Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar
Қизиқ ракурс, ноодатий ёндашув. Турмуш ғам-ташвишларидан чалғиймиз. ҳамкорлик учун: @safar_reklama_bot
Подписчики
12 860
24 часа
886
30 дней
1 743
Просмотры
2 685
ER
20,88%
Посты (30д)
57
Символов в посте
893
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Блог о бизнесе и экономике
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Бизнес и управление
Краткое описание
July 28, 11:40
Файлы недоступны
10
Открыть в Telegram

Биз сиз учун офис ва карьерада муваффақият қозониш ҳақидаги топ-10та фильм жамланмасини тайёрладик.
Улар ишдаги муаммоларни енгиш, ҳамкасблар билан муносабатларга бошқачароқ ёндашишга ўргатади ва илҳомлантиради
👇
1. Ишдаги ишқ / Служебный роман (1977)
Совет кинематографиясининг ушбу нодир комедияси оддий ходим Анатолий Новосельцев ҳамда талабчан, қаттиққўл директор Людмила Калугина ўртасидаги муносабатлар ҳақида ҳикоя қилади. Қаттиққўл профессионал қиёфа ва зерикарли ҳисоботлар ортида чуқур инсоний туйғулар яширинганини кўрсатувчи ажойиб асар.
2. Ишбилармон аёл / Working Girl (1988)
80-йилларнинг ушбу машҳур фильмида зукко котиба Тесс Макгилл қимматли ғояларини бошлиғи билан бўлишади, аммо раҳбар уларни “ўзиники” қилиб олади. Бошлиғи таътилда жароҳат олгач, Тесс фурсатдан фойдаланиб, унинг ўрнини эгаллашга ва йирик битимни амалга оширишга қарор қилади. Бу жасурлик ва ўз ишини пухта билиш орқали «карьерадаги тўсиқлар»ни ёриб ўтиш ҳақидаги илҳомлантирувчи асардир.
3. Офис майдони / Office Space (1999)
IT-компаниялар рутинаси ҳақидаги ушбу ўткир сатирада дастурчи Питер бемаъни ҳисоботлар ва аҳмоқона бошлиқлардан шунчалик чарчайдики, муваффақиятсиз гипноз сеансидан сўнг иш ҳақида умуман қайғурмай қўяди. Қизиғи шундаки, айнан шу бепарволиги сабабли уни топ-менежерликка номзод сифатида кўра бошлашади. Руҳий чарчоқ ва беъмани офис бюрократиясини қораловчи фильм.
4. Prada кийган иблис / The Devil Wears Prada (2006)
Жиддий журналистика ҳақида орзу қилган Энди кутилмаганда мода журналининг “диктатор” бош муҳаррири Миранда Пристлига ёрдамчи бўлиб ишга киради. Фильм токсик корпоратив муҳитга мослашиш босқичларини ва касб поғоналаридан тез кўтарилиш эвазига инсон қандай бадал тўлаши мумкинлигини очиб беради.
5. Осмонда бўлсам эди / Up in the Air (2009)
Тенги йўқ Райан Бинэм корпоратив «бўшатувчи» бўлиб ишлайди ва одамларни ҳеч қандай ҳиссиётсиз ишдан бўшатиш билан шуғулланади. Янги ходим бу жараённи онлайн форматга ўтказишни таклиф қилгунича, унинг бутун ҳаёти фақат парвозлардан иборат эди. Фильм корпоратив совуққонлик, ўрта ёш инқирози ва карьера амбицияларининг шафқатсиз реаллик билан тўқнашувини нозик таҳлил қилади.
6. Бахт ортидан қувиб / The Pursuit of Happyness (2006)
Реал ҳаётий воқеаларга асосланган ушбу драмада қаҳрамон пулсиз, уйсиз ва кичик ўғли билан тамоман чорасиз аҳволда қолади. У маклерлик компаниясига амалиётчи бўлиб ишга киради, лекин 20 та номзоддан фақат биттасига ҳақ тўланадиган иш насиб қилиши мумкин. Бу матонат, интизом ва мустаҳкам ишонч орқали шафқатсиз рақобатда ғолиб чиқиш ҳақидаги шедевр асардир.
7. Хавф чегараси / Margin Call (2011)
Воқеалар 2008 йилги жаҳон молиявий инқирози бўсағасида кечадиган ушбу фильмда инвестиция банкининг топ-менежерлари ўз активлари касодга учраганини тушуниб етгач, компанияни сақлаб қолишга уринишади. Бу фильм энг юқорида қарорлар қандай қабул қилиниши ва миллиардларни бошқарадиган одамлар елкасида қандай масъулият ётишини кўрсатувчи драмадир.
8. Амалиётчи/ The Intern (2015)
70 ёшли пенсионер Бен Уитакер зерикарли таътилдан чарчаб, ёш ва гиперактив раҳбар бошқарадиган замонавий мода стартапига катта амалиётчи бўлиб ишга киради. Ушбу самимий ва меҳрга йўғрилган фильм ёши улуғ инсоннинг тажрибаси ва ҳаётий қарашлари шахсий ҳаёт ва иш ўртасидаги мувозанатни топишга қандай ёрдам беришини кўрсатади.
9. Уолл-стрит бўриси / The Wolf of Wall Street (2013)
Брокер Джордан Белфортнинг шиддат билан чўққига чиқиши ва қулаши ҳақидаги ушбу фильм чўнтагида пули йўқ, лекин тили бийрон янги ходимдан тортиб, пул ва молиявий найрангларга ботган гигант компания эгасигача бўлган йўлни кўрсатади.
10. Ижтимоий тармоқ / The Social Network (2010)
Facebook’нинг яратилиш тарихи ва оддий талабалар лойиҳаси Марк Цукербергга қандай қилиб тарихдаги энг ёш мультимиллиардер унвонини олиб келгани ҳақидаги сюжет. Дэвид Финчернинг ушбу фильми — IT-асрида гениал ғоялар, амбициялар, шафқатсизлик ва хиёнат глобал муваффақият йўлида қандай чирмашиб кетишини кўрсатиб берувчи асардир.
@safarblog

