
Abu Hanifa masjidi
Бир ўқитувчи болаларга иншо ёздириб, имтиҳон қилмоқчи бўлибди ва улардан ўзларининг орзулари ҳақида ёзишни буюрибди. Бир шароити оғир ўқувчи болалигидан унинг катта яйлови бўлишини, унда чопиб юрган отлари ва катта отхонаси бўлишини орзу қилишини ёзибди.
Устоз:
— Бу камбағал бола қандай қилиб бунча нарсани орзу қила олади? Ҳолбуки, дафтарини ҳам ижтимоий кўмак маркази олиб бераётган бўлса, — деб унга жуда паст баҳо қўйибди.
Шундан сўнг устоз ҳалиги ўқувчига яна бир бор иншони ўзгартириб, қайта ёзиш ва баҳосини кўтариб олишини таклиф қилибди.
Ўқувчи эса:
— Устоз, баҳойингиз ўзингизда қолаверсин. Мен орзуларим билан қоламан, — деб жавоб берибди.
Ва келажакда у орзу қилган нарсаларининг барчасига эришибди.
😇
Abu Hanifa masjidi
#Каналга_уланиш
✅️
https://t.me/quvamasjidi
Ҳаёт қийин...
Лекин Роббинг билан бўлган алоқанг ва Унга яқинлигинг сенга барча машаққат ва мушкулликларни енгиллаштиради.
Бу замонда Аллоҳ билан бўлган алоқасини йўқотган кимса жуда ҳам чарчайди, ҳаётни янада оғирроқ ва қийинроқ ҳолатда топади.
Роббинг билан бўлган алоқангга куч бер, Қуръонни маъноларини англаб ўқи ва гуноҳ-маъсиятлардан узоқлаш.
Қалбингни Аллоҳ билан машғул қил ва Унга боғлан. Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ билан машғул бўлсанг, дунё ва охират ташвишларида Ўзи кифоя қилади(
халос қилади).
Мажид Закий
.
😇
Abu Hanifa masjidi
#Каналга_уланиш
✅️
https://t.me/quvamasjidi
#Мўъжизалар
Мудскиппер ҳақида эшитганмисиз?
Мудскиппер ҳақида эшитганмисиз? Бу оддий балиқ эмас, ер юзида юра оладиган, ҳатто дарахтларга ҳам чиқа оладиган балиқ тури.
Оёқ вазифасини бажарадиган махсус қанотлари туфайли бу балиқ узоқ вақт давомида сувдан ташқарида сайр қила олади
Мудскиппер қуруқликда овқатланишни афзал кўради - майда ҳашаротлар, қисқичбақасимонлар ва моллюскаларни ушлайди (кучли тишлари ва жағларига қарамай, бошқа кичик балиқларга ҳужум қилмайди)
Бу ажойиб балиқ тропикларда яшайди ва бир вақтнинг ўзида сувда ва қуруқликда умр кечиради.
Аллоҳ таолонинг қудратига ва азаматига далолат қиладиган жонзотлардан бўлмиш ушбу балиқ яшаш учун барча аъзо ва имкониятлар билан
таъминланган
.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 30 январдаги 03-07/666-сонли хулосаси
😇
Abu Hanifa masjidi
#Каналга_уланиш
✅️
https://t.me/quvamasjidi
#муфтий_минбари
#ҳаж2026
📹
Фарзандларингизни машаққатга қўйманг
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
😇
Abu Hanifa masjidi
#Каналга_уланиш
✅️
https://t.me/quvamasjidi
#Кун_дуоси
Аллоҳим, Сенга ҳамд бўлсин
وَرَوَينَا فِي «سُنَنِ النَّسَائِيِّ» وَ«كِتَابِ ابْنِ السُّنِّيِّ» بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ جُبَيرٍ التَّابِعِيِّ: أَنَّهُ حَدَّثَهُ رَجُلٌ خَدَمَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثَمَانٍ سِنِينَ: أَنَّهُ كَانَ يَسْمَعُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا قَرَّبَ إِلَيْهِ طَعَاماً.. يَقُولُ: «بِسْمِ اللهِ»، فَإِذَا فَرَغَ مِنْ طَعَامِهِ.. قَالَ: «اللَّهُمَّ أَطْعَمْتَ وَسَقَيْتَ، وَأَغْنَيْتَ وَأَقْنَيْتَ، وَهَدَيْتَ وَأَحْيَيْتَ.. فَلَكَ الحَمْدُ عَلَى مَا أَعْطَيْتَ» [سك 6871، سني 465 وانظر الملحق].
