Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ

qorirovotuz
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Қориравот жомеъ масжиди Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилсин!
Подписчики
37 300
24 часа
30 дней
300
Просмотры
3 273
ER
8,77%
Посты (30д)
744
Символов в посте
671
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
June 12, 15:20
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Танбеҳ
📜
Гуноҳнинг ўзидан ҳам хатарлироқ нарса — Аллоҳга осийлик қила туриб, уни гуноҳ, маъсият деб ҳис қилмаслигингдир.
Хато қилаётганини билган гуноҳкор инсон
(кун келиб)
пушаймон бўлиши ва тавба қилиши мумкин. Аммо гуноҳга оддий ҳол деб қарайдиган кимса эса
(у ҳақда)
тавба қилиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди.
Ўзингни доимо тафтиш қилиб, ҳисоб-китоб қилиб тур, чунки кўпчилик гуноҳ-маъсиятларга йўл қўяди ва уни оддий иш деб ҳисоблайди.
Одамларнинг бирор
(нотўғри)
ишда жамланиб, кўпчиликни ташкил қилишини ўша нарсанинг ҳақ эканига даъво, далил қилиб олма.
https://t.me/Qorirovotuz

June 12, 14:19
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

«ИДЕАЛ» ҲАЁТЛАРГА АЛДАНМАНГ!
🎭
Ижтимоий тармоқларда биз фақат бировнинг «саҳнасини» кўрамиз, саҳна орти эса доим яширин. Бировнинг витринаси билан ўзингизнинг омборингизни солиштирманг. Ўз йўлингизда давом этинг.
https://t.me/Qorirovotuz

June 12, 13:18

ИНСОН БОШ МИЯСИ
Каъбада Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ибодат қилишларига қаршилик қилган ашаддий кофирлардан бири ҳақида Аллоҳ таоло Қуръонда бундай дейди:
“Йўқ! Қасамки агар у тўхтамаса, албатта Биз унинг пешона сочидан-ўша ёлғончи, адашган пешона сочидан тутармизда...”.
(Алақ сураси, 15-16-оятлар).
Нима учун Қуръон бошнинг олд қисмини (пешона соч) “ёлғончи ва адашган” дея таърифлайди? Нима учун Қуръон шахснинг ўзини “ёлғончи ва адашган” демади? Ёлғончилик ҳамда адашганлик билан бошнинг олд қисми (пешона соч) ўртасида қандай боғлиқлик бор?
Агар биз инсон бош суягининг олд қисмига қарасак, бош миянинг энг олди (бўртиб чиққан) қисмига кўзимиз тушади.
Инсон бош мияси чап ярим шарининг функционал қисми. Энг олд қисм бош миянинг энг олд тарафида жойлашган.
Гап мана олд қисм ҳақида кетмоқда. Хўш, мазкур қисмнинг (жой) функцияси ҳақида физиологияда нималар маълум?
“Анатомия ва физиология моҳияти” номли китобда келтириладики, “ҳаракат ва режалаштириш мақсадида олдиндан нималарнидир ҳисобга олиш, ташаббускор ҳаракатлар ва ҳоказоларни ўйлашнинг аввали бош миянинг энг олд қисми - олдиндаги юмшоқ бўлакчада пайдо бўларкан. Ана шу жой бош мия хотиралари жойидир”. Яна ушбу китобда дейиладики, “инсон бош миясининг ўша энг олд қисми агрессия, яъни тажовузкорликка ҳам функциявий марказ бўлиб хизмат қилар экан”.
Шунинг учун бош миянинг мазкур жойи (ишларни) режалаштириш, ҳаракат содир бўлиш, ижобий ёки салбий хулқларнинг юзага келишида ҳамда ҳақиқат ёки ёлғонни сўзлашда ҳам “жавобгар”дир. Яъни, бирор киши гуноҳ қилаётганда бошнинг олд қисмида ўша гуноҳ тасвирланган бўлади. Профессор Кейз Л. Мурнинг таъкидлашига кўра, бош мия энг олд қисмининг бундай функциясини олимлар сўнгги 60 йил ичида аниқлашга муваффақ бўлганлар. Энди Аллоҳ нима учун “пешона соч қисми” деганлигини тафаккур қилсак, ҳаммаси аён бўлади.
https://t.me/Qorirovotuz

June 12, 12:17
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram


Аллоҳумма ҳаасибний ҳисаабан ясийро”
(Аллоҳим, мени енгил ҳисоб қилгин)
Изоҳ
:
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларининг бирида: «Аллоҳим! Мени енгил ҳисоб-китоб қилгин», деб дуо қилаётганларини эшитдим. Намозларини тугатганларидан сўнг: «Эй Аллоҳнинг Набийси! Енгил ҳисоб-китоб нима?» деб сўрадим. У зот: «(Енгил ҳисоб шуки, Аллоҳ банданинг) китобига (амал дафтарига) қараб, уни кечириб юборишидир. Чунки, эй Оиша, ўша кунда кимнинг ҳисоб-китоби қаттиқ текширилса, у албатта ҳалок бўлади»,
дедилар
».
Имом Аҳмад, Ибн Ҳиббон ва бошқалар ривояти.
https://t.me/Qorirovotuz

