Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Футбол ҳақида

salimov_futbol
Собиқ ФИФА агенти Равшан Салимовнинг футбол канали
Подписчики
3 132
24 часа
-22
30 дней
162
Просмотры
5 965
ER
190,45%
Посты (30д)
5
Символов в посте
802
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Спорт
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
25-34
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Медиа и коммуникации
Краткое описание
July 26, 15:56

Шунақа
баннерлар
одатда кимнидир закази бўлади. Кимгадир жой керак бўлади. Шу жой эгасининг тагига сув қуйиш ниятида ҳар хил ишлар қилинади.
Буни ҳам аниқ шундай дея олмайман.
Кўпинча содир бўладиган ҳолатни айтдим.
Амал ўлсина, амал ўлсин.

July 15, 13:24
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Динозаврлар давридан бери футбол кўриб келадиганлар борми ?)
Шу ўйинни қасоси олинадими бугун ?
@Salimov_futbol

June 27, 14:23

Карпов каналининг маълум қилишича, Россиянинг «Рубин» клуби Самарқанднинг «Динамо» жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов билан музокаралар олиб бормоқда.
Ҳозирча бу маълумот расмий тасдиқлангани йўқ. Кузатамиз.
@Salimov_futbol

June 27, 09:04

Мен бу
фикрларга
унчалик қўшилмайман.
Шаҳбоз келтирган фикрлар қисман тўғри, лекин асосий сабаби бу эмас деб ўйлайман.
Масалан, бизда кўпчилик: «Нега докторлар ёки ўқитувчилар кам топади, футболчилар эса катта пул олади?» деб савол беради.
Бир одам доктор ёки ўқитувчи бўлмоқчи бўлса, илм олиб, шу йўналишда ўқиб, ҳаракат қилса — доктор ёки ўқитувчи бўла олади.
Албатта, яхши мутахассис бўлиш осон эмас, лекин йўл аниқ: ўқиш, меҳнат қилиш ва тажриба орттириш.
Футболда эса вазият бутунлай бошқача.
Футболга кириш эшиги тор ва сараланиши жуда қаттиқ. 100 нафар одам футболга қатнашса, умри давомида ҳаракат қилса ҳам, шундан саноқли, нари борса 4-5 инсонларгина профессионал футболчи бўлиб чиқиши мумкин.
Чунки бу соҳада фақат хоҳиш ва меҳнатнинг ўзи етарли эмас. Бу ерда табиий қобилият, тезлик, координация, психологик барқарорлик, рақобат ва ҳатто омад ҳам катта роль ўйнайди.
Фараз қилинг, фарзандингиз 7 ёшидан футболга боради. Деярли ҳар куни машғулот қилади, жароҳатларга қарамай ҳаракат қилади, сафардан сафарга юради, диета ва режимга амал қилади. Лекин шунча меҳнатдан кейин ҳам ундан профессионал футболчи чиқиши кафолатланмайди.
Спорт шундай соҳаки, у инсонларни ўзи саралаб ташлайди.
Шунинг учун мен мендан маслаҳат сўраганларга: «Болангизни ўқитинг», дейман. Чунки инсон бутун умрини футболга бағишлаб, кейин футболчи бўла олмаса, бошқа йўли қолиши керак.
Яна бир жиҳат: катта пул топиш учун ўртача футболчи бўлишнинг ўзи етарли эмас. Ҳозир ўрта даражадаги футболчилардан кўп докторлар ва бошқа мутахассислар кўпроқ даромад қилаётган бўлиши мумкин.
Футболда жуда катта пул топиш учун ТОП футболчи бўлиш керак. Лекин бундай даражага чиқиш эса жуда қийин ва камчиликка насиб қилади.
Шунинг учун футболчиларнинг катта даромади фақат машҳурлик эмас, балки бу соҳадаги кучли рақобат, камёб истеъдод ва юқори даражага етишадиган инсонлар сони жуда оз экани билан боғлиқ.
@Salimov_futbol

