
СЕКТОР
Anthropic компанияси Claude фойдаланувчиларини кириш маълумотлари сизиб чиққанидан огоҳлантирди. Бунга зарарли дастурий таъминот сабаб бўлган. Корхона хавф остидаги ҳисоблардан фаол сеансларни мажбурий якунлади, сақланган тўлов усулларини ўчирди ва барча рухсат этилмаган ечиб олинган маблағларни қайтарди.
СЕКТОР
|
ЧАТ
🇮🇷
Эрон телевидениеси Ҳормуз бўғизида кемачилик қоидаларини бузган кемаларга қарши «Hadid-110» дронлари қўлланилгани акс этган кадрларни намойиш этди
Янги дронлар такомиллаштирилган турбореактив двигателлар билан жиҳозланган бўлиб, орттирилган юкни ташиш имкониятига эга.
СЕКТОР
|
ЧАТ
🇰🇬
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
СЕКТОР
|
ЧАТ
🇮🇷
🇺🇸
Эрон генерали Муҳаммад Ризо Нақдийнинг фикрича, барча футболчиларда бир хил стандартдаги тўп бор, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам Роналду эмас. Гол уриш учун мотивация, ақл ва қобилият керак.
Америкаликлар биздан юз баробар кўп қуролга эга ва уларда яхшироқ ракеталар ҳамда дронлар бор, аммо улар бундан самарали фойдалана олмайди.
СЕКТОР
|
ЧАТ
⚡️
🇦🇷
Таниқли футболчи Лионель Месси Аргентина миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди
Лионел Месси Аргентина миллий жамоаси билан хайрлашишини эълон қилди. 39 ёшли футболчи қарор қабул қилиш оғир бўлганини, аммо энди «Албиселесте»ни майдонда эмас, оддий мухлис сифатида қўллаб-қувватлаш вақти келганини айтди.
СЕКТОР
|
ЧАТ
🇮🇷
Эрон генерали Муҳаммад Ризо Нақдий:
Биз ғалабани кутган эдик, чунки Аллоҳнинг ваъдаси ҳамда мададига қатъий ишонган эдик.
Лекин ғалаба бунчалик осон қўлга киришини кутмаган эдик.
СЕКТОР
|
ЧАТ
🇸🇦
🇵🇰
Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Макка мудофаа иттифоқи доирасида котибият ташкил этилади. У Саудия Арабистонида жойлашиб, уч давлат ҳамкорлигини мувофиқлаштиради.
Котибиятни дастлабки уч йиллик муддатга Покистон Ислом Республикаси вакили бошқаради. Иттифоқдаги уч давлат мудофаа қобилиятини ошириш, қуролли кучлар бирдамлигини кучайтириш ҳамда ҳарбий саноат ва технологиялар соҳасида қўшма ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилади.
СЕКТОР
|
ЧАТ
📰
The Hormuz Letter:
🇺🇸
🇮🇷
🇯🇴
АҚШ Иорданиядаги Patriot мажмуаларидан Эрон баллистик ракеталарига қарши 160 тагача тутиб олувчи ракета учирди. Зарба қиймати 380–640 миллион долларни ташкил этди. Бу АҚШнинг PAC-3 MSE ракеталари захирасининг қарийб 15 фоизини йўқ қилди.
СЕКТОР
|
ЧАТ
🇮🇷
Эрон генерали Муҳаммад Ризо Нақдийнинг маълум қилишича, мамлакат ракеталарининг 90 фоиздан ортиғи ҳамон сақланиб қолмоқда. Ҳозирда уларни ишлаб чиқариш фронтдаги сарф-харажатдан юқори суръатда амалга оширилмоқда ва захира кўпаймоқда.
СЕКТОР
|
ЧАТ
31.08.2026 йил. Бишкек, Қирғизистон.
🇺🇿
🇰🇬
Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилишида иштирок этди.
СЕКТОР
|
ЧАТ