
Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи
«Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд» — Ҳиндистоннинг Рампур Раза кутубхонаси коллекциясида сақланаётган сўфий шайхлар, авлиёлар ва уларнинг маънавий силсиласига бағишланган қўлёзмадан олинган миниатюра. XV–XIX асрларга мансуб деб тахмин қилинади.
Бундан 320 йил муқаддам, 1706 йил 6 апрелда Бухоро хони Убайдуллахон II Усмонли салтанати ҳукмдори Султон Аҳмад III номига тарихий мактуб йўллаган. Туркий тилда битилган ушбу ҳужжат бугун Туркиянинг Усмонли архивида сақланмоқда. Мактубнинг асосий мақсади Убайдуллахоннинг Бухоро тахтига ўтирганини расман маълум қилиш, Султон Аҳмад III ни ҳукмдорликка келгани билан табриклаш ҳамда икки салтанат ўртасидаги дўстлик ва дипломатик муносабатларни мустаҳкамлашдан иборат эди. Эътиборлиси, мактуб эски ўзбек тилидан кўра усмонли туркчасига яқин лаҳжада битилган. Афтидан мактуб Усмонийлар салтанатида узоқ яшаган ёки бевосита ушбу салтанатдан келган мирзо томонидан битилган: Мактубда шундай сатрлар мавжуд: «Ҳар нереда олурлар иса, бир-бирий-ла мувофиқ ўлуб, мобайнларинда дўстлук ва ошинолиқ қапусу очилсун».
Бухоро амирлиги Бош вазири Остонақул Қушбегининг Тошкентдаги касб-ҳунар билим юртига ташрифи, 1898 йил.
1705 йилда Амстердамда нашр этилган голланд сайёҳи ва олими Николаас Витсеннинг «Шимолий ва Шарқий Тартария» асарида Исфаҳонда яшаган ўзбек эркак ва аёлнинг ҳаётдан олинган тасвири келтирилган. 1692 йилда илк бор нашр этилган мазкур асардаги ушбу тарихий гравюра XVII аср охиридаёқ ўзбекларнинг қиёфаси ва кийиниш маданияти Европада акс эттирилганидан далолат беради.
Аруз вазнини мусулмон Шарқи адабиёти учун хос шеърият тизими сифатида биламиз. Ғарб, ҳатто рус шеъриятида ҳам аруз вазнида шеър битиш мумкинлигини тасаввур қилолмаймиз. Татар маърифатпарвари Абдулла Тўқай ижодида аруз вазнида, рамал баҳридаги русча мисралар учрайди:
Энг очиқ қатъий жавоб шу, сўз тугал бу босмада:
Если лучше вам, туда сами пожалте, госпада!
Британиялик археолог Ҳерберт Уэлл Бландел томонидан топилган бу миххат битиклари милоддан аввалги 3200-1800 йилларда ҳукмронлик қилган Шумер подшоҳлиги даврига мансуб бўлиб, унда муқаддас китобларда зикр этилган Нуҳ (а.с.) тўфони ҳақида маълумот берилган. Матн “Тўфон Ер юзини эгаллади, шундан сўнг подшоҳлик иккинчи марта осмондан Ерга туширилди” деган сўзлар билан бошланади. Мазкур обидада Шумер подшоҳлари номлари ҳам санаб ўтилган. Ушбу нодир топилма айни пайтда Оксфорд шаҳридаги Эшмолиан музейида сақланади.
Сирдарё устида Хўжандда қурилган кўприк 1874 йил 4 май куни очилган экан...