Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Soyadagi siyosatchilar

soyadagi
Фаолиятим давомида манфаат топган бўлсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз бизнинг қусримиздан билинг! Шунчаки: @The_Jiyanov
Subscribers
2 572
24 hours
-4
30 days
17
Post views
1 721
ER
66,91%
Posts (30d)
33
Characters in post
712
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Law
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Media & Communication
Summary
September 11, 06:21
Media unavailable
3
Show in Telegram

🇨🇳
🤝
🇺🇿
Хитойлик инвесторлар Андижонда
Хитойлик инвесторлар Андижон шаҳридаги «ANDIJON MALL» савдо мажмуасига ташриф буюришди.
Ташриф давомида Андижон шаҳрида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
📍
Андижон — хорижий инвесторлар эътиборида.
Soyadagilarga ham ulashing
❗️
📌
https://t.me/Soyadagi

September 09, 15:59
Media unavailable
3
Show in Telegram

🇨🇳
Хитойда фарзанд кўриш учун жарима тўланган даврлар бўлган!
Жаноб XIE ZHIPING унинг 4 нафар фарзанди борлиги ва ортиқча фарзандлар учун ҳар бирига 3 минг доллардан жарима тўлаганини гапирди.
Маълумот учун, Хитойда бир фарзанд сиёсати даврида белгиланган меъёрдан ортиқ фарзанд кўрган оилалардан махсус «ижтимоий тарбия тўлови» ундирилган. Жарима миқдори ҳудуд ва оиланинг даромадига қараб турлича бўлган.
Видеони фарзанд пули оладиган танишларингизга ҳам юбориб қўйинг. Кўриб, хулосани ўзингиз қилинг!
Soyadagilarga ham ulashing
❗️
📌
https://t.me/Soyadagi

September 09, 13:30
Media unavailable
1
Show in Telegram

ТАДБИРКОРЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛИШ ИСТАГИДАГИ ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА!
Андижон вилоятида янги тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган, ўз бизнесини кенгайтиришни режалаштираётган, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти давомида муаммо ва тўсиқларга дуч келаётган фуқаролар учун муҳим имконият!
🗓
10 сентябрь соат 09:00 дан бошлаб ҳар куни
📍
«Янги Андижон» Бобур шаҳарчасида Андижон вилояти ҳокими қабули ташкил этилади.
Қабул давомида:
🔹
тадбиркорлик фаолиятини бошлаш бўйича таклиф ва лойиҳалар;
🔹
мавжуд бизнесни кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари;
🔹
кредит, ер, бино-иншоот, инфратузилма ва бошқа масалалар;
🔹
тадбиркорлик фаолиятида учраётган муаммо ва тўсиқлар;
🔹
янги иш ўринлари яратиш бўйича ташаббуслар;
🔹
инвестицион лойиҳалар ва бошқа таклифлар бевосита кўриб чиқилади.
👉
Агар сизда тадбиркорлик ғояси, бизнес лойиҳаси ёки ҳал этилишини кутаётган муаммо бўлса — мурожаат қилинг!
Мақсад — тадбиркорга кўмак бериш, муаммосини жойида ўрганиш ва амалий ечим топиш.
📌
Тадбиркорлик — тараққиёт ва янги иш ўринларининг муҳим омили!
Сизнинг ташаббусингиз — Андижоннинг янги имконияти!
Soyadagilarga ham ulashing
❗️
📌
https://t.me/Soyadagi

September 08, 16:21
Media unavailable
3
Show in Telegram

Алишер Қодиров:
“Агар судья ишни кўра туриб, ҳукмни ўқимай бошқа ишга ўтиб кетса, гумондор изоляторда қолаверадими? Янги судья ишни яна бошидан кўрса, судланувчи йўқотган вақт унинг ҳуқуқи бузилишига олиб келмайдими?”
Расмий: “Йўқ, изоляторда ортиқча йўқотилган вақтни жазо бераётганда чегириб ташлаймиз!”
Aгар айбланувчи судда оқланса, унда нима бўлади?
Soyadagilarga ham ulashing
❗️
📌
https://t.me/Soyadagi

September 08, 15:49
Media unavailable
1
Show in Telegram

⚖️
СУДЛАРДА БИР КУНДА — ИККИ ХИЛ ЁНДАШУВ!
📅
7 сентябрь куни
қизиқ ҳолат кузатилди.
Андижон шаҳар судида журъатли аёл судья дастлабки эшитувда қамоқ эҳтиёт чорасини
бекор қилди
.
Аммо айнан шу куни Норин туманида тажрибали судья қамоқда сақлаш муддатини
яна икки ойга узайтирди
.

Савол:
қайси ёндашув қонунга тўғри келади?
Ахир воқелик, ЖК моддаси, ўтган муддатлар ва қидирувда бўлганлик ҳолатлари ўхшаш:
⚖️
Қонун — битта!
⚖️
ЖПК — битта!
⚖️
Дастлабки эшитув тартиби — битта!
Унда нега бир кунда, бир хил процессуал масала бўйича икки хил ёндашув?
Робахон опа!
Балки судьяларга дастлабки эшитувда қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ёки қамоқда сақлаш муддатини узайтириш бўйича
аниқ ва ягона тушунтириш бериш вақти келгандир?

Чунки гап расмиятчилик ҳақида эмас —
инсон эркинлиги ҳақида!
Қонун бир хил бўлса, уни қўллаш амалиёти ҳам бир хил бўлиши шарт!
📌
7 сентябрь воқеаси ҳали жавоб кутаяпти…
👉
@advokat_himoyachi

September 08, 11:01
Media unavailable
3
Show in Telegram

Андижон шаҳрига хитойлик тадбиркорлар инвестиция киритмоқда!
Soyadagilarga ham ulashing
❗️
📌
https://t.me/Soyadagi

September 07, 15:30
Media unavailable
2
Show in Telegram

Диққат! Андижонда Туркиянинг нуфузли клиникаларидан ташриф буюрган болалар шифокорлари бепул кўрик ва даволаш амалиётларини ўтказади
10–11 сентябрь кунлари болалар юз-жағ ва пластик-реконструктив жарроҳи доктор Мeҳмeт Бозкурт ҳамда болалар жарроҳи доктор Сулeйман Чeлeби томонидан тиббий кўриклар ва консультациялар ўтказилади.
Қабулга ёзилиш учун телефон: +998908427151,
+998889973503
Манзил: Андижон вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази(Фурқат болница).
Soyadagilarga ham ulashing
❗️
📌
https://t.me/Soyadagi

September 07, 07:55


Ойлиги камайтирилгач ҳокимиятдагиларни ҳам асл юзи очилиб бошланди!
Германияда 16 та федерал ер (Bundesland) бор. Ҳар бир ернинг ўз ҳукумати ва ҳукумат раҳбари бор. Одатда улар Ministerpräsident (вазир-президент) деб аталади. Шаҳар-ерларда эса бошқача номланади.
Уларнинг 1 ёки 2 та ўринбосари бўлади.
Берлинда ҳозир ҳоким-мэр (Regierender Bürgermeister) — Kai Wegner. У ҳам шаҳар мэри, ҳам Берлин федерал ери ҳукумати раҳбари ҳисобланади.
Унинг 2 нафар расмий ўринбосари (Bürgermeister) бор.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 12 нафар ўринбосари бор. Улардан 2 нафари биринчи ўринбосар, қолган 10 нафари ўринбосар ҳисобланади.
П/С: Маош камлик қилаётган бўлса, ўринбосарлар сонини қисқартириш керак.
Soyadagilarga ham ulashing
❗️
📌
https://t.me/Soyadagi

September 06, 00:20

50-сонли умумтаълим мактаби ер майдонининг тақдири суд ва терговгача борган!
Прокуратура маълумотига кўра, 2015 йилдаги ҳоким қарорлари билан 50-мактаб балансида бўлган 0,05 гектар ер майдони шаҳар захирасига қайтарилган. Кейинчалик ушбу ер майдони МЧЖга супермаркет қуриш учун ажратилган. Қизиғи, кейинги жараёнларда мазкур ҳудудда қурилиши тугалланмаган бино-иншоотлар бошқа юридик шахс — МЧЖга ўтган ва ер майдонида қурилиш ишларини амалга ошириш учун тегишли рухсатлар расмийлаштирилган.
Бироқ масаланинг энг муҳим жиҳати шундаки, Андижон вилояти Адлия бошқармасининг 2026 йил 4 августдаги хулосасида 2015 йилдаги ҳоким қарорларини қабул қилиш жараёнида қонун талаблари бузилгани кўрсатилган.
Шундан сўнг:
Андижон шаҳар прокуратураси давлат манфаатлари юзасидан Андижон шаҳар ҳокимининг 2015 йилдаги 155-қ ва 205-қ-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга даъво аризаси киритган. Шунингдек, ИККИ МЧЖ ўртасидаги олди-сотди шартномаси ҳамда бошқа ҳужжатларга сохта маълумотлар киритилгани эҳтимоли бўйича материаллар Андижон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилган.
Яъни, 50-мактаб ери масаласи прокуратуранинг ўзида ҳам қонунийлик нуқтаи назаридан жиддий саволлар келтириб чиқарган ва иш суд ҳамда тергов органларигача борган.
Энди асосий савол: Мактаб ўқувчиларига тегишли бўлиши керак бўлган ер қандай қилиб хусусий объект қурилиши учун ажратилди? Агар 2015 йилда қабул қилинган қарорлар ҳақиқатан ҳам қонун талабларига зид бўлган бўлса, ушбу қарорларни қабул қилган мансабдор шахслар ва кейинги ер муносабатларида иштирок этган масъулларнинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши керак эмасми. ?
П/С: Биз бу масалани кузатишда давом этамиз. Мактаб ери — кимнингдир шахсий мулки эмас. У аввало болалар ва таълим манфаатига хизмат қилиши керак.
https://youtube.com/shorts/H7xrabf9xMo?feature=share

September 03, 18:43

АСАКА ЖИНОЯТ СУДИДАН ИККИ ОҒИЗ СЎЗ!
Фуқаро Асака туман жиноят ишлари бўйича судида суд жараёнини аудио ёзиб олишга рухсат берилмагани ва суд баённомаси билан боғлиқ саволларга жавоб ололмаганидан норози.
Унинг яна бир даъвоси — вафот этган қариндошининг пуллари билан боғлиқ ҳолат судда алоҳида масала сифатида кўриб чиқилиши айтилгани.
Савол оддий: Cуд жараёни қанчалик очиқ ва шаффоф ўтмоқда? Адолат, қонун устувтрлигини фақат Тошкентда бўлиши керакми?
https://youtube.com/shorts/4oQJEAae6W4?feature=share