Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

UYCНI 24 |tuman hokimligi | Rasmiy kanal

uychihokimligi
Uychi tuman hokimligi rasmiy kanali Sayt https://gov.uz/oz/uychi ☎️ Тел.69-48-21-744 🤖 @Uychihokimligi_bot
Subscribers
5 704
24 hours
-1
30 days
-20
Post views
315
ER
5,52%
Posts (30d)
1 091
Characters in post
1 130
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
News
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Government & Public Sector
Summary
September 10, 18:05

⚡️
УЙЧИ ТУМАНИДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДА ВАҚТИНЧАЛИК УЗИЛИШЛАР БЎЛАДИ
Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг
11 сентябрь, жума куни
“Миллий электр тармоқлари” АЖ Наманган ҳудудий филиали ҳамда Уйчи туман электр таъминоти корхонасининг электр қурилмалари ва тармоқларини жорий таъмирлаш бўйича йиллик режасига асосан таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Хусусан, тумандаги
110/35/10 кВли “Охунбобоев” подстанцияси
дан Т-2 ШШ-2 10 кВ “Адиробод”, “Соҳибкор” ва Уйчи ПСТдаги 10 кВ “Марказ” ҳаво электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан
11 сентябрь куни соат 09:00 дан 18:00 га қадар
қуйидаги маҳаллалар ҳудудида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади:
▪️
Кесканёр;
▪️
Ҳуррият;
▪️
Боғ;
▪️
Пастгузар;
▪️
Гулзор.
Шунингдек, мазкур ҳудудлардаги
ижтимоий соҳа объектларида ҳам
электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.
Таъмирлаш ишлари электр тармоқларининг ишончлилиги ва барқарорлигини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Истеъмолчилардан келиб чиқадиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз. Тушунишингиз ва ҳамкорлигингиз учун раҳмат!
☎️
“Ишонч телефони”:
+998 69 226 17 55
+998 93 077 11 54
Уйчи туман электр таъминоти корхонаси
Sayt
|
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube

September 10, 18:01
Media unavailable
10
Show in Telegram

ШТАБ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Камбағалликни қисқартириш — бир кунлик ёки бир марталик ёрдам билан ҳал бўладиган масала эмас. Бу ҳар бир оилага кириб бориш, унинг имкониятларини аниқлаш ва доимий даромад манбасини яратишдан бошланади.
Уйчи туманида бу борадаги ишлар янги босқичга олиб чиқилмоқда. Камбағал оилалар билан манзилли ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, даромад топиш имкониятларини кенгайтириш ва мавжуд муаммоларни маҳалланинг ўзида ҳал этиш мақсадида ташкил этилган штаб фаолияти йўлга қўйилган.
Эътибор энди умумий рақамларга эмас,
ҳар бир маҳалла ва ҳар бир оиланинг аниқ натижасига
қаратилмоқда.
Кимгадир иш керак, кимдир касб ўрганиши, яна кимдир ўзини ўзи банд қилиши ёки кичик бизнесини йўлга қўйиши учун кўмакка муҳтож. Шу боис маҳаллаларда мавжуд имконият ва ресурслар қайта кўриб чиқилиб, аҳолига доимий даромад келтирадиган лойиҳаларни ишга тушириш, бандликни таъминлаш ва оилаларнинг иқтисодий имкониятларини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланмоқда.
Бугун халқ депутатлари туман Кенгаши раиси
Г. Ҳакимова
, Туман Кенгаши котибияти мудири
Н.Дедехановалар
туман штаби ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Жойларда амалга оширилаётган ишлар, аҳоли билан мулоқотлар ва камбағал оилаларни даромадли меҳнатга жалб этиш бўйича натижалар ўрганилди.
Мақсад битта —
ҳар бир оилани қўллаб-қувватлаш, ҳар бир инсонга имконият бериш ва уни барқарор даромад манбасига эга қилиш.
Зеро, камбағалликни қисқартиришнинг энг самарали йўли — инсонга тайёр ёрдам эмас,
мустақил даромад топиш имкониятини яратишдир.
Sayt
|
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube

September 10, 18:01
Media unavailable
4
2
Show in Telegram

#Доимий_комиссия_йиғилиши
ДЕПУТАТЛИК СЎРОВЛАРИ ИЖРОСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
.
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг навбатдаги
Доимий комиссия йиғилиши
бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибида депутатлар томонидан тегишли ташкилот ва муассасаларга юборилаётган
депутатлик сўровларини белгиланган муддатларда кўриб чиқиш, уларга ўз вақтида ва асосли жавоб бериш
масаласи муҳокама қилинди.
Йиғилишда депутатлик сўровларига белгиланган муддатларда жавоб бериш, уларда кўтарилган масалаларни амалда ҳал этиш ҳамда депутатлар ва аҳоли мурожаатларига масъулият билан ёндашиш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, айрим депутатлик сўровларига
муддатидан кечикиб жавоб берилганлиги
танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Хусусан,
Уйчи туман электр тармоқлари бўлими раҳбари
депутатлик сўровига белгиланган муддатдан кечикиб жавоб берганлиги юзасидан тушунтиришлар эшитилди.
Йиғилиш давомида масъул раҳбарларга депутатлик сўровларини белгиланган муддатларда кўриб чиқиш, уларда кўтарилган масалаларни сифатли ва ижобий ҳал этиш ҳамда берилган жавобларнинг асослилигини таъминлаш бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Депутатлик сўровлари — аҳоли муаммоларини ҳал этишда муҳим назорат воситаси. Уларнинг ижроси Кенгашнинг доимий назоратида.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring
❗️
📱
Telegram
📱
Facebook
📱
Instagram

September 10, 17:41
Media unavailable
3
Show in Telegram

Prezident Shavkat Mirziyoyev chiqindilarni termik qayta ishlash orqali elektr energiyasi ishlab chiqarish boʻyicha investitsiya loyihalari
taqdimoti
bilan tanishdi.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился
с презентацией
инвестиционных проектов по производству электроэнергии путем термической переработки отходов.
#Mirziyoyev
#taqdimot
#yashiliqtisodiyot
#energetika
Prezident.uz
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
X

September 10, 17:41
Media unavailable
4
Show in Telegram

Prezident Shavkat Mirziyoyev madaniy merosni asrab-avaylash, muzey ishini rivojlantirish va Oʻzbekiston madaniyatini xalqaro maydonda targʻib qilish boʻyicha amalga oshiriladigan ishlar yuzasidan
taqdimot
bilan tanishdi.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился
с презентацией
о дальнейшей работе по сохранению культурного наследия, развитию музейного дела и продвижению культуры Узбекистана на международной арене.
#Mirziyoyev
#taqdimot
#madaniyat
#meros
Prezident.uz
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
|
X

September 10, 17:39
Media unavailable
5
Show in Telegram

ЁШЛАРГА ИМКОНИЯТ — БАРҚАРОР КЕЛАЖАК САРИ
Ҳар бир ёшнинг орзуси бор. Кимдир яхши иш топиб, оиласига кўмаклашишни истайди. Кимдир қўлидаги ҳунарини даромад манбаига айлантиришни, яна кимдир янги касб эгаллаб, ўз йўлини топишни мақсад қилади. Муҳими, бу орзуларни рўёбга чиқариш учун имконият бўлса.
Уйчи туманида ёшларга ана шу имкониятларни яратиш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва даромадли меҳнат билан таъминлаш борасидаги ишлар маҳаллалар кесимида изчил давом этмоқда. Хусусан, Чўртук маҳалласида туман ҳокими ўринбосари
С.Аҳмадалиева
бошчилигида хонадонбай ўрганишлар олиб борилмоқда.
Хонадонларга кириб борилаётганда, аввало, ёшларнинг истак ва қизиқишлари сўралади.
Нимага қобилияти бор? Қайси касбга қизиқади? Ишлаш учун қандай шароит керак?
Ана шу саволларга жавоб топиш орқали ҳар бир ёш учун алоҳида йўналиш белгиланмоқда. Меҳнат қилиш истагида бўлган ёшларга ҳудуддаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилиб, уларни муносиб иш жойларига йўналтириш чоралари кўрилмоқда.
Касб эгаллашни истаганларга эса касб-ҳунар ўрганиш, ҳунармандчилик билан шуғулланиш ва тажрибали усталарга бириктирилиб, ҳунар сирларини пухта эгаллаш имкониятлари тушунтирилмоқда.
Чунки бугун ёшга берилган бир имконият — эртанги мустақил ҳаёт учун пойдевор.
Мақсад эса аниқ:
ҳар бир ёшнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, уни муносиб меҳнат билан таъминлаш ва ўз даромад манбаини шакллантиришига кўмаклашиш.
Зеро, ёшларга берилган имконият — келажакка киритилган энг муҳим сармоядир.
Sayt
|
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube

September 10, 17:26
Media unavailable
4
Show in Telegram

ОНА САЛОМАТЛИГИ — ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК МАРКАЗИДА
Уйчи туманида оналар ва хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш ҳамда тиббий муассасаларда яратилган шарт-шароитларни янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда туман ҳокими ўринбосари С.Аҳмадалиева, туман ички ишлар бўлими ходими Х.Жамолиддинова иштирокида туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги муассасаларда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Тиббиёт марказида даволанаётган оналар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, уларнинг тиббий хизматдан розилиги, яратилган шароитлар ва мавжуд эҳтиёжлари ўрганилди. Оналарнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, уларни қаноатлантириш бўйича масъулларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Оналарга зарур муолажаларни ўз вақтида кўрсатиш, дори-дармон таъминотини мунтазам назорат қилиш ҳамда туғруқхонадаги шароитларни янада яхшилаш масалаларига алоҳида урғу берилди.
Sayt
|
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube

September 10, 17:23
Media unavailable
10
Show in Telegram

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ — АМАЛИЙ НАТИЖА САРИ
Уйчи туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган туман штаби фаолияти йўлга қўйилди.
Бириктирилган вакиллар томонидан ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилалар билан манзилли ишлаш, ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда улар учун барқарор даромад манбаларини яратиш бўйича амалий ишлар қилинмоқда.
Штаб томонидан ҳар бир оиланинг мавжуд имконияти ва муаммоси ўрганилиб, уни ҳал этишнинг амалий чоралари белгилаб борилмоқда. Масъулларнинг ишлари мунтазам таҳлил қилиниб, натижадорлик асосий мезон сифатида қаралмоқда.
Бош мақсад — ҳар бир оилани даромадли қилиш, ишсизликни қисқартириш ва фуқароларнинг ўз меҳнати орқали фаровон ҳаёт кечириши учун имконият яратиш.
Sayt
|
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube

September 10, 17:00
Media unavailable
10
Show in Telegram

САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛМОҚДА
Уйчи туманида саноат ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирган корхоналар фаолиятини тиклаш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда ишлаб чиқариш кўрсаткичларини ошириш мақсадида мавжуд муаммо ва таклифлар жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Туманда замонавий технологиялар асосида фаолият юритаётган “Мега Текстил” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона саноат соҳасидаги етакчи корхоналардан бири ҳисобланади. Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар юқори сифати билан нафақат ички, балки хорижий бозорларда ҳам муносиб ўрин эгаллаб келмоқда. Айни пайтда Туркия, Хитой, Покистон ва Россия давлатларига маҳсулотлар экспорт қилиниб, экспорт географияси йил сайин кенгайиб бормоқда.
Ишчи гуруҳи аъзолари мазкур корхонада амалга оширилаётган ишлар, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда экспорт салоҳиятини янада ошириш бўйича келгусидаги режалар билан танишдилар.
Мулоқот давомида корхона фаолиятидаги мавжуд муаммо ва таклифлар жойида ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Sayt
|
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube

September 10, 16:55
Media unavailable
10
Show in Telegram

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШДА — ҲАР БИР ОИЛАГА МАНЗИЛЛИ ЁНДАШУВ
Камбағалликни қисқартириш — бу фақат рақамларни камайтириш эмас. Бу ҳар бир оилага кириб бориш, унинг муаммосини эшитиш ва энг муҳими — барқарор даромад топиши учун имконият яратиш демакдир.
Уйчи туманида бу борадаги ишлар изчил давом этмоқда. Ҳурматли Президентимиз томонидан 3 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар асосида туманда камбағал оилалар билан ишлашнинг
манзилли ва амалий тизими
йўлга қўйилмоқда.
Бугунги асосий вазифа — ҳар бир хонадоннинг ҳолатини алоҳида ўрганиш. Кимгадир иш керак. Кимдир касб ўрганиши зарур. Яна кимдир ўз тадбиркорлигини бошлаш учун молиявий кўмакка муҳтож. Демак, ҳар бир оиланинг ечими ҳам бир хил эмас.
Шу мақсадда туманда ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан хонадонбай ўрганишлар олиб борилиб, аҳолини даромадли меҳнатга жалб этиш, касбга ўқитиш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланмоқда.
Бугун республика ишчи гуруҳи аъзолари ҳам Уйчи туманида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида ўтказилган муҳокамада туман ҳокими
Музаффар Абдуллаев
масъул раҳбарлар ва штаб аъзоларига вазифалар белгилаб, ҳар бир оила билан индивидуал ишлаш, муаммонинг аниқ ечимини топиш ва натижага йўналтирилган ишларни кучайтириш бўйича топшириқлар берди.
Зеро,
бир оила — бир тақдир. Бир муаммо — бир ечим.
Камбағалликни қисқартиришда энг муҳим натижа — оилани бир марталик ёрдамга эмас,
доимий ва муносиб даромад манбасига олиб чиқиш
.
Уйчидаги ишлар ҳам айнан шу мақсадга қаратилган:
ёрдамдан — имкониятга, имкониятдан — даромадга, даромаддан — фаровон ҳаётга.
Sayt
|
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube