
Tasavvuf.uz
Таваккул қилиб:
"Раббим мен билан биргадир,
Албатта, У бир чора юборади",
десанг, айнан ўшанда денгизлар сенинг олдинда йўлга айланади.
Муҳйиддин Ибн Арабий Қуддиса Сирруҳу.
t.me/uztasavvuf
На юксак мақомлар керак! На султонлик, на молу мулк, на шуҳрату на улуғлик! Буларнинг ҳеч бирига қарамадим! Чунки Сенинг муҳаббатинг ҳамма нарсадан олийдир, ё Севгилим!
Мавлоно Румий
t.me/uztasavvuf
Аллоҳнинг раҳмати ва муҳаббати сендан бир қадам олдинда. Агар сен қадам қўймасанг ҳам, У сени ўз тарафига тортади.
Ҳазрати Имоми Раббоний
t.me/uztasavvuf
Дунё сени хизматкор қилиб олишига йўл қўйма, акс ҳолда у сени хор қилади. Сен дунёни хизматкор қил, токи у сени Оллоҳга яқинлаштирсин.
Кимнинг ғам-ташвиши ягона Оллоҳнинг ризоси бўлса, Оллоҳ унинг барча дунёвий ғамларига кифоя қилади. Кимнинг ташвиши ҳар ёққа сочилган, дунё илинжида бўлса, у ҳеч қачон тўла бахтни топмайди.
Абу Али Сақафий
t.me/uztasavvuf
#ҳайрли_тонг
Ассалому алайкум. Тонгингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин.
" Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ, ( барча нарсалардан) улуғроқдир".
(Анкабут сураси, 45 - оят.)
Бугун Ҳижрий 1448 йил 30 - Рабиъул аввал. Милодий 2026 йил 12 - сентябрь шанба.
t.me/uztasavvuf
#Жумъа_муборак
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ЖУМЪА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.
Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жумъа тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар
гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади”
(Имом Абу Довуд ривояти).
t.me/uztasavvuf
Жумъа кунингиз муборак бўлсин.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Мархамати кенг ва рахмати чексиз Аллоҳ исми билан. Аллоҳ таолога сўнгсиз ҳамду сано, жаноб Росулуллоҳга чексиз салоту салом бўлсин.
Ҳазрати Абу Ҳурайрадан(розияллоху анху) ривоят қилинди; жаноб Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Қуёши чиққан энг яхши кун жумъа кунидир. ОДАМ ( алайҳиссалом) ул кунда яратилди,ул кунда жаннатга киритилди ва ул кунда жаннатдан чиқарилди. Соат ( қиёмат ) ҳам фақат жумъа кунида қоим бўлур". ( Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Абу Довуд , Имом Насоий ривоятлари. Сунани Термизий, 488- ҳадис.)
Ҳазрати Лубоба ибн Абдул- Мунзир ал-Ансорийдан( розияллоҳу анҳу) ривоят қилинди; жаноб Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Жумъа куни кунларнинг улуғидир ва Аллоҳ ҳузурида энг ҳурматлисидир. У Аллоҳ наздида қурбон ҳайити кунидан ва рамазон ҳайити кунидан ҳам улуғроқдир.
Унда ушбу беш ҳислат бордир:
1) Аллоҳ Одамни ( алайҳиссалом) у кунда яратди;
2) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) ер юзига у кунда туширди;
3) Аллоҳ Одамни (алайҳиссалом) у кунда вафот эттирди:
4) у кунда шундай бир он борки, банда ҳаром бир нарсани сўрамаслик шарти билан, Аллоҳдан нимани сўраса, Аллоҳ албатта ато қилади.
5) Киёмат у кунда қоим бўлади. Юксак мақомли ( муқарраб) фаришталар, осмон, ер, шамоллар, тоғлар ва денгиз жумъа куни ( ҳайбати) дан қўрқиб турадилар.
(Имом Ибн Можа " иқома,79,р. 1084.)
t.me/uztasavvuf
Жумъа суннатлари.
1) Мушк суриш
2 ) ғусл қилиш.
3) дуо қилиш.
4 ) саловат айтиш.
5) тирноқ олиш.
6) мисвок ишлатиш.
7) " каҳф" сурасини ўқиш.
8) тоза кийим кийиш.
Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: " Худди котиб қулоғига қалам қистириб оладиганидек, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам қулоқларига мисвок қистириб олар эдилар" ( Байҳақий" Ас- сунанул-кубро" да ривоят қилган).
t.me/uztasavvuf
#ҳайрли_тонг
Ассалому алайкум. Тонгингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин.
" Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ, ( барча нарсалардан) улуғроқдир".
(Анкабут сураси, 45 - оят.)
Бугун Ҳижрий 1448 йил 29 - Рабиъул аввал. Милодий 2026 йил 11 - сентябрь жума.
t.me/uztasavvuf
Бир киши борки, умр бўйи масжиддан чиқмайди, лекин қалбида "одамлар мени тақводор десин" деган ният бўлса, унинг амали чанг каби учиб кетади.
Яна бир киши борки, куни билан бозорда меҳнат қилади, лекин ҳар бир ишида Оллоҳни эслайди, ҳеч кимга хиёнат қилмайди ва бировнинг ҳаққидан қўрқади, мана шу одам ҳақиқий обиддир.
Саййид Амир Кулол
t.me/uztasavvuf