачонки у вояга етиб, қирқ ёшга етганида:
1. Аллоҳга шукр қилиши: - “Роббим, Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга..”
2. Солиҳ амал қилиши: - “..ва Сен рози бўлган солиҳ амал қилишимга муваффақ этгин”.
3. Зурриётларини солиҳлардан бўлишини сўраб дуо қилиши:- “..Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин.”
4. Тавбасини янгилаши керак бўлади: - “...Албатта, мен Сенга тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман», – деди”, Аҳқоф сураси, 15 -оят.
Нега айнан 40 ёш?
Чунки айнан шу ёшда кишининг ҳам жисмонан, ҳам ақлан қуввати ниҳоясига етган, етилган бўлади. Шу сабаб унда ушбу 4 хислат кўриниши лозим: 1. Аллоҳга шукр; 2. Солиҳ амал; 3. Зурриёти ҳаққига дуо; 4. Тавбани янгилаш.
#савол_жавоб
“Хўжалар” ва “эшонлар” бошқа одамлардан устунми?
❓
Савол: “Хўжалар” ва “эшонлар” ўзларининг қайсидир жиҳати билан бошқа одамлардан устунми?
📨
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбар авлодлари “саййид” дейилади. Саййид – ўзбек тилида “хўжа”, “улуғ”, “мустақил”, “ҳукмдор”, “жаноб” маъноларида келади (“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” 3-жуз). “Эшон” форс, тожик тилидан олинган бўлиб, “улар” маъносида келади.
Айрим ўзбеклар орасида хўжалар – “тўралар” ҳам дейилади. Саййидлар, хўжалар ва эшонларга пайғамбар авлодлари сифатида қараш одат бўлган.
Охир замон пайғамбари, сарвари коинот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда бундай марҳамат қилганлар: “Эй одамлар, албатта, сизнинг Раббингиз бирдир. Албатта, сизнинг отангиз бирдир. Албатта, арабнинг ажамдан фазли йўқ, ажамнинг арабдан фазли йўқ, қизилни қорадан, қорани қизилдан афзаллиги йўқ. Фақатгина тақво ила (Аллоҳ ҳузурида) устунлик бордир” .
Ушбу ҳадисда бутун инсониятнинг Раббиси якка ягона экани ҳамда уларнинг оталари битта, яъни Одам Ато бўлгани айтилмоқда. Одам Ато эса тупроқдан яратилган.
Шундай экан кибр-ҳаво, мақтанчоқлик, фахр туйғусига берилмаслик керак. “Арабнинг ажамдан афзаллиги йўқ” ибораси илоҳий мезонга кўра, ҳеч бир шахснинг ва миллатнинг бошқасидан устунлик тарафи йўқ эканини англатади. Яъни барчалари бу борада тенгдирлар. Фақатгина афзаллик Аллоҳдан қўрқиш билангина бўлади. Ким Аллоҳдан кўпроқ қўрқса, ўша киши фазилатда ортиқ бўлади. Бундан келиб чиқадики, инсонлар наслу насабда кимнинг авлодлари бўлишларидан қатъи назар, Аллоҳ таолодан қўрқишлари, Унинг буюрганларини сўзсиз бажариб, шариатда қайтарилган ишлардан тийилишлари лозим.
Юқоридаги маълумотларга қўшимча сифатида шуни таъкидлаймизки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оила аъзоларини яхши кўриш биздан талаб қилинган. Уларни яхши кўриш Пайғамбаримизни яхши кўриш ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан
#Ҳадис
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Аллоҳим! Мени мискин ҳолда яшатгин, мискин ҳолда ўлдиргин ва қиѐмат куни мискинлар жамоаси ила
тирилтиргин», дедилар. Шунда Оиша:
«Нима учун, эй Аллоҳнинг расули?» деди. «Чунки улар жаннатга бойлардан қирқ йил олдин
кирадилар. Эй Оиша! Мискинни ҳеч бўлмаса яримта хурмосиз қайтармагин. Эй Оиша! Мискинларга
муҳаббат қилгин ва уларга яқин бўлгин. Ана шунда Аллоҳ қиѐмат куни сени Ўзига яқинлаштиради»,
дедилар».
✍
(Термизий ривоят қилган)
Шарҳ: Бу ривоятларда Аллоҳнинг розилигини топган тақводор мискинлар кўзда тутилган. Уларнинг кўнгиллари синиқ бўлади. Улар Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилган бўладилар. Бу ва шунга ўхша ҳадиси
шарифларда фақир фуқаро ва. мискинларга таскин ва уларни сабр-қаноат қилишга даъват бор.