Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

🌹 Hayotiy Hikoyalar 🥀

xayotiy_xikoyalari
📚 Канал: https://t.me/xayotiy_xikoyalari 👥 Группа: https://t.me/xayotiy_xikoyalarii 🏙️ : NAMANGAN 👉 Adminga: @Otabek_U7008 👉 🌹 Hayotiy Hikoyalar 🌹 Hikmatli so'zlar, chiroyli she'rlar, manoli gaplar barchasi bizning kanalda! zerikmaysiz.
Subscribers
3 790
24 hours
30 days
-130
Post views
533
ER
14,27%
Posts (30d)
148
Characters in post
1 803
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Entertainment & Media
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Media & Communication
Summary
March 15, 06:56
Media unavailable
1
Show in Telegram

✒️
🥰
Баъзан ижтимоий тармоқларда эркакларнинг хиёнат ҳақидаги “иқрорлари”ни ўқийман. Айниқса, бундай ҳикоялар ижтимоий тармоқларда тез-тез учрайди. Ва ҳар гал аввал ҳам худди шу манзарани кўргандек бир хил туйғуни ҳис қиламан.
Чунки бу ҳикояларнинг деярли ҳаммаси бир хил сюжет билан бошланади.
Аввалига эркак ажойиб, чиройли қиз билан оила қуради У қиз бошида гўзал, ўзига қараб юрадиган, ҳаётга меҳр билан қарайдиган келин бўлади. Эркак бошида унга ошиқ бўлиб қолади, фарзандли бўлишади. Дастлабки йиллар — бахтли, ҳаяжонли ва меҳрга тўла бўлади. Турмушларини бошида ҳамма нарса жойида, муҳаббат ҳам, эҳтирос ҳам ўз ўрнида бўлади..
Лекин вақт ўтиб, гўё бирор фожиа рўй бергандек, аёл негадир чарчай бошлайди. Илгари ҳар куни неъматларга тўла дастурхон ёзган аёл энди бунга улгурмайди. Вазни ҳам кундан кунга ошиб боради.Баъзи вазни ошмаганлари эркак кўз ўнгида хунуклашади. Аёл асабий, жахлдор бўлиб қолади.
Шунда эркак: нега бундай ўзгаришлар бўлаётганлигига тушунмасликни бошлайди. Баъзан: нима бўлди? Қандай қилиб мен танлаган гўзал аёл ўзгариб қолди? —деб ўзидан сўраб ҳам қўяди.
Энг “ажабланарлиси” эса — келинпошша энди эрига аввалгидек ҳавас билан, ҳайрат билан қарамайди.
Ана шу пайтда саҳнага яна бир аёл чиқади. Бу ҳам деярли ҳар бир шундай ҳикоянинг мажбурий қисми.
У инстаграм, фейсбукдаги таниш, ишдаги хамкасб, ё жуда бўмаса тасодифан янги учраган кўчадаги таниш ёки эски қачондир севган қизи бўлиши мумкин.
У аёл бу "жабрдийда" эркакни тинглайди. Эркакнинг дардини эшитади. Эркакка меҳр билан қарайди. У аёл:
“Сиз яхши инсонсиз. Сиз севгига лойиқсиз. Билмадим нега сизнинг хотинингиз сизни қадрламайди, ” деб эътибор кўрсата бошлайди.
Шунда ўша "жабрдийда" эркак гўё бир “катта ҳақиқат”ни англаб етгандек бўлади. Гўё уни оиласида ҳеч қачон севишмаган. У фақат пул топиб келувчи одам бўлиб қолган "бечора" дек ўзини ҳис қила бошлайди
☺️
☺️
☺️
Бунга илиқ гапларни гапираётган аёл ёнида ўзини ҳақиқий эркакдек ҳис қила бошлайди.
Албатта, у "бечора" эркак саргузашт изламайди, саргузашт уни ўзи қидириб топиб келади. Бу бечорага шунчаки меҳр етишмайди. Шундай қилиб, бу эркак ўзини “тақдир қўли”га топширгандай, яна бир янги муносабат сари қадам ташлайди.
Бу каби ҳикояларнинг энг қизиқ жойи ҳам шу. У ерда эркак — доим азоб чеккан, тушунилмаган қаҳрамон бўлади. Хотин эса — ўзини парвариш қилмайдиган, қадрламайдиган, илҳом бермайдиган аёл сифатида тасвирланади.
Гўё эркак муносабатни бузмаган. У шунчаки тасодиф қурбонидир
☺️
☺️
☺️
.
Ташқаридан гўё ҳаммаси ўз-ўзидан бўлиб кетгандек кўринади.
Хотин эса “ўзгариб қолган” бўлади. Эрига табассум қилмайди, илҳом бағишламайди. Эрини ўз оиласи қаҳрамони сифатида кўрмайди
Бу ҳар битта "эркак" учун жуда қулай назария.
Айниқсашу қизиқки, агар ҳаммаси шунчалик ёмон бўлса, нега у биринчи хотини билан ажрашмади?
Аммо бу саволга жавоб одатда бу ҳикояда айтилмайди.
Чунки “хотин аёллигини йўқотди” деб айблаш осонроқ.
Бу ҳикояларда яна бир қизиқ жиҳат бор. Бундай эркакларнинг барча хотинлари негадир доим ёмон чиқади: бири асабий, бири совуқ, бири манфаатпараст, бири пулга ўч....
Баъзан эса ҳаммаси бирлашиб кетади.
У эса гўё бечора жабрдийда ҳолида қолаверади, азоб чекади ва ўзини қурбон қилиб севиб юради.
Ва ҳар сафар ҳаётида янгидан янги аёллар пайдо бўлаверади. Эркак ҳар сафар янги танишув ортида аввалгиларидан кўра айнан шуниси уни севишига ишониб яшайди.
Гўё бу ҳаммаси эркакка тақдирнинг ўйинидек туюлади
Суюқ эркакнинг бу ҳикояларда тақдир эмас, балки жуда қулай баҳоналари кўпайиб бораверади.
Бошқанинг оиласига аралашиб, ўз бахтини қуриб бўлмайди. Бировнинг бахти устига қурилган муносабат ҳеч қачон тинчлик ва барaкa олиб келмайди. Ҳақиқий қадр-қимматли аёл бошқанинг оиласини бузишни эмас, ўз бахтини ҳалол йўл билан қуришни танлайди.
Ҳурматли аёллар! Бундай эртакчилардан узоқ юринг, албатта ўз бахтингизни топасиз. Бахт—эркак билан бошланиб, эркак билан тугамайди
🤗
🤗
🤗
🍃
Яқинларингизга ҳам улашинг...
🍃