June 27, 08:08
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Нима деяпти манови?
Шу деганигаям ўзига қучоқлатиб юбориш керак )

June 26, 10:59
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Жаҳон чемпионатлари тарихида бўлган бир қизиқ воқеани ўқиб қолдим ва сизларгаям кўтариб келдим)

🇰🇵
🇮🇹
1966 йилда Шимолий Корея Италияни жаҳон чемпионатидан чиқариб юборган.
​Италиялик футболчиларнинг таъкидлашича, Корея танаффус пайтида жамоанинг барча 11 нафар футболчисини алмаштирган ва улар бир-бирига ўхшаш бўлгани учун ҳеч ким буни сезмай қолган. )
​ФИФА бунинг ҳақиқат эканлигини барибир исботлай олмади, аммо Италияда ҳалигача бу воқеа ҳақиқатан ҳам содир бўлган деб ҳисоблашади.
​Энг кучсиз терма жамоалардан бири ҳисобланган Шимолий Корея 1966 йил 19 июлда икки карра чемпион Италияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўлланмани қўлга киритди.
​Чорак финалда Шимолий Корея ҳатто Португалияга қарши ўйинда 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди, аммо Португалия терма жамоаси Эйсебио киритган тўртта гол эвазига ҳисобни 5:3 кўринишига келтириб, ўйинни ўз фойдасига бурди ва мусобақада янада олдинга қадам ташлади.
​Италиянинг бу тарзда мусобақани тарк этиши жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг катта сенсациялардан бирига айланди, Шимолий Кореянинг иштироки эса Осиё терма жамоаси илк бор чорак финалгача етиб борган ҳолат сифатида тарихда қолди.
@Salimov_futbol

June 25, 10:46

Бир юрист чиқиб футбол бизга нимага керак, ундан кўра палон нарсаларга ишлатсак бўлмайдими "дежурный" гапни қилиб чиқибти. Юристни гапини узоқни кўра олмасликдан бошқа нарса эмас.
Ўзи давлат пул ажратаётган соҳалардан фақат шу футбол натижа кўрсатаётган бўлса ва ўзини оқлаётган бўлса керак.
Қолгани қуйидаги мақолада:
​Футбол — шунчаки ўйин эмас: У давлат ва жамиятга нима учун керак?
​Бугунги дунёда футбол аллақачон оддий спорт тури доирасидан чиқиб, глобал феноменга айланиб улгурди. Кўпчилик учун бу шунчаки 22 та футболчининг тўп ортидан югуриши бўлиб туюлса-да, аслида футбол йирик давлатларнинг геосиёсий қуроли, иқтисодий драйвери ва жамиятни соғломлаштирувчи энг кучли ижтимоий лойиҳасидир.
​Давлатлар нима учун футболга миллионлаб маблағ тикади ва бу сармоялар ўзини қандай оқлайди? Масалага кенгроқ назар ташлаймиз.
​1. Халқаро майдондаги "Юмшоқ куч" (Soft Power)
​Футбол — мамлакатни дунёга танитишнинг энг тез ва самарали усули. Жаҳон чемпионати ёки қитъа биринчиликларида порлаган терма жамоа ўз давлатининг ижобий имижини яратади. Миллиардлаб инсонлар кузатадиган турнирлар орқали давлатлар ўзларининг иқтисодий салоҳияти, хавфсизлиги ва маданиятини намойиш этадилар. Футболдаги ғалаба — бу дипломатиядаги катта ютуқдир.
​2. Иқтисодий миллионлар ва янги инфратузилма
​Замонавий футбол — бу улкан бизнес экотизими. Стадионлар қурилиши, клублар фаолияти, телетрансляциялар ва маркетинг тизими минглаб янги иш ўринларини яратади. Йирик ўйинлар эса туризм ривожига туртки бўлади: меҳмонхоналар, ресторанлар ва транспорт тизимига хорижий валюта кириб келади. Энг муҳими, футбол баҳонасида қурилган йўллар, аэропортлар ва спорт мажмуалари ўнлаб йиллар давомида халққа хизмат қилади.
​3. Миллий бирлик феномени
​Футбол — одамларни тили, дини, миллати ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар бирлаштира оладиган ноёб куч. Терма жамоа майдонга тушганда бутун мамлакат бир байроқ ва бир мақсад атрофида жипслашади. Бу жамиятдаги ички кескинликларни камайтиради ва ватанпарварлик туйғусини юқори даражага олиб чиқади.
​4. Зарарли йўллардан асровчи "Қалқон"
​Футболнинг давлат учун энг катта ички фойдаси — унинг ижтимоий профилактика кучидир. Бугунги кунда ёшларни гиёҳвандлик, жиноятчилик, қимор (букмекерлик) ва ҳар хил ёт оқимлардан асраш ҳар бир ҳукуматнинг бош оғриғи ҳисобланади. Футбол бу муаммонинг энг табиий ечимидир:
​Энергияни тўғри йўналтириш: Мунтазам машғулотлар ўсмирларнинг кун тартибини банд қилади. Уларда кўчада мақсадсиз санқиб юришга, зарарли одатларни синаб кўришга вақт ҳам, хоҳиш ҳам қолмайди.
​Соғлом дофамин: Наркотиклар инсон миясида сунъий роҳатланиш ҳиссини уйғотса, футболдаги ғалабалар, урилган голлар ва жамоавий муваффақият болага табиий, соғлом қувонч (дофамин) беради. Спортчи йигит ўз бахтини кимёвий моддалардан изламайди.
​Тўғри идеаллар: Футбол муҳитида улғаяётган боланинг "кумирлари" кўчадаги безбет безорилар эмас, балки ўз меҳнати билан миллионлар ҳурматига сазовор бўлган профессионал спортчилар бўлади.
​Интизом ва масъулият: Жамоавий ўйин болада характер шакллантиради, мураббийга қулоқ солишни, қоидаларга бўйсунишни ва "йўқ" дейишни ўргатади. Бундай ёшлар кўчанинг ноқонуний таклифларига осонликча учиб кетмайди.

