Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

Feruzbek Aliev

treydingferuzbekaliev
Халқаро молиявий эксперт, магистр, инвестор, профессионал трейдер ва Uranus ўқув маркази асосчиси Ферузбек Алиевнинг расмий Telegram канали! Мурожаат учун: Телефон: +998555084477 Телеграм: @uranus_manager
Подписчики
53 840
24 часа
84
30 дней
337
Просмотры
7 066
ER
13,12%
Посты (30д)
211
Символов в посте
1 462
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Блог о бизнесе и экономике
Пол аудитории
Мужской
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Бизнес и управление
Краткое описание
September 10, 11:53
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

September 10, 11:52
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

September 10, 11:51
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

September 10, 11:49
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

Бугун бозорда икки хил йўналиш:
🇪🇺
Европа ва
🇺🇸
АҚШ
Бугунги иқтисодий календарда энг муҳим воқеаларни икки қисмга ажратган бўлардим.
🇪🇺
ЕВРОЗОНА
Бугун соат 17:15 атрофида Европа Марказий банки фоиз ставкаси бўйича қарорини эълон қилади. Ҳозир депозит ставкаси 2,25%, асосий қайта молиялаштириш ставкаси эса 2,40%. Бозор календарларида ставкаларни 25 базис пунктга ошириш эҳтимоли ҳисобга олинган. Соат 17:45 да эса ECB матбуот анжумани бошланади. Расмий қарордан кейин айнан Кристин Лагарднинг инфляция, иқтисодий ўсиш ва кейинги ставкалар ҳақидаги гаплари EUR/USD учун кучлироқ ҳаракат бериши мумкин.
Агар ECB кутилганидан қаттиқроқ позиция кўрсатса, евро қўллаб-қувватланиши мумкин. Агар қарор ёки Лагарднинг оҳанги юмшоқроқ чиқса, EUR/USD’да босим пайдо бўлиши эҳтимоли бор.
🇺🇸
АҚШ
Соат 17:30 да PPI ва Initial Jobless Claims чиқади.
PPI ишлаб чиқарувчилар даражасида нархлар қандай ўзгараётганини кўрсатади. Оддий қилиб айтганда, бу инфляциянинг истеъмолчига етиб келишидан олдинги босқичларидан бири.
🟡
Бугун PPI (MoM) учун прогноз 0,4%, олдинги натижа 0,0%.
🟡
Initial Jobless Claims эса ишсизлик нафақаси учун янги мурожаатлар сонини кўрсатади. Прогноз 205 минг.
Кейинроқ Existing Home Sales, нефть захиралари ва 30 йиллик АҚШ облигациялари аукциони ҳам чиқади. Лекин мен бугун АҚШ қисмида асосий эътиборни PPI’га қаратаман.
Аммо, прямой эфир бугун эмас, эртага бўлади.
Сабаби оддий: Эртага CPI ва Core CPI чиқади. PPI ҳам муҳим маълумот, лекин одатда CPI ва Core CPI каби бозор кутилмаларини кескин ўзгартириш қобилияти пастроқ. Албатта, натижа прогноздан жуда катта фарқ қилса, доллар ва олтинда волатиллик бўлиши мумкин. Лекин эртанги маълумотлар анча муҳимроқ.
Эртага, 11 сентябрь куни, АҚШнинг август ойи CPI ҳисоботи чиқади. BLS расмий жадвалида ҳам ҳисобот соат 17:30 Тошкент вақтига тўғри келади.
CPI ва Core CPI ФРСнинг кейинги ставка қарорларига тўғридан-тўғри таъсир қилувчи асосий инфляцион маълумотлардан. Шунинг учун эртага доллар, олтин, EUR/USD, S&P 500 ва Bitcoin’да анча кучли ҳаракат кутиш мумкин.
Менимча, бугун АҚШ бозоридаги ҳаракатнинг бир қисми айнан эртанги CPI олдидан позицияларни тайёрлаш ва рискни камайтириш билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Бугун Европа учун асосий кун.
Эртага эса асосий саҳна АҚШ инфляциясига ўтади.
⚡️
Манба:
Feruzbek Aliev

September 10, 10:37
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

🚨
Бугун Тошкент вақти билан
17:30 да
АҚШ иқтисодиётига оид икки муҳим кўрсаткич эълон қилинади.
1️⃣
АҚШ Ишлаб чиқарувчилар нарх индекси (PPI - MoM, Август):
🟡
Олдинги кўрсаткич:
0.0%
🟡
Кутилаётган прогноз:
0.4%
Нима учун муҳим?
PPI — ишлаб чиқарувчилар даражасидаги инфляцияни кўрсатади. У истеъмолчи нархлари индекси (CPI) учун асосий индикатор ҳисобланади. Прогноз ўсиши инфляция босими ошаётганидан дарак беради.
2️⃣
Ишсизлик нафақасини олиш учун биринчи марта мурожаат қилганлар сони (Initial Jobless Claims):
🟡
Олдинги кўрсаткич:
206K
(206 минг)
🟡
Кутилаётган прогноз:
205K
(205 минг)
Нима учун муҳим?
Меҳнат бозорининг жорий ҳолатини акс эттиради. Даъволар сонининг камайиши меҳнат бозори кучли эканлигини кўрсатади.
⚡️
Манба:
Feruzbek Aliev