🌺

🌸

🌺

https://t.me/xayotiy_xikoyalari

March 15, 06:54
Media unavailable
1
Show in Telegram

✒️
🧎‍♂
Махфий садақа Оз бўлса ҳам…
ҳеч ким билмайдиган садақа қил.
Бу сен билан Аллоҳ ўртасидаги сир бўлсин.
Муносабатни тузатиш
Аразлашган одамингга қўнғироқ қил.
Узр сўра. Кечир. Ўтмишни ортда қолдир.
Чунки пок қалблар қабулга яқиндир.
Якун дуоси Кўп такрорла:
Аллоҳим, Рамазонни бизнинг зараримизга эмас, бизнинг фойдамизга гувоҳ қил.
Ўтган амалларимизни қабул эт, қолганини ислоҳ қил ва бизни ундан кейин йўлдан қайтганлардан қилма.
Кетиш олдидан охирги сўз
Эй бу ойда Аллоҳга яқинлик лаззатини ҳис қилган инсон…
уни арзимас шаҳват ёки эски одатларга алмаштирма.
Эй саждада йиғлаш лаззатини татиб кўрган инсон…
бу булоқни Рамазондан кейин қуритма.
Эй Қуръон билан унсият топган инсон…
уни яна уйинг ва қалбингда ғариб қилиб қўйма.
Мана, Рамазон кетишга ҳозирланмоқда…
Аммо Аллоҳнинг эшиги ёпилмайди.
Аллоҳнинг раҳмати узилмайди.
Аллоҳга олиб борадиган йўл эса чин дилдан юрган одам учун ҳеч қачон тўсилмайди.
Аллоҳим, охирги ибодатимиз Рамазон бўлиб қолмасин.
Бизларни Рамазонда ҳам, ундан кейин ҳам Сен рози бўладиган бандалардан қил…
Эй Роббиял аьламийн..!
Умида Абдукодирова.
🍃
Яқинларингизга ҳам улашинг...
🍃

🌺

🌸

🌺

https://t.me/xayotiy_xikoyalari

March 15, 03:18
Media unavailable
1
Show in Telegram

✒️
➡️
ЎЗ ҚИЗИНИ ЗЎРЛАГАН ЖЎҲИТ МИНСТРИ.
Яҳудий Эпстеин ва АҚШ раҳбариятидаги педофилия ҳақида гап кетганда, биз фақат Трамп ва гумашталари ҳақида гапирмаяпмиз.
Масалан, Исроил аҳоли пунктлари ишлари вазири Орит Струкнинг қизи Шошана Струк (расмда) ўз ота-онаси ва ака-укаларини жинсий зўравонликда айблади.
Ёш аёл Хеврон яҳудий аҳоли пунктидаги маросимий жинсий жиноятларининг даҳшатли тафсилотларини ошкор қилди:
"Мен Хеврон аҳоли пунктида ўсганман. Икки ярим ёшимдан бошлаб ота-онам мени педофилия маросимларига олиб боришди, у ерда улар менга гиёҳванд моддалар, гипноз ва жинсий зўравонлик билан мажбурлашди ва ўргатишди... 13 ёшимда отам мени Тел-Авивда пул учун ҳар хил одамларга қўйиб бера бошлади, у менинг танамни сотиб фойда кўрди. Зўравонлик вояга етганимда ҳам давом этди", деди Струк.
Унинг сўзларига кўра, отаси яқинда уни яна зўрлаган ва уни уйдан қувган.
Струклар оиласи жуда шарманда ва диққатга сазовор.
2007 йилда Орит Струкнинг ўғилларидан бири Звики 15 ёшли фаластинликни ўғирлашда айбдор деб топилган. Звики ва унинг дўсти Ғарбий Соҳилда ўсмирни қўлга олишди, калтаклашди, далага олиб боришди, ечинтиришди, яна калтаклашди ва ташлаб кетишди - боғлаб, кўзларини боғлашди.
У бутун танасида кўкаришлар ва кесмалар билан касалхонага ётқизилди.
Звикининг иши Олий судда (Исроил Олий суди) кўриб чиқилди, чунки оила апелляция шикояти берди. Вазирнинг ўғли икки ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Орит Струк ўша пайтда шундай деган эди:
"Араб гувоҳларига ишонишни танлаган суддан фарқли ўлароқ, биз Звикининг айбсизлигига ишонамиз ва унга қўйилган қаттиқ жазони ўташда ёрдам беришга ҳаракат қиламиз."
Натижада, Звики, "қонун устуворлиги"га муносиб равишда, тўққиз ой олдин озод қилинди.
АҚШ ва Исроил мутлақ ёвузликдир. Бу ифлосларни Ислом қонунларигина танобини тортади.
Сиз қандай фикрдасиз?
🍃
Яқинларингизга ҳам улашинг...
🍃

🌺

🌸

🌺

https://t.me/xayotiy_xikoyalari

March 14, 14:21
Media unavailable
2
Show in Telegram

😂
😂
😂
🍃
Яқинларингизга ҳам улашинг...
🍃

🌺

🌸

🌺

https://t.me/xayotiy_xikoyalari

March 14, 14:05
Media unavailable
1
Show in Telegram

✒️
👺
У руҳий касаллар шифохонасига тушиш учун атайлаб ўзини жинни қилиб кўрсатди. Шифохона ичида ўз кўзлари билан кўрган нарсалар бутун дунёни абадий ўзгартирди.
1887 йил сентябри. 23 ёшли журналист қиз Нелли Блай Нью-Йорк пансионатидаги арзон хонага жойлашди. Унинг хавфли режаси бор эди — гўё у ақлидан озганлигига ҳаммани ишонтириш.
У соатлаб деворга қараб ўтирарди, гапини узиб-узиб айтарди, ухлашдан бош тортарди, исмини эсламасликка ҳаракат қиларди. Бир неча соатдан кейин хона эгаси полиция чақирди. Эртага эса шифокорлар унга бир қарашда “очиқ руҳий касаллик” деган ташхис қўйишди.
48 соатдан кейин Нелли Blackwell’s Island деб аталган аёллар приюти деворлари ортида пайдо бўлди. Ҳеч қандай текширувсиз, оиласи билан суҳбатсиз — тақдирини фақат муҳр ҳал бўлди. Айнан шуни у исботламоқчи эди.
Нелли Блай — ҳаётини хавфга қўйган журналист қиз. Агар газета редакцияси уни озод қила олмаса — у “жиннилар” орасида, ўз ақлини исботлаш имконисиз бўлган ерда абадий қолиши мумкин.
Аммо ҳақиқат унинг тасаввуридан ҳам даҳшатлироқ чиқди. 1600 дан ортиқ аёл сақланаётган шифохонада даволаш эмас, азоб бериш ҳукмрон эди. “Терапия” дегани муздек сувда то тана кўкаргунча чўмилтириш.
Овқат — чириган гўшт, қаттиқ нон, “чой” ўрнида ифлос сув. Норозилик билдирганлар калтакланарди ёки изоляцияга ташланарди. Ҳамширалар парваришчи эмас, балки ҳудди қамоқхоналардаги назоратчилар каби муомала қилишарди. Шифокорлар беморларнинг ҳолини сўрагани кам келарди ва деярли уларни эшитмасди. Шикоятлар “галлюцинация”, яралар “ўйдирма” деб аталди.
Энг даҳшатлиси — бу аёлларнинг кўпчилиги руҳий касал эмасди. Улар инглиз тилини билмаган муҳожирлар, камбағал оилалардан чиққанлар, эрлари ташлаб кетганлар, “оғир” ёки “ноқулай” деб ҳисобланганлар эди. Уларнинг ягона “жинояти” — жамиятга кераксиз бўлиб қолганлари. Ва у ерга ташланганлар учун қайтиб чиқиш деярли имконсиз эди. Ақллилигини исботлашга уриниш — ташхисни янада мустаҳкамларди.
Нелли бу дўзахда 10 кун яшади. Ҳар бир тафсилотни, ҳар бир юзни, ҳар бир адолатсизликни эслаб қолди. Ниҳоят озод этилганда, у ҳаммасини сўзма-сўз ёзди.
Унинг “Ten Days in a Mad-House” репортажи 1887 йил октябрида чоп этилди ва ҳақиқий бомба портлашига айланди. Жамият шокка тушди. “Цивилизацияланган” Нью-Йоркда бундай ҳолатлар қандай содир бўлиши мумкин? Аёлларни шундай шафқатсиз шароитда қандай сақлаш мумкин?
Текширувдан кейин Нью-Йорк ҳокимияти психиатрия тизимини ислоҳ қилиш учун 1 миллион доллардан (ўша давр учун улкан сумма) ортиқ маблағ ажратди. Қоидалар ўзгартирилди, ходимлар ўқитилди, беморларни ҳимоя қилиш механизмлари яратилди.
Бу ҳам журналистикада, ҳам инсон ҳуқуқларида бурилиш нуқтаси бўлди. Нелли Блай сўз тизимни ўзгартира олишини исботлади. Журналистика — фақат янгилик эмас, балки адолат ҳам. Ва бир инсоннинг жасорати минглаб сукут сақлаганларга овоз бериши мумкин.
Blackwell’s Island ҳозир Roosevelt Island деб аталади, аммо унинг жасорати ҳануз яшайди.
Бугун “махфий” ишга кирган ҳар бир журналист, руҳий соғлиқ соҳасидаги ҳар бир ислоҳот — Неллининг ўша дўзаҳда яшаган 10 кунлигининг меваси.
У шуҳрат изламади. У ҳақиқатни излади. Унинг туфайли дунё энди кўзини юма олмади.
🍃
Яқинларингизга ҳам улашинг...
🍃

