
Xattob_Uz🌙
✅
✅
✅
✅
✅
📆
11.09 дан — 18.09 гача
📱
Телефон учун обойлар.
🤲
Тайёрлаб берганларни
дуо қилиб қўясизлар.
⏩
Яқинларга ҳам юборинг!
Ⓜ️
aнбaa
➤
https://t.me/Xattob_Uz
Икки неъмат борки кўрмаймиз аммо хис қиламиз.
🪴
Тинчлик ва саломатлик.
Хотиржам уйғонганимиз учун,
Ҳар бир нафасимиз учун,
Жон жигар, ёру биродар, қўни қўшниларимизни саломат кўрганимиз учун бехисоб шукyр.
Раббим, бизларни шу қувончлардан айирма...
Жамики ҳаста - беморга шифо ато эт Раббим...
🪴
Элимиз, оиламиз, севганларимиз доимо тинч ва омон бўлсинлар.
Бизларга уларнинг ғамини кўрсатма...
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!
☀️
Хайрли тонг!
🌸
Умримизнинг яна бир гўзал саҳифасини очиб берган Раббимизга ҳамдлар бўлсин, Алҳамдулиллаҳ!
Бугунги кунингиз хайрли ниятлар, ҳалол ризқ ва қалб хотиржамлигига тўла бўлсин.
Кун ҳикмати:
«Амалларнинг гўзаллиги ниятнинг софлигига боғлиқдир. Ниятингизни гўзал қилинг, шунда ҳаётингиз ҳам гўзаллашади».
Тилимизни тўғри сўзга, қалбимизни самимиятга ошно қилайлик!
✨
Кунимиз файзли ва баракали ўтсин!
ЗИКРНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА
—Зикр Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган, қалбни тирилтирадиган ва инсон руҳини поклайдиган улуғ ибодатлардан биридир. Қуръони Каримда ва ҳадиси шарифларда зикрнинг фазилати жуда кўп таъкидланган. Зикр — тил билан Аллоҳни ёд этиш, қалб билан Унга боғланиш ва ҳар бир ҳолатда Роббисини унутмасликдир.
—Зикрнинг мазмуни ва аҳамияти:
1. Зикр қалбга хотиржамлик беради
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Огоҳ бўлингизким, қалблар фақат Аллоҳнинг зикри билан ором топади.”
(Раъд сураси, 28-оят).
—Инсон дунё ташвишлари ичида юрар экан, қалби фақат Аллоҳни эслаш билан сокинликка эришади.
2. Зикр — энг афзал амаллардан
Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар:
“Сизларга амалларингизнинг энг яхшисини, Роббингиз ҳузурида энг покини ва даражаларингизни энг юксалтирувчисини айтайми?”
Саҳобалар: “Ҳа, айтинг, ё Расулуллоҳ”, дедилар.
У зот айтдилар:
“Аллоҳнинг зикри.”
(Термизий).
—Бу ҳадис зикрнинг нақадар буюк ибодат эканини кўрсатади.
3. Зикр қилувчилар Аллоҳнинг раҳматидадир
Аллоҳни кўп зикр қилган инсоннинг қалби нурланади, гуноҳлари кечирилишига сабаб бўлади ва у Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади.
4. Салафлар ҳаётида зикр
—Салаф солиҳлар зикрни ҳаётларининг ажралмас қисми деб билганлар. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Зикр — қалбнинг ҳаётидир. Қалб зикрсиз қолса, худди сувсиз балиқ каби бўлади.”
—Ривоят қилинадики, Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ бир кеча саҳрода кетар эканлар, бир кишининг тинмай “Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар” деб зикр қилаётганини эшитдилар. У киши қаттиқ қашшоқ ҳолда эди. Шунда Ибн Муборак:
“Сен бу ҳолатда ҳам шунча зикр қиласанми?” дедилар.
У киши эса:
“Дунёда ҳамма нарсам кетган бўлса ҳам, Аллоҳни эслаш неъмати қолди-ку”, деб жавоб берди.
—Бу сўзлар салафларнинг қалби зикр билан қандай тирик бўлганига буюк ибратдир.
5. Зикр — нажот йўли
Зикр инсонни ғофилликдан сақлайди. Қалбни қаттиқлашишдан асрайди ва инсонни гуноҳдан узоқлаштиради.
Зикрнинг фазилати
—Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар:
“Ким ‘Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи’ни бир кунда юз марта айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилади.”
(Бухорий, Муслим).
—Яна бир ҳадисда:
“Зикр қилувчи билан қилмайдиганнинг мисоли тирик ва ўликнинг мисоли кабидир.”
(Бухорий).
