Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Abu Hanifa masjidi

quvamasjidi
🕌 «Абу Ҳанифа» Масжиди Таклиф ва маслаҳатлар учун @Void_coder
Подписчики
10 888
24 часа
-5
30 дней
-512
Просмотры
751
ER
6,9%
Посты (30д)
580
Символов в посте
946
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
September 12, 02:02
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Папанинг буйруғига биноан, Султон Муҳаммад Фотиҳнинг вафоти сабабидан Европадаги черковларнинг қўнғироқлари уч кун давомида байрам қилиб чалинди. Роҳиблар минораларга чиқиб:
«Улкан бургут ҳалок бўлди!»,
дея ҳайқирар эдилар.
Манба: Edmonds, Anna. Turkey's Religious Sites.
Изоҳ: Султон Муҳаммад Фотиҳ – Истанбул (Қустантиния)ни фатҳ қилган турк саркардаси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Истанбул фатҳи ҳақида башорат қилиб: «
Қустантиния албатта, фатҳ қилинади. Уни фатҳ қилган қўмондон нақадар бахтли қўмондон, уни фатҳ қилган аскарлар нақадар бахтли аскарлардир»,
деганлар.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️
Abu Hanifa masjidi
♻️
#Каналга_уланиш
👇
https://t.me/quvamasjidi

September 12, 01:02
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

​​
Ўзингизни қадрланг!
«Жаъфар ибн Муҳаммад айтади: «Ким сени ҳурмат қилса, уни ҳурмат қил. Ким сени беҳурмат қилса, сен ўзингни ундан йироқ тутиш ила ҳурмат қил
».
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️
Abu Hanifa masjidi
♻️
#Каналга_уланиш
👇
https://t.me/quvamasjidi

September 12, 00:02
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло бахтни ва офиятни, хуш кайфиятни кун давомида ҳамроҳингиз қилсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
🌻
ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌻
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🍀
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
📱
Яқинларингизга ҳам улашинг!
✔️
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
✔️
Abu Hanifa masjidi
✔️
#Каналга_уланиш
⬇️
https://t.me/quvamasjidi

September 11, 17:02

мужарробат
🔖
Сажда оятларининг фазилати
قال الإمام النسفي في الكافي
: من قرأ آي السجدة كلها في مجلس واحد وسجد لكل منها كفاه الله ما أهمه.
"قال" الشيخ "الإمام" حافظ الحق والملة والدين عبد الله بن أحمد بن محمود "النسفي في" كتابه "الكافي" شرح الوافي "من قرأ آي السجدة كلها" وهي التي قصدت جمعها لهذه الفائدة وتقريب الأمر مع حكم السجود رجاء فضل الله الكريم الودود "في مجلس واحد وسجد" بتلاوته "لكل" آية "منها" سجدة "كفاه الله" تعالى "ما أهمه" من دنياه وآخرته ونقله أيضا المحقق ابن الهمام وغيره من الشراح رحمهم الله.
كتاب مراقي الفلاح شرح نور الإيضاح
الشرنبلالي
📜
Имом Насафий раҳимаҳуллоҳ «Ал-Кофий» асарида:
«Ким сажда оятларининг барчасини бир мажлисда ўқиб, уларнинг ҳар бири учун тиловат саждаси қилса, Аллоҳ уни ташвишга солган барча нарсалардан кифоя қилади»,
деди.
Шурнубололий*,
«Мароқан фалаҳ шарҳу нурил изоҳ»
асарида юқоридаги матнни шарҳлаб айтади:
"Шайх, ҳофизул-ҳаққи вал миллати вад дийни Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг
«Ал-Кофий»
(«Ал-Вофий» асарига шарҳ) китобида шундай дейдилар:
«Ким сажда оятларининг барчасини ўқиса»
, яъни мен бу оятларни Аллоҳ таолонинг карами ва меҳрибонлигидан бўлган фазл-эҳсонга умид қилган ҳолда, саждаи тиловат ҳукмини ҳам баён этиш билан бирга, ушбу фойдани қўлга киритиш ва ишни осонлаштириш мақсадида бир жойга жамладим,
«бир мажлисда»
,
«ва уларнинг ҳар бири учун сажда қилса»
, яъни ҳар бир сажда оятини тиловат қилганидан кейин унинг учун саждаи тиловат адо этса,
«Аллоҳ уни ташвишга солган нарсалардан кифоя қилади»
, яъни дунёси ва охиратига тааллуқли бўлган, уни ташвишга солаётган ишларида Аллоҳ таоло унга кифоя қилади.
Бу ривоятни, шунингдек, муҳаққиқ
Ибн Ҳумом
ва бошқа шарҳловчилар ҳам, раҳимаҳумуллоҳ, нақл қилганлар".
*
Ҳасан ибн Аммор ибн Али Шурнубололий Мисрий Ҳанафий
(вафоти 1069 ҳ./1659 м).
📃
Бу амалнинг тафсилоти ва уни адо этиш тартиби
Бир мажлисда жамлаш:
киши Қуръони каримдаги барча сажда оятларини бир ўтиришда, кетма-кет ўқийди.
Ҳар бир оят учун сажда қилиш:
Ўқувчи ҳар бир сажда оятини ўқиб бўлганидан сўнг бир марта сажда қилади. Бу шартларга риоя қилинган ҳолдаги
тиловат
саждаси
дир.
Мақсад ва ният:
бу оятлар
ташвишлардан халос бўлиш, ҳожатларни раво қилиш ва кулфатларни бартараф этиш
ниятида ўқилади. Чунки кетма-кет кўп сажда қилиш бандалик ва Аллоҳ таолага бўлган ҳокисорлик-итоатни намоён этади. Шу боис, у дуонинг қабул бўлишига сабаб бўлиши умид қилинади.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️
Abu Hanifa masjidi
♻️
#Каналга_уланиш
👇
https://t.me/quvamasjidi