🌺

🌸

🌺

https://t.me/xayotiy_xikoyalari

March 14, 14:02
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

❗️
❗️
❗️
‼️
‼️
‼️
«Агар биз Исломни йўқотмоқчи бўлсак, авваламбор муслима аёлларнинг ҳижобини ечиб, у билан Қуръонни ўраб қўйишимиз керак».
​— Уильям Гладстон (1809–1898), Британиянинг тўрт карра бош вазири бўлган сиёсатчи.
Исломга куфр келтирганлар ҳеч қачон мусулмонларга дўст бўлмайди. Аллоҳ айтади: «Батаҳқиқ, адоват оғизларидан ошкор бўлди. Кўксилари яширган нарса эса янада каттароқдир» (Оли Имрон сураси, 118-оят). Халифаликнинг парчаланиши ва мусулмонларнинг бугунги тубан, қолоқ, хор аҳволга тушишлари учун Англия ва Франция бошчилигидаги демократия мафкурасини қабул қилган кофир ғарбликлар жуда қаттиқ ҳаракат қилишган. Афсуски, мусулмонлар азизликни Исломдан излаш ўрнига, ғарб дунёқарашидан таъсирланиб, ўзларини душманининг қучоғига отишяпти.
🍃
Яқинларингизга ҳам улашинг...
🍃

🌺

🌸

🌺

https://t.me/xayotiy_xikoyalari

March 13, 11:38

Оғанинг кўзларида ёш...
– Аввал оиланг олдига бормадингми?
– Шунча жиноятларга монелик қилмаган оиламгами? "Сен оғасан" деб, ҳар бир жиноятга ташвиқ қилган оиламгами? Асло! Сен менинг ва биродарларимнинг ҳидоятига сабабчи бўлдинг. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Агар сен Америкада бўлганингда ҳам валлоҳи, биллоҳи, олдингга борардим...
Аллоҳнинг раҳмат денгизи чегарасиз ва тавба эшиги ҳар доим очиқдир!
Умида Абдукодирова.
🍃
Яқинларингизга ҳам улашинг...
🍃

