
Qiziriqmuslim
Отанинг дуоси самога етар,
Онанинг ноласи Худога етар.
Ким қилса иккисин пойини тавоф,
Фақат ўша фарзанд муродга
етар
.
@qiziriqmuslim
🍁
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЧОРШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
🍁
🌿
Кузнинг олтинранг тонги қалбларимизга илиқлик, кўнгилларимизга хотиржамлик, хонадонларимизга файзу барака олиб келсин!
Бугунги чоршанба куни ҳар биримиз учун хайрли хабарлар, қувончли учрашувлар ва дилни яйратувчи лаҳзаларга бой бўлсин. Кўнглимиздаги эзгу ниятларимиз ижобат, қилган дуоларимиз мустажоб бўлсин.
Кузнинг салқин нафаси остида ҳам ҳаёт давом этади, умидлар яшайди, орзулар пишиб етилади. Бугун кечаги афсуслар билан эмас, эртанги кунга ишонч билан яшанг.
Яхши ният билан бошланган куннинг файзи ўзгача бўлади. Чоршабангиз хайрли, қалбингиз нурли бўлсин!
@qiziriqmuslim
Ассалому алайкум.
#Таьзия
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАР ИДОРАСИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ВАКИЛЛИГИ ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ "ЧИЛГАЗОТА"ЖОМЕ МАСЖИДИ ҚУРИЛИШИ ХАМДА МАСЖИД ТАШКИЛИЙ ИШЛАРИДА 26 ЙИЛ ХУДО УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛГАН ИНСОН ХУЖАМБЕРДИЕВ БОЗОР ХОЖИ БОБО ВАФОТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЧУҚУР ТАЪЗИЯ ИЗҲОР ҚИЛАМИЗ У КИШИНИНГ ОИЛАСИ, ФАРЗАНДЛАРИ ВА ЯҚИНЛАРИГА ЧИРОЙЛИ САБР АЛЛОХДАН СЎРАБ ҚОЛАМИЗ.
ЖАНОЗА НАМОЗИ ЭРТАГА 28-ОКТЯБР КУНИ ЭРТАЛАБ СОАТ 8 ДА ҚИЗИРИҚ ТУМАНИ РАБАТАК МФЙ ХУДУДИДА ЖОЙЛАШГАН "ЧИЛГАЗОТА "ЖОМЕ МАСЖИДИ ХОВЛИСИДА ЎҚИЛАДИ ХУДО ХОХЛАСА
.
#Видео
#Қуръон
📹
Маййитга қачон Қуръон ўқилади?
🎙
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
👨💻
Тўлиқ ҳолда кўриш
✅
Улашинг:
@diniysavollar
ҚИБЛА КАЪБАМИ ЁКИ КАЪБА ЖОЙЛАШГАН ҲУДУДМИ?
#қибла
❓
2276-САВОЛ: Қибла Каъбами ёки Каъба жойлашган ҳудудми?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қибла Каъбаи муаззама ҳисобланади. Фақат Қиблага юзланишнинг ҳукми намозхон турган жойи нуқтаи назаридан турлича бўлади. Каъбанинг олдида, уни кўриб турган одам Каъбанинг айни ўзига юзланиши фарз бўлади. Уни кўрмай турганлар ва узоқдаги намозхонлар Каъба томонга юзланиб намоз ўқишлари фарз ҳисобланади. Ҳозирги кунимиз фуқаҳолари қибла борасидаги далилларни ўрганиб чиқиб, Қиблага юзлашишдаги хатоси 45 градусдан кам миқдорда бўлган одам қиблани топган ҳисобланади, дейишади. Яъни атайлаб шундай даражадаги хатолик билан намоз ўқисин дейилмайди, балки кимдир билмай ўқиб қўйган бўлса, жоиз дейилади. 45 градус ва ундан кўпроқ хатолик билан ўқилган намоз дуруст ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
Шифо
📜
Шифо топишнинг энг кучли йўлларидан бири:
Бир стакан сув олинг ва унга қуйидагиларни ўқинг
(дам солинг),
сўнгра сувни ичинг:
1. Фотиҳа сураси – 7 марта.
2. Оятал курсий - 7 марта.
3. Ихлос сураси - 7 марта.
4. Фалақ сураси - 7 марта.
5. Наас сураси -7 марта.
Сора Саъд
.
P.S.
Жумҳур уламолар Қуръон оятлари ва шаръий дуолар билан сувга дам солиб, уни даволаниш мақсадида ичиш ёки ундан фойдаланишни, ширк аралаштирмаслик ва шифони Аллоҳдан деб билиш шарти билан жоиз деб
ҳисоблайдилар
.
@qiziriqmuslim
Ассаламу алайкум.
Аллоҳ БАРЧАМИЗНИ БАХТЛИЛАР КИТОБИГА ЁЗСИН!!!
Бахтиёр бўлиш учун:
➖
қўлни - меҳнат;
➖
қалбни – меҳру муҳаббат;
➖
ақлни – мақсад;
➖
хотирани – фойдали илм;
➖
келажакни – умид билан тўлдириш лозим.
🌸
Янги кун, янги имкониятлар муборак Азизларим!!!
