Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Qalb iLa TinGlanG🫀

qalb_ila_tinglang
Подписчики
6 720
24 часа
20
30 дней
-550
Просмотры
375
ER
6,35%
Посты (30д)
171
Символов в посте
1 189
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
March 14, 17:18
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#ҚАДР
КЕЧАСИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО
Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен: «Ё Расулаллоҳ, агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам, нима деб дуо қилай?» – дедим. (Шунда) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عُفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
Аллоҳумма иннака ъафуввун, туҳиббул ъафва фаъфу ъанний,
деб айтгин дедилар
Маъноси:
Аллоҳим, Сен Афуввсан, афв этишни яхши кўрасан. Мени афв эт.
Рамазонни қайси тунида Лайлатул қадри бўлиши беркитилди
🌙
Нега?
Инсонлар тўлиқ Рамазонда умид билан дуо қилиб,ялиниб  сўрашлари учун.
Сиз ҳам мағфират қилинганлар қаторида бўлишингиз, афу этилиб, Жаннатга кирадиган бандалардан бўлишингиз учун,
бу дуони намозда ва намоздан ташқари дуоларингизда, ифтор вақтида, таҳажжуд вақтида кўп сўранг.

Шундай сониялар келадики,унда албатта дуоларингизга ижобат эшиклари очилади.
Сиз албатта афу қилинасиз,
Фақат ўша дақиқада сиз,
ноумид бўлиб қўлларингизни тушириб олган бўлмасангиз бўлди.
Сўранг~ижобат соатларидасиз....

⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ
🌆
@gunohoqibati
🥳
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄

March 14, 17:18
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

March 14, 14:09
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

March 14, 14:09
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

🔹
Балки бу тун Аллоҳ сизни кечирар....
Устоз Абдуллоҳ Усмон
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ
🌆
@qalb_ila_tinglang
🌴
‌‌

March 14, 08:04
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

📖
Тақдирга ишониш хақида.
🚬
Эй Аллоҳнинг бандаси,Аллоҳнинг қадарига иймон келтиринг
🌹
🫀
Қадарга иймон келтиринг! Барча ишлар аниқ ўлчов билан содир бўлишига шак-шубхасиз ишонинг.
♥️
Ўзимиз ва бошқаларга келадиган мусибатлар ва яхшиликлар аввалдан тақдир этиб қўйилганлигига ишонинг!
🤲
Аллоҳ таоло айтади:
«Ҳох ер юзига, ҳох сизларга бирор мусибат етган бўлса, Биз уни вужудга келтиришимиздан олдин Китобда(яъни, Лавҳул маҳфузда) битиб қўйилгандир. Албатта, бу Аллоҳга осондир».(Ҳадид 22).
📿
Росулуллоҳ
🤍
Жаброил
💥
: "Иймон нима?", деган саволига жавобан: "Қадарнинг яхшию ёмонига иймон келтиришинг", деб жавоб берганлар.
📖
Қадарга иймон келтириш қалбни тинчлантиради.
Мўмин киши доимо "Аллоҳ тақдирда битган иш бўлди, албатта, биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта биз унга қайтгувчимиз" дейди.
📖
Қадарга иймон келтириш кишига хотиржамлик ва сокинлик беради.
Хидоят тақдирга битиб қўйилган, ёмонликлар ҳам ва яхшиликлар ҳам битилгандир.
📖
Ажал тақдирда белгилаб қўйилган.
Касаллик ҳам ва шифо ҳам тақдирда ёзиб қўйилгандир.
📖
Фарзандлар ҳам ва турмуш қуриш ҳам тақдирда ёзилгандир.
Ризқ ҳам ва барча нарса тақдирда битиб қўйилгандир.
📖
Ишларни Аллоҳ таоло белгилаб қўйган, биз эса сабабларни ишга солишимиз даркордир.
📖
Аллоҳнинг қадарига рози бўлинг! Сабабларни ишга солинг, сизга тақдирда белгилаб қўйилгани насиб қилади. Шунда сиз Росулуллоҳ
🤍
нинг барча сўзларига амал қилган бўласиз.
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ
🌆
@qalb_ila_tinglang
🌴
‌‌

March 13, 21:41
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

March 13, 21:35
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

Навбатдаги Қадр кечаси умид қилинадиган кеча
!
— Бугун
2⃣
4⃣
Рамазондан
2⃣
5⃣
га (жумадан шанбага) ўтар кечаси Қадр кечаси бўлиши мумкин бўлган яна бир кечадир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Лайлатул Қодрни Рамазоннинг охирги ўн кунидаги тоқ кечалардан қидиринглар"
, деб айтганлар
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
— Бу кечани ухламасдан ибодатлар:
таҳажжуд, Қуръон ўқишлик, дуо ва зикрлар
билан ўтказишлик суннат.
— Аҳли аёлингизни ҳам ухлашга қўйманг! Оиша онамиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазоннинг охирги ўн кунида кечалари оилаларини уйғотиб, ибодат қилишга буюришларини айтадилар.
(Имом Муслим ривояти)
Оиша онамизга Росулуллоҳ агар Қадр кечасини топсалар:
اللهم انك عفو تحب العفو فاعف عني
Аллоҳумма иннака ъафуввун туҳиббул ъафва фаъфу ъанний
(Аллоҳим, Сен кечиргучи Зотсан, кечиришни яхши кўрасан. Мени кечиргин!), деб дуо қилишни ўргатганлар (Имом Термизий ва Насоий ривояти, санади ҳасан).
Ғанимат билинг!
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ
🌆
@qalb_ila_tinglang
🌴
‌‌

March 13, 21:33
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

March 13, 19:58
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

♦️
Рамазоннинг охирги 10 кунлигида мўъминлар учун тавсиялар!
1-тавсия: Ихлос сурасини ўқиш.
Ҳар кеча
Ихлос сурасини 3 марта
ўқинг.

Натижа:
Агар бу Лайлатул Қадрга тўғри келса, 84 йил давомида ҳар куни Қуръонни тўлиқ хатм қилганлик ажри ёзилади иншааллоҳ.
• Ҳадис: Расулуллоҳ ﷺ: «Сизлардан биронтангиз бир кечада Қуръоннинг учдан бирини ўқишдан ожизлик қиладими?» — дедилар. (Саҳиҳ Муслим)
2-тавсия: Қиёмул лайл.
Ҳар кеча камида
икки ракат
(ёки ундан кўп) намоз ўқинг ва унда
100 та оят
тиловат қилинг.

Натижа:
Агар бу Лайлатул Қадрга тўғри келса, 84 йилдан ортиқ вақт давомида ҳар куни «Қонитийн» (итоатгўйлар) қаторида намоз ўқиган деб ёзиласиз иншааллоҳ.
• Ҳадис: «Ким юзта оят билан намоз ўқиса, итоатгўйлардан деб ёзилади». (Албоний саҳиҳ деган)
3-тавсия: Бақара сурасининг охирги оятлари.
Ҳар кеча
Бақара сурасининг охирги икки оятини
(«Ааманар-расулу...») ўқинг.

Натижа:
Бу кечани бедор ўтказганлик (қиём) ажрини беради. Лайлатул Қадрда бу 30 000 кунлик ибодатга тенг бўлиши умид қилинади.
4-тавсия: Садақа бериш.
Ҳар кеча имконингиз борича (ҳатто 1000 сўм бўлса ҳам)
садақа қилинг
.

Натижа:
Агар Лайлатул Қадрга тўғри келса, 84 йил давомида ҳар куни садақа қилганлик ажри берилади.
5-тавсия: Тасбеҳ айтиш. (Субҳаналлоҳ)
Кунига
100 марта «Субҳаналлоҳ»
деб айтинг.

Натижа:
Лайлатул Қадрга тўғри келса, сизга 30 000 000 (ўттиз миллион) ҳасана (савоб) ёзилади ёки шунча гуноҳингиз ўчирилади иншааллоҳ.
• Ҳадис: «...Юзта тасбеҳ айтса, унга мингта савоб ёзилади ёки мингта хатоси ўчирилади». (Муслим ривояти)
6-тавсия: Жаннатдаги дарахт.
Ҳар куни
100 марта «Субҳаналлоҳил азийм ва биҳамдиҳи»
деб айтинг.

Натижа:
Агар Лайлатул Қадрга тўғри келса, сиз учун Жаннатда 3 000 000 (уч миллион) туп хурмо дарахти экилади.
• Ҳадис: «Ким 'Субҳаналлоҳил азийм ва биҳамдиҳи' деса, унга Жаннатда бир хурмо дарахти экилади». (Албоний саҳиҳ деган)
7-тавсия: Саловат айтиш.
Ҳар куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга
100 марта саловат
айтинг.

Натижа:
Агар Лайлатул Қадрга тўғри келса, Аллоҳ сизга 300 000 марта саловат айтади.
• Ҳадис: «Ким менга бир марта саловат айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловат айтади».
Аллоҳим, бизни Лайлатул Қадрга етказгин ва унинг ажрларидан маҳрум қилма, آمين!
⭕️
⭕️
⭕️
⭕️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
⚡️
ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ
🌆
@qalb_ila_tinglang
🌴
‌‌

March 13, 17:24
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram