Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Шаръий руқия

ruqiya_shariy
Мурожаат учун: @ruqiya_shariya Каналда жинлар, шайтонлар, сеҳргарлар, сеҳр-жоду, кўз тегиши, ҳасад ва бошқа маълумотлар берилиб борилади. Шунингдек, руқиячилар томонидан тавсиялар ва он-лайн савол жавоб ҳам қўйилиб борилади.
Subscribers
6 617
24 hours
4
30 days
93
Post views
2 295
ER
34,68%
Posts (30d)
15
Characters in post
834
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Healthcare & Medicine
Summary
October 24, 08:19
Media unavailable
1
Show in Telegram

https://t.me/hijoma_3399
Murojat uchun:
97 104 33 99

October 23, 10:43

Бўлган воқеа
Бир корейс миллатига мансуб қизга жин кириб олади. Кечалари безовта қилиб, кўзига кўриниб, шунга ўхшаш воқеалар содир бўлади.
Қиз, табиийки, бу нарсаларни онасига айтади. Онаси қизи билан бирга христианларнинг ибодатхонасига келиб, у ердаги поп (роҳиб) билан учрашишади ва бўлаётган воқеаларни айтиб беришади. Поп уларга бу ишларда ожиз эканликларини, уларга фақатгина мусулмонлар ёрдам бера олиши мумкинлигини айтади.
Онаси қизини олиб, масжидлардан суриштириб, шаръий руқия қиладиган укамизга келишади. Руқия қилинганидан сўнг, қизча Аллоҳнинг фазли билан жиндан фориғ бўлади. Динсиз бўлган она-бола Ислом дини ҳақ дин эканлигига ўз кўзлари билан гувоҳ бўлиб, ишонч ҳосил қилишади.
Сеҳр-жоду ва жинлар кучайиб кетмасидан олдин христианлар ҳам сеҳр қилинганларни даволаш билан шуғулланишган. Сеҳр-жоду кучайиб кетганидан сўнг эса уларнинг кучлари етмай қолган. Зеро, уларнинг китобига одамлар томонидан жуда кўп ўзгартиришлар киритилган.
@ruqiya_shariy

October 22, 09:02

Бу овозни бир беморимиз жўнатибтилар. Бунақа хабарлар аслида жуда кўп.
Роқийларга туҳматлар кўпайиб кетган бир вақтда шулардан бирини сизлар билан бўлишгимиз келди.
Бўлаётган туҳматлардан албатта кўнглимиз махзун бўлади.
Лекин, на иложи. Аллоҳ учун сабр қилишга ва туҳмат қилаётганларни Аллоҳга ҳавола қилиб қўйишга мажбурмиз.
Ачинарлиси роқийларга бўлаётган туҳматларга ишониб қўшилиб тош отаётганлар ҳам бор.
Аллоҳ ҳаммамизга инсофу тавфиқ берсин.

October 22, 09:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

October 19, 15:30

Муҳаммад Хабибуллоҳ билан Telegram’да канал очиб, руқия ҳақидаги маълумотларни биринчилардан бўлиб етказишни бошлаганмиз. Шунингдек, Камолиддин домла ҳам бор эдилар.
Ижтимоий тармоқлардаги кўплаб мақолалар Муҳаммад Хабибуллоҳнинг ёки бизнинг каналимиздан олинган бўларди. Муаллифнинг номини ўзгартиртирилар эди бўлди.
Бунга биз рози эдик.
Лекин охирги пайтларда шундай роқийлар пайдо бўлдики, Муҳаммад билан уларнинг гапларини эшитиб, сочимиз тикка бўляпти.
Раддия берайлик десак, одамлар: «Гадонинг душмани гадо бўлади, бир-бирини кўра олмаяпти», дейишади.
Раддия бермайлик десак, уларнинг гапларидан сочимиз тикка бўляпти.
Бир томондан, «Бизга нима?» деб, аҳамият бермай кетсак ҳам бўлади. Лекин ўртада одамларнинг соғлиғи тургани учун шунчаки ўтиб кета олмаяпмиз.
Ижтимоий тармоқларда чиқаётган ҳар бир одамнинг гапига ишониб кетаверманглар.
Устоз кўрмаган, аслида роқилик билан шуғулланмайдиган, қўштирноқ ичидаги «роқийлар» нотўғри ташхислар қўйиб, нотўғри вазифалар бериб, беморларнинг соғлиғи билан ўйнашишяпти.
Афсуски, айримларнинг мақсади машҳур бўлиш ва пул ишлашдан бошқа нарса бўлмай қолди.
Аллоҳ ҳаммамизга инсофу тавфиқ берсин.
Раддия шу
ерда
©️
Равшанбек роқий

