
Trening-kitob
Erga itoat ayolni yuksaltiradi. Qurʼoni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid
☎️
Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz:
😎
Telegram
😎
Instagram
😎
YouTube
Erga itoat ayolni yuksaltiradi.
Qurʼoni Karim xodimi, ustoz
Hasanxon Yahyo Abdulmajid
☎️
Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz:
😎
Telegram
😎
Instagram
😎
YouTube
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Агар вақтида тушунганимда жуда қиммат турадиган умрим ва асабларимни сақлаб қолиши мумкин бўлган англашим:
Ишим юришмаётгани, пулим камлиги - бу Аллоҳ мени ёмон кўришини, менинг ёмон инсон эканлигимни англатмайди.
#қимматли
англашларим
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Индивидуал ишлашга келадиган мижозларимиз билан қизиқ бир ҳолат кузатилади. Улар дастлаб ўзларини ҳаммаси жойидадек тутишга ҳаракат қилишади: ота-онаси билан ҳеч қандай муаммоси бўлмаган, ёшлигида ҳеч қандай травмаси бўлмаган, ҳаммаси гўзал бўлган ... шунчаки ҳозирда ишлари сал-пал юришмай турибди, холос.
Буни худдики лой билан ишлаш учун оппоқ кўйлак ва қора шим кийиб, галстук тақиб борган одамга ўхшатаман. У ўзига бир томчи ҳам лой теккизмасдан лойнинг ичида меҳр бериб ишламоқчи.
Бутун дарду хаёли устига бир томчи ҳам лой теккизмаслик бўлган одам лой ичида ишлай оладими? Ишлаган тақдирда ҳам меҳр бириб, зўр иш қила оладими? Албатта йўқ.
Бундай одам ўзидаги асл ҳолатга назар ташлаш ўрнига фақат ҳимояланаётган бўлади. Ҳаммаси унчалик ёмон эмаслигини исботлашга уринаётган бўлади. Хўш, агар ҳаммаси яхши бўлса у ҳолда нима устида ишлаймиз?
Шунинг учун ўз устингизда ишламоқчи бўлганингизда асл ҳолингизни - барча қўрқув, хафагарчилик, аламларингизни борича юзага чиқариш керак.
Ана шунда сизнинг ҳозирги ҳолатингиз яққолроқ кўринади. Ана ўшанда муаммоларингизнинг асл сабаби кўринади. Ана ўшанда ҳақиқий ўзгаришлар учун имкон туғилади.
Ўз устингизда ишламоқчи бўлганингизда мард бўлинг, ростгўй бўлинг, асл ўй фикрларингизни юзага чиқаришдан қўрқманг. Ҳақиқий ўзгаришлар, юксалишлар шундан бошланади.
Ҳурмат билан,
Эшмуродов Шухрат
━━━━━━━━━━━━━━━
Агар мақолани фойдали деб билсангиз, яқинларингизга ҳам улашинг.
📌
Бизнинг канал:
@trening_kitob
#ichki_tosiqlar
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Қилишингиз керак бўлган муҳим ишлар бор. Бу ишларни қилишингиз сизга фойдали эканлигини биласиз ҳам. Аммо ...
Аммо бу ишларни қилишга келганда негадир ортга сураверасиз, бошқа кераксиз ишларга чалғийверасиз. Нега муҳим бўлиб турган ишларни қилмаяпман деб ўзингиздан норози бўласиз, айблайсиз, жаҳлингиз ҳам чиқади. Аммо барибир ҳеч нарса ўзгармайди.
Ўзингизга мен дангасаман, иродасизман, маъсулиятсизман деб "диагноз" ҳам қўйиб оласиз ва натижада дангасаликни енгиш, иродани кучайтириш усулларини ўрганишга киришиб кетишингиз ҳам мумкин. Аммо барибир аҳвол ўша ўша... ҳали ҳам муҳим ва керакли ишларни ортга суришда давом этаверасиз. Ўзингиздан кўнглингиз қолиб ҳам кетади.
Бўлдими?! Муаммоларингизни шундай ҳал қиласизми?! - Ўзингизга ўзингиз диагноз қўясиз ва ўшанга қараб ҳаракат қиласиз. Балки сиз нотўғри диагноз қўйгандирсиз, балки дангаса эмасдирсиз, балки иродасиз ёки масъулиятсиз ҳам эмасдирсиз!? Балки муҳим ишларни ортга суришнинг сабаби буткул бошқа жойдадир... Ахир ҳожатга бориш муҳим бўлганда бу муҳим ишни ортга сурмайсиз-ку!?
Сиз азизлар учун ушбу муаммонинг асл сабаби, юраги тушинтирилган видео тайёрладик. Марҳамат қуйидаги линк орқали ўтиб ушбу видеони кўришингиз мумкин
👇
Видеони кўриш.
