
Trening-kitob
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Индивидуал ишлашга келадиган мижозларимиз билан қизиқ бир ҳолат кузатилади. Улар дастлаб ўзларини ҳаммаси жойидадек тутишга ҳаракат қилишади: ота-онаси билан ҳеч қандай муаммоси бўлмаган, ёшлигида ҳеч қандай травмаси бўлмаган, ҳаммаси гўзал бўлган ... шунчаки ҳозирда ишлари сал-пал юришмай турибди, холос.
Буни худдики лой билан ишлаш учун оппоқ кўйлак ва қора шим кийиб, галстук тақиб борган одамга ўхшатаман. У ўзига бир томчи ҳам лой теккизмасдан лойнинг ичида меҳр бериб ишламоқчи.
Бутун дарду хаёли устига бир томчи ҳам лой теккизмаслик бўлган одам лой ичида ишлай оладими? Ишлаган тақдирда ҳам меҳр бириб, зўр иш қила оладими? Албатта йўқ.
Бундай одам ўзидаги асл ҳолатга назар ташлаш ўрнига фақат ҳимояланаётган бўлади. Ҳаммаси унчалик ёмон эмаслигини исботлашга уринаётган бўлади. Хўш, агар ҳаммаси яхши бўлса у ҳолда нима устида ишлаймиз?
Шунинг учун ўз устингизда ишламоқчи бўлганингизда асл ҳолингизни - барча қўрқув, хафагарчилик, аламларингизни борича юзага чиқариш керак.
Ана шунда сизнинг ҳозирги ҳолатингиз яққолроқ кўринади. Ана ўшанда муаммоларингизнинг асл сабаби кўринади. Ана ўшанда ҳақиқий ўзгаришлар учун имкон туғилади.
Ўз устингизда ишламоқчи бўлганингизда мард бўлинг, ростгўй бўлинг, асл ўй фикрларингизни юзага чиқаришдан қўрқманг. Ҳақиқий ўзгаришлар, юксалишлар шундан бошланади.
Ҳурмат билан,
Эшмуродов Шухрат
━━━━━━━━━━━━━━━
Агар мақолани фойдали деб билсангиз, яқинларингизга ҳам улашинг.
📌
Бизнинг канал:
@trening_kitob
#ichki_tosiqlar
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Қилишингиз керак бўлган муҳим ишлар бор. Бу ишларни қилишингиз сизга фойдали эканлигини биласиз ҳам. Аммо ...
Аммо бу ишларни қилишга келганда негадир ортга сураверасиз, бошқа кераксиз ишларга чалғийверасиз. Нега муҳим бўлиб турган ишларни қилмаяпман деб ўзингиздан норози бўласиз, айблайсиз, жаҳлингиз ҳам чиқади. Аммо барибир ҳеч нарса ўзгармайди.
Ўзингизга мен дангасаман, иродасизман, маъсулиятсизман деб "диагноз" ҳам қўйиб оласиз ва натижада дангасаликни енгиш, иродани кучайтириш усулларини ўрганишга киришиб кетишингиз ҳам мумкин. Аммо барибир аҳвол ўша ўша... ҳали ҳам муҳим ва керакли ишларни ортга суришда давом этаверасиз. Ўзингиздан кўнглингиз қолиб ҳам кетади.
Бўлдими?! Муаммоларингизни шундай ҳал қиласизми?! - Ўзингизга ўзингиз диагноз қўясиз ва ўшанга қараб ҳаракат қиласиз. Балки сиз нотўғри диагноз қўйгандирсиз, балки дангаса эмасдирсиз, балки иродасиз ёки масъулиятсиз ҳам эмасдирсиз!? Балки муҳим ишларни ортга суришнинг сабаби буткул бошқа жойдадир... Ахир ҳожатга бориш муҳим бўлганда бу муҳим ишни ортга сурмайсиз-ку!?
Сиз азизлар учун ушбу муаммонинг асл сабаби, юраги тушинтирилган видео тайёрладик. Марҳамат қуйидаги линк орқали ўтиб ушбу видеони кўришингиз мумкин
👇
Видеони кўриш.
Trening-kitob
pinned «
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! @trening_kitob — ҳаётида бир хил муаммолар такрорланаётганини сезган, ва унинг илдизини англашни истайдиганлар учун канал. Бу ерда қуйидаги мавзуларни кўриб чиқамиз: • ўз-ўзингизга бўлган баҳоингиз ва сизни…
»
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
━━━━━━━━━━━━━━━
СИЗ МУВАФФАҚИЯТЛИ БЎЛИШГА МАЖБУР ЭМАССИЗ
━━━━━━━━━━━━━━━
Ҳозирда кўпчилик бор вужуди билан муваффақиятли инсон бўлишга ҳаракат қилиб яшамоқди.