June 12, 10:15

Барака нимада?
Бир киши бой қўлида беш дирҳам пул эвазига ижарачи бўлиб ишлаши, топган пули ҳеч нимага етмаётганидан Имом Шофиъийга шикоят қилди. Ҳазрат бойнинг олдига бориб иш ҳақини беш дирҳамдан тўрт дирҳамга туширишни сўра, деб тавсия бердилар. Бояги киши ҳайрон бўлса ҳам, буйруққа итоат этди. Бироқ озгина вақт ўтганидан кейин яна қайтиб келди, ҳолати яхши томонга ўзгармаганини айтди. Имом Шофиъий бу сафар тўрт дирҳамни уч дирҳамга камайтириш зарур, деди. Бечора камбағал қанчалик ғалати туюлмасин маслаҳатга амал қилди. Орадан ҳеч қанча ўтмай ҳалиги киши хурсанд ҳолда Шофиъийнинг олдига келди. Тавсиялари учун имомга миннатдорчилик билдириб, уч дирҳам ҳамма эҳтиёжларига етаётганини айтди ва бу ишнинг сирини сўради. Ҳазрат аввалда беш дирҳам эвазига қилаётган иши аслида уч дирҳамлик эканини, қолган икки дирҳам унинг ҳаққи эмаслигини айтди. Бировнинг ҳаққи бўлган ўша икки дирҳам ҳалол меҳнат билан топилган уч дирҳамга аралашиб, унинг ҳам баракасини йўқотаётганини тушунтирди.
https://t.me/Qorirovotuz

June 12, 09:14
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#КУН_ОЯТИ
У Ўзи хоҳлаган кишиларга ҳикмат
(пайғамбарлик ёки Қуръон илмини)
беради. Кимга
(мазкур)
ҳикмат берилган бўлса, демак, унга кўп яхшилик берилибди. Бундан фақат оқил кишиларгина эслатма олурлар.
Бақара сураси 269-оят
https://t.me/Qorirovotuz

June 12, 08:13
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

#кун_ояти
يَٰ
أَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا نُودِىَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوْمِ ٱلْجُمُعَةِ فَٱسْعَوْا۟ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ وَذَرُوا۟ ٱلْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ [9] فَإِذَا قُضِيَتِ ٱلصَّلَوٰةُ فَٱنتَشِرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَٱبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِ ٱللَّهِ وَٱذْكُرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
"Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз".
(Жума сураси 9-оят).
Тафсир:
Жума куни ҳафта кунлари ичида энг фазилатлиси ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссалом:
«Қуёш чиқиб турган кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Ўша куни Одам яратилган, жаннатга киритилган, жаннатдан чиқарилган. Қиёмат ҳам жума куни қоим бўлади»,
деганлар.

https://t.me/Qorirovotuz

June 12, 07:12
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram


https://t.me/Qorirovotuz

June 12, 06:11
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🕌
КЕТДИК ЖУМАГА
Барча мў'мин масжидда бугун,
Ҳар юракда ўзгача тугун.
Ул тугунни ечмоқлик учун,
Эй биродар кетдик жумага.
🚙
|
🏇🏻
|
🚶🏻
Ой юзимиз бўлади нурли,
Сўзимиз ҳам бўлар таъсирли.
Қилманг энди баҳона турли,
Эй биродар кетдик жумага.
🚙
|
🏇🏻
|
🚶🏻
Аййомларнинг саййиди бу кун,
Мискинларнинг хажидир бу кун.
Эхром кийган хожидай бугун,
Эй биродар кетдик жумага.
🚙
|
🏇🏻
|
🚶🏻
Қилинади Қур'он тиловат,
Қалбингиз ҳам топар ҳаловат.
Иймонингиз бўлар бақувват,
Эй биродар кетдик жумага.
🚙
|
🏇🏻
|
🚶🏻
Мағрур бўлманг дунё ишига,
Чалғиб унинг ғам-ташвишига.
Айланиб чин мў'мин кишига,
Эй биродар кетдик жумага.
🚙
|
🏇🏻
|
🚶🏻
Оҳ бу дунё кимдан қолмаган,
Бир кам дунё сира тўлмаган.
Худо деган ҳеч хор бўлмаган,
Эй биродар кетдик жумага.
🚙
|
🏇🏻
|
🚶🏻
Жума соқит-ожиз басирдан,
Мусофиру ҳамда асирдан.
Шукур айтиб шошинг хозирдан,
Эй биродар кетдик жумага.
🚙
|
🏇🏻
|
🚶🏻
Шукур қилсак арзийди ҳар он,
Чунки соғмиз ва ҳамда омон.
Кейин бўлиб қолмасин армон,
Эй биродар кетдик жумага.
🚙
|
🏇🏻
|
🚶🏻
Ўтолмади чоғи юзимдан,
Дўстим таъсир олди сўзимдан.
Қўлим ушлаб ва деди зимдан,
Шоир Салом кетдик жумага.

https://t.me/Qorirovotuz

June 12, 05:10

#QURON
🗣
Kahf surasi
🎙
Шайх Алижон қори
https://t.me/Qorirovotuz