Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Сайфиддин Сайфуллоҳ

sayfiddinsayfulloh
Ушбу канал филология фанлари номзоди, адабиётшунос ва диншунос олим устоз Сайфиддин Сайфуллоҳ домланинг каналлари бўлиб, бунда тасаввуф таълимоти ва унга доир мавзулар ёритиб борилади.
Подписчики
1 783
24 часа
4
30 дней
172
Просмотры
334
ER
18,73%
Посты (30д)
79
Символов в посте
584
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
October 27, 02:02
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

АЛЛОҲ СЕВГИСИНИНГ ШАРТИ СУННАТГА ЭРГАШИШ
Аллоҳ тарафидан бир қулнинг севилмоғининг асосий шарти нима экан?..
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларидан юрмоқ, ҳар ишда ҳазрати пайғамбаримизга тақлид қилмоқ, у киши каби ҳаракат
қилмоқ, тавсияларини бажармоқ ва у кишига тобе бўлиб, у зоти шарифни яхши кўрмоқ, севмоқ воситаси ила бўлар экан... Эранлар мазкур шарт ва воситаларни амалга оширган, Аллоҳнинг суюкли бандалари эдилар...
👤
Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚
«Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍
Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱
Сайфиддин Сайфуллоҳ

October 26, 14:01
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

НАФСНИНГ КИБРИ ВА НОШУКРЛИГИ ИНСОННИ ХОР ҚИЛАДИ
Неъматларга ношукр бўлса, димоғдор бўлса, ўзбошимчалик қилиб, ўзини катта олса, Робб ундан ғазабланади. Агар Аллоҳдан умидини узса, ўзини кучли деб билса, золим бўлса, Аллоҳ таоло уни паст ва хор қилади. Аллоҳ таоло ҳузурига барча яхшиликлардан, Аллоҳ таоло раҳматидан ажраган
ҳолда боради. Бунинг натижасида, қийналади ва қимматбаҳо неъматлардан ажрайди. Бу нафснинг иши ва унинг самарасидир.
👤
Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚
«Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍
Таржимон: Музаффархон Жониев
📱
Сайфиддин Сайфуллоҳ

October 26, 02:00
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

АЛЛОҲНИ СЕВСАНГИЗ, ПАЙҒАМБАРГА ЭРГАШИНГ
Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яҳудий руҳонийларини исломга даъват қилганларида, улар: «Биз Аллоҳни севамиз, Аллоҳнинг суюкли қулларимиз. Бизнинг динимиз бор, ўз эътиқодимиз бор. Нега сенинг олдингга келишимиз, сенга байъат қилишимиз керак? Сенга тобе бўлишга ҳожат йўқ. Биз зотан Аллоҳни таниймиз, севамиз»,–деганларида бу ояти карима нозил булган:
(Оли Имрон сураси, 31-оят) – «Айтинг, (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Аллоҳ сиз- ларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Аллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилгувчи, меҳрибондир».
👤
Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚
«Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍
Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱
Сайфиддин Сайфуллоҳ

October 25, 17:42
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

НАВОИЙ ИЖОДИДА НАФС ТАРБИЯСИ
(Якуний 4-қисм).
https://youtube.com/watch?v=-ZlSwM6Me9w&si=XYa2SGeo2VlZEVck

October 25, 14:00
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

ТИЛ ҚАЛБДАГИ МАЪРИФАТНИНГ ТАРЖИМОНИ
Қалбдаги маърифатни таржима қилиш тилга топширилган. Аъзолар қилган яхши амаллар Аллоҳ
таоло ҳузурига кўтарилиб, хазиналарга жойланади. Тил билан қилинган яхши амаллар Аллоҳ таоло ҳузурига кўтарилади ва у арш атрофида соҳибини зикр қилиб, ғувиллаб туради.
👤
Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚
«Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍
Таржимон: Музаффархон Жониев
📱
Сайфиддин Сайфуллоҳ

October 25, 02:03
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

АЛЛОҲ СЕВГИСИНИ ЗАБТ ЭТГАН ОШИҚЛАР
Хос ошиқлар кимнингдир севгисига, мақтовига, шуҳратига, хайру эҳсонига аҳамият бермайдилар. Улар Аллоҳ томонидан севилишни хоҳлайдилар... Албатта, бундай севгининг масъулиятини англаган ҳолда, кечаю кундуз унинг
йўлида ҳаракат қиладилар.
Ўрни келганда шуни айтишимиз керакки, Аллоҳ бир кишини севмоғи, Аллоҳ севгисини қозонмоқ учун тўғри тушунчага, соғлом ақидага эга бўлиш муҳим, шарт саналади...
👤
Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚
«Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍
Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱
Сайфиддин Сайфуллоҳ

