Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Ar-Roshidoniy

rishtonimomlari
Siz bu kanalda Farg'ona viloyati Rishton tumanidagi imom domlalarning diniy sohadagi olib borayotgan faoliyati borasida batafsil malumot olishingiz mumkin.
Подписчики
6 000
24 часа
30 дней
-20
Просмотры
830
ER
13,83%
Посты (30д)
144
Символов в посте
1 490
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
June 11, 16:40

Н А М О З
В А Қ Т Л А Р И.
Фарғона вилояти Риштон тумани барча жоме масжидларида намоз вақтлари.
12                        ИЮНДАН
19                         ИЮНГАЧА
Бомдод                       04:00
Пешин                        12:45
Аср                              18:20
Шом                            20:05
Хуфтон                        21:35
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆☆
^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^^
Assalomu alaykum hurmatli kanalimiz a'zolari savollar uchun
@Muhammadnabiydomla
ga
murojaat qilishingiz mumkin.
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
@Rishtonimomlari
ЭСЛАТМА;
РИШТОН  ТУМАНИ  УЧУН
ДУШАНБА ВА ПАЙШАНБА РЎЗАСИ САҲАРЛИК ВА ОҒИЗ ОЧИШ ВАКТЛАРИ
#ДУШАНБА
КУНИ
8 - ИЮНЬ
НИЯТИ;
“Навайту ан асума фи хазал явми минал фажри илал мағриб холисан лиллаҳи таъала”
ТАРЖИМАСИ:
“Аллоҳ розилиги учун шу кунни рўзасини тонг саҳардан то қуёш ботгунча ихлос билан тутишга ният қилдим”
#САҲАРЛИК
ВАҚТИ
СОАТ 3:00 ГАЧА
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
ОҒИЗ   ОЧИШ   ДУОСИ;
“Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфир ли, йаа Ғаффару, ма қоддамту ва ма аххорту”
ТАРЖИМАСИ:
“Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккул қилдим ва Сенинг ризқинг билан ифтор қилдим. Эй мағфират қилувчи Зот, олдинги ва кейинги гуноҳларимни мағфират эт”
#ОҒИЗ
ОЧИШ  ВАКТИ
СОАТ  19:50  ДА
÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷÷
#ЭСЛАТМА
;
Рамазон ойининг қазо рўзаси учун саҳарликда қуйидагича ният қилинади:
“Навайту ан асума совма қазо шаҳри Рамазон минал фажри илал мағриб холисан лиллаҳи таъала”.
Таржимаси:
“Рамазон ойи қазо рўзасини тонгдан то қуёш ботгунга қадар Аллоҳ учун ихлос билан тутишга ният қилдим”

June 11, 16:40
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

June 11, 16:38
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

ЭШИК ОРТИДАН ЎЗИНИ ТАНИШТИРИШ
Бирор биродарингиз ёки яқинингизнинг эшигини тақиллатганингизда, ичкаридан "Бу ким?" деб сўралса, ўзингизни аниқ исмингиз ёки ҳаммага маълум бўлган бирор номингиз билан таништиринг. Эшик ортидан туриб "Менман", "Ўзимман", "Меҳмонман" ёки "Танишингизман" каби ноаниқ ва тушунарсиз сўзларни айтишдан сақланинг, чунки бу сўзлар ичкаридаги одамга сизнинг айнан кимлигингизни билдирмайди.
Расулуллоҳ ﷺ шундай деганлар: "Сизлардан бирор киши эшикни уч марта тақиллатса-ю, унга рухсат берилмаса, ортига қайтиб кетсин". (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Эшик олдида турганда эшикнинг айнан очиладиган тирқиши қаршисида тўғри қараб турманг. Балки эшикнинг ўнг ёки чап томонига қараб туринг. Чунки Расулуллоҳ ﷺ бирор қавмнинг эшигига келсалар, тўғри эшикка юзланиб турмасдилар, балки ўнг ёки чап бурчакда турардилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг “Мин адабил Ислом“ (Ислом одобларидан) китоби асосида Маннобжонова Робия тайёрлади.
@Rishtonimomlari

June 11, 16:34
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

June 11, 16:30

Каффорот
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг (ёки Умму Мусайябнинг) ҳузурига кириб, «Эй Умму Соиб, [ёки «Эй Умму Мусайяб»] сенга нима бўлди, титраяпсан?» дедилар. У: «Отинг ўчгур иситма!» деган эди, у зот: «Иситмани қарғама, чунки у темирчининг босқони темирнинг зангини кетказгани каби одамзотнинг гуноҳларини кеткизади», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
@Rishtonimomlari

