Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

🕌🕌"Хазрати Усмон" жоме масжиди🕌🕌

xazrati_usmon
Ассалому алейкум Чортоқ туман "Хазрати Усмон" жоме масжиди имом хатибининг диний маърифий каналига хуш келибсиз!
Subscribers
1 810
24 hours
10
30 days
-50
Post views
258
ER
11,88%
Posts (30d)
448
Characters in post
374
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
25-34
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
April 26, 08:01

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Менга шафоат қилишни ёки жаннатга умматимнинг ярми киришини танлаш ихтиёри берилди. Мен шафоат қилишни танладим, чунки у умумийроқ ва етарлироқдир. Шафоат тақводор мўминлар учун эмас,
(умматимнинг)
гуноҳкор, хатокор ва
(гуноҳлари билан)
кирланганлари учундир».
@xazrati_usmon

April 26, 07:38
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Ҳикмат
ДЎСТЛАР СУҲБАТИ!
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ:
“Дўстларнинг суҳбатига тенг келадиган ҳурсандчилик йўқ. Улардан ажралишга тенг келадиган ғам йўқ”
дедилар.
🤲
🌿
🌿
🤲
🌿
🌿
🤲
@xazrati_usmon

April 26, 06:50
Media unavailable
1
Show in Telegram

Жароҳатлар…
Аввали азоб беради, қаддингни букади, охири эса чиниқтиради, бақувват қилади.
@xazrati_usm
on

April 26, 04:46
Media unavailable
1
Show in Telegram

Иффатн
инг фазилатлари
1. Ҳ
аё – бу нафсни шаръий ёки ақлий жиҳатдан ёмон деб ҳисобланган ишлардан тийишдир.
2. Сабр – бу нафсни орзу ҳавасларга эргашишдан тийишдир.
3. Иффат – бу шаҳват қўзғалган пайтда ҳам ўзини босиқ ва тийиб туришдир.
4. Назоҳат (поклик) – молни хорликсиз ва зулмсиз топиш ҳамда уни муносиб жойга сарф қилиш; исроф ва зулмдан сақланишдир.
5. Қаноат – кифояга рози бўлиш, кирим ва чиқимни меъёрда ушлашдир.
6. Виқор – мақсадга интилишда шошилмаслик, оғир-босиқлик билан ҳаракат қилишдир.
7. Ҳилм – гўзал муомала ва мулойимликдир.
8. Ҳусни самт – одоблилик ва инсонни камолга етказадиган яхши кўриниш (ахлоқ)дир.
9. Вараъ – шариат ва урфга мувофиқ ҳолда яхши амалларни доим қилишдир.
10. Интизом – ишларини тартиб билан, фойдали тарзда режалаштириб бажаришдир.
11. Саховат – берилиши лозим бўлган нарсани муносиб жойга беришдир.
Доктор
Салоҳ Абул Ҳаж.
@xaz
rati_usmon

April 26, 04:21
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Ибрат
Ота
– инсонни дунёга келишига сабаб бўлган қадри улуғ муҳтарам, камтар инсон. У туну-кун ҳалол меҳнат орқали фарзандларини едириб-ичириб, жамиятга фойдали инсон қилиб улғайтирган падари бузруквор.
Она
– жонини ўртага қўйиб, фарзандини дунёга келишига сабаб бўлган муҳтарама волида.
Ота-оналарни таърифи битмас-туганмас денгиз. Бадалини тўлаб бўлмайдиган улкан хазина. Улар ҳақида Қуръони карим оятлари, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб ҳадиси шарифлари, уламоларимиз томонидан битилган асарлар бисёр.
@xazrati_usmon

April 26, 03:48

Каффорот
📜
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминга бирор тикан кирса ёки ундан каттароқ азият етса, Аллоҳ бунинг эвазига унинг хатосини камайтиради»,
дедилар».
Имом Муслим ривояти.
@xazrati_usmon

April 26, 03:46
Media unavailable
1
Show in Telegram

Танингга эмас, ўзингга қувват бер. Чунки киши тани қадар эмас, руҳи қадар инсондир.
@xazrati_us
mon

April 26, 02:46
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ризқ
📜
Ҳеч кимга ризқи сабабли ҳасад қилма.
Зеро, Аллоҳнинг унга берган неъмати сеники эмас эди, Аллоҳнинг сенга берган неъмати эса уники эмас эди.
Сен ўз ҳаққингдан ортиғини ололмайсан ва Аллоҳ сен учун ёзиб қўйган бирор нарса камайиб ҳам қолмайди.
"Аллоҳ ризқда баъзингизни баъзингиздан афзал қилди
", Наҳл сураси, 71 оят.
@xazrati_usmon

April 26, 01:15
Media unavailable
1
Show in Telegram

Аллоҳ таоло инсоннинг ошкора қилган кўп ибодатларидан кўра, махфий қилган оз ибодатлари сабабли даражасини кўтаради .
Шайх Абдулазиз Тарифий
@xazrati_usmon

April 26, 00:03
Media unavailable
1
Show in Telegram

Нега тонглари чарчаб уйғонамиз?
Кечаси эрта ухлаш ва эрталаб эрта уйғониш —
бахтиёрлик аломатидир
. Банда таҳоратли ҳолда суннатда келган дуоларни ўқиб ухлашга одатлансин.
Ухлашдан олдин:
⭐️
Кун келиб мен қабрда ҳам ухлайман, деб ўйласин ва ўша кун учун ҳар куни амалларини сарҳисоб қилсин.
⭐️
Солиҳ амаллар учун шукр қилсин, ёмонларига истиғфор айтсин.
⭐️
Аллоҳ таолони зикр қилиб ва Қуръони каримнинг кичик сураларини ўқиб ухласин...
⭐️
Бирор яхши китобни ўқиса бўлади. Мутолаа қилса, кўзни тез уйқу олади...
Ухлашдан олдин юқорида айтилган ишларни қилиш —
хайрли тонг кафолатидир
.
Эрталаб уйғониш биланоқ:
⭐️
Ўзингизни яхши ишларга машғул қилинг;
⭐️
«Бугун мен ялқовлик ва дангасаликни ташлаб, фақат яхши ишларни қилишим учун Аллоҳ таоло менга ушбу кунни берди»,
деб ният қилинг.
@xazrati_usmon