
🌹 Hayotiy Hikoyalar 🥀
🏢
Кўп қаватли уйлар орасидаги ҳовлидаги ўриндиқда бир эркак чўзилиб ётарди. Ёнида эса уч ёшлар чамасидаги, кўзлари катта-катта, кулгилигина бола ўтирарди.
Аввалига эркакнинг мазаси қочиб қолгандир, деб ўйладим. Яқинроқ борсам, йўқ, у шунчаки қаттиқ маст бўлиб ухлаб ётган экан. Шунда болакай менга қараб:
— Хола, илтимос, милиция чақирманг. Дадам бир ухлаб олсин, кейин уйга кетамиз, — деди.
Гап-сўзидан беш ёшлар чамасида бўлса керак, деб ўйладим, фақат ўзи жуда кичик кўринарди. Қаерда яшашларини сўрадим. У ингичка қўлчасини бир томонга чўзди.
— Яқин жойда турамиз. Дадам бир оз ухлаб олсинлар. Милиция керакмас, хола.
У маст бўлиб ухлаб ётган отасининг ёнида ўтирар, бошини силаб-силаб қўярди. Отасига йигирма ёш ҳам, қирқ ёш ҳам берса бўларди. Бола эса менга қўрқмай қарарди. Гўё мени, милицияни, бошқа ҳар қандай кулфатни отасидан ҳимоя қилиши керакдек.
— Қорнинг очдими?
— Йўқ, ҳозир уйга кетамиз. Уйда ейман.
— Нимани яхши кўрасан ўзи?
У бир оз ўйланди-да:
— Пишлоқли ширинликларни яхши кўраман. Колбасани ҳам, — деди.
Яқиндаги дўконга кириб, сотувчидан яхши колбасадан иккита бутерброд тайёрлаб беришини сўрадим. Творогли паста ва бир шиша сув ҳам олдим. Қайтиб келсам, эркак ҳамон хуррак отиб ётар, болакай эса отасининг бошини силашда давом этарди.
— Қани, ушла, еб ол.
— Хола, менда пул йўқ. Керакмас, — деди у.
— Бугун маош олдим! Бугун менда қанча пул борлигини биласанми? Бир вагон, бир арава, яна битта қопча!
— Шунчами-ееее? — деб ҳайратланди у.
— Ҳааа.... Қани, ея қол.
— Милиция чақирмайсиз-а?
— Йўқ, албатта, чақирмайман. Даданг бир ухлаб олсин, кейин уйингизга кетасизлар. Сен ҳозир овқатингни еб ол. Фақат аввал қўлларимизни ювиб оламиз. Қўл кир бўлса, овқат еб бўлмайди.
— Биламан, кирда микроблар яшайди, — деди у.
Шишадаги сувни қўлларига қуйиб, кичкинагина кафтларини рўмолчам билан артдим.
— Хола, раҳмат. Катта бўлсам, сизга бирор нарса олиб бераман. Конфет яхши кўрасизми?
— Жудддаям яхши кўраман!
— Катта бўлсам, сизга конфет олиб бераман.
Кетдим.
Ўзимнинг ҳам болам бор. Оилам, ишим, касал ота-онам. Ҳал қилиш қийин бўлган, баъзилари эса умуман ечимини топмайдиган бир дунё ташвишларим бор. Менинг ҳам ўз ҳаётим бор.
Ўз ҳаётим бор. Мен авлиё эмасман.
Унда, айтингчи, нега ичим бунчалар эзилиб кетяпти?..
©️
Сарвар Раҳимий таржимаси
🍃
Яқинларингизга ҳам улашинг...
🍃
༺
🌺
༻
🌸
༺
🌺
༻
https://t.me/xayotiy_xikoyalari
нглар ўйинчоқларни йиғиштириб олингларчи дастурхон олиб келаман.-Гапим тугамасдан деворга суяниб турган Дилшоджон менга умрида илк бор гапириб «хўп» деб, биринчи бор мени айтганимни қилди, тезда бориб стол устидаги ўйинчоқларни йиғиштириб олишни бошлади. Ич-ичимда севиндим. Чунки келганига олти ой бўлсада бир марта менга гапирган бола эмасди. Доим жим юрарди. -Болалар акангизга қарашингчи!
