
Сайфиддин Сайфуллоҳ
#ҲИКМАТ
Ва хавф ҳолида дер эрдики:
Шеър:
«Йўл озиғим оздир, манзилимга етказолмайди, озиғим озлигига йиғлайми ё йўлнинг узоқлигига? Эй орзум интиҳоси, мени ўтда куйдирасанми? Наҳот барча умидим ва қўрқувим фойда бермайди?»
👤
Робияи Шомия (раҳматуллоҳи алайҳо)
📚
«Насойим ул-муҳаббат» асаридан
✍
Таржимон:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱
Сайфиддин Сайфуллоҳ
НАМОЗ — АЛЛОҲ ҲУЗУРИДА ТУРИШ МАҚОМИ
Бу отлар йигирма мингта бўлган деган ривоят ҳам бор. Буни Иброҳим Таймий зикр қилган. Бизга Солиҳ ибн Муҳаммад ибн Марвон Жувайбирдан, у Заҳҳокнинг ривоятига кўра, у денгизда нақш солинган қанотли ҳолда чиқарилган. Сулаймон алайҳиссаломга бир оқшом булар кўрсатилганда уларни яхши кўриб қолганлар. Булар билан машғул бўлиб, қуёш парда ила беркиниб кетган. Бу кўрсатилган нарсалардан ўзларига келганларида билдиларки, бир даражадан паст даражага тушиб қолибдилар. Албатта, намоз Аллоҳ таоло ҳузурида туришдир. Унинг ҳовлисига кириш, юзини тупроққа қўйиб сажда қилишдир.
👤
Ҳаким Термизий
(қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚
«Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍
Таржимон: Музаффархон Жониев
📱
Сайфиддин Сайфуллоҳ
СИЛАИ РАҲМ ВА КЎЗ БИЛАН ТАЖОВУЗ ҚИЛМАСЛИК ОДОБИ
«Бир киши бировнинг уйига деразаси ёки эшигидан қараса, (тажовуз қилиб) ўша уйга кирган кишидек гуноҳкор бўлади», – дейдилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам...
Исломда қариндошлар орасидаги муносабатларга ва ҳақ-ҳуқуқларга жуда аҳамият берилади. Буни «силаи раҳм» деймиз. Яъни қариндошларни зиёрат қилиш керак бўлганда, моддий ёрдам бериш ва маънавий рағбатлантириш лозим. Исломни, ҳалолликни ҳам билдириш керак...
👤
Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚
«Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍
Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱
Сайфиддин Сайфуллоҳ
НАВОИЙ ИЖОДИДА НАФС ТАРБИЯСИ 3-ҚИСМ.
https://youtube.com/watch?v=PCojp5qkHjs&si=cpcwIUG7anD_jVKh
#ҲИКМАТ
Ва унс (улфат, мунис ҳолатида) дер эрди:
Шеър:
«Сени қалбимда сирдош ва суҳбатдош қилдим. Кимки мен-ла улфатчиликни хоҳласа, жисмимни топширдим. Жисмим суҳбатдош билан, қалбим жононим ила улфатдир».
👤
Робияи Шомия (раҳматуллоҳи алайҳо)
📚
«Насойим ул-муҳаббат» асаридан
✍
Таржимон:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱
Сайфиддин Сайфуллоҳ
СУЛАЙМОН АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ТАВБАСИ
Аллоҳ таоло:
“У қандай ҳам яхши бандадир. Албатта, у ўта қайтувчидир” (Сод сураси 30-оят), деб мақтади.
Кейин қайтиши қандай бўлганини зикр қилди:
“Эсла, бир оқшом унга гижинглаб турган учқур отлар кўрсатилди. У: “Албатта, мен Роббимнинг зикридан кўра дунё ишқига берилиб кетиб, ҳатто (қуёш) парда ила беркинибди-ку!Уларни менга қайтаринг!” деди. Сўнгра уларнинг оёқ ва бўйинларини “силай” бошлади! Батаҳқиқ, Биз Сулаймонни синадик. Унинг курсисига жасадни ташладик. Сўнгра у тавба қилди” (Сод сураси 31-33-оятлар).
👤
Ҳаким Термизий
(қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚
«Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍
Таржимон: Музаффархон Жониев
📱
Сайфиддин Сайфуллоҳ
ҲАЗРАТИ УСМОННИНГ ФАРОСАТИ — КЎЗ ЗИНОСИ ОШКОР БЎЛГАНИ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёллар билан қўл ушлаб кўришмаганлар, қўлларини тутмаганлар. Байъат қилган аёлларнинг ҳам қўлларини ушламаганлар. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу халифа эканлар, бир киши у кишининг ёнига келади... Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу у одамнинг юзига қараб:
« – Сенинг кўзларингда зино изларини кўряпман!» – дейдилар. Шунда келган киши саросимага тушиб, қизариб кетади ва:«– Ё, амирал мўминин! Пайғамбарлик тугамаганмиди, сиз давом эттираяпсизми?» – дейди.
