
Xattob_Uz🌙
Аёл овози.
Маълумки, аёл овози (аёлнинг ўзи каби) эркаклар учун табиий жозибага эга. Агар аёл номаҳрам эркак билан гаплашиши керак бўлса, у юмшоқ ёки жозибали овозда гапирмаслиги керак.
Аллоҳ таоло айтган:
"Эй Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан биронтаси каби эмассиз. Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг.." [33:32].
Жозибали овозда гапирмасликнинг сабаби, оятнинг қуйидаги қисмида келтирилган:
"... қалбида касали бор бўлган тама қилиб юрмасин. Гапирганда яхши гапни гапиринглар" [32:33].
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, аёл овози эркакнинг ҳис туйғуларини уйғотиши мумкин. Шундай экан заруратдан ташқари гаплардан тийилмоғи лозим. Аёл овози зарурат бўлмаса, аврат сифатида сақланиши керак. Бироқ, агар зарур бўлса ва фитнага сабаб бўлмаса, овозини майин қилмасдан зарурат миқдорида гапиришида аёлнинг овози аврат ҳисобланмайди.
https://t.me/Xattob_Uz
Қуръон
📖
Қуръон
инсонда тавфиқ, ҳидоят ва басиратни зиёда қилади. Шунинг учун Қуръон аҳли сўзлаганда, уларнинг сўзларида нур, барака ва таъсирни топасиз.
🟢
Изоҳ:
"Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва солиҳ амалларни қилувчи мўминларга хушхабарини берурки, албатта, ўшаларга улуғ ажр бордир"
, Исро сураси, 9-оят.
🟢
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ:
«Қуръонни ўқиш ва у ҳақида тадаббур қилиш инсоннинг фаҳмини кенгайтиради, қалбини поклайди ва тилини тўғрилайди",
деди.
https://t.me/Xattob_Uz
ПУЛ АСЛИДА РОҲАТ ЭМАС
Пул, бойлик аслида роҳатга сабаб нарса эмас. Пулнинг ўзи инсонга ором бера олмайди. Пул бўлсаю, лекин унда барака бўлмаса, роҳатга эмас, аксинча, азобга сабаб бўлади. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат асносида: “Эй Аллоҳим! Гуноҳимни кечир, ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер”, деб дуо қилганлар. (Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривояти)
Эътибор қилинг, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ризқнинг кўп бўлишини сўрамадилар. Балки, “эй Аллоҳим! Менинг ризқимга барака ато қил”, дедилар.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
https://t.me/Xattob_Uz
Ота насиҳати
Шайх Шинқитий ўғлига деди:
🔹
«Уламолар билан ақлингга кўра, амирлар билан илмингга кўра суҳбатдош бўл;
🔹
Дўстларинг билан одобинг билан;
🔹
оиланг билан эса меҳринг билан;
🔹
аҳмоқлар билан ҳилмингга кўра ҳамсуҳбат бўлгин;
🔹
Роббинг билан зикринг ила ҳамсуҳбат бўл;
🔹
нафсинг билан бўлса насиҳатинг ила суҳбатдош бўл.
Гарчи меҳрибонлигинг учун ер юзида сени тақдирлайдиган, қадрлайдиган ҳеч ким бўлмаса хафа бўлма. Билгинки, самоларда сени муборакбод этувчилар бор.
Ҳаётимиз худди гуллар кабидир. Гўзаллиги, чиройи билан бизни бахтиёр этса, тиканлари билан баъзан аламлантиради».
https://t.me/Xattob_Uz
•
Ёлғиз қолганингда танҳо эмаслигингни бил!
• Хаста бўлсанг давоси борлигини бил!
• Ҳеч нарсанинг эгаси эмасман дема,
• Омонатдор эканлигингни бил!
Ҳазрати Шамс Табризий қуддиса сирруҳу
https://t.me/Xattob_Uz
#Muslim_podcast_5_son
📱
🗣
FATVO
SOʼRASH OSON, LEKIN FATVO BERISH...
⚡️
📢
Barchasi ushbu koʼrsatuvda aniq dalillar va salaf ulamolarning soʼzlari bilan bayon etilgan.
✅
Ekspert:
Hikmatulloh domla Toshtemirov
– Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi
🎙
Boshlovchi:
Oʼtkir Sobirov
– Oʼzbekiston musulmonlari idorasi bosh mutaxassisi
📱
🗣
Podkastimizning bu sonida quyidagi savollarga javob berilgan:
1.
FATVO SOʼRASH OSON, LEKIN FATVO BERISH...
⚡️
2.
FATVO SO‘ZINING ISLOMDAGI MOHIYATI QANDAY
❓
3.
ISLOM TАRIXIDА BIRINCHI FATVO BERGAN INSON KIM EDI
❓
4.
KIMLAR FATVO BERISHGA HAQLI
❓
5.
FATVO HAQIDA QURʼON VA SUNNATDA MISOLLAR KELGANMI
❓
6.
SАHOBАLАR FАTVO BERISHDА QАNCHАLIK EHTIYOTKOR BOʼLISHGАN
❓
7.