July 28, 08:23
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Финляндияда ҳар бешинчи ходим (20,5%) доимий равишда уйдан ишлар экан.
Нега бу мамлакат бахт даражаси бўйича дунёда биринчи ўринда эканлигини тушунгандекман.
@safarblog

July 28, 06:04
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Картамда қолган пулни ойлик тушгунича қандай етказиш ҳақида ўйлаётган мен:
@safarblog

July 28, 05:37
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Канадалик сиёсатчи маъруза қилаётган вақтда тасодифан ChatGPT жавобини ўқиб юборди.
Нью-Брансуик провинцияси Қонунчилик ассамблеяси аъзоси Билл Оливер ҳеч иккиланмай, шундай деди:
«Мана ушбу бўлимнинг қисқа тезислар тўплами эмас, балки тўлақонли қонунчилик нутқи каби янграйдиган янада равонроқ версияси»
Ва шундан сўнг у ҳеч нима бўлмагандек, «ўз» позициясини билдиришда давом этди.
Сиёсатда энг муҳими -
промптни тўғри бериш
😄
@safarblog

July 28, 04:55
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

2026 йил: корпоратив қўрқув ва "чемодан кайфияти" даври
Замонавий офис — шунчаки иш жойи эмас, балки
«омон қолиш» майдонига
айланди.
2026 йилнинг асосий тренди — бу «жимгина иш излаш» (Quiet Searching)
.
📊
Сўнгги маълумотларга кўра:
84% ходим
барқарор даромад манбаини йўқотишдан қўрққани учунгина ишга бориб-келади.
Шу билан бирга,
деярли 70% ходим
резюмесини доим янгилаб туради ва "ҳар эҳтимолга қарши" LinkedIn’даги профилини фаол юритади. Яъни, одамлар бир қўли билан лойиҳа топшириб, иккинчи қўли билан захира аэродромини қидирмоқда.
2026 йилда офисларда яна қандай
трендлар кузатилмоқда?
1️⃣
«Алмаштириб бўлмайдиган» бўлиш пойгаси:
ходимларнинг 73% и раҳбарият эътиборига тушиш учун ҳамма нарсага тайёр: зум-колларда мажбуран гапириш, ишдан кейин ҳам онлайн бўлиш ва уларнинг ишини бошқа одам тушунмаслиги учун, жараёнларни атайлаб мураккаблаштириш.
2️⃣
Ижтимоий тармоқлар махфийлиги:
ҳамкасбининг Бали оролида дам олаётгани жамоа ичида шов-шув бўлганидан сабоқ чиқарган ходимлар шахсий ҳаётини ижтимоий тармоқларда кўрсатмасликка, суҳбатлар давомида нейтрал мавзуларда гапиришга ҳаракат қилишмоқда.
3️⃣
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ қўрқуви:
2026 йилда қўрқувлар сирасига яна бир омил қўшилди: «Ишимни AI тортиб олмайдими?». Шу сабаб одамлар жамоада очиқлик ва ишончдан кўра, ўзларини ҳимоя қилишга кўпроқ ресурс сарфлашмоқда.
💡
Раҳбарлар ва HR’лар учун хулоса:
Ходимингиз индамай ишлаётган бўлса, бу унинг хотиржамлигини билдирмайди. У шунчаки кейинги қадамини режалаштираётган бўлиши мумкин. Жамоада доимий қўрқув муҳитини эмас, балки
очиқ ва хавфсиз мулоқотни
йўлга қўйиш фурсати етди.
@safarblog