October 18, 07:52

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
САВОЛ ВА ЖАВОБЛАР ГУРУҲИМИЗ ОЧИЛДИ ИН ШАА АЛЛОҲ
ГУРУҲ ҚОИДАЛАРИ
Гуруҳда фақат шаръий руқия, сеҳр, кўз тегиши, жинлар оламига тааллуқли бўлган саволлар берилади.
Бизнинг мавзуга тааллуқли бўлмаган ҳар қандай диний саволларга ҳам жавоб берилмайди.
Саволларга фақат роқий Равшанбек домла жавоб берадилар.
Эркаклар бегона аёлларга ёзиши мумкин эмас.
Гуруҳ қоидаларини бузганлар блокланади.
Савол жавоб қуйидаги гуруҳда бўлиб ўтади.
👇
http://t.me/ruqiya_savol

October 14, 12:08

Бир ҳомиладор аёл кундур ҳақидаги рекламага ишониб, кундур истеъмол қилади.
Рекламада эса тўқима ва заиф ҳадислардан фойдаланилган эди.
Ҳомиладор аёлларга эса кундур ичиш умуман мумкин эмас аслида.
Шу аёл бир роқий биродаримизга ёзган эди. Аламда қолган аёл бу роқий биродаримиздан аламини олмоқчи бўлган.
Роқий ҳам: «Нимага менга гапирасиз? Сизга шу нарсани тавсия қилганларга гапиринг», — деган.
Устозимизнинг гаплари бор: «Беморларнинг соғлиғи — бу ҳаёт-мамот масаласи. У билан ўйнашиб бўлмайди», — дейдилар.
Бу гап пул қиламан деб тадбиркорлик қилаётганларга ҳам, устоз кўрмай роқийлик қилаётганларга ҳам, интернетдан ўрганиб табиблик қилаётганларга ҳам тегишли.
Ижтимоий тармоқларда «Палон нарса сеҳрни кетказади, фалон нарса жинларни ҳайдайди», деб чиққан ҳар бир инсонга ишониб кетаверманг.
Ижтимоий тармоқларда нафақат «товарларини» реклама қиладиганлар, балки роқий бўлмаса-да, ўзидан роқий ясаб олганлар ҳам кўпайиб кетди. Психологлар гапиряпти, массажчилар гапиряпти, ҳижомачилар гапиряпти.
Нотўғри гапиряпсан, деб хатоларини айтсак, ҳақорат қилиб, блоклаб қўяди. Ўз соҳасига тааллуқли бўлмаган нарса ҳақида гапираётган одамга насиҳат қилсанг-у, у хатосини тан олишни билмаса, қандай қилиб инсоннинг соғлиғи масаласида гапириши мумкин?
Руқия масаласи ҳам худди медицина каби — ижтимоий тармоқларда гапираётган гапларига қараб, мурожаат қилинадиган соҳа эмас.
Битта нотўғри бир инсонни бутун умрга руҳий ҳаста қилиб қўйиш мумкин.
Аллоҳ ҳаммамизга инсоф ва тавфиқ берсин.
©️
Равшанбек роқий
@ruqiya_shariy

October 12, 06:36

45. Абу Ханифа
Ўзингизга ташхис қўйинг:
Рақамларда дақиқалар кўрсатилган. Қайси дақиқаларда ўзингизга ўзгариш сезсангиз демак сизда шу нарса билан муаммо бор.
1. 01:00 - 10:25 сеҳр
2. 10:25-15-37 Қабрга қилинган сеҳр
3. 15:38-20:17 Яҳудий жин
4. 20:17-25:01 Насроний жин
5. 25:02-30:14 Учадиган жин
6. 30:15-37:04 Сув жини
7. 37:05-42:41 Тоғ жини
8. 42:41-51:07 Ошиқ жин
Наушникда эшитиш тавсия қилинади
t.me/RUQIYA_MP3

