Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Qalandarxona jome masjidi

qalandarxona_uz
Kanal Farg'ona viloyati Rishton tumani Oq yerda joylashgan QALANDARXONA jome masjidining rasmiy kanali hisoblanadi. Savol va takliflar uchun masjid bosh imomi: @Zaminrishton1
Подписчики
6 822
24 часа
3
30 дней
35
Просмотры
1 212
ER
17,77%
Посты (30д)
130
Символов в посте
849
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
October 27, 04:23

​​​​​​​​​​​​​​​​ЖАЙРАНИНГ ГЎШТИ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓
2258-САВОЛ: Жайранинг гўшти ҳалолми? Унинг ёғидан ва гўштидан фойдаланиш мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жайранинг гўштини истеъмол қилиш шаръан тақиқланади. Унинг ёғидан ҳам, гўштидан ҳам фойдаланиш мумкин эмас.
“Ийсо ибн Намла отасидан ривоят қилади, отаси деди: Мен Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳузурида эдим, у кишидан кирпи (типратикан) ейиш ҳақида сўралди. Шунда у киши ушбу оятни тиловат қилдилар: “(Эй Муҳаммад,) айтинг: Менга ваҳий қилинган нарсалар ичида таом истеъмол қилувчи учун ҳаром қилинган биронта таомни кўрмаяпман, магар...” (Анъом сураси, 145-оят).
Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳузурида бир кекса киши ўтирган эди. Шу одам деди: Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида кирпи (типратикан) зикр қилинганида, у зот: “У нопок ҳайвонлардан бўлган бир нопок ҳайвондир”, дедилар”, деганларини эшитдим”. Шунда Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: “Агар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган бўлсалар, демак, у зот алайҳиссалоту вассалом айтганларидек бўлади”, дедилар”. (Имом Абу Довуд ривояти).
Ҳадисда гарчи кирпи(типратикан) зикр қилинган бўлса ҳам, жайра ҳам шу каби ҳайвон бўлгани боис уламолар мазкур ҳайвоннинг гўштини истеъмол қилишдан қайтарганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

October 27, 04:22

#Дуо
Ижобат бўлган дуоларнинг ажойибларидан...
Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Доса ал-Басрий айтади:
«Мен оғир касалликка чалиниб, ҳатто ўз ҳаётимдан ҳам умидимни узган эдим. Шунда Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарийнинг баъзи шогирдлари мени кўргани келишди. Улардан бири:
“Саҳл касал бўлганларида шундай бир дуо қилар эдиларки, уни бирор киши ўқиса, албатта, касалликдан тузалар эди”, деди.
Мен: “У қандай дуо?” деб сўрадим.
У шундай деди:
اللَّهُمَّ اشْفِنِي بِشِفَائِكَ، وَدَاوِنِي بِدَوَائِكَ، وَعَافِنِي مِنْ بَلَائِكَ
Ўқилиши: «Аллоҳуммашфиний бишифааика, ва даавиний бидавааика, ва ъаафиний мин балааика».
Маъноси: «Эй Аллоҳим, Ўзингнинг шифоинг билан мени шифолагин, Ўзингнинг давоинг билан дардимни даволагин ва Ўзингнинг балойингдан мени офиятда қилгин».
Шундан сўнг мен бу дуони қайта-қайта ўқишда давом этдим ва охири тузалиб кетдим».
Манба: Ат-Танухий, «Ал-Фараж баъдаш-шидда» (1/55).

October 26, 17:56
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🏆
Диний соҳа ходимлари ўртасида "Вилоят ҳокими кубоги" учун беллашув бошланди
🗣
Фарғона вилоятида диний ташкилотлар профессионал ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоавий ҳамжиҳатлик ва дўстликни мустаҳкамлаш мақсадида спортнинг мини-футбол тури бўйича "Вилоят ҳокими кубоги" мусобақасига старт берилди.
😎
Бугун мазкур мусобақанинг очилиш маросими кўтаринкилик билан ўтди. Тадбирда масъул соҳа вакиллари иштирок этдилар.
💬
Тадбирнинг очилиш маросимида мазкур мусобақа нафақат спорт, балки соғлом муҳит ва маънавий барқарорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Шунингдек, иштирокчиларни фаол бўлишга чорланди.
#янгиликлар
#видеолавҳа
ALHIDOYA.UZга обуна бўлинг!!!
✅
🎬
Youtube
🔵
Facebook
📷
Instagram
🚀
Улашинг:
https://t.me/Alhidoyamedia