July 27, 08:06
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Бир неча ойлик самарасиз ҳаракатларингиздан сўнг ишга қабул қилиндингиз, деган жавоб келганда.
@safarblog

July 27, 07:40
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

🏦
InfinBANK билан ютуқли тўловлар: BYD Yuan Up ва iPhone 17 Pro Max!
InfinBANK
«Ўз вақтида тўланг ва ютиб олинг»
акциясини ўтказмоқда. Энди тўловларни ўз муддатида амалга ошириб, автомобил ёки гаджетлар ютиб олиш мумкин.
Қатнашиш шартлари:

InfinBLACK ёки InfinBARAKA карталари орқали харидлар қилинг ва қарздорликни ўз вақтида тўланг.

Банкнинг
Instagram
саҳифасига обуна бўлинг.

Ҳар бир ўз вақтида ёпилган тўлов сизнинг ютуқли имкониятингиздир.
Агарда InfinBANK карталари бўлмаса, уларни
банкнинг мобил иловаси
орқали масофавий тарзда очиш мумкин.
Совринлар:
Ғолиблар ҳар ой аниқланиб борилади, автомобиллар эса ҳар чоракда ўйналади:
• 4 та BYD Yuan Up автомобили;
• 12 та iPhone 17 Pro Max смартфони;
• 12 та iPad 16A планшети;
• 12 та AirPods 4 қулоқчинлари.
Ғолиблар тасодифий танлаш алгоритми ёрдамида жонли эфирда банкнинг Instagram саҳифасида аниқланадилар.
👉
Батафсил маълумот бу ерда
.
Реклама

July 27, 04:43
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ақлий салоҳияти унчалик юқори бўлмаган ходимлар раҳбар лавозимларига бошқаларга нисбатан кўпроқ тайинланади, деб ёзибди Forbes нашри.
Бундай одамлар "ўзимизники" деган таассурот қолдиради ва ўз қарорлари тўғрилигида деярли иккиланмагани учун ишонч билан гапиришади (бежиз айтишмагану, қанча кўп билсанг, шунча кам билишингни англайсан, деб). Бундан ташқари, ўз қобилиятларини юқори баҳолашади, вазифаларнинг мураккаблигини ҳис қилишмайди ва исталган ишга "бажарамиз, шеф" деб, киришади.
Мабодо кўп йиллардан буён лавозимингиз оширилмаётган бўлса, хафа бўлманг)
@safarblog

July 27, 04:07
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ҳаммага хайрли душанба! Агар эрталаб зўрға уйғониб, э падарига лаънат шу ишниям, деб амаллаб офисга кеволган бўлсангиз, билингки, сиз ёлғиз эмассиз!
@safarblog

July 26, 16:27
Файлы недоступны
6
Открыть в Telegram

Тошкентдаги бир қатор бинолар халқаро эътирофга сазовор бўлди
Пусан шаҳрида ўтказилаётган ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитасининг 48-сессиясида Тошкент модернистик архитектураси расман ташкилотнинг нуфузли халқаро рўйхатига киритилди.
Сўнгги 25 йилда Ўзбекистон томонидан тақдим этилган миллий номинация илк бор шундай мақомга эга бўлгани алоҳида эътиборга лойиқ.
Рўйхатдан Тошкент рамзига айланган «Чорсу» бозори, «Космонавтлар» метро бекати, Давлат цирки, Халқлар дўстлиги саройи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Давлат санъат музейи, Алишер Навоий номидаги кинотеатр, Марказий кўргазмалар зали, «Жемчуг» турар жой мажмуаси ва Катта қуёш печи каби объектлар жой олди.
— Бу бир нечта бино эмас, балки зилзиладан кейинги Тошкентнинг қайта бунёд этилиши билан боғлиқ бутун бир давр эътирофидир, — деди Саида Мирзиёева.
Бу воқеа халқаро ҳамжамиятнинг мамлакатимизга бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.
@safarblog