
Tasavvuf.uz
Кўйингда менга насиҳату панд не керак,
Ишқ заҳрини тотдим, етар, қанд не керак.
Эл дейди - ''Оёғига уринглар занжир'',
Телба дил бўлса, оёқ учун банд не керак.
Мавлоно Румий
t.me/uztasavvuf
Алишер Навоийнинг ушбу сўзлари тасаввуф таълимотидаги ваҳдатул вужуд (яккахудолик) ёки ваҳдатул шуҳуд (яккахабар) қарашларига яқин. Тасаввуфга кўра, тавҳиднинг энг юксак даражасига етган киши Аллоҳга шу қадар яқинлашадики, у билан ўртасидаги чегаралар йўқолади, яъни “мен“ ва “сен“ тушунчалари қолмайди.
Бу фикр Ибн Арабий, Жалолиддин Румий ва Баҳовуддин Нақшбанд каби тасаввуф шайхлари таълимотида ҳам учрайди. Уларнинг қарашича, инсон ўз нафсидан халос бўлиб, бутун борлиғини Аллоҳга бағишласа, у фақат Аллоҳнинг иродасига бўйсунган ҳолда яшайди.
Бу сўз инсоннинг ҳақиқий тавҳид босқичига етганида, ўз “мен“лигини унутиб, бутун вужуди билан Аллоҳнинг иродасига берилишини англатади.
t.me/uztasavvuf
Қалбинг ва Роббинг ўртасида ҳеч ким бўлмасин. Агар бир инсондан бирор нарса умид қилсанг, Оллоҳ сени ўша инсонга топшириб қўяди ва сен унинг эшигида хор бўласан.
Агар фақат Оллоҳдан сўрасанг, У сени ҳеч кимга муҳтож қилмайди ва бутун дунёни сенинг хизматингга бўйин эгдиради. Одамларнинг қўлидаги нарсага кўз тикма, чунки улар ҳам худди сен каби муҳтож ва ожиздирлар.
Абдулқодир Жийлоний
t.me/uztasavvuf
#ҳайрли_тонг
Ассалому алайкум. Тонгингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин.
" Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ, ( барча нарсалардан) улуғроқдир".
(Анкабут сураси, 45 - оят.)
Бугун Ҳижрий 1448 йил 1 - Муҳаррам. Милодий 2026 йил 16 - июнь сешанба.
t.me/uztasavvuf
Агар бу тариқати Нақшбандияга одамлар кириб, Аллоҳни топа олмаса, авлиё бўла олмаса, валлоҳи одобга риоя қилмагани учун топа олмайди.
Бизнинг эшигимизга кириб, Аллоҳни топа олмаслик мумкин эмас.
Баҳоуддин НАҚШБАНД қуддиса сирруху.
t.me/uztasavvuf
Аллоҳ таоло айтади:
لَئِن شَكَرۡتُمۡ لَأَزِيدَنَّكُمۡۖ
«Қасамки, агар сизлар (Менинг берган неъматларимга) шукр қилсангизлар, албатта (уларни янада) зиёда қилурман», (Иброҳим: 7).
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Шукр қалбнинг ҳузу ва тавзеъси, тилнинг ҳамду сано ва эътирофи ҳамда аъзоларнинг тоат ва бўсуниши билан бўлади».
"Мадоржиус соликин", 2/246
t.me/uztasavvuf
#ҳайрли_тонг
Ассалому алайкум. Тонгингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин.
" Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ, ( барча нарсалардан) улуғроқдир".
(Анкабут сураси, 45 - оят.)
Бугун Ҳижрий 1447 йил 28 - Зулҳижжа. Милодий 2026 йил 15 - июнь душанба.
t.me/uztasavvuf
Қалбинг билан Аллоҳга юзлан.
Унинг раҳматига маҳкам ёпиш.
Токи қалбингдан дунё ташвишлари чиқиб кетсин.
У ҳамма нарсага қодир, ҳамма нарсани билади.
Ҳамма нарса Унинг қудратида.
Унинг эшигига ёпиш ва ўзингни Ундан бошқа ҳар қандай нарсадан тозалашини, қалбингни имон билан ва Унинг маърифати билан тўлдиришини сўра...
Шайх Абдулқодир Жийлоний Қуддиса Сирруҳу
t.me/uztasavvuf
#насихат
Молики Динор шундай дедилар: «Дунёни деб қанча маҳзун бўлсанг, қалбингдан ўшанча охират ғами чиқиб кетади. Охиратни деб қанча маҳзун бўлсанг, қалбингдан ўшанча дунё ғами чиқиб кетади».
t.me/uztasavvuf
#лаҳзалар
Тасаввуфда талаб қилинадиган энг муҳим сифатлардан бири — муриднинг ўзини эътироф этишдан йироқ бўлиши, бошқалар назарида, ҳурмат-эътиборида бўлишига майл билдирмаслигидир. Шу маънода, улуғ фақиҳ Бишр ибн Ҳорис шундай деганлар: «Кишилар уни билиши, танишини ёқтирадиган киши охират ҳаловатини топа олмайди».
t.me/uztasavvuf