
SAFAR
Энди сиз коалалар қандай овоз чиқаришини биласиз. Демак, кунингиз зое кетмади.
@safarblog
Янги иш ҳафтасини яхши кайфият билан бошлаш учун бир хабар олиб келдим:
Принстон университетини 2024 йилда кимё муҳандислиги бўйича PhD даражаси билан тамомлаган Жек Вайс шу пайтгача 2300 дан ортиқ иш ўрнига ариза топшириб, ҳалигача иш топа олмабди.
Мабодо сиз бу хабарни иссиқ офисда қаҳва ичиб ўқиётган бўлсангиз, хурсанд бўлинг, ишингиз бор.
Бу постни эса PhD қилаётган танишларингизга юбориб қўйинг.
@safarblog
"Етарлича баҳоланмаган маслаҳат: фикр эмас, кўпроқ хоббиларга эга бўлинг. Мусиқий асбоб чалишни ўрганинг. Боғ яратинг. Қўлларингиз билан нимадир ясанг. Овқат пиширинг. Бўянг. Югуринг. Мен таниган одамлар орасида энг бахтлилари ҳаёт ҳақида камроқ баҳслашиб, кўпроқ уни шунчаки яшаётганлардир".
Бугунга интернет етарли, яшашга кеттим)
@safarblog
Бизда мошина одамга хизмат қиладими, одам мошинагами?
Жавоби
👆
@safarblog
Хитойликлар кўзгуда ҳам нималарнидир реклама қилишни бошлашибди.
Кейинги босқич: автомобил "лобовой" ойнасида реклама)
@safarblog
Тарихчи Ювал Ной Харарининг айтишича, СИ инсонларни роботлар ёрдамида йўқ қилмайди, балки у молиявий тизимлар ва бюрократияни эгаллайди.
Инсонлар турли бюрократик тизим ва мураккаб амалларни СИга топшириб қўйгани сари, уларни назорат қилиш кўникмасини йўқотиб боради.
Ўйлаб қарасак, бу жараён аллақачон бошланди. Масалан, ижтимоий тармоқ алгоритмлари ҳозир нима кўришимизни ҳал қилиб беряпти, бу дегани дунёдаги воқеалар ҳақида нимани билишимиз ва нимадан бехабар қолишимиз, истеъмолчилик эҳтиёжларимиз шаклланишига таъсир кўрсатяпти. Ва бу ҳали бошланиши.
@safarblog
Хитойлик зумерлар карьера қилиш ўрнига ёппасига паркларда электросамокат учиш ва капалак тутишни бошлашди.
Мамлакатда "чун го жи цзи" - яъни "шунчаки яшаш" тренди кенг тарқалмоқда.
25 йилга тўлар-тўлмас охири йўқ пойга ва бошқалардан кўпроқ пул топиш ҳаракатидан чарчаган ёшлар паркда сайр қилиш каби текин хурсандчиликлар ҳамда пул сарфламасликдан мазза қилишмоқда.
Қизиғи шундаки, кетма-кет чўққиларни забт этишдан воз кечган ёшлар ҳаётнинг асл маъносини англаш учун психологларга боришга ҳам эҳтиёж сезмай қолишди. Уларнинг айтишича, бундан барибир фойда йўқ.
Устоз Шифу улардан рози
.
@safarblog
96 ёшли Уоррен Баффетнинг фарзандлари унинг бутун умр давомида йиғилган бойлигини нимага сарфлашни билмаётган экан.
Келишув бўйича, ҳашаматли пентхаус ва яхталар сотиб олиш мумкин эмас, миллиардер бобойнинг ҳамма пули хайрия мақсадлари учун сарфланиши керак. Бундай улкан миқдордаги чекларни "ҳазм қила оладиган" компанияларнинг ўзи йўқ.
Мана шунақа, дўстлар, ортиқча пул инсонга бахт эмас, бошоғриқ олиб келиши ҳам мумкин.
Қани энди, шу бошоғриқ менда бўлса)
@safarblog
"Мени уялтириб қўясизлар ҳозир"
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан
UZ24.uz
сайти аҳоли ўртасида кичик сўровнома ўтказибди.
Натижани видеода томоша қилинг.
@safarblog