
Qiziriqmuslim
ИСТИҒФОР
– ДИЛ ҚУВОНЧИ
📿
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз.
📿
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз.
📿
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади.
📿
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз.
📿
Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади.
📿
Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз.
📿
Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ёруғ кунларга етасиз.
📿
Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз.
📿
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз.
📿
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади.
📿
Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди.
📿
Оила қуришга имкони йўқ йигитлар кўп истиғфор айтишса, ўзларига муносиб солиҳа жуфт топиб, кўнгиллари таскин топади.
📿
Турмушга чиқиш умидидаги қизлар истиғфор айтишни кўпайтиришса, бахт йўллари очилади.
🔶
Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб.
✅
Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди.
✅
Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади.
"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар" китобидан.
@qiziriqmuslim
Ассалому алайкум, азиз инсоним! Туннинг бағридан тонгларга қучоқ очган қадрдоним! Яна бир тонг отди!
🍃
🕊
🍃
Ёлғизлик атрофингда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингда ҳеч кимнинг қолмаслигида.
Қалбимиздагилар омон бўлсинлар!
🕋
🕊
🕌
Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Aллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин.
🌹
🕊
🌹
☘️
🌹
🌺
🌹
🍀
🌹
🌸
Якшанба дам олиш кунингиз зикрда, шукрда ўтсин!
@qiziriqmuslim
Шайх Нуриддин Холиқназар,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
#Видео
#намоз
📹
Аср ва хуфтоннинг азонидан кейин суннат намози борми?
🎙
Ёрқинжон домла Жумабоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
👨💻
Тўлиқ ҳолда кўриш
✅
Улашинг:
@diniysavollar
ЗИММАСИДАГИ БАРЧА ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ЎҚИБ ТУГАТГАН КИШИ ЯНА СОҲИБИ ТАРТИБГА АЙЛАНАДИМИ?
#намоз
❓
2233-САВОЛ: Аввал қолдирган барча қазо намозларни ўқиб тугатган одам соҳиби тартибга айланадими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, барча қазо намозларини ўқиб тугатган одам яна аҳли тартибга айланади ва тартибга оид ҳукмларга амал қилиши лозим бўлади. Масалан, Пешин намозини қазо қилиб қўйса, аср намозини ўқишдан олдин пешиннинг қазосини ўқиб қўйиши лозим. Аҳли тартиб бўлмаган, яъни ўқилмаган қазо намозлари сони олтитадан ошиб кетган одам эса қайси бирини биринчи ўқишда ихтиёрли бўлади.
Шуни ҳам билмоқ керакки, барча қазоларини ўқиб тугатаётган одамнинг зиммасида бирорта ҳам қазо намоз қолмагунича аҳли тартиб бўла олмайди. Масалан, бир ойлик намози қазо бўлган одам, барчасини ўқиб, биттагина намози ўқилмаган бўлса ҳам аҳли тартиб бўла олмайди. Шу биттани ўқигандан кейингина аҳли тартибга айланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
МУҲИМ:
Кўзингиз кўрган ҳамма нарсага ҳам ишонаверманг!
Бугун ижтимоий тармоқларни варақласак, ҳамма бахтли, ҳамма бой, оилалар идеалдек туюлади. Аммо экран ортидаги асл ҳақиқат кўпинча биз кўраётган «чиройли кадрлар»дан бутунлай фарқ қилади.
Нега бу сохталик хавфли?
1. Шукрнинг йўқолиши:
Бировнинг ясама бахтига ҳавас қилиб, ўзимиздаги борига ношукрлик қила бошлаймиз. «Нега менинг оилам бундай эмас?», «Нега биз камбағалмиз?» деган фикрлар қалбни кемиради.
2. Риё ва манманлик:
Аслида бахт — сукунатни севади. Бахтини кўз-кўз қилиш ортида кўпинча ички бўшлиқ ёки кимгадир исботлаш иштиёқи ётади.
3. Кўз тегиши (Назар):
Динимизда ҳам неъматларни ҳаддан ташқари намойиш қилишдан қайтарилади. Ҳасад ва назар инсон ҳаётини издан чиқариши бор гап.
Асл саодат қаерда?
Ҳақиқий бахт — камера объективига қараб кулиш эмас, балки оиладаги самимий меҳр, дастурхон атрофидаги хотиржамлик ва Аллоҳ берган насибага рози бўлишдир. Идеал оила бўлмайди — ҳар бир хонадонда ўзига яраша синов, камчилик ва муаммолар бор. Фарқи шундаки, кимдир буни яшириб, «спектакль» қўяди, кимдир эса борича яшаб, сабр қилади.
Шундай экан,
экрандаги «идеал» ҳаётларга қараб ўзингизни камситманг. Сизнинг энг катта бойлигингиз — иймонингиз ва ёнингиздаги яқинларингиздир.
Аллоҳ таоло барчамизга кўринишда эмас, мазмунда гўзал ҳаёт ва содиқ оилавий бахт ато этсин!
✍️
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
@qiziriqmuslim
#Н
амоз_вақтлари
КИЗИРИК ТУМАНИ УЧУН
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух
Мелодий 12.09
.2026 йил
Шанба куни учун
1448 Хижрий Раббиал аввал ойининг 30-куни
🕋
БОМДОД 05:35
🕋
ПЕШИН 13:00;
🕋
АСР. 17:10
🕋
ШОМ 19:00
🕋
ХУФТОН 20:30
📖
«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир».
(Нисо сураси, 103-оят)
.
🗝
"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир"
.
(Ҳадис)
.
عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ:
اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ،
فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ»
. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра:
«Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика»,
– десин. Чиқаётганида:
«Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика»,
– десин», – дедилар».
@qiziriqmuslim
○ ЭЙ АЛЛОҲИМ!
○ Ҳар бир инсонга ислом неъматини насиб қил!
○ Ҳар бир бенамозни ҳидоят қил!
○ Ҳар бир бефарзандга фарзанд бер!
○ Ҳар бир беморга шифо ато эт!
○ Ҳар бир золимни тўғри йўлга бошла!
○ Ҳар бир мазлумга нусрат бер!
○ Ҳар бир ҳаё ва иффатни хоҳлаган кишига пок жуфти ҳалол ато қил!
○ Ҳар бир камчиликка йўл қўйган кишига ўлимидан олдин тавбани ва ўлими пайтида икки шаҳодат калимасини насиб эт!
○ Эй Аллоҳ! Орзу қилганларимизни барчасини ато эт!
○ Барчамизга Қалб хотиржамлигини насиб қил!
○
✔️
Эй Аллоҳ шу дуоларни бошқа мусулмонларга улашган инсонни ўзинг барча дуоларини қабул қилиб мукофотлагин!
•Амийн...
Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!
@qiziriqmuslim
#Бисмиллаҳ
✨
🌤
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ
🌤
✨
✨
🍁
Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!
✨
🍂
Илохим ҳар бирингизнинг
✨
🍂
Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
✨
🍂
Юзингиз ТАБАССУМни,
✨
🍂
Хонадонингиз БАРАКАни,
✨
🍂
Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
✨
🍂
Қалбингиз ИЙМОНни,
✨
🍂
Танингиз САЛОМАТЛИКни,
✨
🍂
Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!
🍁
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!
🤲🏼
🌤
✨
ХАЙРЛИ ТОНГ!
✨
🌤
@qiziriqmuslim
ЗИММАСИДАГИ БАРЧА ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ЎҚИБ ТУГАТГАН КИШИ ЯНА СОҲИБИ ТАРТИБГА АЙЛАНАДИМИ?
#намоз
❓
2233-САВОЛ: Аввал қолдирган барча қазо намозларни ўқиб тугатган одам соҳиби тартибга айланадими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, барча қазо намозларини ўқиб тугатган одам яна аҳли тартибга айланади ва тартибга оид ҳукмларга амал қилиши лозим бўлади. Масалан, Пешин намозини қазо қилиб қўйса, аср намозини ўқишдан олдин пешиннинг қазосини ўқиб қўйиши лозим. Аҳли тартиб бўлмаган, яъни ўқилмаган қазо намозлари сони олтитадан ошиб кетган одам эса қайси бирини биринчи ўқишда ихтиёрли бўлади.
Шуни ҳам билмоқ керакки, барча қазоларини ўқиб тугатаётган одамнинг зиммасида бирорта ҳам қазо намоз қолмагунича аҳли тартиб бўла олмайди. Масалан, бир ойлик намози қазо бўлган одам, барчасини ўқиб, биттагина намози ўқилмаган бўлса ҳам аҳли тартиб бўла олмайди. Шу биттани ўқигандан кейингина аҳли тартибга айланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