October 24, 14:05
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

ТИЛ ИККИ ЧЕТЛИ ҚИЛИЧДИР
Жоруд ибн Муоз Фазл ибн Мусо Шайбонийдан, у Фараж ибн Фузоладан, у Нўъмон ибн Омирдан ривоят қилди: “Абу Умома розияллуҳу анҳу шундай деганлар: “Аллоҳ таолога тилдан кўра маҳбуброқ нарса йўқ. Чунки Аллоҳ таолони якка- ягоналиги тил билан айтилади. Бироқ Аллоҳ таолога тилдан кўра ёмонроқ нарса ҳам йўқ. Чунки у билан ширк келтирилиши мумкин”.
👤
Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚
«Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍
Таржимон: Музаффархон Жониев
📱
Сайфиддин Сайфуллоҳ

October 24, 02:03
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

АЛЛОҲНИ УЗОҚЛАРДАН ИЗЛАМА
Аллоҳни билиш, Аллоҳга етмоқ, ориф бўлмоқ тасаввуфнинг асосий мақсадларидандир. Шу маънода Юнус Эмронинг ажойиб бир мисраларини хотирлашимиз мумкин:
Изламагил олислардан,
Кўнгулдадир мақоми...
Яъни, Аллоҳ таолони узоқлардан, осмондан бошқа бир тарафлардан қидирма, унинг мақоми сенинг кўнглингдир, деб таъкидлайди шоир. У ишқ билан, Аллоҳни билиш ва унга етиш ишқи билан ёниб, ўртанади... Уни севиш ва ҳар бир нарсани унинг ризоси учун қилиш ва шундай йўллар билан асосий мақсад – Аллоҳ тарафидан севилган бир қул бўлиш...
👤
Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚
«Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍
Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱
Сайфиддин Сайфуллоҳ

October 23, 14:01
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

ТИЛ ҚАЛБНИНГ ТАРЖИМОНИ, ФАЗИЛАТИ ЭНГ КЎП АЪЗО
Барча аъзоларнинг яхши ва ёмон иш қилишлари аниқ-равшандир. Аллоҳ таоло:
“Фойдаси ҳам ўз касбидан, зарари ҳам ўз касбидан” (Бақара сураси 286-оят), деган. Маълум бўладики, тил бошқа аъзоларга қараганда фазилати кўпдир. Зеро, тил амирнинг таржимонидир. Агар қалб Аллоҳ таоло хазиналаридан бирига айланган қалблардан бўлган бўлса, унда маърифат ва тавҳид бўлади. Бу қалбнинг таржимони бошқа аъзоларга нисбатан фазилати очиқ-равшандир.
👤
Ҳаким Термизий (қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚
«Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍
Таржимон: Музаффархон Жониев
📱
Сайфиддин Сайфуллоҳ

October 23, 02:02
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

ЧЎЛДА ТУЯСИДАН АЖРАЛГАН МУСОФИР
«Сиздан бирингиз туянгизга миниб, чўлда саёҳат қилаяпсиз. Эҳтиёж туфайли туядан тушдингиз. Боғлайдиган бир жой, бир дарахт йўқ. Қумлар ўртасидасиз. Сиз намоз
ўқиш учун туядан тушганингизда, туя ҳуркиб қочди. Энди бу чексиз, поёнсиз чўлдан туяни тутолмайсиз, ўлишингиз, ҳалок бўлишингиз мумкин. Чунки сув мешлари, озиқ-овқатлар туяда. Албатта туяни ушлашингиз керак. Аммо туя қочиб кетган. Қувласангиз ҳам етолмайсиз. Зотан қумда юришнинг ўзи бўлмайди. Судралиб, ҳансираб, вазмин юришнинг ўзи одамни жуда чарчатади. Ана шу вазиятда Аллоҳга таваккул қилиб айтингки: «Ё рижолаллоҳ, аиннуни», Эй Аллоҳнинг эрлари, кишилари, мардлари менга ёрдам қилинг! «Ё рижолаллоҳ, ағисуни» – Эй Аллоҳнинг эрлари, менга мадад беринг! «Фаинна лиллоҳи ибодан ло яро» – Чунки Аллоҳнинг у киши кўрмаган баъзи эр кишилари бордир.
👤
Муаллиф: Маҳмуд Асъад Жўшон (қуддиса сирраҳу)
📚
«Ислом ва ахлоқ» китобидан
✍
Таржимон ва сўнгсўз муаллифи:
Сайфиддин Сайфуллоҳ
📱
Сайфиддин Сайфуллоҳ