ILMSIZ FАTVO BERISH QАNDAY OQIBATLARGA OLIB KELADI
❓
8.
DINIY BILIMGA EGA BO‘LMAGAN ODAM DIN HAQIDA O‘ZICHA HUKM CHIQARISHI JOIZMI
❓
9.
FATVO BERISHDA FIQHNI YAXSHI BILISH ETARLIMI YOKI BOSHQA SHARTLAR HAM TOPILISHI KERAKMI
❓
10.
BEMAZHABLARNING NOTO‘G‘RI FATVOLARI QANCHALIK XATARLI
❓
11.
NOTO‘G‘RI FATVOLAR QANDAY IXTILOFLARNI KELTIRIB CHIQARADI
❓
12.
ASOSSIZ FATVOLARNI QANDAY AJRATIB OLISH MUMKIN
❓
13.
BUGUN KIMGA ERGASHISH ZARUR
❓
🎞
Toʼliq
👉
FULL HD:
https
://www.youtube.com/watch?v=QMpmgiM2HhQ
📝
Mazkur podkast
Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺
Telegram
|
🛍
Instagram
|
🤪
Facebook
|
😍
YouTube
📲
Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Ибрат
Шайтон беш нарса боис шақий (Дўзахий) бўлди:
- Хатосини тан олмади;
- Пушаймон бўлмади;
- Нафсини койимади;
- Тавбага ёндошмади;
- Аллоҳнинг раҳматидан умид узди.
Одам Алайҳиссалом эса беш хислати туфайли саид (Жаннатий) бўлди:
- Хатосини тан олди;
- Пушаймон бўлди;
- Нафсини койиди;
- Дарҳол тавба қилди;
- Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч умид узмади.
https://t.me/Xattob_Uz
Қуръони Каримда 114 та сура бор. Улар 2 га бўлинади яъни Маккада ва Мадинада нозил бўлганларга.
1 Фотиҳа сураси 7 оят Маккада
2 Бақоро сураси 286 оят Мадинада
3 Али имрон сураси 200 оят Мадинада
4 Нисо сураси 176 оят Мадинада
5 Маида сураси 120 оят Мадинада
6 Аньом сураси 165 оят Маккада
7 Аьроф сураси 206 оят Маккада
8 Анфал сураси 75 оят Мадинада
9 Тавба сураси 129 оят Мадинада
10 Юнус сураси 109 оят Маккада
11 Ҳуд сураси 123 оят Маккада
12 Юсуф сураси 111 оят Маккада
13 Род сураси 43 оят Маккада
14 Иброҳим сураси 52 оят Маккада
15 Ҳижр сураси 99 оят Маккада
16 Наҳл сураси 128 оят Маккада
17 Исро сураси 111 оят Маккада
18 Каҳф сураси 110 оят Маккада
19 Марям сураси 98 оят Маккада
20 Тоҳа сураси 135 оят Маккада
21 Анбиё сураси 112 оят Маккада
22 Ҳаж сураси 78 оят Мадинада
23 Муьминун сураси 118 оят Маккада
24 Нур сураси 64 оят Мадинада
25 Фурқон сураси 77 оят Маккада
26 Шуьаро сураси 227 оят Маккада
27 Намл сураси 93 оят Маккада
28 Қосос сураси 88 оят Маккада
29 Анкабут сураси 69 оят Маккада
30 Рум сураси 60 оят Маккада
31 Луқмон сураси 34 оят Маккада
32 Сажда сураси 30 оят Маккада
33 Аҳзоб сураси 73 оят Мадинада
34 Саба сураси 54 оят Маккада
35 Фатир сураси 45 оят Маккада
36 Ёсин сураси 83 оят Маккада
37 Ас- Соффат сураси 182 оят Маккада
38 Сод сураси 88 оят Маккада
39 Зумар сураси 75 оят Маккада
40 Ғофир сураси 85 оят Маккада
41 Фуссилат сураси 54 оят Маккадқ
42 Шуро сураси 53 оят Маккада
43 Зуҳруф сураси 89 оят Маккада
44 Дуҳон сураси 59 оят Маккада
45 Жасия сураси 37 оят Маккада
46 Аҳқоф сураси 35 оят Маккада
47 Муҳаммад сураси 38 оят Мадинада
48 Фатҳ сураси 29 оят Мадинада
49 Ҳужурот сураси 18 оят Мадинада
50 Қоф сураси 45 оят Маккада
51 Зарият сураси 60 оят Маккада
52 Тур сураси 49 оят Маккада
53 Нажм сураси 62 оят Маккада
54 Қомар сураси 55 оят Маккада
55 Раҳмон сураси 78 оят Маккада
56 Воқеа сураси 96 оят Маккада
57 Ҳадид сураси 29 оят Мадинада
58 Мужадала сураси 22 оят Мадинада
59 Ҳашр сураси 24 оят Мадинада
60 Мумтаҳина сураси 13 оят Мадинада
61 Соф сураси 14 оят Мадинада
62 Жума сураси 11 оят Мадинада
63 Мунафиқун сураси 11 оят Мадинада
64 Тағобун сураси 18 оят Мадинада