September 09, 15:03
Файлы недоступны
1
1
Открыть в Telegram

USDT сўм, HUMO стейблкоини: бу нима ва USDTдан фарқи нима?
Ўзбекистонда HUMO токени билан товар ва хизматлар учун тўлов қилишни синаш бошланмоқда. Лекин бу хабарни «яна бир криптовалюта чиқди, эртароқ олиб қолиш керак» деб тушуниш нотўғри. Бу ерда асосий ғоя нархнинг ўсиши эмас, пул билан ҳисоб-китоб қилиш усулининг ўзгаришида.
Осон тушуниш учун USDT билан солиштирайлик. USDT долларга боғланган стейблкоин:
1 USDT ≈ 1 USD
HUMO-да эса принцип шунга ўхшаш, лекин у долларга эмас, сўмга боғланади:
1 HUMO = 1 сўм
Масалан, сизда 100 000 HUMO бўлса, унинг номинал қиймати 100 000 сўмга тенг бўлади. Шунинг учун HUMOни Bitcoin каби “нархи ўсиши мумкин бўлган актив” деб қараш тўғри эмас. Унинг асосий вазифаси нарх ўсиши эмас, балки рақамли тўлов воситаси бўлиб хизмат қилиш.
HUMO токени давлат қимматли қоғозлари билан таъминланиши кўзда тутилган. Лекин бу HUMO эгаси облигация эгаси бўлади ёки облигациядан фоиз олади дегани эмас.
Яна бир муҳим фарқ: HUMO Марказий банкнинг рақамли сўми, яъни CBDC эмас. Уни алоҳида компания чиқаради ва ҳозирча махсус пилот режимда синовдан ўтказилади.
Оддий ҳаётда бу қандай кўриниши мумкин? Шартли мисол: синовда иштирок этаётган дўконда 100 минг сўмлик харидни тегишли шартлар асосида HUMO токенида тўлаш имкони текширилади. Аммо бу ҳозирдан барча дўконлар криптовалюта қабул қилади дегани эмас. Гап махсус қоидалар асосидаги чекланган синов ҳақида кетяпти.
«Карта орқали тўлов бор-ку, яна токен нимага керак?» деган савол ўринли. Лойиҳада банк, тўловларни қайта ишлаш ва блокчейн тизимларини боғлаш кўзда тутилган. Мақсад ҳисоб-китобларни қулайлаштириш, автоматлаштириш ва операцияларнинг шаффофлигини ошириш. Лекин «албатта арзонроқ ва тезроқ бўлади» дейишга ҳали эрта. Бу устунликлар синовда амалда исботланиши керак.
Оддий инсон учун энг муҳим саволлар бошқа:
- HUMOни сўмга қанчалик осон алмаштириш мумкин?
- Комиссиялар қандай бўлади?
- Қайси дўкон ва хизматларда ишлайди?
- Транзакциялар қанчалик тез ва хавфсиз бўлади?
- Агар токен билан муаммо чиқса, фойдаланувчи ҳуқуқлари қандай ҳимоя қилинади?
Инвестор учун эса яна бир муҳим нуқта бор:
HUMO сўмга боғлангани учун, унинг доллардаги қиймати ҳам сўм курсига боғлиқ бўлади. Яъни токенлаштириш валюта ва инфляция рискини йўқотмайди.
Менимча, буни оддий қилиб шундай тушуниш мумкин:
USDT - долларга боғланган рақамли токен.
HUMO - сўмга боғланган рақамли токен.
Ҳозирча мен HUMOни инвестиция имкониятидан кўра, Ўзбекистон тўлов тизимидаги янги технологик тажриба деб баҳолайман. Агар пилот муваффақиятли ишласа, келажакда бу рақамли тўловлар, блокчейн инфратузилмаси ва миллий валютадаги янги молиявий маҳсулотлар учун қизиқ йўналиш очиши мумкин.
⚡️
Манба:
Feruzbek Aliev

September 09, 13:25
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

September 09, 13:25
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

September 09, 13:11
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram

Жуда кучли зона. Ушбу зонада 2 та флет бор. Нарҳ чиқиб кетишга ҳаракат қилади. Кучли кураш бўлади.
SL бўлиши мумкин аммо барибир бир йуналишни топиб ўша ерга кетади.

September 09, 12:58
Файлы недоступны
2
Открыть в Telegram