Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Soyadagi siyosatchilar

soyadagi
Фаолиятим давомида манфаат топган бўлсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз бизнинг қусримиздан билинг! Шунчаки: @The_Jiyanov
Подписчики
2 530
24 часа
2
30 дней
-24
Просмотры
1 740
ER
68,77%
Посты (30д)
33
Символов в посте
593
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Право
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Медиа и коммуникации
Краткое описание
October 25, 17:15

Суд қарорлари нега ижро этилмаяпти?
Андижон вилоятидан мурожаат йўллаган Хуриятхон Тўрғунованинг айтишича, у 2026 йил 20 май куни туманлараро суд қарори билан иш жойига тикланган. Бироқ, унинг таъкидлашича, суд қарори ҳанузгача амалда ижро этилмаган.
Уч нафар вояга етмаган фарзандни, жумладан, уч ёшга тўлмаган боласини тарбиялаётган ёлғиз она ўз меҳнат ҳуқуқларини тиклаш учун идорама-идора сарсон бўлаётганини билдирмоқда.
Савол туғилади: суд қарори қабул қилинганидан кейин унинг ижросини таъминлаш кимнинг масъулиятида?
Мурожаатчи Бош прокуратурадан ушбу ҳолатни шахсий назоратга олишни, суд қарорининг қонуний ижросини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатишни ҳамда масъул шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни сўрамоқда.
Суд қарорлари қоғозда қолиб кетмаслиги керак! Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларининг ўз вақтида ижро этилиши фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Батафсил видеода
👇
https://youtube.com/shorts/TM32PJ6q0jI?feature=share
Soyadagilarga ham ulashing
❗️
📌
https://t.me/Soyadagi

October 25, 06:54
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

🇺🇿
Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари!
Сизларни касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
Эл-юрт тинчлиги, жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар осойишталиги йўлидаги масъулиятли хизматингизда муваффақиятлар тилайман.
Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, хотиржамлик ва шарафли фаолиятингизда улкан зафарлар ёр бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
🎉
Soyadagilarga ham ulashing
❗️
📌
https://t.me/Soyadagi

October 24, 15:52

Фуқаро нотариуснинг хатти-ҳаракатлари сабабли уйидан айрилиб қолаётганини айтиб мурожаат қилди!.
Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро нотариус билан боғлиқ ҳолат юзасидан мурожаат қилиб, хонадонни гаровга қўйиш жараёнидан сўнг уйи ўзидан бехабар ҳолда бошқа шахсга ўтказиб юборилганини маълум қилди.
Мурожаатчининг айтишича, Андижон шаҳри, А. Фитрат кўчаси, 3-уйда жойлашган нотариус орқали мулк гаровга қўйилган. Бироқ бир йил давомида унга ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари берилмаган. Кейинчалик кўчирма олиш учун мурожаат қилганида, уй 33 миллион сўмга баҳоланиб, олди-сотди қилинганини билганини таъкидламоқда.
Ҳозирда Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ходимлари хонадонни бўшатишни талаб қилаётгани айтилмоқда. Уйда ёши катта, соғлиғи ёмон пенсионер ота-она ҳамда ёлғиз аёл истиқомат қилади.
Мурожаат муаллифи Адлия вазирлигидан нотариус фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни, эҳтимолий қонунбузилишлар аниқланса, қонуний чоралар кўришни ҳамда муаммони ҳал этишда амалий ёрдам беришни сўрамоқда.
Батафсилроқ видеода
https://youtube.com/shorts/fxDJvPBp7r8?feature=share
Soyadagilarga ham ulashing
❗️
📌
https://t.me/Soyadagi

October 24, 11:23
Файлы недоступны
3
Открыть в Telegram

🇩🇿
Жазоирда никоҳ куни нима тилаши сўралган етим бир қизнинг уялган ҳолда «Кечки овқатга иккита товуқ» деб жавоб бериши ортидан бутун мамлакат бир тан-у бир жон бўлди.
Видеотасвирлар тарқалиши билан халқ сафарбар бўлиб, келинга совғалар ёғдирди.
П/С: Маҳрга гелик сўредигон қизларга жўнатиб қўйинглар!
Soyadagilarga ham ulashing
❗️
📌
https://t.me/Soyadagi

