
UYCНI 24 |tuman hokimligi | Rasmiy kanal
#Қишлоқ_хўжалиги
ҒАЛЛАЗОРЛАРДА ЎРИМ-ЙИҒИМ ҚИЗҒИН
Уйчи туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида мавсумий ишлар уюшқоқлик билан давом этмоқда. Фермер хўжаликларида ғалла ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Туман ҳокими
Музаффар Абдуллаев
ҳудудларда бўлиб, ғалла ўрим-йиғимининг бориши, жалб этилган техникаларнинг самарадорлиги билан танишди.
Ўрганиш давомида масъулларга ғалла ҳосилини қисқа муддатларда ва сифатли йиғиштириб олиш, мавжуд техника ва ресурслардан унумли фойдаланиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Sayt
|
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
YouTube
Наманган вилояти
Уйчи тумани Боғкўча маҳалласида жойлашган 31-оилавий поликлиника фаолияти ўрганилди.
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати
Т.Исматиллаев
бошчилигида Уйчи тумани Боғкўча маҳалласида жойлашган 31-оилавий поликлиника фаолияти ўрганилди.
Мониторинг жараёнида муассасанинг аҳолига кўрсатаётган тиббий хизмат сифати, фуқароларга яратилган шароитлар, шифокорлар ва тиббиёт ходимлари билан таъминланганлик даражаси, мавжуд тиббий жиҳозларнинг ҳолати ҳамда улардан самарали фойдаланилиши ҳолати атрофлича кўздан кечирилди. Шунингдек, беморларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг самарадорлиги, навбатлар тартиби, профилактик тиббий кўриклар ташкил этилиши ҳамда аҳолининг тиббий хизматлардан қониқиш даражаси юзасидан ҳам ўрганишлар олиб борилди.
Жараён давомида масъуллар билан суҳбатлар ўтказилиб, бирламчи тиббий ёрдам тизимини янада такомиллаштириш, аҳолига тезкор, сифатли ва қулай тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш, шунингдек, мавжуд муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Ўрганиш якунига кўра аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тиббиёт муассасаси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда поликлиника фаолиятини янада самарали ташкил этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
📱
Telegram
|
📱
Facebook
|
📱
Instagram
|
📱
YouTube
#OGOHLANTIRISH
!
Cho‘milish taqiqlangan hududlarda suvga tushish qat’iyan man etiladi!
Bir lahzalik ehtiyotsizlik og‘ir oqibatlarga olib kelishi mumkin. O‘zingiz va yaqinlaringiz hayotini xavf ostiga qo‘ymang!
Belgilangan qoidalarga amal qiling.
Faqat ruxsat etilgan joylarda cho‘miling.
Hayot qadrli — xavfsizlikni unutmang!
Namangan viloyati FVB Axborot xizmati.
#chellendj
#Milliy_libos_g
'ururimiz_kitob_kelajagimiz
👉
@Press_Secretary_Uychi
ГЎЗАЛЛИК ВА САНЪАТ БАЙРАМИ
📚
Гуллар ифорига уйқаш нафосат: 39-мактаб раққосалари байрам кўркига кўрк қўшмоқда
Айниқса, фестиваль доирасида Уйчи туманидаги 39-мактабнинг иқтидорли раққоса қизлари томонидан намойиш этилаётган байрамона чиқишлар барчанинг диққат марказида бўлмоқда.
Рақслардаги жозиба. Уларнинг ҳар бир ҳаракатида ўзбекона нафосат, ҳаё ва миллий қадриятларимизга бўлган чексиз ҳурмат сезилиб туради.
Рақслардаги гуллар рақси. Жажжи ва ёш раққосалар ижро этаётган шўх ва мафтункор рақслар гўёки очилаётган гулларнинг тебранишини эслатади. Кўп йиллик машқлар ва устозларнинг заҳматли меҳнати натижаси бўлган бу чиқишлар мактабда санъатга, маданиятга берилаётган юксак эътиборнинг яққол намунасидир.
Дарҳақиқат, Намангандаги Халқаро гуллар фестивали шунчаки ўсимликлар кўргазмаси эмас, бу — иқтидорлар намойиши, гўзаллик ва санъат байрамидир. Бу байрамда ўз истеъдоди билан порлаётган 39-мактабнинг раққоса қизларига кейинги ижодий фаолиятларида зафарлар тилаймиз.
👉
@Press_Secretary_Uychi
Уйчи туманида оталиққа олинган ёшлар билан ўтказилган учрашувдан.
👉
@Press_Secretary_Uychi
Uychi tumani MMTB tasarrufidagi 23-DMTT 2-tayyorlov guruhida "Milliylik kuni" munosabati bilan ma'naviy-ma'rifiy faoliyatlar tashkil etildi.
👉
@Press_Secretary_Uychi
🌾
ОЛТИН ДАЛАЛАРДА БАРАКА НАФАСИ
Уйчи туманидаги “Зарбол Навоий” ММТП ҳудудида жойлашган “Илҳомжон Икромжон” фермер хўжалигида ғалла ўрим-йиғими қизғин паллага кирган.
Фермер хўжалигининг 46 гектар майдонида парваришланган буғдойзорларда бугунги кунда 2-ўрим отряди самарали меҳнат қилмоқда. Мавсум якунида ҳар гектардан ўртача 75 центнердан ҳосил олиш режалаштирилган.
Бугун далада ҳар бир комбайн ҳаракати, ҳар бир ўрилган бошоқ келгуси бараканинг мустаҳкам пойдеворидир. Олтин бошоқлар хирмон сари йўл олар экан, меҳнаткаш деҳқонларнинг эзгу орзу ва умидлари ҳам рўёбга чиқмоқда.
🌾
Ғалла — юртимиз дастурхонининг файзи, халқимиз фаровонлигининг муҳим таянчидир. Шу боис ўрим-йиғим жараёнларида ҳар бир донни асраб-авайлаб йиғиб олиш, ҳосилни нест-нобуд қилмасдан хирмонга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Меҳнатсевар деҳқонларимизга куч-қувват ва омад, хирмонларимизга эса барака ва мўл ҳосил тилаймиз!
#Ғалла2026
#ЎримЙиғим
#УйчиТумани
#ФермерХўжалиги
#МўлҲосил
#ҚишлоқХўжалиги
🌾
🌾
🌾
ОЛҒА, ЎЗБЕКИСТОН!
ОЛҒА, "ОҚ БЎРИЛАР
"!
—————————
OLGʻA, OʻZBEKISTON!
OLGʻA, "OQ BOʻRILAR"!
Sayt
|
Telegram
|
Instagram
|
Facebook
|
Twitter
|
YouTube
https://uza.uz/uz/posts/ravon-yollar-manzilga-eltar_869880