Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

«ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали

sharqyulduzijurnali
Расмий саҳифа! Ушбу тарихий журнал 1931 йилдан чиқа бошлаган. Журнал ОАК эътироф этган нашрларнинг 10.00.02 “Ўзбек адабиёти” ихтисослиги бўйича рўйхатига киритилган.
Subscribers
1 232
24 hours
9
30 days
7
Unusual 24 hours growth
Post views
637
ER
51,7%
Posts (30d)
18
Characters in post
715
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Art & Culture
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
September 11, 16:06
Media unavailable
1
Show in Telegram

***
«ИСЁН», «ИЗҲОР» ва «МЕН ИСЁНМАН » номли шеърларимнинг «Шарқ юлдузи» журналининг 8-сонида «БУЛОҚ КЎЗ ОЧГАНДА» рукни остида «МЕНИНГ ОВОЗИМДА ТИРИЛГАЙ ВИЖДОН» номи билан ёритилгани мен учун оддий адабий эътироф эмас, қалбимдаги сўзга билдирилган юксак ишончдир.
Бу имконият ва эътибор учун «Шарқ юлдузи» журнали бош муҳаррири, муҳтарам Сирожиддин Рауфга чин дилдан ташаккур билдираман.
Айниқса, адабиёт йўлида менга устозлик қилиб келаётган, қалбимда шеърга ва сўз масъулиятига меҳр уйғотган атоқли шоир Муҳаммад Исмоил устозимга алоҳида миннатдорлигимни изҳор этаман.
Мен учун энг катта бахт — шеърларимнинг чоп этилганида эмас, улар орқали кимнингдир қалбида бир фикр уйғонса, бир савол туғилса, бир лаҳза бўлса-да виждон ўз овозини эшитса. Сўз тирик экан, виждон ҳам тирик. Виждон тирик экан, шеърнинг булоғи қуримайди.
Эътибор ва ишончингиз учун ташаккур, азиз устозлар!
Ҳурмат ва самимият билан,
Фариштабону Маҳмудова

September 11, 11:59
Media unavailable
1
Show in Telegram

#МУНДАРИЖА
#2026/08

«Шарқ юлдузи»
журналининг
2026 йил, 8-сони
нашрдан чиқди. Мундарижа билан танишинг. Журналда асарлари эълон қилинган муаллифлар ижодини имкон қадар мактаб ва Олий ўқув юртида таълим олувчи ёшлар орасида тарғиб қилинг.

Бизни кузатиб боринг:
Telegram
|
Facebook
|
web-sayt

September 08, 06:04

​​
ОНА ТИЛАГИ
(Қизи талаба бўлиб, шаҳарга кетган она дил сўзлари)
Улуғ йўлга чиқдинг, қизим,
Қутлуғ йўлга чиқдинг, қизим,
Яхши-ёмон синовларга
Тўлиғ йўлга чиқдинг, қизим.
Катта шаҳар йўлларида
Ҳушёр юргин, жоним болам,
Қулоғинга қулоқчинмас
Тақиб қўйгин зорим, болам.
Қуш учирмай бошгинангдан
Минг ўргилган онангман.
Тикан тилса бармоғингни
Бағрин тилган онангман.
Бу қиш совуқ келармиш,
Юпун юрма, дилбандим...
Ўзинг севган оқ палтонгни
Жомадонга солгандим.
Айтганча, нонуштани
Канда қилма, ой юзим.
Сени ўйлаб томоғимдан
Луқма ўтмас бир ютум.
Сен жонимнинг парчаси,
Юрагим мадорисан
Омонлигинг қувончим,
Минг дардимга дорисан.
Болам, балки ҳоритар
Ҳар кун дарс, ёзиш, ўқиш,
Билсанг, кимгадир орзу
Шундай “азоб”ни чекиш.
Ерга уруғ экмасанг,
Эрта хирмон қайдадир.
Қуёшдан нур эммаса,
Мева-ларзон қайдадир.
Момонг бели букилган,
Қўли қадоқ ризқ учун,
Сен қийналма қизгинам
Бахтли бўлгин биз учун!
Йўлга чиқ, йўлдан чиқма,
Отанг дуоси ёрдир.
Елкангда укаларинг
Номуси, ори бордир.
Олдингдан тош чиқса гар,
Ортга дўнмоқ йўқ, болам,
Орзулар заволига
Осон кўнмоқ йўқ, болам!
Табаррук излардасан,
Унутмагин, жон қизим,
Ғурур бўл кўзлардасан
Юрт меҳри қўрғон, қизим.
Илм ол, китоб ўқи,
Майли, бахтдан эрка бўл.
Эрта юртинг суянса,
Арзигулик елка бўл!
04.09.2026
✍️
Нодира ЯНГИБОЕВА
Бизни кузатиб боринг:
Telegram
|
Facebook
|
web-sayt