Тобеъин Абдураҳмон ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саккиз йил хизмат қилган бир ходим у зот овқатланганларида
«Бисмиллаҳ», дейишларини, агар овқатланиб бўлсалар
اللَّهُمَّ أَطْعَمْتَ وَسَقَيْتَ، وَأَغْنَيْتَ وَأَقْنَيْتَ، وَهَدَيْتَ وَأَحْيَيْتَ فَلَكَ الحَمْدُ عَلَى مَا أَعْطَيْتَ
«
Аллоҳумма атъамта ва сақойта ва ағнайта ва ақнайта ва ҳадайта ва аҳяйта, фалакал ҳамду ъалаа маа аътойта»
, деб айтишларини эшитган экан».
Маъноси:
«Аллоҳим, (мени) таомлантириб, суғориб, беҳожат қилиб, қаноатлантириб, ҳидоятли этиб, мени тирик қилдинг, (менга) берган нарсаларингда Сенга ҳамд бўлсин.
Имом Насаий ва Ибн Сунний
ривояти
.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси
😇
Abu Hanifa masjidi
#Каналга_уланиш
✅️
https://t.me/quvamasjidi
ШАЙТОН (ЖАМАРОТ)ГА ТАШРИҚ КУНЛАРИНИНГ ИККИ КУНИДА ТОШ ОТИЛМАГАН БЎЛСА, НЕЧТА ЖОНЛИҚ ВОЖИБ БЎЛАДИ?
#Ҳаж_умра
❓
САВОЛ: Аёлим ҳаж кунларида жамаротга тош отишни биринчи куни адо этган. Иккинчи ва учинчи кунлари ўрнига мен вакил бўлиб отганман, яъни икки кун отишга ўзи қатнашмаган. Ваҳоланки, уни саломатлиги жойида ва боришга унда ҳеч қандай монелик йўқ эди. Эшитишимча, энди унга жонлиқ вожиб бўлибди. Агар шундай бўлса, отилмаган икки кунга битта қурбонлик кифоями?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шайтонга тош отиш ҳажнинг вожиб амалларидан ҳисобланади. Зиёратчи уч куннинг ҳаммасида ёки бирор кунида тош отмаган бўлса, битта қўй сўйиш вожиб бўлади. Чунки тош отиш ибодати бир жинс (тур)даги ибодат ҳисобланади. Шунинг учун неча кун отмаган бўлса ҳам битта қўй сўяди. Демак, сизлар ҳам аёлингиз учун жарима сифатида битта қўй сўйсангиз кифоя қилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
😇
Abu Hanifa masjidi
#Каналга_уланиш
✅️
https://t.me/quvamasjidi
#Ҳадис
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир ёмонлик кўрса, уни қўли билан қайтарсин, кучи етмаса, тили билан қайтарсин, шунда ҳам кучи етмаса, дили билан қайтарсин, мана буниси эса имоннинг энг заифидир”,
-
деганларини эшитдим».
Имом Муслим ривояти.
Шарҳ:
Демак, мўмин киши бирор ёмон ишни кўрса, ундан бошқаларни қайтариши ҳам насиҳат экан. Ислом маданиятига қаранг, биринчи қўл билан, кейин тил билан, кейин дил билан қайтаришга буюряпти. Фақат қўл ёки фақат тил билан қайтариш эмас, балки энг сўнгги умид дил билан, ич-ичдан ёмон кўриш ҳам керак экан. Мана шу орқали мусулмон киши насиҳат қилган бўлади, бу орқали жамиятда юзага келадиган турли кўнгилсизликлар олди олинади.
😇
Abu Hanifa masjidi
#Каналга_уланиш
❤
https://t.me/quvamasjidi
Каҳф сураси.
🔖
🎙
Муҳаммадросул қори!
🌹
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, икки жума орасида унга нур зиё сочади", дедилар.
(Ҳоким ва Байҳақий ривояти)
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🍀
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
📱
Яқинларингизга ҳам улашинг!
✅
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
😇
Abu Hanifa masjidi
#Каналга_уланиш
❤
https://t.me/quvamasjidi
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ
🍂
Жума учун ғусл қилиш.
🍂
Хушбўй нарсалар суртиш.
🍂
Чиройли кийимлар кийиш.
🍂
Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
🍂
Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
🍂
Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
🍂
Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
🍂
Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
🍂
Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
🍂
Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
🍂
Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
🍂
Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
❤
Abu Hanifa masjidi
❤
#Каналга_уланиш
✅
https://t.me/quvamasjidi
#кун_эслатмаси
🌙
Жума муборак!
Салавотнинг арабча матни:
اللَّهُمَّ صَلِّى عَلَى مُحَمَّدٍ وَأَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَأَزْوَاجِهِ وَذُرِّيَّتِهِ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حُمَيْدٌ مَجِيدٌ
Салавотнинг маъноси:
«Аллоҳим! Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни ёрлақаганингдек ёрлақагин. Муҳаммадни, унинг завжаларини ва зурриётларини худди оли Иброҳимни баракотли қилганингдек баракотли қилгин. Албатта, Сен Ҳамийдсан, Мажийдсан».
❤
Abu Hanifa masjidi
❤
#Каналга_уланиш
✅
https://t.me/quvamasjidi