
Шаръий руқия
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
САВОЛ ВА ЖАВОБЛАР ГУРУҲИМИЗ ОЧИЛДИ ИН ШАА АЛЛОҲ
ГУРУҲ ҚОИДАЛАРИ
Гуруҳда фақат шаръий руқия, сеҳр, кўз тегиши, жинлар оламига тааллуқли бўлган саволлар берилади.
Бизнинг мавзуга тааллуқли бўлмаган ҳар қандай диний саволларга ҳам жавоб берилмайди.
Саволларга фақат роқий Равшанбек домла жавоб берадилар.
Эркаклар бегона аёлларга ёзиши мумкин эмас.
Гуруҳ қоидаларини бузганлар блокланади.
Савол жавоб қуйидаги гуруҳда бўлиб ўтади.
👇
http://t.me/ruqiya_savol
Кўпчиликка маълумки, тушда таом ейиш сеҳр янгиланганига далолат қилиши мумкин. Айниқса, шундай тушлардан кейин соғлиқда муаммолар бошланса, бунинг эҳтимоли янада ошади.
Тушда таом емаслик ва сеҳр янгиланмаслиги учун уйқудан олдин тишларни мисвоқ билан яхшилаб тозалаш тавсия қилинади. Мисвоқ ҳам ҳақиқий бўлиши керак.
©
Равшанбек роқий
@ruqiya_shariy
ТУГУНЛАРНИ ЕЧИШДА РОҚИЙЛАР КЎП ИШЛАТАДИГАН ДУОЛАР
Баъзи роқийлар “тугунларни ечиш” маъносидаги қуйидаги дуоларни ўқиб келишади.
Бу матнлар тажриабадан келиб чиқиб қўлланадиган дуолар ҳисобланади. Шунинг учун уларни шифо сўраб қилинган дуо сифатида ўқиш мумкин, лекин саҳиҳ ҳадис келган деб даъво қилинмайди.
1️⃣
📖
اللَّهُمَّ فُكَّ كُلَّ عُقْدَةٍ فِي الرَّأْسِ وَ فِي العُقُولِ وَ النَّاصِيَةِ
🔊
Аллоҳумма фукка кулла ‘уқдатин фи-р-ра’си ва фи-л-‘уқули ва-н-насия
📝
Эй Аллоҳим! Бошда, ақлда ва пешонадаги ҳар бир тугунни ечгин.
2️⃣
📖
اللَّهُمَّ فُكَّ كُلَّ عُقْدَةٍ فِي الرُّكْبَةِ وَ الصَّدْرِ وَ الظَّهْرِ وَ البُطُونِ
🔊
Аллоҳумма фукка кулла ‘уқдатин фи-р-рукбати ва-с-садри ва-з-заҳри ва-л-бутуни
📝
Эй Аллоҳим! Тиззаларда, кўкракда, орқада ва қоринлардаги ҳар бир тугунни ечгин.
3️⃣
📖
اللَّهُمَّ فُكَّ كُلَّ عُقْدَةٍ فِي الوَجْهِ وَ الذِّرَاعَيْنِ وَ العَمُودِ الفِقَرِي
🔊
Аллоҳумма фукка кулла ‘уқдатин фи-л-важҳи ва-з-зира‘айни ва-л-‘амуди-л-фиқарий
📝
Эй Аллоҳим! Юзда, қўлларда ва умуртқа поғонасидаги ҳар бир тугунни ечгин.
4️⃣
📖
اللَّهُمَّ فُكَّ كُلَّ عُقْدَةٍ فِي الأَرْحَامِ
🔊
Аллоҳумма фукка кулла ‘уқдатин фи-л-арҳам
📝
Эй Аллоҳим! Бачадондаги ҳар бир тугунни ечгин.
5️⃣
📖
اللَّهُمَّ فُكَّ كُلَّ عُقْدَةٍ فِي السَّاقَيْنِ
🔊
Аллоҳумма фукка кулла ‘уқдатин фи-с-сақайни
📝
Эй Аллоҳим! Оёқлардаги ҳар бир тугунни ечгин.