September 08, 03:27
Media unavailable
1
Show in Telegram

🎬
"Шарқ юлдузи"ни ўқиш... нима дегани?!
Таниқли шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Эшқобил ШУКУР
Бизни кузатиб боринг:
Telegram
|
Facebook
|
web-sayt

September 01, 05:53
Media unavailable
2
Show in Telegram

#
Мустақиллик_34_йил
Довруғи дунёга достон, Самарқанд!
Ислом АЛИ,
"Шарқ юлдузи" журнали муҳаррири, шоир.

@Zarnews_uz

September 01, 05:52
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Туғилган_кун
1-сентябр – “Мушоира” танловининг республика босқичи ғолиби, Республика ёш ижодкорларнинг “Зомин семинари” иштирокчиси, “Шарқ юлдузи” журнали муҳаррири шоир Ислом Али таваллуд топган кун.
Ислом Алига узоқ умр, бахт-саодат, оилавий фаровонлик, ижодий баркамоллик ҳамда касбий муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз!
Ҳурмат билан, "Шарқ юлдузи" журнали ижодий жамоаси.

Бизни кузатиб боринг:
Telegram
|
Facebook
|
web-sayt

August 31, 07:24
Media unavailable
1
Show in Telegram

Бақолик касб этмас бу тан абадий,
Бир унсур бўлолмас зотан абадий.
Яратган Эгамдан ўтинчим будир:
Озод ва ҳур бўлсин Ватан абадий!
Ассалому алайкум!
Сизни энг улуғ, энг азиз айём — Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг
35 йиллик байрами
билан самимий муборакбод этаман.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Ҳурмат ва эҳтиром ила “Шарқ юлдузи” ва “Звезда Востока” бирлашган таҳририяти жамоаси!
Бизни кузатиб боринг:
Telegram
|
Facebook
|
web-sayt

August 26, 12:42
Media unavailable
3
Show in Telegram

#Эътироф
Мустақиллигимизнинг 35 йиллик тантанаси муносабати билан “Шарқ юлдузи” журнали ходимлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.
Мазкур эътироф билан жамоадошларимиз Шерзод Ирзоев ва Муҳаммадсиддиқ Раҳматовни самимий қутлаймиз!
“Шарқ юлдузи” ва “Звезда Востока” журналлари бирлашган таҳририяти жамоаси.
Бизни кузатиб боринг:
Telegram
|
Facebook
|
web-sayt

August 25, 18:30
Media unavailable
1
2
Show in Telegram

"Шарқ юлдузи" журнали доимо истеъдодлар бешиги бўлиб келган. Исмоилжон Худоёров ҳам "Шарқ юлдузи" кашф этган ёш ёзувчилардан ҳисобланади. Бугун Исмоилжон Худоёровнинг "Трон и пепел" номли романи нашрдан чиқди. Шу муносабат билан "Шарқ юлдузи" ва "Звезда Востока" журналлари Бош муҳаррири Сирожиддин Рауф ёш ёзувчини табриклади, келгуси ижодларига мувоффақиятлар тилади. Худо насиб қилса яқин кунларда Исмоилжоннинг туркум ҳикоялари "Звезда Востока" журналида чоп этилади. 15 ёшли вундеркинднинг ижодига энг юксак парвозлар тилаб қоламиз!