Сердаромад, обрўли ишларда ишлашни, катта-катта бизнеслари бор бўлган тадбиркор бўлишни, кўпроқ пул топишни, кўпроқ эҳсонлар қилишни, танаси соғлом ва чиройли бўлишини, тез-тез саёҳатлар қилишни, зўр тўйлар беришни, зўр уйларда яшашни, зўр машиналар минишни.
Бир тарафдан қаралса, бу яхши-ку, дейиш мумкин. Аммо бунинг бир қарашда сезилмайдиган хавф-хатари жуда катта.
Гап шундаки,
«муваффақиятли инсон бўлишим шарт»
деб яшаётган инсон ўзи хоҳлаган нарсаларига эришмай турган вақтда ўзидан кўнгли тўлмайди, ўзини ёмон кўради, муваффақиятли инсонлар олдида ўзини паст, хор кўради.
Ўзини кераксиз, ҳурматга лойиқмас, аҳамиятсиз деб ҳисоблайди. Чунки унинг қўлида қийшиқ тошу-тарозу турибди:
Агар муваффақиятли бўлсанг — одамсан,
бўлмаса — одам эмассан.
Агар муваффақиятли бўлсанг — ҳурматга лойиқсан,
акс ҳолда — ҳурматга арзимайсан.
Агар муваффақиятли бўлсанг — сен яхши одамсан,
акс ҳолда — сен ёмон одамсан.
Мана шу тарозуга ҳозирги аҳволини қўйиб ўлчайди-да, ўзидан ҳам, дунёлардан ҳам кўнгли қолиб кетади.
Ўзини ҳаракат қилмаётганликда, дангасаликда, илмсизликда, қўлидан ҳеч бир иш келмасликда айблаб яшайди.
Бир нарсани яхшилаб англаб олинг:
━━━━━━━━━━━━━━━
Муваффақиятли* бўлиш сизга фарз эмас.
━━━━━━━━━━━━━━━
Яъни, сиз юқорида айтилган белгиларга эга «муваффақиятли» инсон бўлишга мажбур эмассиз.
Агар хоҳласангиз, ўшандай муваффақиятли инсон бўлиб яшайверинг. Бунинг ёмон жойи йўқ.
Лекин шуни ҳам билиб қўйингки, юқорида айтилган
«муваффақиятлар»нинг сизда бўлмаслигининг ҳам ёмон жойи йўқ
.
Шуни тушунсангиз, англасангиз — бўлди.
Ҳурмат билан,
Эшмуродов Ш.
_Изоҳ: бу мақолада «муваффақият» деганда юқорида айтилган белгилар назарда тутилиб ёзилди. Муваффақиятга бошқа таъриф берилса, бу мақоладаги гапларни бошқача англаш керак бўлади._
━━━━━━━━━━━━━━━
Агар мақолани фойдали деб билсангиз, яқинларингизга ҳам улашинг.
📌
Бизнинг канал:
@trening_kitob
#ichki_tosiqlar
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
@trening_kitob
— ҳаётида бир хил муаммолар такрорланаётганини сезган, ва унинг илдизини англашни истайдиганлар учун канал.
Бу ерда қуйидаги мавзуларни кўриб чиқамиз:
• ўз-ўзингизга бўлган баҳоингиз ва сизни кўп яхшиликлардан тўсиб келаётган “мен лойиқ эмасман” каби муҳим ички чекловчи қарашлар;
• пул, мақсад ва хоҳишлар олдидаги ички тўсиқлар;
• оилавий муносабатлардаги такрорланадиган ҳолатлар;
• хафагарчилик, норозилик ва турли қўрқувлар;
• англашни кундалик амалга айлантириш усуллари.
Канал билан яхшироқ танишиш учун:
1. Чекловчи қарашлар ҳақидаги постлар —
#ichki_tosiqlar
2. Оила ва муносабатлар —
#munosabatlar
3. Амалий машқлар —
#amaliyot
4. Ўқувчилар ва мижозлар натижалари —
#natijalar
5. Тренинг —
#treninglar
6. Китоблар —
#kitoblar
Савол ёки тренинглар ҳақида маълумот учун:
@muloqot_uchun_bot
Ҳурмат билан, Эшмуродов Ш.
Channel photo updated
Анча аввал
Dilmurod Sulton
оға билан Самарқанд томонларга бордик. Қайтишда таниш агроном йигит кўришайлик, деб қолди. Қайтишда ўша йигит билан кўришдик. Экин ва дарахтлардаги оддий бир касаллик ҳақида гап кетди. Ечими оддий ва арзон восита эканлигини айтдим. Агроном йигит ишонқирамай қараб қолди.
Кейинчалик тушундимки, ўша агроном қишлоғидагиларга, таниш-билишларига қиммат, филни ҳам ўлдирадиган заҳарларни тавсия қилаверган. Касалликлар эса авж олаверган, экинлар заҳарларга "ўтириб" қолаверган.