​Давлат нуқтаи назаридан ёндашилса, маҳаллаларда футбол майдончалари қуриш ва болалар спортини қўллаб-қувватлаш — келажакда қамоқхоналар қуриш, гиёҳвандликка қарши курашиш ёки адашган ёшларни даволашдан кўра юз марта арзонроқ ва самаралироқдир.
​Футбол — бу шунчаки ўйин эмас. Шахс учун — соғлом ҳаёт ва тўғри йўл, жамият учун — бирлик, давлат учун эса — кучли ва соғлом келажак пойдеворидир.

@Salimov_futbol

June 24, 10:31
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

Мана бу қарияни қочиб кетганига аҳамият берилар. Бу класс дейилади.
Умуман олганда бу ерда қоида бузулган ҳам экан.
Роналдунинг шериги Абдуллаевни ушлаб олиб қолган.
Қарияга бутун жамоа ёрдам берган. Ҳаттоки ҳакамлар ҳам.
@Salimov_futbol

June 23, 19:46

Нимагадир сочилиб кетишди. Нимагалигини ўзлиги ҳам билмаса керак. Бунақаси бўлиб туради.
Моуриньюни бир гапи бор : беш маротаба 1:0 билан ютқазгандан кўра бир маротаба 5:0 га ютқазган яхши.
Кейинги ўйинга боллар ўзига келиб олади деб умид қиламиз.

June 23, 16:36

Дўконга кирсам футбол кўрмидиганлар ҳам футбол кўрамиз деб дўкондан нарсалар олиб чиқиб кетишяпти.
Футбол кўрмайдиган дўкончи ҳам "22:00 да ёпиб футбол кўраман" дейди.
"Ўзбекистонга футбол керакмас" дейдиганлар, сизлар ҳам тайёргарлик кўряпсизларми ?)