
QUR'ON_TAJVID_ILMI
«Родияллоҳу анҳу» (رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ) сўзининг маъноси:
> «Аллоҳ ундан рози бўлсин».
Бу дуо одатда эркак саҳобаларнинг исми айтилганда қўшиб айтилади. Масалан:
Абу Бакр родияллоҳу анҳу — Аллоҳ ундан рози бўлсин.
Умар родияллоҳу анҳу — Аллоҳ ундан рози бўлсин.
Шунингдек:
Родияллоҳу анҳо — Аллоҳ ундан (аёлдан) рози бўлсин.
Родияллоҳу анҳумо — Аллоҳ иккалаларидан рози бўлсин.
Родияллоҳу анҳум — Аллоҳ улардан рози бўлсин.
Бу ибора саҳобаларга нисбатан ҳурмат ва дуо сифатида ишлатилади.
اللَّهُمَّ أَرِنَا الْحَقَّ حَقًّا وَارْزُقْنَا اتِّبَاعَهُ، وَأَرِنَا الْبَاطِلَ بَاطِلًا وَارْزُقْنَا اجْتِنَابَهُ
Allohim, bizga haqni haq qilib ko‘rsat va unga ergashishni nasib et. Botilni botil qilib ko‘rsat va undan chetlanishni nasib et.
Муҳасаба (арабча: محاسبة) — инсоннинг ўзини-ўзи ҳисоб-китоб қилиши, қилган ишлари ҳақида ўйлаб, ўзини текшириши дегани.
Исломда муҳасаба — нафсни текшириш:
Мен Аллоҳнинг розилиги учун яшаяпманми?
Бугун қандай яхши амал қилдим?
Қандай хатоларга йўл қўйдим?
Қайси гуноҳлардан тавба қилишим керак?
Илмим ва амалим бир-бирига мос келяптими?
Али родияллоҳу анҳунинг машҳур сўзлари бор:
«Ҳисобга тортилмасингиздан олдин ўзингизни ҳисобга тортинглар».
Яъни инсон қиёматда ҳисоб беришидан олдин дунёда ўз амалларини кўриб, ислоҳ қилиб бориши керак.
Шунинг учун "Муҳосаба чалленжи" дегани — инсоннинг ўз қалби, илми ва амалларини текшириб, камчиликларини тўғрилаш учун қилинган ўз-ўзини таҳлил қилиш машқи.
https://t.me/Quran_tajvid_ilmi
#Бугуннинг_гапи
Бир йигит мадраса устозига шундай деди:
🔴
–
Ғарбликлар меҳнат қилиб Ойга чиқишди. Сизлар эса ҳали ҳам “Саҳиҳул Бухорий”ни ўқиб юрибсиз.
Устоз жавоб берди:
–
Демак, махлуқ бошқа бир маҳлуққа етиб борибди, биз эса Холиққа етишишни истаймиз.
Лекин орамизда ҳақиқий зиён кўрган сен бўлдинг!..
“
Нега
?” деди йигит ажабланиб.
Устоз:
–
На улар билан бирга Ойга чиқа олдинг, на биз билан бирга “Саҳиҳул Бухорий”ни ўқияпсан…
https://t.me/Quran_tajvid_ilmi
Жаннат неъматларининг 60 таърифи
1. Жаннатда ўлим йўқ.
2. Касаллик йўқ.
3. Оғриқ йўқ.
4. Ғам-қайғу йўқ.
5. Ташвиш йўқ.
6. Хавотир йўқ.
7. Қўрқув йўқ.
8. Руҳий тушкунлик йўқ.
9. Чарчоқ йўқ.
10. Машаққат йўқ.
11. Толиқиш йўқ.
12. Қарилик йўқ.
13. Очлик йўқ.
14. Ташналик йўқ.
15. Неъматларни узиб қўядиган уйқу йўқ.
16. Зулм йўқ.
17. Ҳасад йўқ.
18. Адоват йўқ.
19. Нафрат йўқ.
20. Айрилиқ йўқ.
21. Ҳар бир орзу Аллоҳнинг изни билан амалга ошади.
22. Унда (айнимаган) сувли анҳорлари бор.
23. Унда (таъми ўзгармаган) сутли анҳорлари бор.
24. Унда ичувчилар учун лаззатбахш хамрли анҳорлари бор.
25. Унда мусаффо асал анҳорлари бор (Муҳаммад сураси, 15).
26. Қасрлари буюк ва муҳташам.
27. Чодирлари марвариддан.
28. Дарахтлари улкан.
29. Мевалари қўл етадиган даражада яқин.
30. Сояси доимий.
31. Ҳиди хушбўй.
32. Неъматлари ҳеч қачон тугамайди.
33. Аҳли ҳамиша ёш бўлади.
34. Соғлиқлари мукаммал бўлади.
35. Жисмлари энг гўзал кўринишда бўлади.
36. Кийимлари ҳарир, ипакдан.
37. Зеб-зийнатлари олтиндан.
38. Зийнат, безаклари кумушдан ҳам.
39. Унда баланд кўтарилган сўрилар бор.
40. Унда мангу ёш хизматкорлар бор.
41. Унда ҳури ъийнлар бор.
42. Уларнинг сўрашишлари «салом!”дир».
43. Унда беҳуда сўз эшитмайдилар.
44. Гуноҳга ундайдиган сўзларни эшитмайдилар.
45. Аллоҳга ҳеч қандай машаққатсиз тасбеҳ айтадилар.
46. Бир-бирларини (бориб кўрадилар) зиёрат қиладилар.
47. Мўмин биродарлари билан учрашиб, жам бўладилар.
48. Аллоҳ улардан рози бўлади.
49. Аллоҳ уларга ҳеч қачон ғазаб қилмайди.
50. Фаришталар уларнинг ҳузурига: «Сабр қилганингиз учун сизларга салом бўлсин!”, деб кирадилар. (Раъд сураси, 24-оят)
51. Жаннатнинг саккизта эшиги бор.
52. Унинг аҳли манзилларида азиз ва мукаррам бўладилар.
53. Унинг энг олий ери — Фирдавсдир.
54. Фирдавснинг шифти Раҳмоннинг Аршидир.
55. Унинг аҳли унда абадий қоладилар.
56. Ундан ҳеч қачон чиқарилмайдилар.
57. Унда ҳеч бир кўз кўрмаган неъматлар бор.
58. Ҳеч бир қулоқ эшитмаган неъматлар бор.
59. Ва жаннатда ҳеч бир инсон хотирига келмаган неъматлар бор.
60. У(жаннат)нинг энг улуғ неъмати — Аллоҳ таолонинг Карамли Юзини кўришдир.
Аллоҳим! Бизни, ота-онамизни, аҳли оиламизни ва бизга севикли инсонларни Фирдавс жаннати аҳлидан қилгин.