October 23, 18:28

«BIO TEX EKO» МЧЖ: ФУҚАРОЛАР ЭЪТИРОЗЛАРИГА САБАБ НИМА?
Андижон шаҳридаги «Bio Tex Eko» МЧЖ филиали фаолияти юзасидан фуқаролар томонидан турли эътирозлар билдирилмоқда.
Асосий муаммо
— айрим фуқароларга нотўғри ҳисобланган қарздорликлар келаётгани ҳақидаги шикоятлар.
Масаланинг айрим жиҳатлари суд орқали ҳал этилишини талаб қилса, бошқа ҳолатлар янги тизимдаги техник носозликлар ёки тушунмовчиликлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Албатта, ташкилот ходимлари ҳам ўз вазифаларини бажараётганини унутмаслик керак. Бироқ фуқароларнинг эътирозлари ҳам эътиборсиз қолмаслиги, ҳар бир мурожаат холис ўрганилиши лозим.
❗️
Энг муҳими — асоссиз қарздорликлар бартараф этилиб, фуқароларга аниқ ва асосли тушунтиришлар берилиши керак.
Муаммоларни ўзаро ҳурмат, қонунийлик ва хотиржамлик асосида ҳал қилиш барча учун манфаатли деб ҳисоблаймиз.
Батафсил видеода
👇
https://youtube.com/shorts/FZBXEuOE3T0?feature=share
Soyadagilarga ham ulashing
❗️
📌
https://t.me/Soyadagi

October 22, 12:57

Андижон шаҳрида Халқ банкидан норози бўлган фуқаро мурожаат йўллади!
Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Ё.Юнусова Халқ банкининг Андижон шаҳар филиали олдидан видеомурожаат қилиб, банк ходимлари томонидан ортиқча пул ундирилгани ва у қайтариб берилмаётганидан шикоят қилди.
Батафсил видеода
👇
https://youtube.com/shorts/XO140vkTAyU?feature=share
Soyadagilarga ham ulashing
❗️
📌
https://t.me/Soyadagi

October 21, 16:23

Андижонлик фермер Президентга видеомурожаат йўллади
!
Андижон вилояти Бўстон туманидаги «Турдиев Тўланбой» фермер хўжалиги раҳбари Мадмаров Муроджон давлат раҳбарига мурожаат қилиб, туман масъуллари унинг фаолиятига тўсқинлик қилаётганини маълум қилди.
https://youtube.com/shorts/jqK33hs_4js?si=KVNDdNZup6rFBtzz
Soyadagilarga ham ulashing
❗️
📌
https://t.me/Soyadagi

October 21, 09:50
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🇺🇿
«21 Октабр - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун»
«ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!»
Яқинларингизга ҳам юборинг.
Soyadagilarga ham ulashing
❗️
📌
https://t.me/Soyadagi

October 16, 17:27

Андижоннинг тунги кўчалари. Миллиардларлик тунги чироқлар қаерда?
Автомобил йўлларини тунгида ёритиш учун давлат бюджетидан миллиардлаб маблағлар ажратилади. Аммо айрим автомобиль йўллари ҳануз қоронғу! Агар йўл ёритилмагани сабабли ЙТҲ содир бўлса, ким жавоб беради?
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ёки ёритишга масъул ташкилотларми?
Бюджет маблағлари сарфланяпти, аммо натижа қани?
Яна масъуллар четда қолиб, жабрини оддий халқ тортадими?
Ватафсил видеода
👇
https://youtube.com/shorts/45Lg6MFQ6xk?si=GdypYHEi4pP0Ut-1
Soyadagilarga ham ulashing
❗️
📌
https://t.me/Soyadagi

October 16, 01:24

⚖️
300 ТА ИШ ЎРНИ ЯРАТИШГА ИНТИЛГАН ТАДБИРКОР НЕГА САРСОН?
Андижон вилояти Марҳамат тумани тадбиркори Х. Қўчқаров қонуний муаммосини ҳал қилиш учун бир йилдан ортиқ вақтдан бери сарсон бўлаётганини билдирмоқда.
❓
Андижон вилояти прокурори қабулига неча марта кириш, яна қанча вақт кутиш керак?
300 та иш ўрни яратишни мақсад қилган тадбиркорнинг муаммосига ким ечим топади?
Андижон вилояти прокуратурасидан ушбу ҳолатни ўрганиб, қонуний чора кўришни сўраймиз!
Ватафсил видеода
👇
https://youtu.be/p7V-tDlu7Os?si=7LdU0sXtN4cEa8kF