October 11, 08:53

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
САВОЛ ВА ЖАВОБЛАР ГУРУҲИМИЗ ОЧИЛДИ ИН ШАА АЛЛОҲ
ГУРУҲ ҚОИДАЛАРИ
Гуруҳда фақат шаръий руқия, сеҳр, кўз тегиши, жинлар оламига тааллуқли бўлган саволлар берилади.
Бизнинг мавзуга тааллуқли бўлмаган ҳар қандай диний саволларга ҳам жавоб берилмайди.
Саволларга фақат роқий Равшанбек домла жавоб берадилар.
Эркаклар бегона аёлларга ёзиши мумкин эмас.
Гуруҳ қоидаларини бузганлар блокланади.
Савол жавоб қуйидаги гуруҳда бўлиб ўтади.
👇
http://t.me/ruqiya_savol

October 10, 06:40

Ҳозирги вақтда юртимизда жуда кўп учраётган сеҳрлардан бири бу эр хотин ўртасини ажратишга қилинган сеҳрдир. Айрим оилалар сеҳрдан хабари бўлмагани учун ёки бу нарса борлигига ишонмагани учун билмай ажрашиб кетишяпти.
Бу сеҳрнинг аломатлари қуйидагича:
1. Тўсатдан муҳаббат нафратга айланиши;
2. Ўрталарида ҳар хил шак-шубҳанинг кўпайиши;
3. Тез жаҳл чиқиб арзимас нарсаларни катта жанжалга айлантириб юбориш;
4. Хотин эрнинг кўзига бошқача кўриниши, эр хотинининг кўзига бошқача кўриниши. Эр хотинини хунук манзарада кўриши (ваҳоланки, хотини бунинг акси бўлиши мумкин) ҳақиқатда эса, сеҳрнинг муваккил (вакил қилинган) шайтон аёлни хунук ҳолатда кўрсатади. Аёл эса эрини қўрқинчли ва ҳайбатли манзарада кўради;
5. Сеҳр қилинган киши иккинчи тарафнинг қилаётган ҳар бир ишини ёқтирмаслиги. Асаби бузулавериши;
6. Эр (ёки хотин) уйда бўлганда уни ёмон кўриши. Йўқ бўлганда эса уни соғиниб қолиши:
7. Хотинининг ёки эрининг олдида ўзини ёмон ҳис қилиши. Кечаси шарпа босиши.
Ҳофиз ибн Касир раҳматуллоҳ айтади: “Сеҳр туфайли эр-хотин ажралиб кетишига сабаб эр ёки хотиннинг ҳаёлига ёмон кўриниш ёки ёмон хулқ каби ажралишни тақозо этадиган нохуш ҳолатлар келиши сабаб бўлади”. (Ибн Касир 1-жилд, 144-саҳифа тафсири.)
Бу сеҳр қандай содир бўлади?
Сеҳр қилмоқчи бўлган киши сеҳргар (яъни фолбин) ҳузурига бориб, ундан фалончи ва унинг аёли ўртасига тафриқа (яъни ажралиш) солишни сўрайди.
Сеҳргар ундан сеҳр қилиниши керак бўлган кишини ва унинг онаси исмини сўрайди. Сўнгра эса изи, бирор тегишли нарсаси, мисол учун, сочи, кийими, дўпписи ёки расмини ва ҳоказоларни талаб қилади. Агар сўраган нарсаларидан бирортасини келтириб бера олмаса, масалан, сув ёки тупроқ ва шу каби нарсаларнинг бирига сеҳр қилиб (ўқиб) беради ва ўша сеҳрланаётган киши ўтиб юрадиган йўлга сепишни буюради. Агар у шу нарсани босиб ўтса ёки унинг таоми ёки ичимлигига қўшиб едира олса, сеҳр таъсир этиши мумкин бўлади.
@ruqiya_shariy
Instagram