Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

СЕКТОР

sektor_uzb
СЕКТОР - халқаро кун тартибидаги сўнгги воқеалар ҳақида Админ ➡️ @nerazzurri8080
Subscribers
9 932
24 hours
-1
30 days
-168
Post views
1 299
ER
13,08%
Posts (30d)
551
Characters in post
382
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Politics
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Media & Communication
Summary
July 28, 07:33
Media unavailable
3
Show in Telegram

Т-55 танки шассиси базасида яратилган улкан ёнғин ўчириш машинаси
СЕКТОР
|
ЧАТ

July 28, 06:40
Media unavailable
2
Show in Telegram

🇺🇸
Трампнинг таъкидлашича, АҚШда хавфли жиноятчилар, гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланувчилар, одам савдоси ва вояга етмаганларга қарши жиноятлар содир этувчиларни мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш ишлари давом эттирилади.
СЕКТОР
|
ЧАТ

July 28, 06:39
Media unavailable
3
Show in Telegram

🇮🇱
🇺🇸
Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху рафиқаси билан бирга Вашингтон шаҳрига етиб келди.
Мазкур ташриф доирасида Нетаньхунинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашуви ҳамда сенатор Линдси Грэмнинг дафн маросимида иштирок этиши кутилмоқда.
СЕКТОР
|
ЧАТ

July 28, 06:20
Media unavailable
3
Show in Telegram

🇨🇳
Хитойнинг Циндао шаҳрида хавфсизликни таъминловчи дрон тунда денгизда чўмилишга қарор қилган фуқарони тўхтатиб қолди.
Мазкур шаҳар соҳилида олинган видеолавҳаларда учиш аппарати дам олувчига яқинлашиб, карнай орқали ундан сувдан чиқишни талаб қилгани акс этган. Ушбу дрон тунги вақтда сувга тушиш тақиғига риоя этилишини назорат қилиш вазифасини бажарган.
СЕКТОР
|
ЧАТ

July 28, 06:00
Media unavailable
2
Show in Telegram

🇺🇸
SpaceX компанияси 2026 йил 24 июль куни Техасдаги Starbase майдончасидан Starship ўта оғир ракетасини 13-марта синовдан ўтказиш парвозини амалга оширди.
Мазкур миссия доирасида орбитага 20 та оғир Starlink V3 сунъий йўлдошлари чиқарилди, шундан сўнг улар атмосферага қайтиб кирди. Шунингдек, Raptor двигателларининг ишлаши ва босқичларни бошқарилган ҳолда сувга қўндириш имконияти текширилди. Super Heavy тезлаткичи қулашидан сўнг портламасдан сув юзасига юмшоқ қўндирилди. Starship кемаси эса режалаштирилган траектория бўйича парвозни бажариб, океаннинг белгиланган ҳудудига муваффақиятли қўнди.
СЕКТОР
|
ЧАТ

July 28, 05:40
Media unavailable
2
Show in Telegram

🇺🇸
🇮🇷
Дональд Трамп Эрон масаласи ҳақида фикр билдириб, кимдир бунинг сабаби билан қизиқса, унга шунчаки Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўя олмаслигимизни тушунтириш кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу жуда содда ва бошқа ҳеч қандай изоҳ талаб этмайдиган ягона важдир.
СЕКТОР
|
ЧАТ

July 28, 05:37
Media unavailable
1
Show in Telegram

🇺🇸
🇺🇦
🇮🇱
Оқ уй Америка Қўшма Штатлари раҳбарининг бугунги иш тартибини эълон қилди.
Унга кўра, Дональд Трамп ва Владимир Зеленский учрашуви маҳаллий вақт билан соат 9:30 да (Киев ва Москва вақти билан 16:30 да) ўтказилиши режалаштирилган. Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху билан музокаралар эса маҳаллий вақт билан соат 11:00 да (Киев ва Москва вақти билан 18:00 да) бошланади.
Кейинроқ, соат 14:00 да АҚШ президенти сенатор Линдси Грэм билан видолашув маросимида қатнашади. Мазкур маросимда Владимир Зеленский ва Бенямин Нетаньяху ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Ҳар иккала етакчи аллақачон АҚШга етиб келган.
СЕКТОР
|
ЧАТ

July 28, 05:30

🇺🇸
🇮🇷
📉
"Reuters" ва "Ipsos" агентликларининг янги сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг 33 фоизи АҚШнинг Эрон билан олиб бораётган урушини қўллаб-қувватлайди, 69 фоиз қатнашчи эса Президент Трамп уруш мақсадларини аниқ тушунтириб бермаганини билдирган.
Ҳарбий можарони қўллаб-қувватлаш кўрсаткичи пасайганига қарамай, Дональд Трампнинг фаолиятини маъқуллайдиганлар улуши ўтган ойга нисбатан 3 фоизга ошиб, 37 фоизни ташкил этди.
СЕКТОР
|
ЧАТ

July 28, 05:18
Media unavailable
2
Show in Telegram

🇪🇺
🇩🇪
Германиядан сайланган Европарламент депутати Кристин Андерсон Урсула фон дер Ляйеннинг Pfizer компанияси билан тузган шубхали битимини ошкора танқид қилди.
Ушбу келишувни коррупцион деб атаганидан сўнг унинг микрофони ўчириб қўйилди.
СЕКТОР
|
ЧАТ

July 28, 05:10
Media unavailable
2
Show in Telegram

🇺🇸
Нью-Йорк шаҳри мэри Зоҳран Мамданий шаҳар миқёсида очилиши режалаштирилган бешта муниципал озиқ-овқат дўкони учун нархлар сиёсатини эълон қилди ва энг зарур маҳсулотлар тўпламига 30 фоизлик чегирма берилишини ваъда қилди.
Ушбу саватчага барча янги сабзавот ва мевалар, гўшт, денгиз маҳсулотлари, тухум, сут, товуқ гўшти, ном, гуруч ҳамда сут маҳсулотлари киради. Бунда ҳеч қандай даромад текшируви талаб қилинмайди ва чегирма барча харидорларга татбиқ этилади. Нархларнинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида улар ойлик асосда музлатиб қўйилади. Натижада, ҳар бир оила ойига тахминан 90 доллар маблағни тежаб қолиши кутилмоқда.
СЕКТОР
|
ЧАТ