
RIVOYATLAR OLAMI
Мўминнинг қалби энг шарафли ва энг пок жойидир. Мўмин қалбини шайтоннинг ҳар турли васвасаларидан тозалаб туриши ва у ерга Аллоҳнинг маърифатини жойлаштириши керак, шунда Аллоҳ ҳам охиратда энг пок ва энг гўзал жой бўлган жаннатни унга насиб қилади. Яъни банда қалбини бутунлай Аллоҳга бағишлаши керак, шунда Аллоҳ ҳам унга охиратда жаннатни насиб қилади.
Фаҳриддин ар-Розий,Қуддиса Сирруҳу
@rivoyatlarolami
Сукутимиз – розилигимизни англатмайди.
Сабримиз – заифлигимизни англатмайди.
Табассумимиз – қабул этганимизни билдирмайди.
Талабимиз – муҳтожлигимизни англатмайди.
Кўринмаслигимиз – бепарволигимизни билдирмайди.
Эҳтиётимиз – хавф, қўрқувимизни англатмайди.
Сўрашимиз – жоҳиллигимиздан эмас.
Хато қилишимиз - аҳмоқлигимиздан эмас.
Илтифотимиз – ожизлигимиздан эмас.
Балки буларнинг бари чўққи, маррага етиб олишимиз йўлидаги кўприклардир холос.
ТАҚВО РИЗҚ КЕЛТИРУВЧИ САБАБЛАРДАНДИР.
Аллоҳ таоло тақвони ризқ келтирувчи ва уни зиёда этувчи сабаблардан қилди. Қуръони каримда:
“Ким Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур”
.
(Талоқ сураси, 1-2 оятлар).
Аллоҳдан қўрққан ва барча ҳолатларда унинг розилигини кўзлаган кишига Аллоҳ таоло бу дунёда ҳам, охиратда ҳам мукофот беради. Унга ҳар бир машаққат ва қийинчиликдан қутулиш йўлини қилиши, билмаган ва ўйламаган жойдан ризқ келтириши ана ўша мукофотлар жумласидандир.
Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтди: “Ким Аллоҳ буюрган нарсаларда тақво қилса ва қайтарган нарсаларни тарк этса, унинг ишларида чиқиш йўлини беради, ўйламаган жойидан ризқлантиради, яъни кутмаган жойидан ризқи келади”.
"Араб ҳикматлари ва мақоллари" китобидан.
@rivoyatlarolami
#изоҳ
➖
Яхшилик қилган одамингиздан сизга ёмонлик қайтса, демак Аллоҳ сизни синаяпти!
➖
Эвазсиз қилинган яхшилик - ҳақиқий яхшилик ҳисобланади!
➖
Яхшилик қилган кишингдан ёмонлик қайтса ва сенда унга яна яхшилик қилиш рағбати бўлса, демак амалингда ихлос бор!
©
Аброр Мухтор Алий
@rivoyatlarolami
#хайрли_тонг
🌞
✨
Ассалому алайкум!
🤲
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!
Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🤲
@rivoyatlarolami
#Хайрли_тонг_яхшилар
!!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу, Алҳамдулиллаҳ, куз фаслининг яна бир тонги хайрли бӯлсин азизлар! Соғлик ва омонликда уйғонишлик бахтини насиб этган Яратган Роббимизга беҳисоб ҳамдларимиз бӯлсин, жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб салом ва салавотларимиз бӯлсин!
Азизларимиз, кунингиз яхши кайфиятда, бошланаётган иш ҳафтангиз тинчлик ва хотиржамликда ӯтсин, ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бӯлинг!!
🤲
@rivoyatlarolami
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю Охиратда енгиллик беради.
Модомики, банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ таоло унинг ёрдамида бўлади. Ким илм талабида йўл юрса, Аллоҳ таоло унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Одамлар Аллоҳнинг уйларидан бирига йиғилиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилиб, уни ўзаро дарс қилиб ўргансалар, улар устига осудалик тушади, уларни раҳмат қоплайди ва фаришталар ўраб олади.
Аллоҳ таоло ўз ҳузуридагиларга уларни зикр қилади. Амали секинлаштирган кимсани насл-насаби тезлаштира олмайди”.
📚
(Имом Муслим роҳимаҳуллоҳ ривоятлари)
40 Ҳадис Имом ан-Нававий
36- ҳадис
.
@rivoyatlarolami
Ғам инсонни еб битиради!
Ибн ал-Қаййим «Тариқ ал-ҳижратайн» китобида шундай деган:
«Ғам қалбни заифлаштиради, азму шижоатни сустлаштиради ва иродага зарар етказади. Шайтон учун мўминнинг ғам-андуҳга ботишидан кўра суюмлироқ нарса йўқ. Эзгуликка умид боғланг, уни топасиз!»
Эй дўстим! Биз ичкаридан нур сочамиз ва ичкаридан ўчамиз!
Ички дунёнгни ислоҳ қил, шунда кўзингга бутун олам гўзал бўлиб кўринади!
Ғам инсонни мажозий эмас, ҳақиқий маънода еб битиради!
Одамларнинг хасталиклари улар еган нарсалардан эмас, балки уларни ичидан еб битираётган нарсалардандир!
Ғамгин инсон ҳамроҳлар билан хушнуд бўлмайди, таомдан лаззат олмайди.
Ҳатто ғам-андуҳ меъдага тушган таомни заҳарга айлантиради!
Кунлар ўзгариб туради, ҳаммамиз ҳам маҳзун бўламиз. Лекин ғамни ўткинчи меҳмон деб билганлар билан, уни доимий яшовчига айлантириб олганлар ўртасида катта фарқ бор.
Ўрнингдан тур, қалбингдаги ғам тўзонини қоқиб ташла! Сен ёлғиз эмассан, барчамиз шундай синовдамиз!
@rivoyatlarolami
#ноинсоф
« Хулоса ӯзингиздан...»
@rivoyatlarolami