Эртаси куни:
-Дилшоджон бир хафтадан кейин мактабга чиқасиз дадангиз билан бозорга бориб ўзингиз ёқтирган формани кийиб кўриб сотиб олинг хўпми?
-Хўп,-дедида дадасига эргашди. Ортидан мени икки кичикларим ҳам бизам борайлик деб эргашди.
-болаларим сизлар ҳам борасизлар фақат ҳозирмас мактабга чиқсаларингиз борасизлар ҳозир акангизнинг навбати. Хўпми?
-Хўп,-деб акасини чақириб ортидан югуриб кетди.
-Ака бизга бозордан нимадир олиб келинг хўпми?
-Хўп.
Орадан бир хафта вақт ўтгач Дилшоджон мактабга чиқадиган кун келди. Аксига олиб дадасини ишдан қўйишмади.
-Дилшоджон сизни мен кузатиб қўйсам майлими? Сўрадим
Аста бош ирғаб ҳа ишорасини қилди.
уни мактаб дарвозасигача кузатдим.
-Яхши ўқиб келинг хўпми?
-Хўп,- аста қадам ташлаб ичкарига киргач тўхтаб ортига қараб кимнидир қидирди. Тушундим у кимнидир кутди, отасиними, онасиними? Кимнидир? Аста қўлимни кўтариб ҳаммаси яхши бўлади ишорасини қилдим.
Тушлик вақти бўлай деб қолди. Дилшоджонни мактабдан олишга борсамми, кимнидир кутса-ю ҳеч ким бормаса кўнгли ранжимасин деб мактаб олдига бордим. Узоқдан уни кўриб кимнидир қидираётганини тушундим, ўша қидираётгани менмас, отаси ё онаси эканини ҳам тушундим, лекин ҳозир ёлғизмаслигини билдириш учун ҳам олдига бориб уни кутиб олдим.
-Салом полвон, қалай экан мактаб яхшими, бу сизга совға. Бир пайтлар эрим менга деб олиб келган сунний атиргулни унга тутдим.
-Раҳмат,-деб олиб яна ўзимга қайтариб берди.- сизда турақолсин гул,-дея.
Магазин олдига етканимизда ўғлим аста магазинга қараб юраётганини кўриб
-магазинга кирамизми? Бугун байрамингиз, нима десангиз олиб бераман, бутун магазинни оламан десангиз ҳам олиб бераман чунки ойлик олганман, мана дедим. Пулни кўрсатиб.
-Ростдана?
-Ҳа ҳоҳлаган нарсангизни олинг.
-хўп,- деб ичкарига кирди Дилшоджон.
-менга иккита суҳарик беринг!
-Хўп яна нима оласан, мана,-савдогор гапирди.
-Бўлди бошқа нарса олмайман керакмас раҳмат,- деди
-Унда минг сўм бўлди сизлардан,- деди савдогор.
-Яна бошқа нарсалар ҳам ол болам,- мен аралашдим гапга.
-йўқ, бошқа нарса керакмас,-деди.
Йўлда келарканмиз гапирдим.
-Суҳарикни яхши кўришингни билганимда уйга кўп-кўп олиб келиб қўярдим, болам!
-Йўқ, менга суҳарик ёқмайди.
-Вой, унда нега олдинг уни?
-Бу суҳарикларни укамлар яхши кўради, мактабдан қайтишингизда бизга нимадир олиб келинг деб тайинлашганди, шунга олдим буларни,-деб жавоб берди. Тилим айланмай қолди. «Укаларим» деганига бир қувонсам уларни айтганини унутмаганига яна бир хурсанд бўлдим.
-Мен эса ўша болаларнинг Дилшод деган акасини жуда яхши кўраман- дедим.
Қилган сабрим ўз мевасини беришни бошлаган эди, бундан жуда хурсанд бўлдим.