🌺

🌸

🌺

https://t.me/xayotiy_xikoyalari

March 13, 11:38

✒️
Ибрат ҲИДОЯТНИНГ ТАЪМИ.
1947 йил. Афён шаҳри қамоқхонаси. Қишнинг изғиринли кунлари. Мамлакатда диндорлар таъқибга олиниб, қамоқларга ташланаётган аянчли кунлар.
Шундай диндорлардан бири Хусрав Олтинбошоқ Афёндаги қамоқхонага олиб кирилди. Олтмишдан ортиқ энг оғир жиноятчилар бўлган камерага қўйилди. Мақсад шу ердаги бирорта маҳбус уни ўлдириб юборса...
У ердаги маҳбусларнинг қамоқ муддатининг энг енгили 50 йил. Хусрав хонага кириб салом берди. Аммо саломга ҳеч ким алик олмади. Бир чеккага бориб жимгина ўтирди. Камера ўта совуқ ва зах эди. Деразаларнинг ойналари уч ммгача яхлаб ётибди. Хусравга ётиш учун тўшак ҳам берилмаган. Маҳбуслар унга эътибор ҳам беришмади....
Уч кун зах ерда ётишга тўғри келди. Аммо, шу уч кун мобайнида намозини ҳеч канда қилмади. На хонанинг совуғи, нада маҳбусларнинг бадмуомалалари унинг хушуъсига таъсир эта олди.
Тўртинчи куни унинг ёнига афти қўрқинчли, баҳайбат бир маҳбус яқинлашди. У қамоқхонанинг Эфеси, яъни Оғабеги эди.
– Домламисан? - қўполлик билан Хусравга юзланди.
– Домламасман. Лекин намоз ўқийман.
– Савол берсам жавоб берасанми?
– Биладиган нарсам бўлса, жавоб бераман.
– Мен ўн саккизта одамни ёққанман. Ўн бешта одамни ўлдирганман. Ўғирлик қилганман. Ундан бошқа ҳам кўп ёмон ишларни ҳам қилганман. Айтчи менга, шу ҳолимда жаннатга киришим мумкинми? –дағдаға қилди оғабей.
Хусрав одамнинг қўрқинчли юзига қаради.
– Саволингга жавоб бераман. Кел ўтир.
Маҳбус ўтирди.
– Қаерликсан?
– Қораденгизликман.
– Қора денгизни кўрганмисан.
– Албатта кўрганман.
– Ўша денгизга бир томчи сув қўшилса, унинг суви кўпайгани билинадими?
– Табиийки билинмайди.
– Ҳўп. Бир томчи сувидан олинса, камайгани билинадими?
– Бир томчи сув нима бўларди? Албатта билинмайди.
Хусрав жилмайди.
– Аллоҳ таолонинг шундай раҳмат денгизлари бор. Унинг бу раҳмат денгизининг олдида сенинг гуноҳларинг бир томчи сувдек ҳам эмас. Сен гуноҳларингдан астойдил надомат чекиб, тавба қилиб, беш вақт намоз ўқисанг, нафақат жаннатга киришинг, унинг ўртасига жойлашиб, у ерда абадий қолишинг ҳам мумкин.
Маҳбуснинг юзига қон югурди. У нари кетди. Маҳбусларга бақирди:
– Мен шунча гуноҳим билан жаннатга киришим мумкин бўлса, сизлар ўйнаб кулиб кирар экансизлар. Қани тайёргарлик кўринглар.... Ҳаммангиз ғусл ва таҳорат олинглар!
Хонанинг ўртасида сув жўмраги бор эди. Унинг атрофини ўрадилар. Ҳамма маҳбуслар ўша ерда қўрқиб, лекин гўзал ҳолатда ювиниб таҳорат олдилар.
Пешин вақти кирганда, Оғабей Хусравнинг олдига келиб деди:
– Сен бизга имом бўласан. Биз жамоат бўлиб сенга эргашамиз.
Бирга намоз ўқидилар.
Кечқурун ухлашга ётишдан олдин Оға ҳамма тўшакларни устма уст тахлашга буюрди. Ҳамма ҳайрон, лекин ҳеч ким эътироз билдира олмасди. Хусрав сўради:
– Қардошим, нима қилмоқчисан?
– Домла! Сен уч кун ерда ётдинг. Биз сенга жой бермадик. Энди бунинг жазосига биз ҳаммамиз ерда ётамиз, сен эса шу тўшакларда ухлайсан.
– Сиз бу ишни билмай қилдингиз. Мен билиб туриб бундай зулмга рози бўлолмайман. Виждоним йўл қўймайди....
Кунлар ўтди. Кейинчалик намозларни тасбеҳлари билан адо қила бошладилар. Гўзал суҳбатлар қилдилар. Қамоқхона том маънодаги мадрасага айланди.
Бир куни оғабей Хусравнинг олдига келиб деди:
– Агар бу ердан эсон омон чиқадиган бўлсам, қаерда бўлсанг бўл, сени қидириб топаман.
Кўп ўтмай, Хусравнинг айбсизлиги маълум бўлиб, озодликка чиқди. Маҳбуслар кўзларида ёш билан уни кузатиб қўйишди.
Орадан икки йил ўтиб, 1950 йилда мамлакатда умумий катта авф эълон этилди. Барча маҳбуслар озод бўлишиб уйларига, оилалари томон тарқалишди. Бизнинг Эфе эса, ўзи айтганидек, чиқа солиб, Хусравнинг шаҳрига, Афёндан то Испартагача яёв юриб кетди. Улар кўришдилар.