🔹
Қўшимча ҳимоя қўрғонларини йўқ қилиш дуолари
6️⃣
📖
اللَّهُمَّ فَجِّرْ كُلَّ حِصْنٍ فِي هَذَا الجَسَدِ
🔊
Аллоҳумма фажжир кулла ҳиснин фи ҳаза-л-жасад
📝
Эй Аллоҳим! Бу жисмдаги ҳар бир ҳимояни парчалагин.
7️⃣
📖
اللَّهُمَّ فَجِّرْ كُلَّ دِرْعٍ فِي هَذَا الجَسَدِ
🔊
Аллоҳумма фажжир кулла дир‘ин фи ҳаза-л-жасад
📝
Эй Аллоҳим! Бу жисмдаги ҳар бир зирҳни парчалагин.
8️⃣
📖
اللَّهُمَّ فَجِّرْ كُلَّ عُقْدَةٍ فِي هَذَا الجَسَدِ
🔊
Аллоҳумма фажжир кулла ‘уқдатин фи ҳаза-л-жасад
📝
Эй Аллоҳим! Бу жисмдаги ҳар бир тугунни парчалагин.
Бу дуоларни кўп қайта қайта такрорлаш яхши фойда беради.
©
Равшанбек роқий
@ruqiya_shariy
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
САВОЛ ВА ЖАВОБЛАР ГУРУҲИМИЗ ОЧИЛДИ ИН ШАА АЛЛОҲ
ГУРУҲ ҚОИДАЛАРИ
Гуруҳда фақат шаръий руқия, сеҳр, кўз тегиши, жинлар оламига тааллуқли бўлган саволлар берилади.
Бизнинг мавзуга тааллуқли бўлмаган ҳар қандай диний саволларга ҳам жавоб берилмайди.
Саволларга фақат роқий Равшанбек домла жавоб берадилар.
Эркаклар бегона аёлларга ёзиши мумкин эмас.
Гуруҳ қоидаларини бузганлар блокланади.
Савол жавоб қуйидаги гуруҳда бўлиб ўтади.
http://t.me/ruqiya_savol
Операция қилиш озгина етмаяпти. Рамазон кунлари ёрдам бериб юборайлик.
Текширилган. Бизга таниш бўлган инсонлар.
Бир неча марта даволанишига ёрдам берганимиз Маъпура опамизга яна ёрдам зарур.
Шифокорлар текшируви натижасида унинг тизза соҳасида муаммо аниқланган ва жарроҳлик амалиёти қилиш зарурлиги айтилган.
Операция ва даволаниш харажатлари 15 миллион сўмни ташкил қилади.
Ҳар бирингизнинг хоҳ кичик, хоҳ катта қўшган ҳиссангиз унинг соғлигига, ҳаётига умид бағишлайди. Аллоҳ таоло қилган хайр-саховатларингизни катта ажр ва савоблар билан мукофотласин.
Карта рақами: 8600061077554755
5614681620826382
Алоқа учун: +998955950605
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
САВОЛ ВА ЖАВОБЛАР ГУРУҲИМИЗ ОЧИЛДИ ИН ШАА АЛЛОҲ
ГУРУҲ ҚОИДАЛАРИ
Гуруҳда фақат шаръий руқия, сеҳр, кўз тегиши, жинлар оламига тааллуқли бўлган саволлар берилади.
Бизнинг мавзуга тааллуқли бўлмаган ҳар қандай диний саволларга ҳам жавоб берилмайди.
Саволларга фақат роқий Равшанбек домла жавоб берадилар.
Эркаклар бегона аёлларга ёзиши мумкин эмас.
Гуруҳ қоидаларини бузганлар блокланади.