August 24, 12:20

Озарбайжон халқининг  30 йил босқинчилар қўлида бўлган Қорабоғ, Шуша, Хонканди каби шаҳарлар озод қилинганидан кейин Ўзбекистон Президенти  Шавкат Мирзиёев  биринчилардан бўлиб, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга  дўстона  қўл узатди. Ўшандаёқ илк ташаббусини бошлаб, Озарбайжоннинг Фузулий туманида 960 ўринли муҳташам мактабни қуриб берди.
Шунингдек, Хонкандида қуриб ишга туширилган текстил фабрикаси қардош мамлакат журналистларининг ҳамон тилидан тушмай келади.
ЎЗБЕКИСТОН ВА ОЗАРБАЙЖОН  ПРЕЗИДЕНТЛАРИГА
Марказий Осиё дарвозаси бу,
Жанубий Кавказга қулочин ёзган.
Йўлни — йўлга улаш овозаси бу,
Ҳар кунин тарихга шу очун ёзган.
Ҳар йўлга кўприклар қурилаётир,
Дарвоза қулфлари очилар бир-бир.
Қадирдонлар қайта бурилаётир,
Қўл ушлаб замонга айтар ташаккур.
Асли Тошкент анча, Бакуга узоқ,
Тоғ-тошлару, ўрлар, қумлар йўл тўсар.
Дўстлар учун ҳеч ким бўлолмас тузоқ,
Қўллар қўлни тутса, кўнгиллар ўсар.
Асли қариндошмиз, бирдир қонимиз,
Асли яқин халқмиз дилимиз бирдир.
Биримиз оғрисак, ачир жонимиз,
Ганжавий, Навоий тилимиз бирдир.
Замон Насимийни товонин сўйса,
Шоҳ  Машраб дорларга осилмаганми?
Рудакий кўзини ғаддорлар ўйса,
Кўзига қора нил босилмаганми?
Шундай замонлардан қон-қардошмиз биз,
Шеъру қўшиғимиз нола билан лиқ.
Мақом, муғом билан кўз ёшлармиз биз,
Шундай қардошлармиз меҳрга лойиқ.
Бакуни дунёда тенгсизим дедим,
Аммо ёдга солар Тошкент номини.
Чойзорлар эслатди, гул шаҳрим дедим,
Ганжа  эсга солар  Қўқон шомини.
Соҳиллар тўладир гулу чечакка,
Ёдимга тушади, Наманган —гулзор.
Қизлари гўзалдир,ёш келинчакка,
Кўз ташламанг, ахир топади озор.
Бу Кавказ, Каспийни қучоқлаб ётган,
Аёллари гўзал, қўли хиноли.
Қуёш ўтлар юртин, бағрига ботган,
Ҳаёлингиз  олар денгиз шамоли.
Тошкентга ошиқдир, озар дўстларим,
Қумларининг ярми, тилла ватан бу.
Водийимнинг бордир каму кўстлари,
Тўрт тарафи тоғим, ўзимга тан бу.
Янги Ўзбекистон, Янги Тошкент бу,
Ҳар бир қадамида,битта хабар бор.
Шаҳар қад кўтарар, қишлоқ,бир кент бу,
Дарё бўйларидан келар зафар бор.
Шушага ўхшайди, шоири кўп Чуст,
Ҳофизлари худди "Ошиқ булбулдир".
" Хари булбул" десам, куйлар устма-уст,
"Қорабоғ шикаста"нг билан кел, йўлдир.
Хонкандини севган, Темурий  бобом,
Озодлик қўшиғин, ўргатган ўша.
Ватан учун ўлмоқ шараф деб  тамом,
Ўттиз йилда  жангда ғолибим  ўша.
Қорабоғ қурилар яна қайтадан,
Фузулийда  ўзбек мактаби,зали.
Унда ўқир юртга қайтиб қайтадан,
Озарий йигит ва  озар гўзали.
Хонкандида тўқув дастгоҳи билан,
Ўзбекистон қурган фабрика ишлар.
Бизни кузатиб боринг:
Telegram
|
Facebook
|
web-sayt