Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

🕌Qassoblik Jome Masjidi

qassoblik_jome_masjidi
Subscribers
2 780
24 hours
30 days
Post views
325
ER
0,11%
Posts (30d)
364
Characters in post
682
December 09, 23:30
Media unavailable
3
Show in Telegram

❄️
💦
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲУ!!!
💦
❄️
🗓
Бугун 10-декабрь
чоршанба
🌨

🌘

🌙
АЛЛОҲ насиб этган яна бир кун муборак бўлсин!
Бугун тонгда ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
📿
😀
📿
🕌
📿
😀
📿
🕌
📿
😀
📿
🕌
🤲
Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!
🤲
🤲
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi

December 09, 23:30
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

🌙
ҚАССОБЛИК ЖОМЕЪ МАСЖИДИ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ!!

5-декабрдан 11-декабргача
1️⃣
БОМДОД   07:00
2️⃣
ПЕШИН    13:00
3️⃣
АСР           15:35
4️⃣
ШОМ         17:10
5️⃣
ХУФТОН      18:30
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi

December 09, 14:28
Media unavailable
2
Show in Telegram

#хайрли_оқшом
Олиб қўйганидан афзалроғини бериб қўядиган Роббимиз бор экан, бизни маҳзун бўлишга сира ҳаққимиз йўқ...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан нақл қилинади: “
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шайтон сизлардан бирингиз уйқудалигида гарданига учта тугун тугади ва ҳар бир тугунга: “Сенда узун тун бор, шундай экан ухла!” дейди. У уйғонганда Аллоҳни зикр қилса битта тугун ечилади. Таҳорат қилса яна бир тугун ечилади. Намоз ўқиса эса яна битта тугун ечилади. Шунда у ғайратли-тетик ва кўнгли равшан ҳолда тонг орттиради. Аммо ундай қилмаса кўнгли хира, дангаса ҳолда тонг орттиради”,
дедилар.
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi

December 09, 14:27
Media unavailable
1
Show in Telegram

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “
Мен
(Таборак сураси)
умматимдан ҳар бир мўмин банда қалбида бўлишини хоҳларди
м”, деганлар (Имом Ҳоким ривояти).
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi

December 09, 14:27
Media unavailable
1
Show in Telegram

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “
Қуръонда ўттиз оятдан иборат бир сура бор. Ким уни ўқиса, гуноҳлари кечирилгунича шафоат қилади. У Таборак сурасидир”,
деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).
Таборак сураси “
шафоатчи
” номи билан машҳур. Шу сабаб бўлса керак, кўп мусулмон диёрларида, хусусан бизнинг юртда маййит дафн этилгандан кейин Таборак сураси ўқилади.
Саҳобалар бу сурани “
қутқарувчи
” деб аташган. Зеро, Таборак сураси бандани шафоат қилиши ҳақида ривоятлар келган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “
Қуръондаги ўттиз оятдан иборат сура соҳибини жаннатга киритгунча тортишади. Бу Таборак сурасидир”,
дейилган (Имом Табароний)
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi

December 09, 14:27
Media unavailable
1
Show in Telegram

#ХАЙРЛИ_ТУН
🎙
Mishary Alafasy
📖
МУЛК СУРАСИ
Ухлашдан олдин 40 дақиқа телефон ўйнаймиз, аммо уч минут сарфланадиган, ўқиган кишини шафоат қилиб, қабр азобидан сақлайдиган Таборак (Мулк) сурасини ўқишга вақт топмаймиз.
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi

December 09, 10:32
Media unavailable
1
Show in Telegram

Қизил чироқда
( ёки ҳар қандай жойда навбат кутиб)
турганингизда бекор ўтирмай, сонияларингизни истиғфор, такбир, таҳлил қилиш ила ўтказинг!
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi

December 09, 08:41
Media unavailable
1
Show in Telegram

Жуфтларга ўрнак бўладиган муҳаббат...
Ҳазрати Оиша р.а Пайғамбаримиз с.а.в дан сўрадилар:
-"Эй Aллоҳнинг Расули, мени севасизми?"
-"Ха Оиша, севаман!"
-"Meни қанчалик севасиз?"
Пайғамбаримиз с.а.в жавоб бердилар:
-"Илк кунги каби, илк кўрганим каби севаман"...
Бу жавобдан Ҳазрати Оиша р.а онамиз жуда хурсанд бўлиб кетдилар...
Ҳазрати Оиша р.а айтадилар:
" Пайғамбаримиз билан бирга ўтирган эдик, бирдан шовқин овозларини эшитиб. Улар
қарадилар, бир хабаший томоша кўрсатаётган
эди, oдамлар атрофини ўраб олгандилар.
Meнга: " Oиша кел, қара" деди.
Oёғимни қўллари орасига қўйдим ва томоша қилишни бошладим. Бироздан сўнг,
"Tўймадингми Оиша?" дедилар...
Meн хам менга бўлган хурматларини кўриш
учун "йўқ" деявердим.. Чарчаганларидан оёқларини қимирлатаётганларини хам билдирмасдилар".
(Бухорий ривояти).
Росулуллоҳ с.а.в Хазрати Оиша онамиз билан
овқатланар экан, олдин Уларни ичишларини
хохлар ва сўнгра Уларнинг лаблари теккан жойдан ичардилар. Баъзан гўшт еган
пайтларида хам Оиша онамизнинг eган
парчадан олиб ердилар..
Пайғамбаримиз с.а.в жуфтига доим хурмат билан муомала қилар эдилар ...
Эркалатиб, махсус исмлар билан мурожаат қилар
эдилар...
Oиша онамизни "Kўзимнинг қароси" дер эдилар...
Баъзан " Эй Оиша гапир, кўнглимиз ёришсин"
дер эдилар...
Жуфтини тинглаб кўнгли хузур оладиган жуфт
эдилар...
Баъзан, оғир кунларида, сиқилган вақтларида,
Oиша онамизга: "Қўлингни бер Oиша ичимиз
ёришсин" деб қўлларидан тутар эдилар...
Уларни доим химоя қилардилар...
Ёмонлардан, ёмон кўзлардан химоя қилардилар...
Хеч қаттиқ гапирмас эдилар...
Хафа қилмас эдилар...
Хеч йиғлатмас эдилар...
Хеч ерга уриб хақоратламас эдилар...
Уй ишларида хам жуфтларига ёрдам берар, кийимларини тикар, оёқ кийимларини
таъмирлатардилар...
Aёлларига хар томонлама хурмат кўрсатар, хамма ишларини аёллари билан маслахатлашиб қилар, яхши ва ёмон кунларида хам доим
бирга бўлар эдилар...
Aллоҳ барчамизга шундай
севиб, эъзозланишни насиб айласин....
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi

December 09, 06:38
Media unavailable
1
Show in Telegram

Биласизми
...
Истиғфор нақадар ажойиб!
📿
Қулфларни очади.
📿
Кўнглингизни ёзади.
📿
Мол-дунёни кўпайтиради.
📿
Аҳволингизни яхшилайди.
«
Астағфируллоҳал-ъазим ва атубу илайҳ».
(Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Ўзига тавба қиламан).
Кунингиз истиғфор билан мунаввар ўтсин!
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi

December 09, 03:16

НАМОЗДАН СЎНГ ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР
''
Аллоҳумма, антас-салом ва минкас-салом, табарокта йа залжалоли вал-икром
''.
Маъноси: Аллоҳим! Сен Саломсан, саломатлик Сендандир. Сен Табарруксан, эй жалол ва икром эгаси!
(Ушбу дуо фарз намозларидан сўнг ўқилади).
''
Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм''.
Маъноси: Аллоҳни поклаб зикр этаман, мақтовлар Аллоҳга хосдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Куч-қудрат фақат улуғлик ва азамат соҳиби Аллоҳга хосдир.
Намоз тугагач, ушбу дуо, ортидан ''оятул курси'' ўқилади, 33 мартадан ''Субҳаналлоҳ'', ''Алҳамдулиллаҳ'', ''Аллоҳу акбар'' ни айтиб, сўнгра ''Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодир'' дуосини ўқиб, фотиҳага қўл очилади.
''
Роббана, аатинаа фид-дуня ҳасанатав ва фил ахироти ҳасанатав вақинаа ъазабан-наар''.
Маъноси: ''Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бер ва дўзах азобидан асра!''
''
Роббана, тақоббал миннаа иннака антас-самиъул ъалим, ватуб ъалайна иннака антат-таввабур-роҳийм''.
Маъноси: Роббимиз! Биздан қабул эт, албатта Сен эшитувчи ва билгувчисан! Ва тавбаларимизни қабул эт, албатта Сен тавбаларни кўплаб қабул этувчи раҳмли Зотсан!
''
Аллоҳумма, аъинна ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик''.
Маъноси: Аллоҳим! Сени зикр этиш, Сенга шукр айтиш ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам айла!
Намоз ўқиб бўлинганидан сўнг Аллоҳдан ибодатларингизни саҳву-хатоларини кечириб қабул айлашини, гуноҳларингизни мағфират этишини, яна бошқа ухровий-дунёвий ниятларингизни сўраб, дуолар қиласиз.
''Мўминнинг меърожи'' китобидан.
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi