
Футбол ҳақида
"Пахтакор" - "Ал Насср" ўйини билетлари
ticket.uz
сайтида сотувга чиқди.
Ўйинга билетни сотиш ва тақсимот ҳуқуқи тўлалигича
iticket.uz
га тегишли. Мендан билет сўраманглар барака топгурлар )
@salimov_futbol
«Актобе» — «Ордабаси» ўйинида баннер кўтарган қизларнинг ота-оналари жаримага тортилди.
Қозоғистон полицияси провокацион баннер кўтарган вояга етмаган қизларнинг шахсини аниқлади. Қизлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилиб, ота-оналар фарзанд тарбиясидаги мажбуриятларини бажармагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.
@salimov_futbol
Қозоқистонда ишкал.
"Актобе" - "Ордабаси" учрашуви вақтида "Актобе" мухлислари "Ордабаси" футболчилар ва мухлисларига "Ўзбеклар" деб бақиришган ва байроғимизни чизиб жуда бир ҳунук ифода қилишган. (Байроқни расмини атай қўймадим).
Кўпчилик Ўзбеклар деб бақиришганини хақорат деб тушунишибти. Мен эса аксинча тушундим.
Ҳатто Қозоқлар ҳам Чимкент бу асли Ўзбекларнинг ерлари бўлганини лекин болшевиклар уларга бериб юборганини билиб тан оляпти деб тушундим.
Қайтариб берсин жон деб оламиз)
@salimov_futbol
21 асрда ҳакамлар футбол майдонида хоҳлаган ишларини қила олишлари бу ақлга сиғмайдиган ишдир.
Ҳудди шаҳар бедарбозаю уларга ҳамма нарса мумкиндак.
Кўча қонуни
🙄
Ёш футболчилар ва тижорий академиялар тузоғи
Яқинда футбол мутахассислари билан суҳбатлашиб қолдим. Гап орасида 2000-йилларда порлаб чиққан, аммо эрта сўнган бир ёш талант эгаси ҳақида сўз очилди. Кўпчилик мутахассислар ундан келажакда зўр футболчи етишиб чиқишини башорат қилишганди. Аммо, минг афсуски, отанинг ишга ноўрин аралашуви бу умидларни чиппакка чиқарди. Ота ўз ўғлини чет элда ўйнатаман, деган хаёлга бориб, уни қайсидир хорижий академияга олиб кетишга қарор қилади.
Бунинг учун ҳатто оила яшаб турган ягона уйини ҳам сотади. Натижа эса аянчли: уй ҳам йўқ, боладан профессионал футболчи ҳам чиқмади.
Хўш, нега бундай бўлди? Бугунги кунда "Ўғлингизни фалон машҳур клубнинг академиясига ўқишга жойлаштирамиз", деб ваъда берадиганлар талайгина.
Билиб қўйинг, бундай таклифларнинг деярли барчаси шунчаки тижорий лойиҳалардир. Улар кўпинча машҳур клубларнинг номини франшиза сифатида ижарага олиб, болаларни профессионал спортга тайёрлашдан кўра, ота-оналарнинг орзулари орқали пул ишлашни кўзлайдиган пуллик футбол мактаблари ҳисобланади. Бу академиялар сифат учун эмас, ота-оналардан олинадиган маблағ ҳисобига кун кўриш учун ишлайди.
Ҳақиқий профессионал клуб академиялари эса бундай иш қилмайди. Агар улар ҳақиқатан ҳам иқтидорли болани топса, оиладан пул талаб қилмайди, аксинча, барча таълим ва яшаш харажатларини клуб ўз бўйнига олади. Уларнинг мақсади пул топиш эмас, балки асосий таркиб учун юқори савияли футболчиларни етиштириб беришдир ва улар четдан исталган ўйинчини шунчаки пул эвазига қабул қила олмайди.
Бунинг сабаби — халқаро футбол қоидалари. ФИФАнинг вояга етмаган футболчиларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги Трансфер регламентининг 19-моддасига кўра, футболчи 18 ёшга тўлмагунича у билан хорижий клуб ўртасида профессионал шартнома тузиб бўлмайди. Бу қоиданинг фақатгина бир қатъий истисноси бор: футболчининг оиласи футболга тааллуқли бўлмаган сабаблар билан (масалан, ота-онанинг бошқа ишга ўтиши) ўша давлатга кўчиб келган бўлиши керак.
Шундагина профессионал академиялар 18 га тўлмаган хорижлик футболчини ўз сафларига қўша оладилар.
Фарзандининг келажаги учун уй-жойини сотиб, охир-оқибат ҳам маблағдан, ҳам боланинг психологик барқарорлигидан айрилган оилалар тарихи барчамизга сабоқ бўлиши керак. Ота-оналар ҳақиқий селекция ва тижорий лойиҳанинг фарқига боришлари шарт. Ҳар хил ялтироқ рекламаларга ва агентларнинг қуруқ ваъдаларига ишониб, пулингизни ҳам, фарзандингизнинг келажагини ҳам йўқотманг.
@salimov_futbol
"Ал Насср" раҳбарияти олиб бораётган ташкилий ишларга қараганда Роналду Тошкентга келади.
Менда билет йўқ, айтиб қўяй )
@salimov_futbol
Кеча "Ал Насср" жамоаси менежери билан гаплашган эдим.
"Роналду келиш келмаслигини фақат мураббий ҳал қилади" деди.
Катта эҳтимол келади.
"Келиш келмаслиги аниқ бўлиши билан албатта сизга айтаман" деди.
Так что каналдан олифтагарчилик қилиб чиқиб кетавермасдан канални кузатишда давом этинг
😁
@salimov_futbol
Шу каби видеолар инстаграмда трендга чиқиб кимдир "яхшимас" деяпти. Кимдир "нормал ҳолат" деяпти.
Сизнингча ?
Менимча Роналду нафақат мухлислар балки футболчиларнинг ҳам кумири ҳисобланса керак ва бу табиий ҳол.
@salimov_futbol
Элит Чемпионлар Лигаси, 2-тур
ПАХТАКОР - АЛ ҚАДСИЯ
Ҳакамлар:
Чой Хюн Жай, Жон Пил, Жин Хи, Хюн Жин (Корея).
ВАР: Ву Сун, Чол Жун (Корея).
Назоратчи: Муҳсин Турки (Эрон).
Комиссар: Айман Хардун (Иордания).
"Пахтакор":
Назаров, Алижонов, Абдумажидов, Пуралиганжи, Таҳсин, Насруллаев, Бўриев, Мозговой, Фламарион, Ресан, Чинеду.
Захира:
Қувватов, Муркаев, Мирқобилов, Саитов, Ибрагимов, Абдукаримов , Ҳамдамов, Абдуллаев, Каримов, Собирхўжаев, Ҳуссайн, Бозоров.
"Ал Қадсия":
Кастилс, Тикри, Вейгл, Нандез, Жувайр, Рейндерс, Алварез, Баа, Диабате, Ретеги, Кинонес.
Захира:
Кассар, Сунюр, Аммар, Салим, Қаҳтони, Жабер, Эяд, Сангаре, Сияҳи, Сани.