Савол жавоб қуйидаги гуруҳда бўлиб ўтади.
http://t.me/ruqiya_savol
Одамлар билан ишлаганимиз учун кўп нарсани кўрамиз, кўп нарсага аҳамият берамиз, кўпчилик билан суҳбатлашамиз. Ўз кузатишларимдан келиб чиқиб, оилаларда бўлаётган ажралишларга ёки эр-хотиннинг чиқиша олмаётганига бир сабабга аҳамият қаратдим. Афсуски, буни кўпчилик сезмайди ҳам, аҳамият ҳам бермайди.
Аҳамият берганим шуки, баъзи оилаларда тенглик бузилади. Одатда турмуш қураётганда, аксар ҳолларда, ўзимиз қандай бўлсак, шундай инсонга дуч келамиз. Биз буни қанчалик тан олмасак ҳам, кўпинча шундай бўлади. Бу ҳам дунёвий жиҳатдан, ҳам диний қарашлар тарафидан тўғри келади.
Кейин бир неча йил турмуш қурганидан сўнг, оилада эр ёки хотиндан бири илм олишни бошлаб, ривожланади. Иккинчи тараф эса аввал қандай бўлса, шундайлигича қолади ёки аксинча, ҳатто орқага кетиши ҳам мумкин.
Ана шундай ҳолларда оилалар ажралиб кетаётганига кўп гувоҳ бўляпман. Йўқ, улар бир-бирини тушунмай, урушиб ажрашмайди. Қандайдир умуман бошқа сабаблар билан ажрашиб кетишади. Бири инсон сифатида, даража, дунёқараш илм, ва тақво борасида иккинчисига номуносиб бўлиб қолади.
Бу гўёки илоҳий қонуният ишлаётгандек туюлади ва улар тушунарсиз сабаблар билан ажралиб кетадилар.
@ruqiya_shariy
Кичик болаларда кўз тегиши белгилари ҳақида
Кўп халқларда, айниқса мусулмон жамиятларида, кўз тегиши (айн) тушунчаси қадимдан бор. Ислом манбаларида ҳам кўз тегиши ҳақ экани зикр қилинган. Шунинг учун баъзи ота-оналар боладаги айрим ҳолатларни кўз тегиши билан боғлашади. Лекин ҳар бир ҳолатга эҳтиёткорлик ва ақл билан ёндашиш муҳим.
Қуйида одатда кўз тегиши деб ўйланадиган ҳолатлар келтирилади.
Кўз тегиши деб қараладиган белгилaр
1. Сабабсиз йиғлаш
Бола тинмай, сабабсиз йиғлаши ота-онани хавотирга солади. Айниқса бола соғлом, қорни тўқ, усти қуруқ бўлса ҳам йиғласа, баъзилар буни кўз тегишига йўйишади.
2. Овқатдан бош тортиш
Бола аввал яхши емак ейиб юриб, тўсатдан овқатдан қолса ёки она сутидан ҳам юз ўгирса, бу ҳолат ҳам кўз тегишига йўйилади. Айрим ҳолларда қусиш ёки ич кетиш ҳам қўшилади.
3. Уйқу бузилиши
Тез-тез уйғониш, уйқуда чўчиб кетиш, қаттиқ йиғи билан уйғониш — булар ҳам ота-оналарни ташвишга соладиган ҳолатлар.
4. Сабабсиз иситма
Тиббий текширувларда аниқ сабаб топилмаса, дориларга қарамай ҳарорат тушмаса, баъзилар буни ҳам кўз тегиши билан боғлашади.
5. Терида тошмалар
Танада турли тошмалар чиқиши, аллергияга ўхшаш ҳолатлар ҳам баъзан шу сабабга йўйилади.
Муҳим эслатма
Исломда кўз тегиши ҳақ экани зикр қилинган бўлса-да, ҳар бир касалликни фақат кўз тегишига боғлаш тўғри эмас. Чунки юқоридаги белгилaр:
инфекция аллергия овқат ҳазм муаммолари неврологик ҳолатлар оддий болалик инжиқликлари сабабли ҳам бўлиши мумкин.
Шунинг учун:
✅
Аввало шифокор кўригидан ўтиш
✅
Сўнгра руқия қилиш
— энг тўғри йўл ҳисобланади.
