
RIVOYATLAR OLAMI
ШАМОЛ УЧИРГАН ИМТИҲОН ВАРАҚАСИ
Жиддадаги қирол Абдулазиз университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади:
Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди.
Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар.
- Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим.
Қўлларини кўтариб дуо қилдилар.
Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди.
Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти".
Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим.
- Кел, - деди у. - Нима хизмат?
- Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган?
- Исминг нима эди?
- Файсал.
- Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл.
- Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен.
- Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол қўзғалиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандлар билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сенга оидлигини ўргандим. Сенга зулм бўлмасин дея энг юқори баҳони қўйдим.
Мен унга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим.
- Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз.
©
Сайфуллоҳ Носир
Каналга уланиш учун линк
👇
👉
@rivoyatlarolami
Қаранг, бир вақтлар мактаб деворидан сумкасини отиб қочган бола бор эди…
У пайт унга дарс зерикарли, китоб оғир, ўқитувчининг гапи ортиқча туюларди.
Бугун эса у қўлида сумка эмас — ғишт, лой. Бир пайтлар синфдан қочган оёқлари, ҳозир меҳнат майдонида чарчаб юрибди.
Ўша девордан отилган сумка — аслида унинг келажаги эди…
Илмдан қочган одам, охири ҳаётдан қочолмайди.
Дарсдан қочган кунлар — кейин пушаймон бўлиб қайтмайдиган кунлардир.
Кимдир ўша вақтда китоб кўтарди —
Бугун у ҳурмат кўтариб юрибди.
Кимдир сумкасини девордан оширди — Бугун у бошқаларнинг юкини ошириб юрибди…
Илм — оғир эмас,
Илмсизлик оғир.
Болаликдаги ялқовлик — катталикдаги азобга айланади.
Вақтида ўқилмаган ҳар бир саҳифа,
кейин ҳаётда оғир бир дарс бўлиб қайтиб келади.
Шунинг учун:
Бугун китобни танлаган — эртага иззатни танлайди.
Бугун меҳнат қилиб ўқиган — эртага меҳнатни танламайди, балки раҳбар бўлади.
Эслаб қолинг:
Сумкани девордан отиш осон…
Лекин келажакни девордан ошириб бўлмайди.
@rivoyatlarolami
Ибрат...
1. Отанг сенга танбеҳ берганида у сени ёмон кўрмайди.
2. Отанг сенга босим қилганида у сени ўсишингни истайди.
3. Отангни жим турганини кўрганингда у сени келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.
4. Отанг иқтисод қилган пайтда билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.
5. Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.
6. Отанг кулган пайтида билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.
7. Отанг қаттиққўл бўлиб қолса билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.
8. Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтида билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.
9. Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.
10. Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.
11. Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг билиб қўй, сен улкан суячиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. У бўшлиқни ҳеч қандай хотира ҳам тўлдира олмайди.
@rivoyatlarolami
Бировнинг ҳаққи
🎙
Устоз Раҳимберди домла
@rivoyatlarolami
#хайрли_тонг
Ассалому алайкум!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин
@rivoyatlarolami
#кун_ҳикмати
Ҳақиқат ва адолат билан тўғри сиёсат юргизмаган ҳар бир раҳбар ва бошлиқ қаттиқ азоб-уқубат ва балога гирифтор бўлур.
✍
Аз-Замахшарий
@rivoyatlarolami
Кафу: «Неймар Месси ва Роналдудан истеъдодлироқ. Аммо интизомсиз истеъдод ғалаба келтирмайди»
* мана интизом нима учун ҳамма нарсадан устун. Агар ҳар бир Лидерда интизом бўлмас экан у ҳар қандай и
с
теьдодни
йўқ қилади. Буни Роналдо исботлади!!!
@rivoyatlarolami
“Бировларнинг обрўсидан тилни тия олмаслик нимадан?”
Оиша онамизга мунофиқлар томонидан фитна, бўҳтон қилинганда Расулуллоҳ алайҳиссалам Зайнаб онамиздан бу ҳақида сўрадилар:
“Сен (Оиша ҳақида) бирор нарса эшитдингми? Ёки бирор нарса кўрдингми?”
Зайнаб онамиз айтдилар: “Ё Расулуллоҳ! Мен (қулоғим эшитмаган, кўзим кўрмаган нарсадан) қулоғим ва кўзимни ҳимоя қиламан! Аллоҳга қасамки, мен (Оишада) яхшиликдан бошқани билмайман!”
Оиша онамиз айтадилар: “Ҳолбуки, Расулуллоҳ алайҳиссалам аёлларидан менга беллашадиган аёл асли у эди, Аллоҳ уни ТАҚВОСИ САБАБ (менга туҳмат қилишдан) асраб қолди!”
(Бухорий ва Муслим ривояти)
Яъни, Зайнаб у кишининг гарчи кундоши ва кундошлари орасида унга энг беллашувчиси бўлса-да, бу фурсатдан фойдаланиб онамизни бадном қилмади! Балки “яхшиликдан бошқа нарса кўрмаганман” деб гувоҳлик берди.
Кундоши ва рақибидан қутулиш пайида юрадиган қалби қора аёл бўлса, бу унга жуда яхши фурсат эди.
Бугун аёллардаги на ўзига кундош, на беллашувчиси бўлмаган бировларнинг оиласига қизиқувчанлик, уларнинг оиласида содир бўлаётган муаммоларни эл-у юртга тарқатиб бадном қилишга кўз тикиб туриш, кишининг қалби қорайиб, бетақво бўлиб кетганидан дарак беради. Чунки, агар қалбларида тақво бўлса, ҳатто, рақиби обрўсига ҳам кўзи билан кўрмаган, қулоғи билан эшитмаган нарсани гапиришдан қўрқар эдилар!
Аллоҳ таоло айтади:
“Ўзинг билмаган нарсангнинг (ортидан) эргашма (гапирма)! Албатта, қулоқ, кўз ва қалб, буларнинг барчаси масъулдир!”
(Исро: 36)
Йиғинларда ўтириб, оғизнинг бир четидан оддийгина чиқиб кетадиган бу гуноҳнинг оғирлигидан огоҳлантириб, дейди:
“Ўшанда сизлар у (бўҳтонни) тилларингда олиб юрар эдинглар. Ҳолбуки, у гаплар Аллоҳнинг наздида оғир (гуноҳ)дир!”
(Нур: 15)
Каналга уланиш учун линк
👇
👉
@rivoyatlarolami
Абул Ҳасан Ҳарақоний (қ.с) дан:
- Ихлос ва риё нима? - деб сўрадилар.
У киши шундай жавоб бердилар:
- Аллоҳ таолони ўйлаб қилган ҳар бир яхши амалинг ихлосдир. Одамларни ўйлаб бажарган ҳар қандай ишинг эса риёдир.
«Табақотуо кубро»
@rivoyatlarolami