October 26, 08:06

#Қаноат
«Танг ҳаёт» нима дегани?
Аллоҳ таоло айтади:
«Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унинг учун танг ҳаёт бўлур» (Тоҳа сураси, 124-оят).
Саъид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Аллоҳ уни қаноатдан маҳрум қилади, натижада у ҳеч қачон тўймайди».
«Тафсири Бағавий» (5/301).
Ашмунийнинг «Манорул-ҳуда фил-вақфи вал-ибтидо» китобида (495-бет) ҳам шундай дейилган:
«Танг ҳаёт – банданинг қаноатдан маҳрум қилиниши ва натижада унинг ҳеч қачон тўймаслигидир».

October 26, 04:29

ҲОЖАТХОНАДА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРНИ ТОМОША ҚИЛИШ
❓
2260-САВОЛ: Ҳожат чиқариш вақтида телефондан фойдаланиш, ундаги ижтимоий тармоққа кириб, хабарларни ўқиш, турли видеоларни кўриш мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу мумкин эмас. Ҳожатхона ўз номи билан ҳожат чиқариладиган жой. Яъни ҳожати бажарилгач, у ердан чиқиладиган жой. Узоқ вақт дам олиб ёки бирор нима ўқиб ўтириладиган жой эмас. Қолаверса, у жойларни кўпинча жин ва шайтонлар маскан тутган бўлади.
Шунинг учун ҳам Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага киришдан аввал: “Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубуси вал-хобаис – Эй Аллоҳ, Сендан эркак ва урғочи ифлос(шайтон)лардан паноҳ тилайман”, деганлар ва шуни биз умматга шундай қилишни таълим берганлар.
Мусулмон инсон ҳожатхонага киришда ушбу дуони ўқиб, Аллоҳ таолодан шайтонлар ёмонлигидан паноҳ сўрайди ва у ҳожати битгач, тезроқ чиқиш ҳаракатида бўлади.
Замонавий тиббиётда ҳам ҳожатхонада узоқ вақт ўтириш бавосир (геморрой) касалигини келтириб чиқариши, тана ва кийимларга турли бактериялар ўрнашиб қолиши исботланган.
Демак, ҳожатхонага кирган инсон бошқа ишлар билан, хусусан, телефон кўриш, ижтимоий тармоқларга кириш ёки видеолар кўриш билан шуғулланиши шаръан ҳам, тиббий жиҳатдан ҳам жоиз эмас.
Ҳожатхонадан чиқишда эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба аннил аза ва ъафаний – Мендан озор берувчи нарсани кетказиб, мени офиятда қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!”, дейилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

October 26, 04:22

Янги ҳафта, янги тонг муборак!
Душанба куни амаллар Оламлар Роббисига кўтарилади. Келинг, бу кунни фақат яхшилик билан безайлик:
• Бир ширин сўз;
• Бир табассум;
• Ва озгина бўлса-да садақа...
Роббимиз сиздан рози бўладиган амалларни қилишга муваффақ айласин!

October 25, 07:43

КАЪБА ҚАРШИСИДА НАМОЗ ЎҚИЁТГАН НАМОЗХОН НИГОҲИНИ КАЪБАГА ҚАРАТИШИ
#намоз
❓
2261-САВОЛ: Намозхон қиёмда турган ҳолатида нигоҳини саждагоҳга қаратиб туради, бироқ Каъбаи муаззаманинг қаршисида намоз ўқиётган киши ҳам нигоҳини саждагоҳга қаратадими ёки Каъбаи муаззамага қарайдими? Унинг учун қайси бири яхшироқ?
💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозга оид одоблар туркумига қуйидагилар киради: намозхон тик турганда нигоҳини саждагоҳга, руку ҳолатида оёқларнинг устки қисмига, сажда ҳолатида бурун учига ва қаъда ҳолатида бағрига (қучоғига) қаратади. Фуқаҳоларимиз бу ҳукмни мутлақ, яъни умумий эканини айтиб, Каъба қаршисидаги одамга ҳам тегишли деганлар. Шунинг учун Каъбаи муаззама қаршисида намоз ўқувчи киши ҳам бу одобларга риоя қилган ҳолда, тик турганда нигоҳини саждагоҳга қаратиши керак. Чунки кўзни саждагоҳга қаратиб туриш хаёлни чалғиб кетишидан сақлайди. Қолаверса, намозхон Каъбага қараб намоз ўқиганда, унинг улуғворлигига маҳлиё бўлиб, агар ёлғиз намоз ўқиётган бўлса, тавоф қилаётган одамларнинг кўплиги сабабли хаёли чалғиб кетиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

October 25, 02:18

#Фойдали_маълумот
«Кофирун» ва «Ихлос» сураларини ўқиш мустаҳаб бўлган намозлар ўн биттадир:
1. Бомдоднинг суннати,
2. Шомнинг суннати,
3. Тавофнинг суннати; булар ҳақидаги ҳадислар Имом Муслимда келган ва (Шофиий мазҳаби) уламолари буни очиқ баён қилишган.
4. Мусофирнинг бомдод намози; бу ҳақда Имом Табароний ривоят қилган ҳадис бор, Жувайний ва Ғазолийлар буни очиқ-ойдин айтиб ўтишган.
5. Жума кечасидаги шом намози; Имом Байҳақий ривоят қилган ҳадисга кўра.
6. Зуҳо (чоштгоҳ) намозининг суннати; Имом Уқайлий ривоят қилган ҳадисга кўра.
7. Иҳромнинг суннати; Имом Нававий ўзларининг «Маносик» китобларида зикр қилганлар.
8. Истихоранинг суннати; Имом Нававий «Ал-Азкор» китобларида зикр қилганлар.
9. Сафарнинг (чиқишдаги) суннати; Имом Нававий «Ал-Азкор» китобларида зикр қилганлар.
10. Витр намози; Имом Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган ҳадисга кўра.
11. Завол (қуёш қиёмдан оққандаги) суннати; Абу Ҳомид «Ар-Равнақ» китобида зикр қилган».

October 25, 01:14

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
☀️
Хайрли тонг! Кунингиз осуда ва баракали ўтсин. Ушбу тонг Роббимизга чин қалбдан илтижо қилайлик:
«...بِلُطْفِكَ، وَهَذِّبْ قَلْبِي، وَاصْرِفْ عَنِّي مَا يُؤْذِينِي، وَأَصْلِحْ قَلْبِي وَنَفْسِي، وَاجْعَلْنِي عَبْدَةً تُرْضِيكَ، وَبَارِكْ فِي قَلِيلِي، وَاغْفِرْ تَقْصِيرِي، وَاجْعَلْنِي مِنْ عِبَادِكَ الْمُحْسِنِينَ..»
Ўқилиши:
«...Би лутфика, ва ҳаззиб қолбий, васриф ъанний маа йуъзиний, ва аслиҳ қолбий ва нафсий, важъалний ъабдатан турдийка, ва баарик фий қолийлий, вағфир тақсийрий, важъалний мин ъибаадикал муҳсинийн...»
Маъноси:
«...Ўз лутфинг ила қалбимни гўзал тарбияла, менга озор берадиган нарсаларни узоқлаштир.
🤍
Қалбимни ва нафсимни ислоҳ қил, мени Ўзинг рози бўладиган солиҳа банданг айла.
✨
Озгина нарсамга ҳам барака бер, камчиликларимни кечир ва мени гўзал амал қилувчи (муҳсин) бандаларингдан қил...»
🍃
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни дуолар ижобати ва қалб хотиржамлиги билан сийласин!
🤲

October 24, 12:36

#kun_hikmati
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Банданинг гуноҳлари кўпайиб кетса ва уни каффорот қилиб ўчирувчи амали бўлмаса, унга ғам-ташвишларни юклаб, ҳукмрон қилиб қўйилади. Ўшалар унинг гуноҳларига каффорот бўлади”, деб айтадилар.
“Сунани солиҳийн” асаридан