©
Равшанбек роқий
@ruqiya_shariy
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
САВОЛ ВА ЖАВОБЛАР ГУРУҲИМИЗ ОЧИЛДИ ИН ШАА АЛЛОҲ
ГУРУҲ ҚОИДАЛАРИ
Гуруҳда фақат шаръий руқия, сеҳр, кўз тегиши, жинлар оламига тааллуқли бўлган саволлар берилади.
Бизнинг мавзуга тааллуқли бўлмаган ҳар қандай диний саволларга ҳам жавоб берилмайди.
Саволларга фақат роқий Равшанбек домла жавоб берадилар.
Эркаклар бегона аёлларга ёзиши мумкин эмас.
Гуруҳ қоидаларини бузганлар блокланади.
http://t.me/ruqiya_savol
Руқияда нега бир роқий дастурига содиқ қолиш муҳим?
Баъзи беморлар олдимизга келади — бир неча йилдан бери тузалмаган бўлишади. Кўп роқийларга боришган, турли вазифаларни қилиб кўришган, лекин охиригача шифо топишмаган. Сабабини, албатта, Аллоҳ билади.
Бемор келади. Руқия ўқигандан кейин баъзи нарсаларни тақиқлаймиз, баъзи вазифаларни буюрамиз.
Масалан, ниманидир вақтинча тарк қилиш, ниманидир мунтазам қилиш, маълум тартибга риоя қилиш. Бу нарсалар бекорга айтилмайди — даволаш жараёнининг бир қисми бўлади.
Шунда бемор ҳайрон бўлиб сўрайди:
“Нега бу мумкин эмас?”
“Нега айнан шуни қилишим керак?”
Биз сабабини тушунтирамиз. У “хўп” деб рози бўлиб кетади.
Аммо муаммо кейин бошланади.
Кетгандан сўнг, ўзлари аввал даволанган роқийга қўнғироқ қилиб ёки бориб:
— Бу иш тўғрими?
— Шу вазифани қилайми-қилмайми?
— Бошқа роқий бундай деди, бу қанчалик тўғри?
деб суриштира бошлайди.
Агар у роқий илмли ва инсофли бўлса — муаммо йўқ. Лекин илмсиз ёки тажрибаси кам бўлса, ўз тушунчасидан келиб чиқиб гапиради. Ҳатто баъзи оддий рухсатли нарсани ҳам ҳаром ёки нотўғри деб айтиб қўйиши мумкин.
Натижада бемор иккиланиб қолади. Қайси гап тўғрилигини билмайди. Даволанишда изчиллик йўқолади. Бир кун буни қилади, бир кун бошқасини. Шу тариқа ойлар, ҳатто йиллар ўтиб кетади.
Муҳим ҳақиқат шу:
Ҳар бир роқийнинг ўз даволаш услуби бор.
Бу табиий ҳол.
Бир роқий ниманидир тақиқлайди, бошқаси рухсат бериши мумкин. Чунки у ўз тажрибаси ва усулига таянади.
Агар сиз бир роқийда даволанишни бошлаган бўлсангиз ва у сизга шариатга зид, ҳаром ишни буюрмаётган бўлса — унинг дастури бўйича даволанишни давом эттиринг.
Чунки руқияда тартиб, сабр ва изчиллик жуда муҳим.
Бугун бир дастур, эртага бошқа дастур — бу шифони тезлатмайди, аксинча кечиктиради.
Тўғри йўл:
— Бир даволаш курсини охиригача ўтинг
— Сабр қилинг
— Натижа кузатинг
— Агар фойда бўлмаса, кейин роқийни ўзгартириш мумкин
Лекин бу гаплар ҳаром бўлмаган масалаларга тегишли.
Агар бирор иш шубҳали ёки ҳаром бўлиши мумкин бўлса — албатта сўраб, аниқлаш керак. Бу диннинг талаби.
©
Равшанбек роқий
@ruqiya_shariy