Чунки ўзининг айбини билади... Йўлда келаётиб кўчада бир уйнинг эшигидан қарайди. Ичкарида бир аёл очиқ-сочиқ ҳолда ювинаётган экан, шу аёлга қараган бўлади... Кўз зиноси қилганлиги учун ҳам ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳудан дакки ейди...
👤
Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚
«Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍
Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱
Сайфиддин Сайфуллоҳ
ВУҚУФИ ЗАМOНИЙ
وﻗﻮف زﻣﺎﻧﻲ
«Вуқуфи замоний» солик ўтказаётган вақтига ҳоким бўлиши кераклигини билдиради. Вуқуфи замонийда солик доимо ўз вақтини сарҳисоб қилиши, умрининг қайси қисми яхшиликка, қайси қисми ёмонликка, қайси қисми беҳудаликка сарфланаётганини билиши зарур.
Шу йўсинда сўфий вақтнинг қадрини билади. Ўтказган ҳар лаҳзасида қилган ишларининг Аллоҳга хуш келиш-келмаслигига эътибор қаратади. Бинобарин, замон уч қисмдан иборат: ўтган замон, ҳозирги замон, келажак замон. Ўтган замон — мозий, ҳозирги замон — айнан нафас олинаётган вақт, келажак — истиқбол дейилади. Дейдиларки: «Ўтгани ўтди, ўтган вақтингни энди орқага қайтара олмайсан».
Навоий ҳазратлари ўтаётган лаҳзаларнинг ғаниматлигидан огоҳлантириб ёзади:
Мозию мустақбал аҳволин
такаллум айла кам
,
Дам бу дамдир, дам бу дамдир
,
дам бу дамдир
,
дам бу дам
.
Бошқа бир шоир ҳам айтади:
Ўтди мозий, чекма истиқбол учун ғам
,
Дам бу дамдир
,
дам бу дамдир, дам бу дам
.
Ўтгани ўтди, энди қўлингдан ҳеч нарса келмайди. Келажак эса мавҳумдир. Эртага аҳволимиз нима бўлади, билмаймиз. Ўтмишу келажакдан лоф урмасдан, ҳозирги, қўлдаги нақд вақтдан унумли фойдаланишга интилиш керак. Тасаввуфда «الصوفي ابن الوقت», яъни «Сўфий – вақт фарзанди» деган гап бор. Демак, солик ҳозирги онидан, ғанимат вақтидан воқиф бўлиши, уни Аллоҳ розилигига мувофиқ ўтказиши шарт.
Масалан, жума куни пешин вақтида тижорат билан шуғулланиш мумкин эмас. Тижорат ҳалол, лекин жума куни пешин вақтида ҳаром. Чунки Аллоҳ жума вақти кириши билан: «Олди-бердини қўй, масжидга бор!» – дейди.
Гаплашиш мумкин, аммо хутба асносида мумкин эмас. Чунки хутбани тинглаш шарт. Азон чақириляптими, унга жавоб бериш суннат. Ҳар доим ўша онда қилинадиган ишни вақтида адо этиш керак.
Демак, солик вақтга ҳоким бўлиши, вақтнинг қадрига етиши, унинг ташвишини чекиши керак экан. Вақти беҳуда ўтса, унинг қадрига етмаса, пушаймонлик келтиради. Масалан, кошки, камроқ гапирсам эди, кошки, фалончининг суҳбатидан тезроқ турсайдим, кошки, фалончининг уйига бормасайдим, кошки, дўконимни эртароқ ёпсайдим ва ҳоказо кабилар.
📖
Манба:
«Хожагон — Нақшбандия (асослар ва рашҳалар)»
✍️
Муаллиф:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱
Сайфиддин Сайфуллоҳ
#ҲИКМАТ
Муҳаббат ғалаба қилганда айтарди:
Шеър:
«У шундай маҳбубки, тенги йўқ, қалбимда Ундан бошқага насиба йўқ. У маҳбуб кўзимдан ва ўзимдан ғойиб бўлди, аммо кўнглимдан ғойиб бўлмади».
👤
Робияи Шомия (раҳматуллоҳи алайҳо)
📚
«Насойим ул-муҳаббат» асаридан
✍
Таржимон:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱
Сайфиддин Сайфуллоҳ
ҲАҚИҚИЙ ЎЛЧОВ ТОЗА ҚАЛБ
Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу ҳадис ривоят қилинган:
“Аллоҳ таоло сизларнинг сурат ва молларингизга қарамайди. Қалбларингиз ва амалларингизга қарайди. Кимнинг қалби солиҳ бўлса, Аллоҳ таоло унга раҳм қилади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Демак, қалб солиҳ бўлса, Қуръондаги хушхабар билан, мағфират билан сийланади. Ҳадиси шариф билан эса, раҳм қилинади.
👤
Ҳаким Термизий
(қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚
«Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍
Таржимон: Музаффархон Жониев
📱
Сайфиддин Сайфуллоҳ