65 Талоқ сураси 12 оят Мадинада
66 Таҳрим сураси 12 оят Мадинада
67 Мулк сураси 30 оят Маккада
68 Қалам сураси 52 оят Маккада
69 Ҳааққоҳ сураси 52 оят Маккада
70 Маориж сураси 44 оят Маккада
71 Нуҳ сураси 28 оят Маккада
72 Жин сураси 28 оят Маккада
73 Музаммил сураси 20 оят Маккада
74 Муддасир сураси 56 оят Маккада
75 Қиёмат сураси 40 оят Маккада
76 Инсон сураси 31 оят Маккада
77 Мурсалат сураси 50 оят Маккада
78 Наба сураси 40 оят Маккада
79 Назиат сураси 46 оят Маккада
80 Абаса сураси 42 оят Маккада
81 Таквир сураси 29 оят Маккада
82 Инфитар сураси 19 оят Маккада
83 Мутаффифун сураси 36 оят Маккада
84 Иншиқоқ сураси 25 оят Маккада
85 Буруж сураси 22 оят Маккада
86 Ториқ сураси 17 оят Маккада
87 Алаа сураси 19 оят Маккада
88 Ғошия сураси 26 оят Маккада
89 Фажр сураси 30 оят Маккада
90 Балад сураси 20 оят Маккада
91 Шамс сураси 15 оят Маккада
92 Лайл сураси 21 оят Маккада
93 Зуҳо сураси 11 оят Маккада
94 Шарҳ сураси 8 оят Маккада
95 Тийн сураси 8 оят Маккада
96 Алақ сураси 19 оят Маккада
97 Қадр сураси 5 оят Мадинада
98 Баййина сураси 8 оят Маккада
99 Залзала сураси 8 оят Маккада
100 Адият сураси 11 оят Маккада
101 Қориа сураси 11 оят Маккада
102 Такассур сураси 8 оят Маккада
103 Аср сураси 3 оят Маккада
104 Ҳумаза сураси 9 оят Маккада
105 Фил сураси 5 оят Маккада
106 Қурайш сураси 4 оят Маккада
107 Мауун сураси 7 оят Маккада
108 Кавсар сураси 3 оят Маккада
119 Кафирун сураси 6 оят Маккада
110 Наср сураси 3 оят Маккада
111 Масад сураси 5 оят Маккада
112 Иҳлос сураси 4 оят Маккада
113 Фалақ сураси 5 оят Маккада
114 Нас сураси 6 оят Маккада.
Аллоҳим барчаларимизни Ўзи рози бўладиган қори ва қориялардан қилсин. Амийн.
https://t.me/Xattob_Uz
Аксар одамларимизнинг ҳаётдаги энг асосий приоритетлари:
• уй қуриш;
• машина олиш;
• тўй қилиш;
• умрага бориш.
Аксар одамларимизнинг диний ақийдаси:
• жумага бориш;
• рамазонда рўза тутиш;
• Ҳайит намозига бориш;
• Қуръонни азиз деб билиб, баланд ва ҳеч ким тегмайдиган жойга ўраб қўйиш.
Аксар одамларимизнинг одатлари:
• бировнинг хаққини беришга мутлақо шошилмаслик;
• ёлғонни кўп ва хотиржам ҳолда гапириш;
• жанжаллашсаям, ҳазиллашсаям, телефонда ҳам, фарзандининг олдида ҳам сўкиниб гаплашиш;
• ўз уйидан бошқа исталган жойга ахлат ташлаш;
• бировлар учун ўта муҳим, лекин ўзи учун фойдасиз ишларга қиё боқмаслик;
• фарзанди билан жиддий мавзуларда гаплашмаслик;
• китоб ўқимаслик;
• телефонида асосан тралливали олди-қочди нарсалар кўриб ўтириш;
• сохтамулозамат, бошқалар учун ўзини бекамукўст ва ақлли қилиб кўрсатишга максимал даражада ҳаракат қилиш...
• ҳаётда қиладиган қарийб 70% юмушини - атрофидаги одамлар, дўсту-душман нима деб ўйлашини назарда тутган ҳолда амалга ошириш...
https://t.me/Xattob_Uz
✨
ҚУРЪОН
✨
– Жаброил алайҳиссалом Қуръонни олиб тушгани учун фаришталарнинг афзали бўлди.
✨
– Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлгани учун у зот халойиқнинг саййиди бўлдилар.
✨
– Қуръон Муҳаммад умматига нозил бўлгани учун Муҳаммад уммати энг яхши уммат бўлди.
✨
– Қуръон Рамазон ойида нозил бўлгани учун Рамазон ойи энг яхши ой бўлди.
✨
– Қуръон Қадр кечаси нозил бўлгани учун Қадр кечаси энг яхши кеча бўлди.
☝️
Энди шу Қуръон қалбимизга нозил бўлса нималар бўлишини бир ўйлаб кўринг…
https://t.me/Xattob_Uz