Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Ar-Roshidoniy

rishtonimomlari
Siz bu kanalda Farg'ona viloyati Rishton tumanidagi imom domlalarning diniy sohadagi olib borayotgan faoliyati borasida batafsil malumot olishingiz mumkin.
Subscribers
6 080
24 hours
30 days
-150
Post views
2 166
ER
18,95%
Posts (30d)
196
Characters in post
1 472
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
April 26, 15:53

Н А М О З
В А Қ Т Л А Р И.
Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.
24                       АПРЕЛДАН
1                       МАЙГАЧА
Бомдод                       04:40
Пешин                        12:45
Аср                              17:35
Шом                            19:20
Хуфтон                        20:50
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^
Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun
@Muhammadnabiydomla
ga
murojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari
ДУШАНБА ВА ПАЙШАНБА КУНЛАРИ РЎЗА ТУТИШ УЧУН ВАКТЛАРИ
( ДУШАНБА   КУНИ
27 - АПРЕЛЬ )
НИЯТИ;
“Навайту ан асума фи хазал явми минал фажри илал мағриб холисан лиллаҳи таъала”
ТАРЖИМАСИ:
“Аллоҳ розилиги учун шу кунда рўзас тонг саҳардан то қуёш ботгунча ихлос билан тутишга ният қилдим”
#САҲАРЛИК
ВАҚТИ
СОАТ 3:57 ГАЧА
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
ОҒИЗ   ОЧИШ   ДУОСИ;
“Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфир ли, йаа Ғаффару, ма қоддамту ва ма аххорту”
ТАРЖИМАСИ:
“Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккул қилдим ва Сенинг ризқинг билан ифтор қилдим. Эй мағфират қилувчи Зот, олдинги ва кейинги гуноҳларимни мағфират эт”
#ОҒИЗ
ОЧИШ  ВАКТИ
СОАТ  19:12  ДА
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
#ЭСЛАТМА
;
Рамазон ойининг қазо рўзаси учун саҳарликда қуйидагича ният қилинади:
“Навайту ан асума совма қазо шаҳри Рамазон минал фажри илал мағриб холисан лиллаҳи таъала”.
Таржимаси:
“Рамазон ойи қазо рўзасини тонгдан то қуёш ботгунга қадар Аллоҳ учун ихлос билан тутишга ният қилдим”

April 26, 15:53
Media unavailable
2
Show in Telegram

April 26, 15:52

Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни
"Тақдирда бахтли деб ёзиб қўйилган одам ҳақиқий бахтлидир. Шунингдек, тақдирда бахтсиз ёки бадбахт деб ёзиб қўйилган инсон ҳақиқий бахтсиздир. Тақдир эса инсонлардан сир тутилади, у фақат Аллоҳгагина маълумдир. Уни ҳатто, Аллоҳга яқин бўлган фаришталар ҳам, пайғамбарлар ҳам билмайдилар. Тақдир тўғрисида чуқур хаёл юргизиш ёки баҳслашиш беҳуда ишдир, балки туғёндир. Бундан жуда ҳазар қилиш зарур. Уни Аллоҳ таоло ўзига хос илм қилиб, бандаларини тақдир тўғрисида фикр юритишдан ман этади. Бир ояти каримада: «Аллоҳ ўзининг қиладиган ишларидан ҳеч кимга ҳисобот бермайди, балки одамлар Унга ҳисобот берурлар», дейилади. Кимики: «Нега Аллоҳ бундай қилади ёки нега ундай қилмади?» деса, Тақдир ҳукмини рад этган бўлиб, имондан ажраб қолади".
"Ақида матнлари" китобидан
@Rishtonimomlari

April 26, 15:45
Media unavailable
2
Show in Telegram

April 26, 15:45

ХАДИС
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким камига шукр қилмаса, кўпига ҳам шукр қилмайди. Одамларга ташаккур қилмаган (инсон) Аллоҳга ҳам шукр қилмайди. Неъматлар ҳақида сўзлаш шукр, уни тарк этиш куфр, нонкўрликдир. Жамоат раҳмат, ажралиш, фирқаланиш эса азобдир”, дедилар.
Абдуллоҳ ибн Аҳмад, Ибн Абуддунё ва Баззор ривояти.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
​​ОЁҚ КИЙИМ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
САВОЛ:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари. Сизга берадиган саволим қуйидагича: Бир намозхон биродаримиз: «Оёқ кийими билан намоз ўқиш мумкин, чунки бу суннат», деди. Оёқ кийим билан намоз ўқиш дурустми? Сафарда бўлган чоғида-чи?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
- Ва алайкум ассалом! Умуман олганда, оёқ кийими билан намоз ўқиш дуруст. Фақат унда нажосат бўлмаса бас.
Валлоҳу аълам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077
@Rishtonimomlari

April 26, 15:42
Media unavailable
1
Show in Telegram

April 26, 15:38

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ ﷺ: «Сизлардан бирингиз акса берса, الْحَمْدُ لله - «Алҳамдулиллаҳ», десин. Ёнидаги оғайниси ёки дўсти يَرْحَمُكَ اللهُ - «Ярҳамукаллоҳ», десин.
«Ярҳамукаллоҳ», деган кишига يَهْدِيكُمُ اللهُ - - وَيُصْلِحْ بَالَكُم «Яҳдикумуллоҳу ва юслиҳ баалакум», яъни «Аллоҳ сизни ҳидоят қилиб, шаънингизни ислоҳ этсин», десин», дедилар.
✍🏻
Имом Бухорий ривоятлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
@Rishtonimomlari