Мендан эса ўша арзон, оддий воситани қайта-қайта сўрайверди, уйга қайтганимда ҳам кўп телефон қилди.
Шундай агрономлар сабаб заҳарлар авж олиб кетди, бунинг орқасидан касалликлар, ҳашаротлар авж олди, кучайди, кенг тарқалди.
Ваҳоланки, заҳарларсиз ҳам осон, содда, арзон усуллар бор.
Деҳқончилик қилаётганларга, фермерларга илмимизни улашиш мақсадида
t.me/biodehqon
телеграм каналини ташкил этдик. Обуначилари анча кўпайди. Агар қизиқ бўлса, таниш-билишларингиз деҳқончилик билан шуғулланса, улашиб қўйинг. Бир-биримизни илмимизни тўлдириб, барака топамиз.
Ишончим комилки, бир кун келиб заҳарлар ҳам чекланади. Деҳқонлар дуч келган нарсасини даласига сепавермайди. Одамлар эса заҳарлардан заҳарланмайди.
Телеграм каналимизни ҳаволасини яна қолдираман:
t.me/biodehqon
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Мижозларимиз билан индивидуал ишлаш жараёнида фойдали англаш содир бўлди. Уни сиз азизлар билан ўртоқлашгимиз келди.
Аёллар ўз турмуш ўртоғи томонидан қадрланмаётганлиги, яхши муносабат кўрмаётганлиги, севилмаётганлиги ва ҳоказо ҳолатлар юзасидан шикоят қилишади. Бунга турмуш ўртоғини айбдор қилиб кўрсатишади. Тўғри бундай пайтда эр томонда ҳам айб бўлади.
Аммо, агар мард бўлиб, холислик билан турмушга чиқишдан олдинги ҳаётларини яхшилаб таҳлил қилиб чиқишса бу каби муносабатлар, яъни қадрланмаслик, ҳурмат қилинмаслик ҳолатлар ўша пайтларда ҳам бор бўлганлиги маълум бўлади.
Фақат энди турмушга чиққач эрнинг бундай муносабати ёқмайди, аламли бўлиб туюлади. Чунки эр яқин қариндош эмасда.
Ўйлаб кўринг, сизга ҳали сиз турмушга чиқмасингиздан олдин ҳам мана шундай сизга ёқмайдиган муносабат бўлиб келинган. Фақат сиз туғилгандан бери бундай бўлиб келгани учун кўникиб қолгансиз, устига устак ота-онадан, ака-ука ёки опа-сингилдан кечиб бўлмагани учун чидаб келгансиз, холос.
Демак, гап кўпинча эрнинг ёмонлигида бўлмайди, балки ёшлигингизданоқ ўзингиз ҳақингизда шаклланган қарашларда бўлади. Улар тўғирлсанса эр ҳам тўғри бўлиб қолади. Шунинг учун эрни "яхшилаш" ишини ўзингиздан бошласангиз тезроқ ва сифатлироқ натижаларга, юксалишларга эришасиз.
Бизнинг канал:
@trening_kitob
#munosabatlar
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Йўл қуриш катта саволбли ишлардан эканлиги ва унинг савоби доимий равишда бўлиб туришини кўпчилик яхши билади. Аммо ҳамма ҳам йўл қуриш даражасидаги молиявий имкониятга эга эмаслиги ҳам маълум.
Лекин динимиздаги енгилликлардан бири бу - пулингиз етмаса ҳам озгина ҳисса қўшиш орқали тўлиқ савоб олиш имконининг борлигидир.
Ҳозирда сизда ҳам шундай ажойиб имконият бор. Гап шундаки бир қишлоқдаги йўл қурилишига овоз йиғиш жараёни кетяпти. Марҳамат, йўл қурилишида ўз овозингиз билан ҳисса қўшиб йўл қурган савобига эришиб олинг.
Бунинг учун эса қуйидаги ҳавола орқали ўтиб овоз беришингиз мумкин:
https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/53/de118de9-b208-450f-a053-86e55483ff5f
P.S.:
Ҳа, айтганча сизнинг қўшаётган ҳиссангизга биз ҳам қараб турмаймиз. Овоз бериб расмини бизга юборганларга қуйидаги китобларимиздан исталган бирини
БЕПУЛ
берамиз:
- "Менга мумкин" - 45 000 сўм.
- "Барча бой инсонлар - қаллоб, алдоқчи ва ўғридирлар" - 39 000 сўм.
- "Мен лойиқ эмасман" - 39 000 сўм.
Китоблардан ўзингиз танлаганингизни олишингиз учун овоз берганингиз тасдиқланган расми (скриншот)ни ва қайси китобни олмоқчи эканлигингизни қуйидаги манзилга ёзиб юборинг:
@muloqot_uchun_bot