March 13, 09:00
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

✒️
🧎
Бомдод намозидан кейин Умар ибн Хаттобнинг эътиборини бир нарса ўзига тортди:
Aбу Бакр Сиддиқ ҳар куни намоздан кейин Мадинанинг чеккасига бориб, кичик бир уйга кириб кетар ва бир неча соатдан кейин ўз уйига қайтар эди.
Умар Абу Бакр Сиддиқнинг қилган барча яхшиликларини деярли билар эди, аммо шу уйнинг сири унга номаълум эди.
Кунлар ўтди. Муъминлар халифаси ўша уйга боришда давом этди, аммо Умар ҳали ҳам у ерда нима қилаётганини билмас эди. Шунинг учун у бир куни Абу Бакр чиқиб кетгандан кейин уйга киришга қарор қилди, шунда ўз кўзи билан у ерда нима борлигини кўриб, ҳайратда қолди.
Умар уйга кирганида, у ерда ҳаракат қилишга қудрати етмайдиган, икки кўзи ҳам ожиз бўлган бир қария аёл ётар эди. Ибн Хаттоб кўрган манзарасидан ҳайратда қолди. У бу кўзи ожиз кампир билан Абу Бакр ўртасида қандай алоқа борлигини билмоқчи бўлди.
Умар кампирдан сўради:
— Бу киши (яъни Абу Бакр) бу ерда нима қилади?
Кампир жавоб берди:
— Валлоҳи, болам, мен билмайман. Бу киши ҳар куни саҳарда келади, уйимни тозалайди, супуради, кейин менга овқат тайёрлаб беради ва мен билан гаплашмасдан чиқиб кетади.
Абу Бакр вафот этганидан кейин, Умар ҳам кўзи ожиз кампирга ғамхўрлик қилишни давом эттирди.
Бир куни кампир унга деди:
— Дўстинг вафот этдими?
Умар ҳайрон бўлиб сўради:
— Буни қаердан билдинг?
Кампир шундай деди:
— Сен менга хурмо олиб келдинг, лекин унинг данакларини чиқармадинг. Биродаринг данагини олиб ташлаб кейин берар эди.
Шунда Умар ибн Хаттоб чўккалаб, кўзларидан шашқатор ёш оқиб машҳур сўзини айтди:
«Эй Абу Бакр! Сен ўзингдан кейин келадиган халифаларни жуда қийнаб қўйдинг».
Аллоҳ Абу Бакр ва Умардан рози бўлсин.
Умида Абдукодирова.
🍃
Яқинларингизга ҳам улашинг...
🍃

🌺

🌸

🌺

https://t.me/xayotiy_xikoyalari

March 13, 06:17
Media unavailable
1
Show in Telegram

✒️
🧎‍♂
"ВАФО"
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг боболаридан бири Ҳошимнинг асл исми Амр бўлган. Нега Ҳошим деб ном олганини биласизми?
Араб тилида "ҳашама" сўзи "синдирмоқ", "майдаламоқ" маъноларини англатади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг боболари Амр Макка аҳлига сарийд номли таом тарқатгани учун шу номни олган. Сарийд бу нон ва гўштни қайнатилган сувгага майдалаб солиб ейиладиган таомдир.
🕋
Маккага қаҳатчилик келганида Амр узоқ йўл юриб Фаластинга, айнан Ғазо(Ғазза)га ун олгани келади. Бу ердан туяларига ун ортиб Маккага боради. Етиб келгач, туяларини сўйиб, қозонлар осиб Макка аҳлига сарийд пишириб тарқатади. Ана шу иши туфайли Амр энди Ҳошим деб чақирила бошлайди.
Энг қизиғи Набий алайҳис саломнинг боболари Ҳошим охирги сафарида айнан Ғазода вафот қилади ва шу ерда дафн қилинади. Шунинг учун Ғазо "Ҳошимнинг Ғазоси" деб ҳам аталади.
Замон айланди. Ҳа, замон айланиб айнан Қурайшни очлик ва ўлимдан сақлаб қолган Ғазо аҳлидан нон ва унни Макка аҳли ман қилиб қўйди!
Мана сизга "вафо"!
🍃
Яқинларингизга ҳам улашинг...
🍃

🌺

🌸

🌺

https://t.me/xayotiy_xikoyalari