тамом.
🍃
Яқинларингизга ҳам улашинг...
🍃
༺
🌺
༻
🌸
༺
🌺
༻
https://t.me/xayotiy_xikoyalari
✒️
👉
Мен эримга иккинчи бўлиб турмушга чиққанман. Мени иккита ўғлим бор, бири беш ёшда, иккинчиси тўрт ёшда, олдинги турмушидан эса битта ўғли бор у ҳозир етти ёшда. Олдинги хотини билан эрим кўп яшамаган, ҳомиладор вақти ажрашган эди. Бир йил бўлай деганда менга уйланганди. Собиқ хотини бошқа жойга уй қилиб кетган, лекин тинч яшамаётганди. Эрим билан собиқ хотини битта маҳалладан эди. Бир кун эшитиб қолдик, ажрашиб келиб қўйибди ота уйига деб, орадан кўп ўтмай ортидан эри ҳам келиб шу ерда алоҳида яшай бошлашди. Эрим ўғли билан кўришиб турарди. У киши жуда меҳрибон яхши инсон эдилар, уйга ҳам бир кун Дилшоджонни(собиқ хотинининг ўғли) олиб келди. Таҳмин қилдим барибир мени ёқтирмаса керак кўзига кўринмай қўя қолай деб олдига чиқмай у яхши кўрадиган овқатни қилиб бердим. Яхши келиб кетди. Ўзи собиқ хотини билан ҳозирги эри шу бола деб тортишаркан деб бир эшитгандим, эри «ўгай» деб кун бермас экан. Дилшоджон уйига боргач онасига
-Мен отам билан яшайман,-дебди.
Онаси ҳам эрини қилиғини билиб руҳсат берибди. Шундан Дилшоджон биз билан яшайман деб келди. У дарвозадан кириб келар экан, мени онанг деб таништирганда юзимга шунчалар нафрат билан қаради-ки, буни маъносини уқиб олиш қийинмас эди. Мен бу бола учун ўз онасини отасидан айирган бир бегона эдим ҳалос. У жудаям камгап ва жуда-жуда оғир, вазмин бола эди. Қарашидан сездим бу бола мени она деб тан олиши жуда қийин бўлишини. Менга келган вақти:
-Ассалому алайкум,- деди. Бошқа гапирмади.
Уйимизга келиши билан мени болларимда нима бўлса унга ҳам ҳаммасини олиб келиб бердик. Лекин булар уни қизиқтирмади. Мен ҳам иложи борича унга ҳалал бермасликка уринардим. Ишларимни аста-аста ўзим билиб қилиб юрдим.
Болларимга ҳам акаси ҳақида яхши гапириб, ҳимоя қилиб юришларини тушунтирдим. Катта ўғлим Дилмуроджон жуда ақилли, ҳаммасини тушунди маслаҳатларимни, акаси билан гаплашиб турарди. Нима десам айтганимни қиларди. Кичигим эса, Достонжоним бироз эркатой эди. Юзимга қараб акаси хўп деса у ҳам хўп деб қўярди.
Бир кун ошхонада манти букаётсам Достоним йиғлаб олдимга борди.
-ая, ая акам, ак акам мени урди, Дилшод акам мени урди,- деб келиб қолди. Ортидан Дилмуродим келиб
-йиғлама Достон акам қаттиқ урмадилар-ку, мени ҳам урса йиғламайман-ку, хафа бўлма акамдан. . .
Достонимни бошини силаб ўпиб қўйиб
-Оғримаяптими?-десам
-Йўқ,- деди.
Кейин аста олдимга олиб насиҳат қилишга ўтдим.
-Болам, сен ўғилболасан, бу нима қилганинг, аканг сени ёмон бўл деб урушмайди-ку, сен хато қилгандирсан, тўғри қил деб ургандир, нима бўлганда ҳам эркак киши бировдан таёқ еса тезда дадасига ё аясига айтиш керакмас, бу чақмачақарликка киради. Буни ёмон боллар қилади, мени болам ёмон боламас-ку, тўғрими? Акангни менга чақиб айтиб берсанг, акангни сен урсанг аканг менга айтиб келмайди-ку, нега шуни тушунмайсан?-
Катталарни ақли етмайдиган саволни мен тўрт яшар ўғлимга бердим. Катталар амал қилмайдиган вазифани мен мана шу жажжи ўғлимга топширдим.
-айт айб кимда энди, чақмачақарлик қилган сендами ё акангдами?
-энди бошқа чақмачақарлик қилмайман.-ўз тилида бийронгина сўзлади ўғлим.
-Қани юр акангдан кечирим сўрайлик.
-Хўп
Ташқарига чиқар эканман айвонда ўтирган Дилшоджонни ойнадан кузатиб аста уйга томон келдик. Мени кўрган Дилшоджон сакраб жойидан туриб орқага деворга тиради ўзини ва кўзларини бир менга, бир Достонжонга қаратиб пирпиратиб турарди. Унинг мендан қўрқаётгани шундоққина маълум эди.
-Қани Достонжон акангдан кечирим сўра!
-Ака мени кечиринг, мен ёмон бола бўлмийман бошқа, энди сизнинг яхши укангиз бўламан. Бийронгина гапирди болам.
Дилшоджон бирдан менга қаради ва бироз уялгандек ерга қаради.
-Шундай бўлсин ўғлим, мен ҳаммангизни яхши кўраман, Дилшоджон укангиз айтганингизни қилмаса уни уринг майли, ёмон бола бўлиб кетмасин хўпми? Достонжон ҳам рози бўлди шунга тўғрими ўғлим.-
Ўғлим аста бошини силкиб ҳа ишорасини қилди. -Сизлар ака укасиз шундай экан бир-бирингиздан бунақа хафа бўлиш яхшимас. Ана энди эса тушлик қиламиз, каттаотангиз ва каттаонангизни чақириб чиқингизларчи? Бугун ҳаммангиз уйдасиз Дилшоджон яхши кўрган мантини букиб осганман. Чой ичамиз, Дилмуроджон, Достонжон бори
✒️
“Бўлган воқеъа”
---Амани исмли қизнинг ҳаёти---
У «Қуръони карим ҳифзи» марказининг мудираси эди. У ерда нафақат Қуръон ҳифзи билан банд бўлишар эди, балки ҳар хил мавзулар ҳақида масалан оила ҳақида, иш ёки учрашувлар ҳақида суҳбатлашишар эди. Шулар билан бирга оятлар ёки Қуръоний дарслар ёки Қуръоний мўъжизалар ҳақидаги маърузаларни Амани ёритиб беришга ҳаракат қилар эди...
Ўтган шаъбон ойида унда тромбоз яъни (мияда қон қуюлиш) касаллиги аниқланиб, касалхонага ётқизилди..
Дугонасининг айтишича у ҳеч қандай аппаратларга муҳтож эмас эди. Ҳамма хоналарни бирма бир айланиб, Қуръондан дарс олишлари учун аёл-у қизларни хонасига чақириб келар эди...
Агарда аппарат кийдириб қўйишса, хонадаги ички телефондан фойдаланиб, қўнғироқ қилар эди ва хонада ким бўлса Қуръон дарсига келишларини айтар эди
Амани Қуръон хофизаси си эди.
Бир куни дугонаси ундан хол аҳвол сўраб қўнғироқ қилди. Амани унга :
- Қуръонни бир қайтариб беришингизни хоҳлардим,- деди.
Амани ундаги касали туфайли Қуръон ҳифзини унутиб ўлишидан жуда қўрқар эди. Шунга тез тез қайтариб туришни истар эди.
Дугонаси деди:
-Кўнглинг хотиржам бўлсин... Кунора сенга кунгирок қилиб, Қуръонни эшиттираман.
Амани деди:
-Йўқ йўқ, касалхонага келиб яқиндан туриб ўқишингни хоҳлайман... Уни ҳис этиб, муҳитида яшагим келаяпти.