June 11, 16:24
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

June 11, 16:23

Бу хушбўйлик менга Росулуллоҳнинг хидларидан ўрнашиб қолди!
Ибн Ҳажар «Фатҳул Борий» китобида улуғ саҳобий Утба ибн Фарқад Ас-Суламийнинг аёли Умм Осимдан ривоят қилади, у айтди:
«Биз Утба ибн Фарқаднинг ҳузурида тўрт аёл эдик. Ҳар биримиз кундошларимиздан кўра хушбўйроқ ҳид таратиш учун бор ҳаракатимизни қилиб, атир-упалар суртардик. Утба эса ҳеч қандай хушбўйлик суртмасди, шундай бўлса-да, ҳиди барчамизникидан гўзалроқ эди! Одамларнинг олдига чиқса, улар: "Утба ибн Фарқаднинг ҳидидан кўра хушбўйроқ ҳидни ҳеч ҳам ҳидламаганмиз!", дейишарди.
Бир куни ундан бу ҳақда сўраб: "Биз хушбўйланиш учун бор ҳаракатимизни қиламиз, лекин сиз биздан кўра хушбўйроқсиз, бу нимадан?", дедим.
У шундай жавоб берди: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида менга эшакеми (тери касаллиги) ёпишди. У зотнинг ҳузурларига бориб, бундан шикоят қилдим. Шунда у зот менга авратларимни ёпиб турадиган нарсадан бошқа барча кийимларимни ечишни буюрдилар. Мен кийимларимни ечиб, у зотнинг ҳузурларида ўтирдим. У зот кафтларига дам уриб, қўллари билан орқамни ва қорнимни силадилар. Шу кундан бошлаб бу гўзал ҳид менга ўрнашиб қолди!"»
У зот ҳатто пайғамбар бўлишларидан олдин ҳам баракотли зот эдилар!
Оналари у зотга ҳомиладорлик вақтларида тушларида ўзларидан бир нур чиққанини ва у нурдан Шом заминидаги Бусро қасрлари ёришиб кетганини кўргандилар!
Бану Саъд диёрига қаҳатчилик ва қурғоқчилик келганида, эмизиш учун у зотни олиб келишганида, у зот қадам қўйган заҳоти у ерга барака ёғилди. Ҳатто Бану Саъд аҳли: «Ҳалиманинг қўйлари қаерда ўтлаётган бўлса, сизлар ҳам ўша ерда ўтлатинглар», дейишарди. Улар барака ўт-ўланда деб ўйлашди, лекин бу барака кейинчалик пайғамбарлар ва росулларнинг саййиди бўладиган гўдак сабабли эканини билишмасди!
У зотни ҳар бир нарса соғинарди... Уҳуд — у зотни яхши кўрадиган бир тоғдир. У тош бўлса-да, тошнинг қалбига у зотнинг муҳаббатини солиб қўйган Зот Покдир!
Хурмо дарахти (ёғоч кунда) у зотга талпиниб, инграган овоз чиқарди. То у зот минбардан тушиб, уни қучоқламагунларича у овунмади. Бу қуруқ ёғоч бўлса-да, ҳар бир нарсани у зотга муҳаббат қўядиган қилиб қўйган Зот Покдир!
Бир аёл ёш гўдагини у зотнинг ҳузурларига олиб келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, ўғлим беш ёшга тўлди, лекин ҳалигача гапирмайди», деди. У зот муборак қўлларини боланинг бошига қўйиб: «Мен кимман?», дедилар. Болакай: «Сиз Аллоҳнинг Расулисиз!», деб жавоб берди. Кейинчалик бу бола арабларнинг энг машҳур хатибларидан бирига айланди!
У зот бир чодирга кирдилар ва у ерда кўзи хиралигидан қоқилиб юрган, деярли ҳеч нарсани кўролмайдиган бир болани кўрдилар. У зот болани бағирларига босиб, кўзларини силадилар ва боланинг кўзи очилди. Ўша бола саксон ёшга кирганида ҳам, кўзининг ўткирлигидан ипни игнадан биринчи уринишдаёқ ўтказа оларди!
У зот улуғ ва муборак Набийдирлар, бу улуғ ва муборак уммат учундир, бас, бошингизни баланд кўтаринг!
Адҳам Шарқовий
@Rishtonimomlari

June 11, 16:22
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

June 11, 16:18
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

June 11, 16:17

#Дуо
Қарздан қутулиш учун
Анас ибн Молик розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз розияллоҳу анҳуга: «Сенга шундай дуо ўргатайки, уни ўқисанг, гарчи Уҳуд тоғидек қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ қарзингни тўлашга (шаксиз) ёрдам беради.
Эй Муоз, айт:
اللَّهُمَّ مالِكَ المُلْكِ تُؤْتِي المُلْكَ مَنْ تَشاءُ، وتَنْزِعُ المُلْكَ مِمَّنْ تَشَاءُ، وتُعِزُّ مَنْ تَشَاءُ، وتُذِلُّ مَنْ تَشاءُ، بِيَدِكَ الخَيْرُ إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ. رَحْمانُ الدُّنْيا والْآخِرَةِ ورَحِيمُهُما، تُعْطِيهُما مَنْ تشاءُ، وتَمْنَعُ مِنْهُما مَنْ تَشاءُ، ارْحَمْنِي رَحْمةً تُغْنِينِي بِها عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِواكَ.
«Аллоҳумма мааликал-мулки
ту’ тил-мулка ман ташаау ва танзиъул-мулка мимман ташаау ва туъиззу ман ташаау ва тузиллу ман ташаау биядикал-хойру иннака ъала кулли шай’ин қодийр. Роҳмаануд-дуня вал аахироти ва Роҳийму ҳумаа туътий ҳумаа ман ташаау ва тамнаъу мин ҳумаа ман ташаау ирҳамний роҳматан туғнийний биҳаа ъан роҳмати ман сиваака».
«Эй барча мулкнинг эгаси (бўлган) Аллоҳим! Хоҳлаган кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан.
Эй дунё ва охиратнинг Раҳмони ва Роҳийми! Сен уни (мол-мулк ва мартабани) истаганингга берасан, истаганинг(дан) маҳрум қиласан. Сендан ўзганинг меҳр-шафқатига муҳтож қилмайдиган раҳмат ила менга раҳм қилгин!»
Имом Табароний ривояти. Ҳадис санади ҳасан.
@Rishtonimomlari