—Яъни зикр қалбни тирилтиради ва инсонни маънавий жиҳатдан кучли қилади.
—Мўмин киши ҳар куни тилини зикр билан нам қилиши лозим. Чунки Аллоҳни эслаган қалб ҳеч қачон ёлғиз қолмайди.
—Аллоҳ таоло барчамизни Ўзини кўп зикр қилувчи бандаларидан қилсин.
☀️
🌤
ХАЙРЛИ ТОНГ
🌸
Ассалому алайкум мен учун қадрли бўлган инсонлар.
🌸
Барчамизга Чоршанба тонги муборак бўлсин !
🌸
Бугунги кун учун Роббимга шукроналар келтирган холда барчангизга соғлиқ-саломатлик, оилавий тинчлик-хотиржамлик, қут-барака,файз тилайман.
🌸
Кунингиз ҳар доимгидан ҳам барокатли ва хайрли бўлсин.
🌸
Дилингиздаги барча орзу- тилаклар рўёбга ошсин.
🌸
Аллоҳим ҳамиша сизни ва яқинларингизни ўз паноҳида асрасин
.
Ассалому алайкум .
🌹
Хаёт гузаллигини хеч хис этганмисиз?
Тонгда отган қуёшни , шомда ботган қуёшни, юлдузларни ойларни..., бу мўъжиза!
Ҳаётни арзимас муаммоларига эътибор берманг...
Яшашдан чарчаманг! Аллох берган барча неъматларини кузатинг ва қадрига етинг!
Тилимиз сўзлаяпти, қулоғимиз тинглаяпти, оёқларимиз юряпти, ақлимиз фикрлаяпти!
Бу ҳаммаси мўъжиза!
Биз нафас оляпмиз!
Демак тирикмиз!
Ҳаёт неъматларидан баҳраманд бўлинг азизларим!!!
#Muslim_podcast
📱
🗣
NEGA ULAMOLAR FATVODAN QOCHISHGAN?
🎙
Ekspert: G‘ulomiddin domla Xolboyev
–
O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi direktori o‘rinbosari, Toshkent islom instituti
oʼqituvchisi
🎞
Toʼliq
👉
FULL HD:
@Muslim_podcast_uz
da koʼring!
📝
Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺
Telegram
🛍
Instagram
🤪
Facebook
😍
YouTube
🟢
MUSLIM.PODCAST.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING
✅
VA
ULASHING
🗣
🌅
Хайрли Сешанба тонги!
🌸
Ассалому алайкум!
🤍
🌼
Бу гўзал тонг қалбингизга хотиржамлик, юрагингизга қувонч, хонадонингизга эса файзу барака олиб кирсин.
🤲
☀️
Роббим бугунги кунингизни хайрли, ризқингизни баракали, ишларингизни омадли, дуоларингизни эса ижобат айласин.
🌿
💐
Ҳар бир қадамингизга омад, ҳар бир орзуингизга ижобат, ҳар бир кунингизга бахт ёр бўлсин!
🌹
Сешанба тонги муборак бўлсин!
Аллоҳнинг раҳмати ва баракаси доимо сиз билан бўлсин
!
🤲
✨
#асмаул_ҳусна
99. ас-Сабур
.
Ўта сабрли. Осийларни азоблашга шошилмайди.
♻️
Do‘stlaringizga ham ulashing!
👉
t.me/Mirzamaqsud_domla
#асмаул_ҳусна
97. ал-Ворис
.
Аллоҳ таолонинг “Ал-Ворис” исми, барча махлуқотлар ўтиб кетганидан кейин ҳам боқий қолувчи Зот маъносини англатади. Аллоҳ таоло шундай деган: “Шак-шубҳасиз, Биз Ўзимиз бу ерга ва ундаги бор жонзотга меросхўр бўламиз (яъни, барча жонзотлар ўтади, Ёлғиз Аллоҳ қолади). Ва фақат Бизгагина қайтадилар” (Марям сураси, 40-оят).
Бошқа ўринда шундай дейилган: “(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир. Буюклик ва карам Соҳиби бўлган Парвардигорингизнинг юзи – Ўзи мангу қолади” (Ар-Раҳмон сураси, 26-27-оятлар). Демак, Аллоҳнинг “Ал-Ворис” исми боқий қолувчи, ҳеч қачон ўлмайдиган Зот маъносини англатади. Бу исмда, “кимдандир мерос олувчи” маъноси йўқ. Зеро, Аллоҳ махлуқотларидан Беҳожат Зотдир.
♻️
Do‘stlaringizga ham ulashing!
👉
t.me/Mirzamaqsud_domla