Дугонаси унинг илтимосига рози бўлди
Ва асрдан то ҳуфтон вақтигача Аманининг олдидан силжимас эди.
Амани эса у билан биргалашиб Қуръонни қайтарар эди.
Рамазон ойи бошланди.
Шифокорлар уни нонушта қилишга буюрдилар. У бўлса :
-Йўқ, асло, Аллоҳга қасамки Рамазон кунида мен нонушта қилмайман. деди. Шифокорлар унга:
-Ҳеч нима емасангиз халок бўласиз!- деб айтишди.
Амани бўлса:
-Аллоҳга қасамки рамазон кунида мен ҳеч нима ея олмайман.
Рамазон ойининг иккинчи куни Амани вафот этди.
Унинг ўлими вақтида дугонаси ёнида эди.
Аманининг дугонаси деди:
Амани тўсатдан ўлимга тайёргарлик кўра бошлади. Ва тили бир оятни қайтараверди:
"ИЙМОН КЕЛТИРГАНЛАРНИНГ АЛЛОҲГА МУҲАББАТЛАРИ ҚАТТИҚДИР".
Бақараҳ 165 ояти
Унинг овози оятни қайтарган сари баландлашар эди.
Охири бор овози билан оятни қайтарди:
" Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир".
"Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир".
"Иймон келтирганларнинг Аллоҳга муҳаббатлари қаттиқдир".
Сўнгра овози пасая бошлади, секин, секин ..то вафот этмагунча у оятни қайта қайта ўқир эди.
У қўллари билан Куръонни маҳкам бағрига босиб туриб, ҳаётдан кўз юмди:
ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ.
Бу қандай ўлим бўлди.
Бу қандай хотима бўлди.
Аманини ўликларни ювиш хонасига ўтказдилар.
Ювувчи аёл унинг қўлларини Қуръондан бўшата олмади. Сўнгра шейх Холид аш-Шаҳрийга қўнғироқ қилиб, унга вазиятни тушунтирди.
Шейх Холид:
- Бўлиши мумкин эмас, бўлиши мумкин эмас, уни кўрмагунимча ишонмайман,- деб айтди. Шайхга:
- Келинг, гувоҳи бўлинг,-деб айтишди.
Аманига хижоб кийдиришгандан сўнг, шейх Холид унинг олдига кирди.
Аманига ҳижоб кийдиришар экан, унинг руҳи яратганнинг ҳузурига учиб кетган эди.
У тириклик чоғида ҳижобини муҳофаза этган эди.
Унинг руҳи чиққанидан сўнг Парвардигор уни яна ҳижоблантирди.
Шейх уни кўрган заҳоти, тиззаларига чўккалаб олиб, йиглаб юборди.
Шейх: -Аллоҳга қасамки, унинг умри гўзал хотима билан якун топибди.
Уни Қуръони билан ювиб кафанланглар ва дафн этинглар.
Дарҳақиқат, Амани Мусҳафи билан ювилиб кафанланди ва дафн этилди.
Мана шу Аманининг ҳаётлик чоғи ва унинг хотимаси эди.
Мана шу Амани ал'Анза эди.
АЛЛОҲ уни раҳматига олган бўлсин.
Эй фазилатли биродарим, сен Қуръонингни сўнгги бор қачон очиб ўқидинг?
Сенинг хотиманг қандай бўлар экан?
Уйқуга кетаётганимизда ҳам кулларимизда телефон уйғонганимиздан кейин ҳам биринчи ишимиз телефонни очиш.
Қачонгача ДУНЁ бизни ўз домига тортар экан?
Эй АЛЛОҲ...
أوميداهونيم أوميداهونيم
🍃
Яқинларингизга ҳам улашинг...
🍃
༺
🌺
༻
🌸
༺
🌺
༻
https://t.me/xayotiy_xikoyalari
📌
🪬
🔽
Соат ўн бирда оқ кўйлакни олиб келишди.
Хабо Нима тахланган матога кўз ташлар экан, юраги сиқилиб кетди. Ҳамма «С хола» деб атайдиган аёлнинг кўзларига қарамади. У кўйлакни хона бурчагидаги стул устига қўйди. Ҳабо бу оқ кўйлакни бошқаларда кўрганди. Унинг узун енгли, ёқаси баланд эканини биларди. Кўйлакнинг этаги уларнинг тўпиғигача тушиб турарди. Оёқларига оқ туфли кийдиришар, кейин узун йўлак бўйлаб юришарди.
— Ўн бир яримда кийинасан, — деди С хола кўйлакдан кўзини узмасдан.
Унинг ортида, очиқ эшик ташқарисида, Хабо нотаниш яна икки аёлни кўрди. Бири чой тўла патнис кўтариб олган, иккинчисининг қўлида эса оқ фата бор эди.
• Гўё Хабонинг тўй куни яна қайта бўлаётгандик. Ўшанда ҳам ҳар кимнинг ўз вазифаси бор эди.
Опалари ва амакиваччалари тонг отмасидан хонага йиғилишиб, соч тўғноғичлари билан сирғалар устида тортишишган, унга эркалик қилишганди. Қўлма-қўл ўтаётган лаб бўёқларига навбат етишмасди. Севимли амакиваччаси Мириам эса эшикни қўриқлаб, келинни кўриш учун ичкарига мўралашга уринганларни йўлатмасди.
“Ҳозир ҳожатга кириб олганинг маъқул”, деб маслаҳат беришганди ўшанда унга. Ахир, ҳашаматли тўй кўйлагини кийиб олгач, бунинг иложи бўлмасди-да.
— Нима? — деди Ҳабо кўзларини пирпиратиб, С холага қараркан.
Катта ёшли аёл ачингандай мулойим жилмайди.
— Ҳожатхонага. Олдинроқ кириб олсанг яхши бўлади.
Албатта. Майда-чуйда ташвишлар.
Ҳабо ичидан шундай ўйлади.
• У Мириам узун фатасини кўтариб турган ҳолда ҳожатхонада ўтирган кунини эслади. Ўзининг қўллари эса юқорига кўтарилган, бармоқлари ёйилган, қизил лак қуришини кутиб турарди.
— Қарама!
Унинг овози кулги орасида чийиллаб чиқди. Тинимсиз кулишдан икковининг ҳам кўзлари ёшга тўлганди.
Бу сафар эса Ҳабо ҳожатхонанинг совуқ металл ўриндиғига жимгина ўтирганида, аёллар юзларини буришмади.
Соат ўн бирдан ўн беш дақиқа ўтганда, у ишини битирди. С хола патнис кўтариб турган аёлга ишора қилди. Аёл кичик хонага кириб, чойни Ҳабонинг ётоқ ёнидаги тумбочкасига қўйди.
— Асабларингни тинчлантиради, — деди у жилмайиб.
Бундай вазиятларда бажарилиши керак бўлган маълум бир тартиб бор эди.
Хонада бир муддат фақатгина Ҳабонинг иссиқ ўсимлик чойини ҳўплаши ва тонгдан бери ташқарида янграётган бир маромдаги болға товушларигина эшитилиб турди.
• Ўшанда ётоқхонаси ташқарисида доиралар овози эшитилганди. Опалари бўлажак маросимдан ҳаяжонланиб, хонада рақсга тушишарди.
“Зеб Ҳасан сени кўрса, чидай олмайди! Шунчалик чиройли бўлиб кетибсанки, ҳушидан кетади!”, “Унинг олдига бораётганда шошилма, секинроқ юр”, “Қўй, бир сония... Уф! Бўйинбоғим қийшайиб қолибди”.
Ҳабо чойини тугатгунича болға қирқ етти марта урилди. У сопол пиёласини ёғоч патнисга қўяётганда қўллари титради.
