
Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ
#ТАФАККУР
Бир одам йўлда кетаркан, деҳқонга дуч келибди ва салом берибди:
- Ассалому алайкум!
- Ваалайкум ассалом! Йўл бўлсин, биродар?
- Сигиримга ем олмоқчиман, шу тарафда бир баққол бор экан, шунинг дўконига кетяпман.
- Шунақами... ундай бўлса, эҳтиёт бўл, алданиб қолма!
- Мени ҳеч ким алдай олмайди!
- Мен айтдим-қўйдим-да...
У одам баққолнинг дўконига етиб келибди. Салом-аликдан сўнг, емнинг нархини сўрабди. «Фалон нарх», - дебди баққол.
- Яхши, менга ўн кило берсангиз.
Баққол ўтирган жойидан қўзғалмабди. Қўли билан дўконнинг орқа томонига эринибгина ишора қилиб:
-Ўша ёққа ўтиб, емдан керагини олгин-да, менга пулини тўлаб кетавер. Ем тўкиб қўйилган жойда тарози ҳам бор, - дебди.
Харидор кўрсатилган тарафга ўтиб, халтасини тарозига қўйиб, ем сола бошлабди, ўн кило бўлгандан кейин қараса, атрофда ҳеч ким йўқ, баққол ўтирган жойдан бу тараф кўринмайди ҳам. Одам халтасига тўрт-беш кило ортиқча ем солибди ва баққолга ўн кило ем учун пул тўлаб, уни алдабди. Чиқиб, ўз йўлига кетибди. Йўлда яна бояги деҳқонни учратибди.
- Ем олдингми? – сўрабди деҳқон.
- Ҳа олдим. Сиз алданиб қолма, дегандингиз. Баққолингиз алдашни эплайдиган одам эмас-ку, бир жойда мудраб ўтирибди. Қайтага мен уни бопладим, тўрт-беш кило ортиқча ем олдим, сезгани ҳам йўқ...
Деҳқон бу одамнинг юзига ачиниш билан боқиб, бошини сарак-сарак қилибди:
-Мен сенга айтгандим-а, алданиб қолишдан эҳтиёт бўл, дегандим-а! Афсус...
Аслида сен алдандинг! Арзимаган 4-5кило ем учун хайр-баракангни қўлдан бой бердинг, баққолнинг гуноҳларини ўз елкангга олиб, дўзахни ўзингга тайин қилиб қўйдинг!
ХУЛОСА:
Бугун Сизни кимдир алдаган бўлса, куюнманг, ғам чекманг, зотан бугун Сизнинг эмас, алдаган кимсанинг алданиш куни бўлибди.
https://t.me/Qorirovotuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
КОНДИЦИОНЕРДАН ОҚҚАН СУВ ҲУКМИ
#таҳорат
САВОЛ: Кондиционернинг қувуридан оқиб чиқадиган сув билан таҳорат ва ғусл қилиш жоизми?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кондиционердан одатда шаффоф сув оқиб чиқади ва у пок ҳисобланади. Шунинг учун мазкур сувга эҳтиёж туғилиб қолса, покиза идишга олиб, у билан таҳорат ва ғусл қилишнинг ҳам кир ювишда фойдаланишнинг ҳам зарари йўқдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/Qorirovotuz
Аллоҳга ҳамд бўлсин...
سُبْحَانَ اللهِ وَالْحَمْدُ للهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ
«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар»
Маъноси:
"Аллоҳни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ
буюкдир
".
https://t.me/Qorirovotuz
МЎМИН ЁЛҒОНЧИ БЎЛМАЙДИ
Сафвон ибн Сулайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди:
«Мўмин қўрқоқ бўладими?»
«Ҳа», деб жавоб бердилар. Яна сўрашди:
«Мўмин бахил бўладими?»
«Ҳа», дедилар. Яна сўрашди:
«Мўмин ёлғончи бўладими?»
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Йўқ!»
— деб жавоб бердилар
(Имом Молик ривояти).
• Инсон сифатида мўминда қўрқоқлик ёки бахиллик каби баъзи нафсоний ва табиий нуқсонлар учраши мумкин. Чунки булар инсоннинг заифлигидан келиб чиқади ва иймонни илдизи билан суғуриб ташламайди.
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмин кишининг ёлғончи бўлишини қатъиян инкор қилдилар. Чунки ёлғон иймоннинг зидди бўлиб, у тўғридан-тўғри мунофиқлик аломатидир. Бошқа бир ҳадисда:
«Мўминда ҳамма хулқлар бўлиши мумкин, аммо хиёнат ва ёлғончилик бўлмайди»
, деб марҳамат қилинган.
• Ушбу набавий ўгит ҳар бир мусулмонни тилига эҳтиёт бўлишга, ҳар қандай вазиятда — хоҳ тижоратда, хоҳ оилада, хоҳ оддий ҳазилларда ҳам фақат рост сўзлашга ундайди. Ростгўйлик жамиятда ишонч ва баракани олиб келса, ёлғон бандани Аллоҳнинг назаридан ва ҳидоятидан маҳрум қилади.
https://t.me/Qorirovotuz
#Ҳадис
Азон билан иқомат орасида қилинган дуо рад этилмайди.
“Жавомиъул калим” китобидан
https://t.me/Qorirovotuz
#ОЯТ
“Ўзинг мен учун зурриётимда ҳам яхшилик қилгин (яъни, фарзандларимни ҳам аҳли солиҳ бандаларингдан қилгин)”
(Аҳқоф сураси, 15-оят).
Фарзандлар учун ҳидоят ва муваффақият сўраб дуо қилиш тарбия масофасини қисқартириб, у йўлдаги машаққатларни енгиллатади. Бу хусусда Пайғамбарлар энг яхши намунадирлар.
Аллоҳим, фарзандларимизни ва бутун мусулмонларнинг фарзандларини ислоҳ қил, ўзи ҳидоят топган ва бошқаларни ҳидоятга чорловчи, ўзи адашмаган ва бошқаларни ҳам адаштирмайдиган зурриётлардан қил.
https://t.me/Qorirovotuz
УЧ СИНОВ
Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди!
▫️
Биринчиси, ҳар куни умри қисқариб бораверади. Мол-давлати озайса, ғам чекади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.
▫️
Иккинчиси, ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.
▫️
Учинчиси, ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлса-да, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми билмайди...
https://t.me/Qorirovotuz