
Qur'on qalblar shifosi
Қамчи эвазига ҳадис
Ҳишом ибн Аммор яна шундай ҳикоя қилади: «Мадинага, имом Моликнинг ҳузурига келдим. У киши худди подшоҳлардек ҳайбат билан ўтирар эдилар. Атрофларида шогирдлари ўтирар, яна бир гуруҳ одамлар тик туришар эди.
Одамлар у кишидан савол сўрашар, у киши эса жавоб берар эдилар. Савол-жавоблар тугагач, ёнларига бориб, «Менга ҳадис айтиб беринг», дедим. У киши «Йўқ, сен ўқи, мен эшитиб тураман» дедилар. Мен эса «Йўқ, сиз айтиб беринг», дедим. У киши яна «Сен ўқи», дедилар. Қайта-қайта сўраверган эдим, бир кишини чақириб, «Ҳой йигит, мана буни ўн беш қамчи ур», дедилар. Мени қамчилашди. Аламимдан йиғлаб юбордим.
Имом Молик йиғлаганимни кўриб, «Нега йиғлаяпсан, эй ҳадис толиби? Жонинг оғридими?» дедилар. Шунда мен: «Йўқ, жоним оғригани учун эмас. Отам уйини йигирма динорга сотиб, пулини менга бериб, Мадинага бориб, сиздан ҳадис эшитишимни тайинлаган эди. Илмдан олган насибам эса мана шу ўн беш қамчи бўлди. Энди мен сизни кечирмайман», дедим.
Шунда имом Моликнинг кўнгли юмшаб, «Хўп, бунинг каффорати нима экан?» дедилар. Шунда мен «Ҳар бир қамчи эвазига бир ҳадис айтиб берасиз», дедим. У киши «Мен анчадан бери ҳеч кимга ҳадис айтмаган эдим. Одатда менга ўқиб эшиттиришади. Бошқа нарса айтақол, болам», дедилар. Мен: «Йўқ! Бўлмаса сизни кечирмайман», дедим. Шунда у киши менга ўн бешта ҳадис айтиб бердилар. Шундан кейин: «Устоз, яна қамчилаб, яна ҳадис айтиб беринг», деган эдим, «Э бор-е», деб уришиб бердилар.
Имом Заҳабийнинг «Сияру Аъламин-нубало» ҳамда Ибн Асокирнинг «Тариху Димашқ» китобларидан эркин таржима. Нодирбек Хидиров
.
ASSALAMU ALAYKUM VA ROHMATULLOHI VA BAROKATUH SAYYIDUL AYYOM HAJJUL MASAKIN JUMA MUBORAK BO'LSIN BU ULUG' KUNNI XOYRU BAROKATI SIZGA BIZGA BARCHAMIZGA BO'LSIN
.
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ
Аллооҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим, у зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил».
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Аллоҳ барчамизга ушбу кунини ҳайрли ва барокатли қилсин!
Қурайш сураси
Абдулбосит қори
Фил сураси
Абдулбосит қори
🔊
𝑴𝒖𝒉𝒂𝒎𝒎𝒂𝒅 𝒂𝒍 𝒌𝒖𝒓𝒅𝒊
|
▫️
1442^2021
▫️
|
|
📠
17.9𝑴𝑩
📠
|
|
⌚️
00:05:54
⌚️
|
|«
➿
➿
🌸
➿
➿
»|