Trening-kitob
pinned «
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! @trening_kitob — ҳаётида бир хил муаммолар такрорланаётганини сезган, ва унинг илдизини англашни истайдиганлар учун канал. Бу ерда қуйидаги мавзуларни кўриб чиқамиз: • ўз-ўзингизга бўлган баҳоингиз ва сизни…
»
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
━━━━━━━━━━━━━━━
СИЗ МУВАФФАҚИЯТЛИ БЎЛИШГА МАЖБУР ЭМАССИЗ
━━━━━━━━━━━━━━━
Ҳозирда кўпчилик бор вужуди билан муваффақиятли инсон бўлишга ҳаракат қилиб яшамоқди.
Сердаромад, обрўли ишларда ишлашни, катта-катта бизнеслари бор бўлган тадбиркор бўлишни, кўпроқ пул топишни, кўпроқ эҳсонлар қилишни, танаси соғлом ва чиройли бўлишини, тез-тез саёҳатлар қилишни, зўр тўйлар беришни, зўр уйларда яшашни, зўр машиналар минишни.
Бир тарафдан қаралса, бу яхши-ку, дейиш мумкин. Аммо бунинг бир қарашда сезилмайдиган хавф-хатари жуда катта.
Гап шундаки,
«муваффақиятли инсон бўлишим шарт»
деб яшаётган инсон ўзи хоҳлаган нарсаларига эришмай турган вақтда ўзидан кўнгли тўлмайди, ўзини ёмон кўради, муваффақиятли инсонлар олдида ўзини паст, хор кўради.
Ўзини кераксиз, ҳурматга лойиқмас, аҳамиятсиз деб ҳисоблайди. Чунки унинг қўлида қийшиқ тошу-тарозу турибди:
Агар муваффақиятли бўлсанг — одамсан,
бўлмаса — одам эмассан.
Агар муваффақиятли бўлсанг — ҳурматга лойиқсан,
акс ҳолда — ҳурматга арзимайсан.
Агар муваффақиятли бўлсанг — сен яхши одамсан,
акс ҳолда — сен ёмон одамсан.
Мана шу тарозуга ҳозирги аҳволини қўйиб ўлчайди-да, ўзидан ҳам, дунёлардан ҳам кўнгли қолиб кетади.
Ўзини ҳаракат қилмаётганликда, дангасаликда, илмсизликда, қўлидан ҳеч бир иш келмасликда айблаб яшайди.
Бир нарсани яхшилаб англаб олинг:
━━━━━━━━━━━━━━━
Муваффақиятли* бўлиш сизга фарз эмас.
━━━━━━━━━━━━━━━
Яъни, сиз юқорида айтилган белгиларга эга «муваффақиятли» инсон бўлишга мажбур эмассиз.
Агар хоҳласангиз, ўшандай муваффақиятли инсон бўлиб яшайверинг. Бунинг ёмон жойи йўқ.
Лекин шуни ҳам билиб қўйингки, юқорида айтилган
«муваффақиятлар»нинг сизда бўлмаслигининг ҳам ёмон жойи йўқ
.
Шуни тушунсангиз, англасангиз — бўлди.
Ҳурмат билан,
Эшмуродов Ш.
_Изоҳ: бу мақолада «муваффақият» деганда юқорида айтилган белгилар назарда тутилиб ёзилди. Муваффақиятга бошқа таъриф берилса, бу мақоладаги гапларни бошқача англаш керак бўлади._
━━━━━━━━━━━━━━━
Агар мақолани фойдали деб билсангиз, яқинларингизга ҳам улашинг.
📌
Бизнинг канал:
@trening_kitob
#ichki_tosiqlar
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
@trening_kitob
— ҳаётида бир хил муаммолар такрорланаётганини сезган, ва унинг илдизини англашни истайдиганлар учун канал.
Бу ерда қуйидаги мавзуларни кўриб чиқамиз:
• ўз-ўзингизга бўлган баҳоингиз ва сизни кўп яхшиликлардан тўсиб келаётган “мен лойиқ эмасман” каби муҳим ички чекловчи қарашлар;
• пул, мақсад ва хоҳишлар олдидаги ички тўсиқлар;
• оилавий муносабатлардаги такрорланадиган ҳолатлар;
• хафагарчилик, норозилик ва турли қўрқувлар;
• англашни кундалик амалга айлантириш усуллари.
Канал билан яхшироқ танишиш учун:
1. Чекловчи қарашлар ҳақидаги постлар —
#ichki_tosiqlar
2. Оила ва муносабатлар —
#munosabatlar
3. Амалий машқлар —
#amaliyot
4. Ўқувчилар ва мижозлар натижалари —
#natijalar
5. Тренинг —
#treninglar
6. Китоблар —
#kitoblar
Савол ёки тренинглар ҳақида маълумот учун:
@muloqot_uchun_bot
Ҳурмат билан, Эшмуродов Ш.
Channel photo updated