April 26, 15:15
Media unavailable
2
Show in Telegram

April 26, 15:14

Яқинда япониялик руҳшунос, Хидеки Ваданинг "Саксонта тўсиқни кечиб ўтиш" номли китоби нашрдан чиқиб, катта шов-шувга сабаб бўлди.
Китоб дўконларида ушбу китобнинг пайдо бўлиши ва қисқа вақт ичида 500000 донадан ҳам ортиқ сотилиши, кўпчиликнинг олдиндан айтиши бўйича, сотувда энг муваффақиятли китоблардан бўлиб, яқин ойларда бу сон  миллионтага етиши кўзда тутилмоқда.
Доктор Вада 61 ёшда, У кексалар соғлиги соҳасида катта малакага эга бўлган кузатувчи мутахассис —эксперт бўлиб ишлайди. У ўзининг бой ҳаётий тажрибасини 44 та қоидага умумлаштириб, инсоннинг 60 ёшдан кейинги... анча эркин ва қимматли ҳаёт сирларини жамлади. Бу қоидалар оддий бир ҳолдек туюлсада лекин, бунда чуқур ва юксак донишмандлик ўз аксини топган:
* Ҳар куни сайр қилинг
* Аччиғингиз чиққан пайтда чуқур нафас олинг.
* Ҳаракат қилинг аммо, танингизни зўриқишига йўл қўйманг.
* Сувни ёзда кондиционер ишлаб турган пайтда ичинг.
* Овқат (луқма) ни яхши чайнанг... ақл оғиз билан уйғунликда ҳаракат қилади.
* Хотира ёш ўтиши билан эмас, ҳаракатсизликдан йўқола бошлайди.
* Дориларни суиистеъмол қилманг.
* Зарурат туғилмаган ҳолда артериал қон босими ва қондаги қанд миқдорини пасайтиришга уринманг.
* Ёлғизлик жон-жигарлардан четда қолиб кетиш эмас, тинчлик, хотиржамликдир.
* Ялқовлик—бу хижолатли ҳолат эмас.
* Яхши кўрган ишларингизни бажаринг, яхши кўрмаган ишларингизни ортга суриб қўйинг.
* Уйда ўзингизни ҳеч нарсадан  чекламанг.
* Сизнинг кайфиятингизни кўтариб, хурсанд қиладиган егуликни истеъмол қилинг... вазнингизга озгина қўшилгани зиён етказмайди.
* Сизга маъқул бўлмаган инсонлар билан вақтингизни беҳудага ўтказманг.
* Телевизорга жуда ҳам кўп қараманг.
* Дардлар билан тинимсиз курашиш ўрнига, улар билан яшашни ўрганинг.
* Некбинлик(оптимистлик—ҳаётга ишонч билан қараш) —малҳам, дори.
* Мевалар, қуёш нури, ҳаво... булар ҳаммаси бахт манбаи.
* Юрагингизда борини изҳор қилинг.
* Зарурат туғилганда фикрингизни ўзгартиринг, бу муаммо эмас.
* Ўқишни тўхтатиш—қариликнинг бошланишидир.
* Мамнун бўлиб юриш яхши... табассум эса ҳар вақт ютуқларни етаклаб келади.
* —А! Қариликчи? Қарилик азоб, оғир юк эмас—бу инъом.
Доктор Вада ўзининг мутафаккирона сўзлари билан бизга шуни эслатадики, киши 60 ёшдан ошди дегани бу, унинг  йўли  охирлаб қолди дегани эмас, аксинча оддийлик ва вазминлик даврининг бошланиши... бошланиши қачонки, биз ҳаётга ёрқинроқ нигоҳ ташлаб ва сидқидилдан ўзимизга ёндоша бошлашимиздир.
Хулоса:
Ўзингиз учун яшаб, ҳар куни озгина ҳаракат қилинг ва кўпроқ кулинг.
Сиз ўз танингиз ва ёшингизни севиб қабул қилинг шунда, Сиз бахтни ўйлаганингиздан ҳам яқинроқ эканлигини билиб қоласиз.
Бу маълумотларни яқин дўстларингиз билан ўртоқлашинг зеро, донишмандлик ёш танламайди.
Ёшларга ҳасад қилманг: Ёшликни ҳаммамиз бошдан кечирганмиз, кексаларга ҳавас қилинг, улар ҳаётда ҳамма нарсани кўрганлар.
Эрта тонгда мени ортда қолдириб кетган кексаларга ҳавас қилинг! Олам бўйлаб югуриб-елиб юрадиган балиқчи, замбуруғ терувчи кексаларга ҳавас қилинг!
Ҳа! Ёшликларидагидек: Ўзларининг сочларига, пойабзалларининг тагчармларига, жиддий ва башанг кийиниб юришларига эътиборли бўлган кексаларга ҳавас қилинг!
Сиздаги йўқотилмаган ҳаёт қувончи шубҳасиз, болаларингиз ҳамда набираларингизда такрорланади.
Ҳаётнинг энг оғир сабоқ, синовларида ҳам, эзгу истаклар билан тўлиб-тошиб яшаш керак.
Ёшларга ҳасад қилманг! Истасангиз айни дамда улардек бўлиш қийин эмас, акси ўлароқ, бир умрга ёш бўлиб юрган кексаларга ҳавас қилинг!
Бу ҳаммаси—биз кексалар ҳақимизда!!!
Рус тилидан, Ислом АРСЛОН
таржимаси 05.02.2026 йил
@Rishtonimomlari

April 26, 15:11
Media unavailable
3
Show in Telegram