🌸
ЯҚИНЛАРИНГИЗГА
➖
УЛАШИНГ.
@qiziriqmuslim
#xabar
#ilmiy_amaliy_seminar
#xorazm
📢
ХОРАЗМДА ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИНИНГ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
✅
Шу йилнинг
26-27 октябрь кунлари Хоразм вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар
ташкил этилади. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси,
муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари иштирок этади.
🤝
Семинарда ўзаро тажриба алмашиш,
тарғибот ишларини олиб бориш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда хайрия тадбирларини амалга оширишдаги замонавий услуб ва ёндашувлар билан ўртоқлашилади.
📈
Иштирокчиларга
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Хоразм вилояти вакиллиги фаолияти, янгича иш юритиш тартиби, таъсирчан тарғибот тадбирлари, рақамли молия-хўжалик фаолияти, сифатли медиа контент тайёрлаш ва фуқаролар мурожаати билан ишлашдаги илғор тажрибалари тақдимот қилинади.
✅
Семинар қатнашчилари
вилоятдаги “Фахриддин ар Розий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси фаолияти, замонавий таълим-тарбия усуллари ва ўқув-методик жараёнлари билан атрофлича танишиб, талабалар билан дилдан мулоқот қиладилар.
✍️
Тадбирлар давомида бош имом-хатиблар ўзларига бириктирилган Хоразм вилоятининг туман-шаҳарларида кенг аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказадилар.
Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги масжидлар ҳолати ва имом-хатиблар фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берадилар.
💬
Илмий-амалий семинар давомида
саховат, мурувват ва меҳрибонлик уйлари, зиёратгоҳлар ва охирги йилларда қайта қурилган масжидларга ҳам зиёратлар уюштирилади.
⏺
Тадбирлар якунида
тўпланган билим ва кўникмалар, янгича иш услублари ва эришилган натижалар муҳокама қилиниб, илғор тажрибалар кенг оммалаштирилади.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
КУРЪОН СУРАСИ ЁЗИЛГАН ҚОҒОЗНИ МАЙЙИТГА ҚЎШИБ ҚАБРГА КЎМИШ
#Қуръон
❓
2275-САВОЛ: Биз томонларда қабрга Мулк сурасини қўл ёзмасини маййит билан бирга кўмиш одат бўлиб қолган. Айрим одамлар ҳатто эр-хотин бир-бирига Қуръони карим совға қилади ва қай бири вафот этса, Қуръони карим билан бирга кўмилар экан. Бу қанчалик тўғри?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бундай ишлар гуноҳ ҳисобланади. Чунки бу ишда Аллоҳ таолонинг муборак каломини оёқости ва беҳурмат қилиш бор. Савоб ва гуноҳ масаласини ҳар ким ўз ақли билан топиб ололмайди. Шариат нимага рухсат берган бўлса, демак уни қилиш жоиз, нимани тақиқлаган бўлса, демак ундан тийилиш керак. Ҳар ким ўзига тўғри деб билган ишни қилиши адашишга олиб боради.
Маййитга қўшиб, сура ёзилган қоғоз ёки Мусҳафнинг ўзини қўшиб кўмиш Қуръони карим эҳтиромига зид иш ҳисобланади.
Уламолар Қуръони карим оёқости бўлиш хавфи бор жойларга ояти карималарни ёзишни ман қилганлар. Ҳатто маййитнинг кафанига ҳам ояти карималарни ёзиш мумкин эмас, чунки маййит чириб, ундан чиққан нажосатлар мазкур оятлар ҳамда муқаддас номларни нажосат қилади, дейишган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣
ЯШАШ УЧУН ҚУРИЛГАН УЙНИ КЕЙИНЧАЛИК СОТИШ НИЯТИ ПАЙДО БЎЛИШИ
#закот
❓
2274-САВОЛ: Ўғлим яшаши учун икки йил давомида коттеж уй қурган эдим. Лекин уч ой олдин бу уйни сотиб, пулини савдо-сотиққа (масалан, автомобил олиб-сотишга, бозорда савдо қилишга ёки бошқа ҳовли қуришга) сарфлашни ният қилдим. Ушбу уйдан закот ажратишим керакми? Агар закот беришим керак бўлса, сотиш ниятини қилганимга уч ой бўлди. Бу ният қилинганига тўлиқ бир йил ўтиши керакми?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу ҳолатда сотишни ният қилишнинг ўзи билан мазкур уйга закот вожиб бўлиб қолмайди. Чунки тилла-кумуш ва пуллардан бошқа буюм ва мол-мулкларга закот вожиб бўлиши учун уларни сотиб олишда тижорат нияти бўлиши керак. Бошқа мақсадда сотиб олгандан кейин сотиш нияти пайдо бўлиб қолса, сотмагунича у закот моли ҳисобланмайди. Сотгандан кейин унинг эвазига олган суммаси закот молига айланади ва мазкур суммага бир йил ўтгандан кейин закот вожиб бўлади. Агар уни тижоратга киритса, тижоратдаги айланмасидан закот беради. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍
YouTube
👍
Instagram
👍
Facebook
👍
Ummalife
😎
РАСМИЙ САҲИФА
✅
УЛАШИНГ
🗣