Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

🕌Qassoblik Jome Masjidi

qassoblik_jome_masjidi
Подписчики
2 806
24 часа
-1
30 дней
-39
Просмотры
241
ER
8,59%
Посты (30д)
438
Символов в посте
849
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Здравоохранение и медицина
Краткое описание
October 28, 01:58
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Неапол университети олимлари таклифига кўра, назарий физика мавзуларида маъруза қилиш учун Италияга борган эдим.
Мезбонлар мени машҳур Везувий (итальянча «Везувио») вулқони ёнгинасидаги қасрга жойлаштиришди.
Бу кўҳна вулқоннинг илгари бир неча бор «жонланиб», атрофига даҳшатли олов ва кул сели ёғдиргани ҳақида китобларда ўқиган эдим. Атоқли мўйқалам устаси Карл Бирюлловнинг «Помпейнинг охирги куни» номли суратини кўриб, гапнинг рости, фожиага дучор бўлган шаҳар аҳолисига ачинганман ҳам.
Денгиз сатҳидан 1277 метр баландликдаги, олов қайнаб чиққан ҳовузи (кратери)нинг диаметри 750 метр бўлган вулқон бир вақтлар қадимий Римдаги гуллаб-яшнаган Помпей ва Геркулан шаҳарларини вайронага айлантириб, ер билан яксон қилган. Минглаб одамлар ва бошқа жонзотларни тириклайин қайноқ олов селига кўмган.
Вулқон нима сабабдан яқинида жойлашган Неапол шаҳрини эмас, балки анча узоқдаги Помпей ва Геркулан шаҳарларини вайронага айлантирган? Бу саволга жавобни Неапол шаҳридаги дунёга машҳур музей билан танишганда ва қазишмалар чоғида топилган Помпей харобаларини кўрганда топиш мумкин.
Фалокат ҳақидаги маълумотларни Қуръони карим оятлари билан муқояса қилиб кўрилганида эса ҳамма нарса ойдинлашади.
Қуръони каримда бундай марҳамат қилинган: «Биз маишати ҳаддан ошган қанча қишлоқ-шаҳарларни қалок қилдик. Бас, ўшаларнинг масканлари улардан кейин камдан-кам маскан қилинди. (Уларнинг барчалари ҳалок бўлдилар)ва (уларнинг диёрларига) Биз Ўзимиз ворис бўлиб қолдик... Биз қишлоқ-шаҳарларни факат уларнинг аҳолиси золим бўлган ҳолдагина ҳалок қилгувчи бўлдик» (Қасас, 58—59).
Аллоҳ таоло айтади: «Одамларнинг қилмишлари сабабли қуруқликда ҳам, денгизда ҳам (турли) офат-балолар юз берди. (Бу бало ва офатлар одамлар қилаётган гуноҳ-маъсиятларидан) қайтишлари учун, уларга килган айрим гуноҳларининг (жазосини) торттириб қўйиш учундир» (Рум, 41)
«(Эй инсонлар) сизларга не бир мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз билан қилган нарса-гуноҳ сабабли (этур)» (Шўро, 30).
Помпей Италия жанубида, денгиз соҳилида жойлашган қадимий ва обод шаҳарлардан эди. У милодий биринчи асрда Рим аслзодаларининг энг севимли дам олиш ўлкаси бўлган.
Шаҳарда маишатбозликлар, бузуқчиликлар авж олган, туну кун давом этар эди. Ҳатто қазишмалар чоғида топилган буюмлар, пештоқлардаги тасвирлар, сарой деворларига ишланган расмлар ҳам шаҳарда фоҳишабозлик, бесоқолбозлик, ичкиликбозлик каби бузуқликлар одатий ҳол бўлиб қолганини, шаҳар аҳолиси ҳаддан ошиб, инсоний ахлоқ чегараларидан бутунлай чиқиб кетганини, шаҳвоний бузуқликка кўникиб кетганини яққол исботлаб турибди.
Шаҳар харобаларидан топилган ва олов сели ичра қотиб қолган одамлар жасадини кўриб, бунга тўла ишонч ҳосил қиласиз. Бундан салкам икки минг йил аввал кул қатламлари остида қолиб тош қотган юзлаб кишиларнинг жасадлари, шаҳар харобалари 1860 йилдаги археологик қазишмалар натижасида очилди.
Фаҳш ва бузуқликка тўлиб-тошган Помпейни ҳалокат кўп куттирмади. Милодий биринчи асрнинг 79 йили августида шаҳар устига Везувий вулқонининг даҳшатли олов сели қўққисдан ёпирилиб келди.
Шаҳардаги ҳалол, диёнатли кишилар вулқон отила бошлаганини кўрибоқ, кемаларга ўтиришди ва фалокатдан жон асраб қолишди. Аммо ахлоқсиз, бузуқ кимсалар эса, буни кўриб туришса ҳам, «бизларга таъсир этмайди», деб ишратларини давом эттиришди ва шундай ҳолларида даҳшатли ўлим топишди.
Бало шунчалик тез ва туйқус келган эдики, жасадлар юз-кўзида қўрқув, даҳшат аломатлари мутлақо сезилмас, фақат хотиржамлик, мамнунликкина ҳукмрон эди. Шуниси қизиқарлики, Везувий вулқони Неапол шаҳри яқинида бўлишига қарамай, бу шаҳарга мутлақо зиён етказмаган. Чунки Неапол аҳолиси помпейликлар каби бузуқ ишларга мубтало бўлмаган эди.
Помпей шаҳрининг даҳшатли ҳалокати, ер юзидан йўқ қилиб юборилиши мисолида инсонлар учун катта ибрат, тафаккур эгалари учун сабоқ бор. Ҳаддидан ошган, белгилаб қўйилган ҳад-чегараларни писанд қилмай, ахлоқсизлик ва бузуқликка юз бурган қавмлар устига Аллоҳ таоло вақти-вақти билан турли бало-офатларни юбориб, огоҳлантириб туради.
Рустам Ибодов,
физика-математика фанлари доктори, профессор
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi

October 28, 01:54

#
КУН_ҲАДИСИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«
Банда ўйламасдан бир сўзни айтади-да, у сабабли машриқ билан мағриб орасидаги масофадан узунроқ  масофали дўзахга қўлайди»
деганлар .
(Муттафақун алайҳ).
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi

October 28, 01:54

#
КУН_ОЯТИ
«
Албатта, (бўзуқ  ниятлардан) бехабар, покиза, мўъмина аёлларни бадном қиладиган кимсалар дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатга дучор бўладилар. Улар учун улуғ азоб бордир. У Кун (қиёмат)да қилиб ўтган (бўҳтонлари) сабабли уларнинг тиллари ҳам, қўл-оёклари ҳам ўзларининг зиёнларига гувоҳлик берур».
("Нур "сураси 23-24оят).
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi

October 27, 22:55
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

🌙
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКАТУҲУ!!
✨
_
🍃
🌹
🍃
Алҳамдулиллаҳ!
🍃
Янги тонг отди!
«Кўзларимиз кўряпти! Қулоқларимиз эшитяпти».
🍃
🌹
🍃
Алҳамдулиллаҳ...
Қуёш чиқди!
«Биз мўминмиз! Шукр қилувчимиз»!
🍃
Алҳамдуллаҳ...
Янги кунга етдик!
«Тирикмиз! Бирон нимамиздан айрилмадик!»
🍃
🌹
🍃
Тонгимиз мунаввар... Алҳамдулиллаҳ! Чунки биз Меҳрибон Роббнинг бандаларимиз!
🍃
Барча эшиклар ёпилса ҳам, Аллоҳники мудом очиқдир!
🍃
🌹
🍃
Барча сабаблар кесилса ҳам, Аллоҳнинг мадади мудом ҳозир!
🍃
Қалблар қотиб қолса, Унинг раҳмати тушади!
🍃
Кунимиз хайрли ва офиятли бўлсин
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi

October 27, 22:55
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🌙
ҚАССОБЛИК ЖОМЕЪ МАСЖИДИ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
23-октябрдан 29-октябргача
1️⃣
БОМДОД   06:10
2️⃣
ПЕШИН    13:00
3️⃣
АСР           16:05
4️⃣
ШОМ         17:45
5️⃣
ХУФТОН     19:10
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi

October 27, 15:28
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Нега тунги намозга қодир бўлолмаймиз?
Абу Сулаймон Дороний раҳимаҳуллоҳ деди: “Қанчалаб (ҳаром ила топилган, тайёрланган) егуликлар борки, тунги намоздан тўсиб қўювчидр? Қанчалаб (асли қараш ҳаром ўринлардаги) назарлар борки, (Қуръони каримдаги ) суранинг қироатидан тўсиб қўювчидир!”
“Ҳилятул авлиё” асаридан.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ деди: “Тунги намоз ва кундузги нафл рўзага қодир бўлмаяпсанми, демак, ёмонликларинг сени ўраб, боғлаб олгани боис бу неъматдан маҳрумсан”.
Ибн Ражабнинг “Латоифул маъориф” асаридан.
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi

October 27, 15:28
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

💫
⭐️
🌟
💫
​​Яхшилар хотирасига инъом қилинадиган энг гўзал нарса,
бу - гўзал ахлоқ!
💫
⭐️
🌟
💫
✨
🌙
Аллоҳ сизни осмонлардек юксак, тоғлардек мустаҳкам, ердек хокисор, денгиздек сахий, тун каби сатр - парда, қуёшдек нурли, қаерга борсангиз, баҳор ёмғиридек ёқимли ва фойдали қилсин!
✨
🌙
💫
Хайрли ОҚШОМ АЗИЗ ИНСОНИМ
💫
Уйқудан олдин чироқларни ўчириб, эшикларни ёпиш
:
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “
Идишларнинг оғзини ёпиб, эшикларни тамбалаб ва чироқларни ўчириб ётинглар, чунки сичқон пиликни тортиб юбориб, уй аҳлини ёқиб юбориши мумкин”
, дедилар”.
(Саҳиҳул Бухорий).
Ҳадисдан олинадиган фойда шуки, ўт чиқишига сабаб бўладиган жиҳозлар, яъни газ ва электр жиҳозларига уйқудан олдин эътибор бериш ҳам динимиз одобларидан экан. Бу ҳадис нафақат дунёвий манфаатларни, балки диний манфаатларни ҳам ўз ичига олган. У асраш лозим бўлган ҳар бир жонга эътибор ва беҳуда сарфлаш гуноҳ бўлган молни сақлашга ундовдир.
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi

October 27, 13:22
Файлы недоступны
4
Открыть в Telegram

🌙
ШИФО ДУОСИ
📖
اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ، أَذْهِبِ الْبَأْسَ، اشْفِ أَنْتَ الشَّافِي،
لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ، شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا
☪️
Аллоҳумма Раббан-наси, азҳибил-баъса, ишфи анташ-Шафий, ла шифаа илла шифаук, шифаан ла юғодиру сақома.
Маъноси:
🌙
«Эй инсонларнинг Робби бўлган Аллоҳим! Оғриқ-дардни кетказгин. Шифо бергин, Сен Шифо берувчисан. Сенинг шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч қандай касаллик қолдирмайдиган шифо ато этгин».
📚
Манба: Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.
🤲
Аллоҳ таоло барча беморларга комил шифо ато этсин. Омин!
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi

October 27, 12:01
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

«Ким Менинг эслатмамдан
(Қуръонимдан)
юз ўгирса, албатта, унинг учун танг ҳаёт бўлур. Ва Биз уни Қиёмат куни кўр ҳолда тирилтирурмиз».
📖
Тоҳа сураси, 124-оят.
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi

October 27, 09:32
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

ТЎРТ НАРСАДАН САҚЛАНИНГ:
Тўрт нарса қашшоқ турмушни, заиф хотирани, тор қалбни мерос қолдиради:
1.
Оллоҳнинг қазойи қадарига норозилик билдириш.
2.
Гуноҳ қилиб, тавба қилмаслик.
3.
Инсонларга гина сақлаш, улардан ўч олишга интилмоқ ҳамда Оллоҳ бошқаларга берган фазл-марҳаматга ҳасад қилмоқ.
Ҳадис:
"
Ҳасадчининг роҳати йўқдир
".
4
.Оллоҳнинг зикридан юз ўгирмоқ.
"
Ким Менинг Эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта, унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур ва Биз уни Қиёмат куни кўр ҳолда тирилтирурмиз".
(Тоҳа сураси, 124-оят).
Каналга уланиш учун
👇
@qassoblik_jome_masjidi