Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Qalb iLa TinGlanG🫀

qalb_ila_tinglang
https://t.me/gunohoqibati
Subscribers
4 829
24 hours
-5
30 days
-309
Post views
1 010
ER
20,92%
Posts (30d)
Characters in post
1 286
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
25-34
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
July 11, 13:04
Media unavailable
1
Show in Telegram

Шайтоннинг энг кучли қуроли — қашшоқлик қўрқувидир
Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтади:
«Шайтоннинг инсонга қарши қашшоқлик қўрқувидан кучли қуроли йўқ. Агар бу қўрқув қалбга кирса, инсонни ҳақдан тўсади, ҳавойи нафсига қараб гапиртиради ва Роббиси ҳақида ёмон гумон қилдириб қўяди.»
Эътибор беринг.
У:
«Инсонни қашшоқ қилади»,
демади.
Балки:
«Қашшоқликдан қўрқитади»,
деди.
Чунки шайтоннинг мақсади сени қашшоқ қилиш эмас, бу унинг қўлидан келмайди ҳам.
Унинг ғояси сени
қўрқитишдир.
Шу қўрқув қалбга киргач эса, қолганини инсоннинг ўзи қилади.
Кредит олади
Ароқ сотади
Ҳақни гапиришдан тийилади
Золимни мақтайди
Динни дунёсига алмаштиради
Нега?
Чунки у Аллоҳдан эмас,
ризқидан қўрқа бошлади.
Шунинг учун Аллоҳ таоло айтади:
﴿الشَّيْطَانُ يَعِدُكُمُ الْفَقْرَ وَيَأْمُرُكُمْ بِالْفَحْشَاءِ ۖ وَاللَّهُ يَعِدُكُم مَّغْفِرَةً مِّنْهُ وَفَضْلًا﴾
«Шайтон сизларни қашшоқлик билан қўрқитади ва фаҳш ишларга буюради. Аллоҳ эса сизларга Ўзидан мағфират ва фазл ваъда қилади.»
(Бақара, 268).
Бу оятга қаранг.
Иккита ваъда.
Бир томонда шайтоннинг ваъдаси:
«Берсанг камбағал бўласан!»
«Ҳақни айтсанг ишингдан айриласан!»
«Ҳаромни ташласанг оч қоласан!»
Иккинчи томонда эса Аллоҳнинг ваъдаси:
«Менинг фазлим бор!»
Мўминнинг имтиҳони шу ерда.
У қайси ваъдани ростроқ деб билади?
Ризқидан қўрққан одам кўпинча гуноҳдан сақланишни эмас,
ризққа етишишни улуғлаб қўяди.
Шунинг учун уламо айтганлар:
«Ризқ ҳақидаги энг ёмон фитна — унинг камайиши эмас, балки унинг қўрқуви қалбга киришидир.»
Чунки қашшоқликдан эмас, балки
қашшоқлик қўрқувидан кўп одамлар ҳалок бўлган.
والله أعلم
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ
🌆
@gunohoqibati
🥳
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄

July 09, 06:45
Media unavailable
1
Show in Telegram

Тавҳиднинг меваси — қўрқмасликдир
Одамлар кўп нарсадан қўрқишади.
Ризқидан.
Душманидан.
Таъқибдан.
Келажагидан.
Одамларнинг фикридан.
Лекин қалбида тавҳид мустаҳкам бўлган инсоннинг қўрқуви ҳам бошқача бўлади.
У билган ҳақ шуки:
Агар бутун ер юзи менга қарши йиғилса ҳам, Аллоҳ қадар қилмаган нарса менга етмайди.
Ва агар бутун дунё мендан юз ўгирса ҳам, Аллоҳ мен учун кифоя қилса, менга ҳеч кимнинг кераги йўқ.
Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ким учун Аллоҳ кифоя қилса, уни душманлари қизиқтирмайди. Улар унга иссиқ, совуқ, очлик ва чанқоқ каби табиий машаққатлардан бошқа зарар етказа олмайдилар. Ҳақиқий зарар эса етмайди.»
Салафлар айтганлар:
«Ҳар бир амалнинг мукофоти бор. Аммо таваккулнинг мукофоти — Аллоҳнинг Ўзидир.»
Чунки Аллоҳ:
«Ким Аллоҳга таваккул қилса, Унинг Ўзи унга кифоядир.»
(Талоқ, 3)
деди.
У:
«Унга жаннат берилади…», демади.
«Унга фалон савоб берилади…», демади.
Балки:
«Мен Ўзим унга кифояман»,
деди.
Бундан ортиқ мукофот бўладими?
Мусо алайҳиссалом орқаларида Фиръавн қўшинини, олдиларида денгизни кўрганларида:
«Йўқ! Роббим мен билан. У албатта менга йўл кўрсатади.»
(Шуаро, 62)
дедилар.
Тавҳид инсонни қўрқувсиз қилиб қўймайди.
Аммо Аллоҳдан бошқасидан бўлган қўрқувини
кичик
қилиб қўяди.
Шунинг учун қалбингда тавҳид қанча кучли бўлса, одамлардан қўрқувинг шунча камаяди.
Сабабларга эмас, Сабабларни Яратувчига суянган қалбни эса ҳеч ким қўрқита олмайди.
Кимнинг ёрдамчиси Аллоҳ бўлса, унга ғолиб келгучи йўқ,
والله أعلم
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ
🌆
@gunohoqibati
🥳
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄

July 06, 21:09
Media unavailable
1
Show in Telegram

Салом бериш макруҳ бўлган ўн тўрт ўрин
Қуйидаги ўринларда салом бериш макруҳдир:
1. Суҳбатлашаётган кишига.
Чунки у бошқа биров билан гаплашишга машғул бўлади.
2. Зикр билан машғул бўлган кишига.
Масалан, тасбеҳ, таҳлил («Ла илаҳа иллаллоҳ») ёки Қуръон тиловати билан банд бўлса.
3. Расулуллоҳ ﷺ ҳадисларини ўқиш ёки ривоят қилиш билан машғул бўлган кишига.
4. Хутба қилаётган хатибга.
Жума хутбасида эса гапиришнинг ўзи ҳаромдир. Шунингдек, хатибга ёки жамоатга салом бериш ҳам жоиз эмас.
5. Дарс ўтаётган устозга.
У Қуръон, ҳадис, фиқҳ ёки наҳвдан дарс бераётган бўлса, унга салом берилмайди. Баъзи одамлар дарс давом этаётган пайтда келиб овозини кўтариб салом беради. Бу макруҳдир. Чунки бу устозни ҳам, тингловчиларни ҳам чалғитади.
6. Илмий масалани тадқиқ қилаётган кишига.
Агар у илмнинг бирор масаласи устида изланаётган бўлса, салом бериб унинг фикрини бўлмаслик керак. Бу шаръан тўғри эмас.
7. Насиҳат қилаётган воизга.
У одамларга ваъз қилаётган бўлса, келган одам салом бермасдан ўтириб, ваъзни тинглайди. Чунки салом бериш воизни ҳам, тингловчиларни ҳам чалғитади.
8. Фиқҳни такрор қилаётган кишига.
Яъни фиқҳ дарсини такрорлаб, мустаҳкамлаш билан машғул бўлган одамга.
9. Азон айтаётган муаззинга.
Чунки салом бериш унинг азонини бўлиб қўяди.
10. Намоз ўқиётган кишига.
У намозини тугатмагунча салом берилмайди. Ривоят қилинишича, Пайғамбар ﷺ намоз ўқиётганларида саҳобалардан бири салом берган, у зот ﷺ унга ишора билан жавоб қайтарганлар. Шунинг учун, агар намоз пайтида сизга салом берилса, ишора билан жавоб қайтариш мумкин.
11. Таҳорат қилаётган кишига.
У таҳоратини тугатгунча салом берилмайди. Аммо ибодат учун эмас, салқинлаш ёки тозалик мақсадида ғусл қилаётган кишига салом беришнинг зарари йўқ.
12. Овқат еяётган кишига.
Овқат билан машғул бўлган одамга ҳам салом бериш машруъ эмас.
13. Ҳожат қилаётган кишига.
Яъни пешоб ёки катта ҳожат чиқараётган одамга салом берилмайди. Бу янада қаттиқроқ таъкидланган. Чунки бу ҳолатда гапиришнинг ўзи макруҳ ҳисобланади.
14. Жанг майдонида душманга қарши урушаётган мужоҳидга.
Уруш ҳолатидаги жангчига салом берилмайди. Чунки у Аллоҳнинг душманларига қарши жанг қилиш билан машғул бўлади.
Шайх Солиҳ ал-Фавзон
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ
🌆
@qalb_ila_tinglang
🌴
‌‌

July 05, 06:30
Media unavailable
1
Show in Telegram

Илм йўлида юриб, дунё аҳлига ҳавас қилма!
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилади.»
(Бухорий, 71; Муслим, 1037).
Эътибор беринг.
Расулуллоҳ ﷺ:
«Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, унга бойлик беради»,
демадилар.
«Унга ҳокимият беради»,
демадилар.
«Унга қасрлар беради»,
демадилар.
Яхшиликнинг ўлчовини битта нарса билан белгиладилар:
Динни тушиниш.
Шундай экан, илм талабаси бойга қараб ҳасад қилса, у нимани йўқотганини ўзи билмайди.
Аллоҳ сен учун миллионлаб одамлар орзу қила олмайдиган эшикни очди.
Сен эса кўзингни Аллоҳ сенга очган эшикка эмас, бошқаларга берилган дунёга тикиб турибсан.
Бу қанақаси?
Салафлар илмни молдан устун қўйишарди.
Бугун эса баъзилар илм билан шуғулланиб туриб, қалби дунё аҳли билан яшайди.
Дарсда ўтириб ҳам бизнес ҳақида ўйлайди.
Қуръон ўқиб ҳам тижорат ҳақида қайғуради.
Китоб қўлида, лекин қалби бозорда.
Бу эса илмнинг эмас,
дунё муҳаббатининг аломати.
Аллоҳ таоло айтди:
﴿بَلْ تُؤْثِرُونَ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا ۝ وَالْآخِرَةُ خَيْرٌ وَأَبْقَى﴾
«Йўқ, сизлар дунё ҳаётини афзал кўрасизлар. Ҳолбуки, охират яхшироқ ва абадийроқдир.»
(Аъло, 16–17).
Илм талабасининг бойлиги ҳамма бойликдан устун.
Чунки бойлик қабр эшигигача боради.
Илм эса қабрга ҳам, қиёматга ҳам сен билан киради.
Энг ачинарлиси — Аллоҳ унга динни тушуниш неъматини берган банда, қалби билан ҳали ҳам дунё аҳлига ҳавас қилиб яшашидир,
والله أعلم
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ
🌆
@qalb_ila_tinglang
🌴
‌‌

July 04, 06:13
Media unavailable
1
Show in Telegram

«Қариганда ўранамиз…»
Бу иборани кўп эшитамиз.
«Ҳали ёшмиз…»
«Қарисак ҳижобга кирамиз…»
«Ҳозир вақти эмас…»
Аммо битта савол бор:
Қаришингизга ким кафил?
Аллоҳ сизга эллик ёшгача яшаш ҳақида ваъда берганми?
Қуръонда Аллоҳ таоло айтади:
﴿فَإِذَا جَاءَ أَجَلُهُمْ لَا يَسْتَأْخِرُونَ سَاعَةً وَلَا يَسْتَقْدِمُونَ﴾
«Ажаллари келганда, уни бир соат ҳам кечиктира олмайдилар ва олдинга ҳам сура олмайдилар.»
(Наҳл, 61)
Ўлим кексани ҳам, ёшни ҳам ажратмайди.
Қабристонларга қаранг.
У ерда қариялар ҳам бор.
Ёшлар ҳам бор.
Ҳатто дунёга келиб улгурмай қайтган чақалоқлар ҳам бор.

Яна бир ҳақиқат борки, кўпчилик бу ҳақда ўйламайди.
Аллоҳ аёлни ҳижобга
гўзаллиги ўтгандан кейин эмас
, балки эркакларнинг назари унга тушадиган пайтда буюрди.
Синов — ёшликда.
Нафс ҳам, фитна ҳам, табарруж ҳам айнан шу даврда бўлади.
Қариликда эса Аллоҳ ҳатто баъзи кекса аёлларга енгиллик берган:
﴿وَالْقَوَاعِدُ مِنَ النِّسَاءِ…﴾
«Никоҳдан умидини узган кекса аёлларга (айрим енгилликлар) бор…»
(Нур, 60)
Демак, «қариганда ўранаман» деган одам, Аллоҳ буюрган вақтда эмас,
енгиллик берилган вақтда
итоат қилмоқчи бўляпти.
Бу қандай мантиқ?

Энг оғири эса бошқа нарса.
Ҳижобсиз ўтган ҳар бир кун фақат бир гуноҳ эмас.
У қанча эркакнинг назарини ўзига тортди, ҳаёлини бузди?
Қанча қалбда фитна уйғотди?
Қанча гуноҳга сабаб бўлди?
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким Исломда ёмон йўлни бошласа, унга ўша гуноҳ ва ундан кейин амал қилганларнинг гуноҳи ҳам ёзилади.»
(Муслим, 1017)
Инсон фақат ўз гуноҳи учун эмас, ўзи сабаб бўлган гуноҳлар учун ҳам жавоб беради.

Шунинг учун тавбани эртанги кунга қолдирманг.
Чунки шайтоннинг энг катта ҳийласи:
«Ҳали вақтинг бор…»
Лекин ажалнинг одати бошқача.
У ҳеч кимдан:
«Тайёрмисан?»
деб сўрамайди.
У келади.
Ва ўша куни инсон:
«Қани энди, бироз вақт берилса эди…»
деб орзу қилади.
Лекин вақт тугаган бўлади.
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ
🌆
@gunohoqibati
🥳
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄

July 03, 12:04
Media unavailable
1
Show in Telegram

«Қўлимдан келганича қиляпман…»
Бу жумла ҳақиқат эмас.
Бу — инсоннинг ўзига берган тасаллисидир.
Сенга:
«Ё бугун ўласан, ё бир ҳафтадан кейин»,
десалар, қайси бирини танлардинг?
Албатта:
«Бир ҳафтадан кейин»,
дердинг.
Энди ўша бир ҳафтани тасаввур қил.
Тунларинг бедор ўтади.
Қуръон қўлингдан тушмайди.
Тавбанг тўхтамайди.
Садақанг кўпаяди.
Дуоларинг узаяди.
Кўз ёшларинг тинмайди...
Телефонинг ҳам эсингдан чиқади.
Дўстлар ҳам.
Бозор ҳам.
Бизнес ҳам.
Хотининг ҳам.
Боланг ҳам.
Чунки сен энди бир ҳақиқатни ҳис қиласан:
вақт тугаяпти.
Ўша пайтда ўтган умрингга қараб:
«Мен ҳеч нарса қилмаган эканман…»
, дейсан.
Хўш…
Агар бир ҳафтада шунча амал қилишинг мумкин бўлса,
неча йилдан бери
«қўлимдан келганича қиляпман»,
деган гапинг қаерда қолди?
Йўқ.
Қўлингдан келганини қилмаяпсан.
Қўлингдан келганини сен
ўлим яқинлашганда
кўрсатасан.
Демак, муаммо қўлингдан келмаслигида эмас.
Муаммо — ўлимни узоқ деб ўйлашингда.
«Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир…»
(Оли Имрон, 185).
Эртани кафолатламаган Зотга,
бир умр кейин тавба қилишни режалаштириб юрма.
Эҳтимол, сенга ҳам
ўша «охирги ҳафта»
берилгандир…
Эҳтимол, охирги ҳафтангни яшаётгандирсан…
Фақат буни ҳали ўзинг билмассан…
Аллоҳ бизга амални кечиктирмасликни, ўлим келмасидан аввал ўлимга тайёрланишни насиб қилсин,
آمين !
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ
🌆
@qalb_ila_tinglang
🌴
‌‌

July 01, 06:50

«Бу — Аллоҳнинг қадари» Инсон ҳаётидаги кўп оғриқлар воқеаларнинг ўзидан эмас, уларни қабул қила олмаслигидан келиб чиқади. Қачонки қалб: «Бу — Аллоҳнинг қадари», дейишни ўрганса, кўп нарсалар уни безовта қилишдан тўхтайди. Йўқотишлар… Одамларнинг хиёнати……

July 01, 06:50
Media unavailable
1
Show in Telegram

«Бу — Аллоҳнинг қадари»
Инсон ҳаётидаги кўп оғриқлар воқеаларнинг ўзидан эмас, уларни қабул қила олмаслигидан келиб чиқади.
Қачонки қалб:
«Бу — Аллоҳнинг қадари»,
дейишни ўрганса, кўп нарсалар уни безовта қилишдан тўхтайди.
Йўқотишлар…
Одамларнинг хиёнати…
Кутилмаган мусибатлар…
Кутаётганингни кечикиши…
Уларнинг ҳаммаси бир зумда енгил бўлиб қолмайди.
Лекин қалб энди улар билан урушмайди.
Чунки у тушинадики:
﴿مَا أَصَابَ مِنْ مُصِيبَةٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللَّهِ﴾
«Ҳеч қандай мусибат Аллоҳнинг изнисиз етмайди.»
(Тағобун, 11)
Қадарга иймон — мусибатни йўқотмайди.
Аммо унинг оғирлигини енгиллаштиради.
Чунки
«Нега мен?»
деган саволнинг ўрнини:
«Бу ҳам Роббимнинг тақдири»,
деган таслимият эгаллайди.
Ва ана шу таслимлик — қалбга дунёнинг ҳеч бир сабаби бера олмайдиган хотиржамликни беради.
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ
🌆
@qalb_ila_tinglang
🌴
‌‌

June 30, 19:46
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Мияга броз ором берайлик
(
Сура-ан-Нур
)
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ
🌆
@gunohoqibati
🥳
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄

June 29, 16:23
Media unavailable
1
1
Show in Telegram


Қалбингизга Фаришталар Меҳмон Бўлишини Истайсизми
?
📋
Шайхул-Ислом ибн Таймийя
🌿
айтадилар
:
فإذا كان ورقه لا يمسه إلا المطهرون فمعانيه لا يهتدي بها إلا القلوب الطاهرة، وإذا كان الملك لا يدخل بيتًا فيه كلب، فالمعاني التي تحبها الملائكة لا تدخل قلبًا فيه أخلاق الكلاب المذمومة.
📰
Агар Қуръон саҳифаларига фақат пок бўлганларгина қўл теккиза олар экан
, демак, унинг илоҳий маънолари ҳам фақат пок қалбларгагина йўл топади.

Ит бор уйга фаришта кирмаганидек, фаришталар севадиган улуғ маънолар ҳам — ичида итларга хос бўлган разил сифатлар ва ёмон хулқлар уя қурган қалбга асло кирмайди.
📚
«Мажмуъул-фатово», 5/552.
⬇️
Хулосатул-калом:
Ушбу ҳикмат замирида икки муҳим ҳақиқат ётади
:
1⃣
Маънавий таҳорат
: Қуръонни шунчаки ўқиш бошқа, унинг мағзини чақиш ва ҳидоятини ҳис қилиш бошқадир. Кўз ёш ва иймон ҳаловати, қалбдаги кибр ҳасад ва адоват каби «маънавий ифлосликлар»дан покланиш’ миқдорига қараб берилади.
2⃣
Фаришталар ва Разил хулқлар
: Пайғамбаримиз
🌱
уйда сурат ёки ит бўлса, у ерга раҳмат фаришталари кирмаслигини айтганлар.
Шайхул-Ислом
◽️
буни қалб оламига кўчириб, жуда гўзал ташбеҳ қилмоқдалар. Яъни: Агар инсон қалбида «ит каби» (дунёга очкўзлик,) одамларга қараб вовиллаш (қўполлик), нафсга қуллик каби иллатлар бўлса, у ерда илм ва нур тўхтамайди.
▪️
Насиҳат
: Илмни кўпайтиришдан аввал, қалбни иллатлардан тозалаш лозим. Шундагина илоҳий маънолар қалбимиздан қўним топади!
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ
🌆
@qalb_ila_tinglang
🌴
‌‌