Ҳабо тўсатдан ўрнидан турганида, аёллар безовталаниб қолишди. У хона бўйлаб у ёқдан бу ёққа юрди. Юраги ҳаприқиб урар, ўсимлик чойи эса унинг безовталигини асло босолмасди. Аёллар унинг каравотидан оқ кўйлак турган стулгача, у ердан яна орқага бориб келишини кузатиб туришди.
• Тўй куни ҳам у худди шундай у ёқдан бу ёққа юрган, опалари билан гаплашиб, кулиб, ҳаяжонини тарқатишга уринганди. Ўшанда қанчалик бахтиёр овозда гапирганини эслаб, ўзи ҳам ҳайрон қолганди.
Ташқаридаги болға товушлари тўсатдан тинди. Ҳабо ҳам қадам ташлашдан тўхтади. Аммо юраги ҳамон ўша маромда уришда давом этарди.
У каравотига қараб турарди. Сўнг аста бошини буриб, С холага юзланди. Кекса аёлнинг лаблари ингичка чизиққа айланганди.
Соат ўн бир ярим бўлганди.
С хола стул томон юриб, махсус либосни қўлига олди.
Ўн тўрт ойдан бери деярли ҳеч ким унга қўл теккизмаганди. Кекса аёлнинг Ҳабо танасига тегиши, кулранг кўйлагини ечишга ёрдам бериши унга таскин берди.
С хола оқ пахта кўйлакнинг юқори қисмини очиб турди. Ҳабо оёқларини ичкарига киритди. Юмшоқ мато танаси бўйлаб кўтариларкан, кўйлак замогининг металл тишлари терисига текканида ҳар сафар совуқни ҳис қиларди.
С хола замокни тортиб ёпгач, қўлларини Ҳабонинг елкаларига қўйди. Бир лаҳза туриб қолди.
Ҳабо чуқур нафас олди.
— Озиб кетибсан, — деди С хола кўйлакнинг Ҳабо баданида осилиб турганини кузатиб.
• “Нафас ололмаяпман!”
Ҳабо бир пайтлар катта опаси тўй кўйлагининг тугмаларини қадаётганида шундай деб кулиб юборганди. Унга ҳар бир сонияда кимдир тегиб тургандай туюларди. Кимдир бўйнига упа суртар, бошқаси билагидаги билагузукни маҳкамлар, яна бири кўйлагининг этагини тўғриларди.
— Нафас оляпсан-ку, гапиряпсан-ку! — деб кимдир кулганди.
— Эҳтиёт бўл, йиртиб қўясан! — деб огоҳлантирганди опаси елкасидан мўралаб.
— Айтдим-ку, жуда тор! — Ҳабо бошини чайқаганди.
— Буни ширинликларни паққос тушираётганингда ўйлашинг керак эди!
Ҳабо орқага тепинган, аммо ён томонга қочган опасига оёғи етмаганди.
Эшик тақиллади. Ҳабонинг онаси бошини ичкарига суқди.
— Вақти бўлди! — деганди у қўшиқ айтаётгандек жарангдор овозда.
Атрофидагилар қарсак чалиб, қувончдан сакрай бошлашди. Уларнинг ҳаяжони Ҳабога ҳам юқди. Мириам тўй кўйлагининг судралиб бораётган этагини йиғиб, унинг ортидан эргашди. Ҳабо одамларга тўла хонасидан чиқиб, уй ичидан ўтиб, орқа ҳовлига қараб юрди.
Шунда Мириам унинг билагидан ушлаб қолди.
— Тўхта, — деди у қизни ўзига тортиб, Ҳабонинг қулоғига шивирларкан.
Ҳабо қадамларини чалкаштириб, тўхтаб қолди. Сўнг фатасини бузиб қўймаслик учун бошини ноқулай буриб, амакиваччасига қаради.
Қолган келин дугоналар уларнинг ёнидан шошилиб ўтиб, шиша эшиклардан ташқарига чиқишди ва ўз жойларини эгаллашди.
— Нима бўлди, Мириам?
— Ишончинг комилми? — Амакиваччасининг шоколадранг кўзлари Ҳабонинг кўзларига қадалди.
