
Feruzbek Aliev
Кўпчилик бу янгиликни ўтказиб юборган бўлиши мумкин. 1 сентябрдан Ўзбекистонда бир нечта муҳим молиявий ўзгаришлар кучга кирди.
Энг аввало, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва талабалар стипендиялари 7%га оширилди. Яъни бу ошириш барча хусусий компания ходимларига эмас, айнан бюджет ташкилотлари ходимларига тегишли.
Шу билан бирга, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1,36 млн сўмга, базавий ҳисоблаш миқдори эса 440 минг сўмга етди.
БҲМни алоҳида тушуниш муҳим. Чунки бу шунчаки статистик рақам эмас. Айрим жарималар, давлат божлари, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар айнан БҲМга боғланган. Демак, БҲМ ошганда фақат даромадлар эмас, унга боғлиқ айрим харажатлар ҳам автоматик равишда қимматлашади.
Масалан, агар қандайдир жарима 5 БҲМ бўлса, янги БҲМ бўйича у 2,2 млн сўмни ташкил қилади. Шунинг учун “БҲМ ошди” деган хабарни фақат ижобий томондан ўқиш тўғри эмас.
Пенсионерлар ва ижтимоий нафақа олувчилар учун ошириш эса олдинроқ, 1 июлдан амалга кирган эди. Ўшанда ҳам тўловлар 7%га оширилди. Ҳозир энг кам ёшга доир пенсия 983 минг сўм, ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори 1,083 млн сўмни ташкил қилади.
Менимча, бу ерда асосий савол “маош 7%га ошдими?” эмас. Асосий савол: шу 7%дан кейин инсоннинг реал харид қобилияти қанча ошди?
Августда йиллик инфляция 6,2% бўлган. Қоғозда 7%лик индексация инфляциядан бироз юқори. Лекин ҳар бир инсоннинг шахсий инфляцияси бошқача: кимдир бензин, гўшт ва хизматларга кўпроқ пул сарфлайди, кимдир бошқа товарларга.
Шунинг учун номинал маош ўсиши ҳар доим ҳам ҳаёт сифати худди шу даражада яхшиланди дегани эмас.
Қисқача:
- 1 сентябрдан бюджет ходимлари маоши ва стипендиялар +7%.
- Энг кам иш ҳақи 1,36 млн сўм.
- БҲМ 440 минг сўм.
- БҲМ билан бирга унга боғланган айрим жарима, бож ва йиғимлар ҳам ошди.
Даромад ўсиши яхши. Аммо молиявий нуқтаи назардан энг муҳим кўрсаткич барибир реал даромад, яъни инфляциядан кейин қўлингизда қанча харид қобилияти қолиши.
⚡️
Таҳлил:
Feruzbek Aliev
🥇
GOLD - M15
✔️
🟢
1️⃣
✔️
🟢
2️⃣
💲
Умумий даромад +4 600 пункт ($46 олтинда ҳаракат). Барчангизни яна бир бор даромад билан табриклайман
🤝
⚡️
Манба: Feruzbek Aliev
Жуда кучли зона. Ушбу зонада 2 та флет бор. Нарҳ чиқиб кетишга ҳаракат қилади. Кучли кураш бўлади. SL бўлиши мумкин аммо барибир бир йуналишни топиб ўша ерга кетади.
⚡️
S&P 500 - H4 7 Сентябрь "МБТ-да" берилган
📉
таҳлил.
✔️
🟢
1️⃣
⌛
🟢
2️⃣
💲
Умумий даромад +430 пункт ($43 долларда ҳаракат). Барчангизни яна бир бор даромад билан табриклайман
🤝
⚡️
Манба: Feruzbek Aliev
Бугун бозорда икки хил йўналиш:
🇪🇺
Европа ва
🇺🇸
АҚШ Бугунги иқтисодий календарда энг муҳим воқеаларни икки қисмга ажратган бўлардим.
🇪🇺
ЕВРОЗОНА Бугун соат 17:15 атрофида Европа Марказий банки фоиз ставкаси бўйича қарорини эълон қилади. Ҳозир депозит ставкаси…
🥇
Gold M15 бўйича кечаги таҳлилни тўлиқ очиб бердим
Кеча олтинда
флетда савдо қилиш стратегияси
бўйича таҳлил берган эдим. Лекин бир нарсани кўряпман: айрим трейдерлар таҳлилдан тўғри фойдаланяпти, айримлар эса Stop-Loss бўлгандан кейин нима қилишни, позицияни қачон безубытокка ўтказишни ёки нарх Take Profit’га яқинлашганда қандай ҳаракат қилишни тушунмай қоляпти.
Шунинг учун алоҳида видео ёздим.
Видеода кечаги
Gold M15
таҳлилини қайта очиб, стратегияни амалда қандай ишлатиш, бир нечта money management вариантлари, Stop-Lossдан кейинги ҳаракат, безубыток билан ишлаш ва Take Profit’га яқинлашганда нималарга эътибор бериш кераклигини тушунтирдим.
Мақсад битта “тайёр битим”ни кўрсатиш эмас. Мақсад, битта стратегиядан турли бозор вазиятларида
қандай тўғри фойдаланишни
ўрганиш.
Агар сиз флет стратегиясини ишлатаётган бўлсангиз, бу видеони диққат билан кўринг. Чунки кўп хато кириш нуқтасида эмас,
битим очилгандан кейинги бошқарувда
бўлади.
⚡️
Таҳлил:
Feruzbek Aliev