September 11, 16:02

🕌
ҚАБР ЗИЁРАТИ ОДОБЛАРИ
Қабрларни зиёрат қилиш — инсонга охиратни эслатувчи, қалбни юмшатувчи ва марҳумлар ҳақига хайрли дуолар қилиш имконини берувчи мустаҳаб амалдир.
📌
Зиёратдан мақсад ва ният:
Ибрат олиш:
Дунёнинг ўткинчи эканини ҳис қилиш ва охиратга тайёргарлик кўриш.
Дуо қилиш:
Марҳумларнинг ҳақига мағфират сўраш ва Қуръон тиловат қилиш.
📜
Зиёрат одоблари ва тартиби:

Салом бериш:
Қабристонга кирганда:
"Ассалому алайкум дора қавмим мўминийн. Ва инна иншааллоҳу бикум лаҳиқун"
— деб салом берилади.

Поклик:
Зиёратга таҳорат билан бориш суннатдир.

Тиловат:
Қабр бошида "Ёсин", "Ихлос", "Фотиҳа" сураларини ўқиб, савобини бағишлаш мумкин.

Сокинлик:
Қабристонда баланд овозда гапириш, кулиш ва дунёвий суҳбатлар одобдан эмас.
🚫
Қайтарилган амаллар (Бидъатлар):

Мадад сўраш:
Ҳожатларни фақат Аллоҳдан сўраш лозим. Қабр эгасидан ёрдам ёки фарзанд сўраш ширкдир.

Қабрни босиш:
Қабрлар устидан юриш ёки устида ўтириш тақиқланган.

Дабдаба:
Қабр устига ҳашаматли бинолар қуриш ва суратлар ўрнатиш ножоиз.

Тавоф қилиш:
Қабр атрофини айланиш ёки тошларни ўпиш мумкин эмас.
📅
Зиёрат вақти ва аёллар иштироки:
• Зиёрат учун муайян кун шарт эмас, лекин жума, шанба, душанба ва пайшанба кунлари афзал саналади.
• Аёллар шариат одобларига риоя қилган ҳолда (фитнасиз ва дод-вой қилмай) зиёрат қилишлари жоиз.
Зиёратнинг суннатга мувофиқ бўлиши ҳам зиёратчига, ҳам марҳумга улкан ажр-савоб келтиради.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️
Abu Hanifa masjidi
♻️
#Каналга_уланиш
👇
https://t.me/quvamasjidi

September 11, 15:53
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

#Muslim_podcast
📱
🗣
IJTIMOIY TARMOQLARDAGI FATVOLAR QANCHALIK XAVFLI?
🎙
Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev

O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti
oʼqituvchisi
🎞
Toʼliq
👉
FULL HD:
@Muslim_podcast_uz
da koʼring!
📝
Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺
Telegram
🛍
Instagram
🤪
Facebook
😍
YouTube
🟢
MUSLIM.PODCAST.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣

September 11, 15:02
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#rabiul_avval
Роҳматан лил оламийн
📜
Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Етмиш битта китобни ўқиб чиқдим ва уларнинг барчасида шуни топдимки: албатта, Аллоҳ таоло дунё яратилганидан то у тугагунга қадар барча инсонларга берган ақл —
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ақллари олдида худди дунёдаги барча қумлар ичидаги бир дона қум кабидир.
Албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларнинг ақли энг комили ва фикри энг тўғрисидирлар».
Абу Нуайм «Ҳилятул авлиё»да ва Ибн Асокир ривоят қилишган.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️
Abu Hanifa masjidi
♻️
#Каналга_уланиш
👇
https://t.me/quvamasjidi

September 11, 14:02
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

#Ҳидоят_таваллуди
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ойдин кечада кўрдим. Бир Расулуллоҳга, бир ойга назар солдим. У зотнинг устиларида қизил либос бор эди. Қарасам У зот ойданда чиройли эканлар»
.
📚
Имом Термизий ривоят қилган.
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️
Abu Hanifa masjidi
♻️
#Каналга_уланиш
👇
https://t.me/quvamasjidi

September 11, 13:02

#rabiul_avval
Роҳматан лил оламийн
🔖
Буюк Британиянинг энг йирик файласуфларидан бири ва 1950 йилги Нобель тинчлик мукофоти совриндори
Бертран Рассел
шундай деган:
«Мен Ислом ва Ислом пайғамбари ҳақида ўқидим ва англаб етдимки, бу дин дунё ва инсоният динига айланган, Пайғамбар Муҳаммаднинг таълимотлари ҳали ҳамон шарҳланиб, ўрганилиб келинмоқда ва биз ушбу таълимотлар орқали энг юксак мукофотларга сазовор бўлмоқдамиз».
🔖
Француз тадқиқотчиси
Эдвард Браун
(1862–1926) ўзининг «Дунё цивилизациялари тарихи» китобида шундай дейди:
«Муҳаммад ибн Абдуллоҳ арабларга ва бутун дунё халқларига хушхабар келтирди, уларни Ягона Аллоҳга ибодат қилишга чақирди. Унинг даъватидаги шариат иймон ва ақидадан асло фарқ қилмайди. У диний ишларнигина эмас, балки дунё ишларини ҳам бошқарадиган мажбурий илоҳий ваколатга эгадир. Шу сабабли у мусулмонларга закотни фарз қилди ва мушрикларга қарши урушни мажбуриятга айлантирди. У жоҳилият арабларининг қабилачилик тизимидан устун турадиган ижтимоий тизимни барпо этди ва шу тариқа Арабистон ярим ороли учун илгари мутлақо номаълум бўлган мустаҳкам диний бирликни таъминлади».
🔖
Ҳиндулик раҳнамоси
Рамакришна
(1886) ўзининг
«Муҳаммад Пайғамбар»
номли китобида шундай ёзади:
«Пайғамбар Муҳаммад шахсиятини барча жабҳалари билан тўлиқ англаб етиш имконсиздир. Бироқ мен тақдим эта оладиган нарса — у зотнинг ҳаёти ҳақидаги бир қатор гўзал суратлардан иборат қисқача тасаввурдир.
У пайғамбар Муҳаммаддир, жангчи Муҳаммаддир, савдогар Муҳаммаддир, сиёсатчи Муҳаммаддир, хатиб Муҳаммаддир, ислоҳотчи Муҳаммаддир, етимлар бошпанаси Муҳаммаддир, қуллар ҳимоячиси Муҳаммаддир, чўриларни озод қилувчи Муҳаммаддир ва адолатли Муҳаммаддир.
Бу улуғвор ролларнинг барчаси уни ҳақиқий қаҳрамонга айлантирди».
🔖
Машҳур рус ёзувчиси
Лев Толстой
(1828–1910) шундай дейди:
«Пайғамбар Муҳаммад учун бир оддий, ожиз миллатни жоҳилият урф-одатлари ва анъаналари кишанларидан озод қилгани, уларга тараққиёт ва юксалиш йўлини очиб берганининг ўзигина фахрланишга кифоядир. Муҳаммад шариати ақл ва ҳикматга мувофиқ келиши туфайли тез орада бутун дунёни бошқаради».
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️
Abu Hanifa masjidi
♻️
#Каналга_уланиш
👇
https://t.me/quvamasjidi

September 11, 13:02
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
📲
Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️
Abu Hanifa masjidi
♻️
#Каналга_уланиш
👇
https://t.me/quvamasjidi