— Жиддий гапиряпсанми, Мириам? Ҳозир шу гапнинг мавридими?
— Ҳа, ҳозир айни пайти. Сенда ҳали ҳам танлаш имкони бор.
Ҳабо олдинга қаради.
Одамлар тўпланган, дастурхонлар тузатилган, ҳовлининг қоқ ўртасига кичик саҳна ўрнатилганди. Айнан ўша ерда у билан Зеб ўртасида оила риштаси боғланажак эди.
Ҳабо оқ кўйлакда, янги ҳаёти бошланишига атиги бир неча қадам қолган жойда турарди.
Кун ярмида гувоҳлар бўлади.
Ҳужжатлар бўлади.
Никоҳ бўлади.
— Ҳабо Нима Ҳасан!
Эркак кишининг овози хона бўйлаб янграб, Ҳабони чўчитиб юборди. У сапчиб тушиб, бошини кўтарди.
Қамоқхона бошлиғи пакана, сочларига оқ оралаган одам эди. Юзининг ярмини сийрак соқол қоплаганди. У доимо қаергадир шошаётгандек кўринар, тез-тез ва ҳаяжонли гапирарди. Ҳабо унинг гапини бўлиб, исмини тузатишга улгурмасди.
Ҳабо Нима.
Зеб вафот этган кундан бошлаб у Ҳасан фамилиясини ишлатмай қўйганди.
Қўлидаги қоғоздан ўқилаётган гапларнинг қолганига деярли қулоқ солмади.
У ибораларни ёддан биларди.
Давлат.
Суд.
Ҳукм.
Ариза рад этилди.
Ҳукм ижро этилади.
Соат ўн иккида, йигирма дақиқадан сўнг.
Расмий шахс ундан айтилганларни тушунган-тушунмаганини сўради.
— Ҳа.
— Сўнгги сўзингизни айтмоқчимисиз?
— Ҳозирми?
— Белгиланган вақтда.
Ҳабо унинг ортидаги йўлакка қаради.
— Агар айтмасам-чи?
— Бу сизнинг танловингиз.
Танлов.
Мавжуд бўлмаган нарса учун нақадар чиройли сўз.
Чой ичасизми?
Кўйлагингизни киймоқчимисиз?
Суякранг фата ва атиргулларни хоҳлайсизми?
Зеб Ҳасанга турмушга чиқасизми?
Ҳа.
Ҳа.
Ҳа.
Ҳа.
Зеб вафот этган кеча прокурор ҳам судда Ҳабонинг танлаш имкони бўлганини айтганди.
Бир марта пичоқ уриш, эҳтимол, қўрқувдан бўлгандир.
Аммо ундан кейинги ўн беш марта пичоқ уриш танлов бўлган.
Соат ўн биру эллик уч дақиқада бошқа камерадан кимдир дуо ўқий бошлади. Овоз паст эди. Кейин унга яна бир аёлнинг овози қўшилди.
Ҳабо кўзларини юмди.
У суякларигача сингиб кетган мусиқа садоларини, ҳовлида маросимни кутаётган меҳмонларнинг бўғиқ шовқини билан қоришиб кетаётган доира товушларини эшитаётгандек бўлди.
Соат ўн биру эллик олти дақиқада С холанинг шивири уни кўзларини очишга мажбур қилди.
— Кетдик.
Ҳабо тиззалари ажабланарли даражада барқарор турганини ҳис қилди. У титрашни, йиғлашни, балки сўнгги лаҳзада ёлворишни кутганди.
Аммо у худди оиласининг ҳовлисига кириш олдидан турган кунидагидек ҳиссиз эди. Гўё танаси ҳам, ҳис-туйғулари ҳам қотиб қолганди.
С хола кишанларни тақиб, Ҳабони камерасидан олиб чиқди. Улар нисбатан ёруғроқ бўлган йўлак бўйлаб юришди. Оқ кўйлакнинг этаги Ҳабонинг тўпиқларига тегиб борарди. С хола олдинда, унинг ортидан эса қолган икки аёл эргашиб келарди.